Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.22K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​Ўзбекистонда неонатал тиббиётнинг ривожланиши қай даражада?

Бу саволга жавоб олиш учун ССВ Матбуот хизмати Республика перинатал маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Саида Хасановага мурожаат қилди.

— Дунёга келган ҳар бир чақалоқ юртимизнинг қайси жойида туғилишидан қатьий назар тиббий ёрдамни бир хил даражада олиш имконига эга бўлиши керак, — дейди Саида Хасанова. — Бу йўлда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг натижаларини бугунги кундаги саломатлик кўрсаткичларида, хусусан, болалар ўлими сўнгги 10 йилда 2 баробарга камайгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Неонатология соҳасини ривожланиши учун тиббий кадрлар салоҳиятидан ташқари замонавий жиҳозлар ва жойларда ушбу гўдаклар парвариши учун муносиб муассасалар мавжуд бўлиши керак. Шунинг учун, мамлакатимизда барча туғруқ муассасалари реконструкция қилиниб, замонавий неонатал жиҳозлар билан таъминланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида неонатология бўйича илмий жиҳатдан исботланган қўлланма ва стандартлар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, халқаро экспертлар иштирокида миллий-маҳаллий тренерлар тайёрланди. Улар ўз малакаларини ривожланган давлатлардаги нуфузли марказларда ошириб келмоқда.

Бугунги кунда неонатологлар жамоасида фаол ишчи гуруҳ мавжуд. 14 та ҳудуднинг ҳар бир вилоят перинатал марказида бош неонатологлар миллий тренер ҳисобланади. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг неонатология кафедраси ва бош неонатологлари долзарб масалаларнинг ечимини биргаликда топишга, амалиётга энг замонавий усулларни қўллашга маъсул бўлиб келмоқда.

Перинатал марказ чақалоқлар реанимацияси бўлимлари 3-даражадаги муассаса бўлиб, ривожланган давлатлардаги каби энг керакли жиҳозлар билан таъминланди. Шунинг учун бугун юртимизда неонатология замон даражасида ривожланмоқда, десак хато қилмаймиз. Албатта, ҳали бу йўналишда тиббий хизмат сифатини ошириш борасида бир қатор ишларимиз, режаларимиз бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


@ssvuz
​​СКОЛЬКО ДЕТЕЙ РОДИЛОСЬ В НАШЕЙ СТРАНЕ В ПЕРВЫЙ ДЕНЬ НОВОГО ГОДА?

1 января 2021 года, по состоянию на 18:00 часов в стране родилось 1086 детей.

Из них 564 мальчики, а 522 девочки, больше всего новорожденных пока зарегистрировано в Самаркандской области (148 младенцев). А также по рейтингу новорожденных завершают тройку Кашкадарьинская и Ферганская области — 115 и 113 младенцев соответственно.

5 из новорожденных — близнецы. В данное время врачи всем им оказывают квалифицированную медицинскую помощь по определенным стандартам.

Напоминаем, что в нашей стране во время этих выходных дней медработники обслуживают население на основе дежурствав существующих в системе Министерства здравоохранения 2 369 амбулаторно-поликлинических учреждениях, всех 573 больницах районных, областных и республиканского уровней, учреждениях экстренной и скорой медицинской помощи, а также специализированных научно-практических медицинских центрах и их региональных филиалах, клиниках медицинских высших образовательных учреждений и 219 родильных учреждениях по всей республике.

Для сведения: 1 января 2019 года в Узбекистане родилось 1708, а 2020 года — 1974 детей.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@ssvuz
​​ЮРТИМИЗДА ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ҚАНЧА ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛДИ?

2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола ҳозирча Самарқанд вилоятида (148 нафар чақалоқ) дунёга келди.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Қашқадарё вилояти (115 нафар) ва Фарғона вилояти (113 нафар) кучли учликни якунлаган.
Туғилганларнинг 5 нафари эса эгизакларни ташкил қилади. Айни пайтда шифокорларимиз уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2 369 та амбулатория-поликлиника муассасалари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча 573 та шифохоналар, шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва “тез ёрдам” хизмати муассасалари ҳамда ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг худудлардаги филиаллари, шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари билан бир қаторда мамлакатимиздаги 219 та туғруқ муассасаларида ҳам тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvuz
Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди

Италияда ҳаводаги SARS-CoV-2 вируси миқдорини аниқлайдиган ва хабар берадиган биосенсор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Валенсия университетлари ассоциацияси сайтида хабар қилинди.

"Сенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 зарраларини аниқлайдиган махсус антитаналардан фойдаланади", - деди молекуляр аниқлаш ва технологик ривожланиш институтининг кимё кафедраси профессори Анхел Макейра.

Тизим ҳаводаги вирус миқдори хавфли даражада бўлганида сигнал беради. Дастлабки синовлар Валенсия университетининг биокимё ва молекуляр биология бўлимида ишлаб чиқилган вируссимон зарралардан фойдаланган ҳолда синаб кўрилди.  

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади ва биосенсор ёрдамида шифохоналардаги бемор ҳамда шифокорларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берадиган чоралар тизими ишлаб чиқилади.

Вазирлик расмий канал — @ssvuz
​​ЯНГИ ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИДА 56 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР АНИҚЛАНДИ, 132 КИШИ СОҒАЙДИ

​​2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77182 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 8 нафари Наманган вилоятида,
📌 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент вилоятида,
📌 33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 13 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75244 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1324 нафар бемордан 156 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Минздрав: Стало известно сколько детей родилось в Узбекистане в первые сутки нового года

Как сообщалось ранее, 1 января 2021 года по состоянию на 19:00 в нашей стране родилось 1086 малышей.

По последним данным, в первый день нового года на свет появились 1644 детей. Это самый низкий показатель за последние 4 года. Для справки: в этот же день 2018 года родилось 1961, в 2019 году — 1708, а в 2020 году — 1974 детей.

👶Из младенцев, родившихся 1 января 2021 года, 810 девочки и 834 мальчики, с наибольшим количеством детей в Ферганской области (202 детей), затем идут Кашкадарьинская область (196), Самаркандская и Наманганская области (по 169) и Джизакская область (151).

Также остальные регионы расположились следующим образом:

🤱5-е место город Ташкент (139),
🤱6-е место Ташкентская область (126),
🤱7-е место Сурхандарьинская область (95),
🤱8-е место Андижанская и Бухарская области (по 79),
🤱9-е место Хоразмская область (71),
🤱10-е место Республика Каракалпакстан (66),
🤱11-е место Сырдарьинская и Навоийская области (по 51).

❗️Среди новорожденных 9 близнецов (всего 18 детей).

В эти выходные дни в республике действуют 219 родильных учреждений, где ежедневно на основе дежурства работают 4141 медицинский персонал, в том числе
583 акушеров-гинекологов,
344 неонатологов,
1172 акушерок,
2042 медсестер.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения
.

▶️@ssvuz
​​ССВ: Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Илгари хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ туғилган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган эди.

2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:
👶энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар),
👶иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар),
👶учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан),
👶тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди.

Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
🤱5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар),
🤱6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар),
🤱7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар),
🤱8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан),
🤱9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар),
🤱10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар),
🤱11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан).

❗️Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.

Юртимизда давом этаётган дам олиш кунлари юртимиздаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:
583 нафар акушер-гинеколог,
344 нафар неонатолог,
1172 нафар доя,
2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқанд кардиология марказига янги жиҳозлар келтирилди ва илк бор юракда мураккаб очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
#2jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​ЧАҚАЛОҚЛАР ҲАМИША АЛОҲИДА ПАРВАРИШГА МУҲТОЖ БЎЛАДИ

ССВ Матбуот хизмати юртимизда неонатал тиббиётнинг ривожланиши мавзуcида Республика перинатал маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Саида Хасанова билан ҳам суҳбатлашди.

— Кичик вазнли болаларни парвариш қилишда нималарга алоҳида эътибор қаратилиши кўпчиликни қизиқтириши табиий…

— Бундай чақалоқлар асосан муддатига етмай туғилган чақалоқлардир. Ҳомиладорлик муддати қанча кам бўлса, боланинг вазни ҳам шунчалик кам бўлади. Демак, ривожланишнинг шу муддатлари бачадон ичида табиий кечмасдан, муддатидан олдин туғилади. Бундай чақалоқларнинг аъзолари шаклланган бўлса-да, функционал етилмаган бўлади. Шу сабаб, улар парваришининг асосий принциплари тана ҳарорати назорати, нафас етишмовчилигини даволаш, овқатлантириш усуллари, инфекциядан ҳимоя ва албатта, меҳр билан она қорни шароитига яқин ҳолат яратишдан иборат бўлади. Табиийки, бу чора-тадбирлар жиддий муолажалар ҳисобланади ва у замонавий технологияларни талаб этади. Чунки бундай чақалоқлар учун махсус реанимация ўринлари, иссиқ сақлайдиган инкубатор, иситгич столлари, нафас олиш учун ёрдам берадиган аппаратлар, кўпгина замонавий неонатал жиҳозлар зарур бўлади. Шу билан бирга, тиббий ходимларнинг билим даражаси ҳам муҳим. Бундай чақалоқларнинг парвариши зарур кўникмаларга эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилиши керак.

— Боласи муддатидан олдин туғилган ота-оналарга мутахассис сифатида қандай тавсиялар берган бўлардингиз…

— Бундай болаларни парвариш қилиш вақт ва меҳнат талаб қилади. Вақтинча маълум қийинчиликлар кузатилади. Шунинг учун уларга тавсияларимиз: сабр, ишонч ва меҳр билан шифокор тавсияларига амал қилиш, бундай болаларнинг муаммоларини тушуниш, тиббиёт ходимлари билан биргаликда уларнинг ечимларини топиш, келгусида бу болаларнинг тенгдошларидан ортда қолмай ривожланиши учун барча саъй-ҳаракатларимиз беҳуда бўлмаслигини тушуниш ва ишонч билан қараш лозим. Шахсан менинг тажрибамда сабр билан боласини меҳр билан парвариш қилиб, шифокор тавсиясига амал қилган ҳар бир она ўз орзусига эришган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
​​​​2021 йил 2 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77231 (+49) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 5 нафари Наманган вилоятида,
📌 3 нафари Хоразм вилоятида,
📌 5 нафари Тошкент вилоятида,
📌 30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 14 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 93 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75358 (+114) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1259 нафар бемордан 155 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Компания 2020 йил 25 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 55-сонли баёнига мувофиқ, мамлакатга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинганини эслатган.

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари  мазкур ташкилот ўрнатган таърифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.

“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, дейилади компания хабарида.

Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади. 

Шунингдек, Ўзбекистонга коронавирус ва янги штаммининг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирларда ПЗР-тестининг манфий натижаси тўғрисида йўловчиларда таҳлил натижалари мавжудлигидан қатъий назар улардан тегишли тартибда мажбурий экспресс тест олиниши белгилаб қўйилди.

Кўп ўринли самолётлар (жумладан 260 ўринли ҳаво кемаси)даги йўловчиларни кутиб олишда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўловчилар оқимини терминалнинг 3 та жойидаги тест олиш тиббиёт қисмларига йўналтириш ташкил қилинган. 

Фуқароларнинг парвоздан бир неча кун аввалдан ПЗР-тестини топшириш бўйича буюртма беришлари ҳам мумкин. 

Қайд этилишича, аэропортнинг биргина учиб келиш залида 4 та банкомат ва 2 та валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши таъминлангани сабаб, пул айирбошлашда муаммо кузатилмайди.

ССВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
💊Антибиотикларга ружу қўйиш ярамайди

Болалар инфекцион ва паразитар касалликлари кафедраси мудири, профессор Гулнора Ибодова

❗️Антибактериал дорилар кўпинча асоссиз ишлатилади. Антибиотиклар вирусларни ўлдирмаслигини унутмаслик керак, улар фақат иккиламчи бактериал асоратлар учун самарали.

❗️Бу препаратларни тайинлаш фақат кўрсатмаларга кўра ва микроорганизмларнинг бу антибиотикларга сезувчанлигини ҳисобга олган ҳолда қўлланиши керак. Акс ҳолда, нафақат кутилган ижобий таъсирни кўрмаймиз, балки беморнинг аҳволини ёмонлаштиришимиз мумкин.

❗️Антибиотикларни асоссиз буюриш микроорганизмларнинг уларга қаршилик кўрсатишига олиб келади ва улар унга таъсир қилишни тўхтатади. Кўп кузатганмиз: сил, сепсис, пневмония, диарея каби касалликларда жуда кучли антибиотикларни қўллаш баъзида нафақат самара бермаслиги, аксинча беморнинг аҳволини оғирлаштириши мумкин.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

▶️@ssvuz
​​ССВ: 500 грамм ва ундан ортиқ вазнли болаларнинг яшаб қолиш фоизи сўнгги 3 йилда 2 баробарга ошди

Мамлакатимизда неонатал тиббиётнинг ривожланиш босқичлари ҳақида ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова қуйидагиларни гапириб берди:

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳар бир мамлакат учун шу йўналиш бўйича ривожланганлик даражасини белгиловчи мезонларни ишлаб чиққан. Унга кўра, агар бола ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ, бўйи 25 см ва ундан ортиқ бўлса, у тирик туғилган ҳисобланади. Табиийки, қатор давлатлар бу тавсияларни ўзларидаги неонатология соҳасининг ривожига қараб, турли йилларда қабул қилишди. Таққослаш учун айтиш мумкинки, баъзи мамлакатларда бу мезонлар 28 ҳафтадан бошлаб, боланинг вазни 1000 грамм, бўйи 35 см деб ҳам белгиланган.

Тўғри, 22 ҳафталик ҳомила жуда кам вазнли бўлиш билан бирга функционал ўта етилмаган ва яшаб қолиши учун юқори технология ва малакали мутахассислар парваришини тақозо этади. Шу сабаб, Ўзбекистонда бу мезонларга ўтиш учун қабул қилинган давлат дастурларида қатор долзарб вазифалар, аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилди. Ушбу гуруҳдаги болаларнинг парвариши, тиббий ёрдам кўрсатиш учун етарлича жиҳозлар, муносиб муассасалар ва малакали мутахассислар тайёрлаш лозим эди. Бу йўлда ҳам мамлакатимизда муҳим амалий ишлар қилинди.

Сўнгги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда оналик ва болалик хизматини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида мамлакатнинг барча туғруқ муассасалари тиббиёт ходимлари чақалоқлар парвариши асослари, неонатал жиҳозлардан самарали фойдаланиш, чақалоқлар реанимацияси ва бошқа бир қатор янги самарали технологиялар бўйича халқаро экспертлар ва миллий тренерлар томонидан ўқитилди. Ўтган йиллар давомида “Саломатлик 1, 2 ва 3” лойиҳалари бўйича барча туғруқ муасссалари энг асосий парвариш ва чақалоқлар реанимацияси учун зарур замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан туғилиш мезонлари ЖССТ тавсияларига кўра, чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФХДЁ идораларда қайд этилиши белгиланди.

Ривожланган давлатлардаги каби бизда ҳам ўта кам вазнли чақалоқларда нафас бузилиш синдроми профилактикаси ва давоси учун энг замонавий препаратлар марказлашган ҳолда харид қилиниб, жойларга етказиб берилди. Амалга оширилаётган ана шундай саъй-ҳаракатлар сабаб бу гуруҳдаги болалар орасида яшаб қолиш фоизи кейинги 3 йил давомида 2 баробарга ортди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, , шу йилдан бошлаб мамлакатимизда 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион нафар, 2022 йилда – 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Қолаверса, аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
​​2021 йил 3 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 258 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 5 нафари Тошкент вилоятида,
📌 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 64 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75437 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1207 нафар бемордан 156 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликдаги янги лойиҳалар
#3jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали қурилиб фойдаланишга топширилди

mtrk.uz

@ssvuz
​​480 ГРАММ ВАЗНДА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ 2 ЁШГА ТЎЛДИ

ССВ Матбуот хизматининг Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош неонатологи Малика УСМОНОВА билан суҳбати.

— Бола неонатолог парваришидан сўнг онаси қўлига берилгач, нималарга эътибор қаратиши лозим?

— Ҳамма янги туғилган чақалоқлар каби бу гўдаклар ҳам тўғри ривожланиши учун нафас олиши ва тана ҳароратининг назорати зарур. Энг муҳими, унинг овқатланиши, иштаҳаси яхши бўлишини доимий кузатиб бориши керак. Тана ҳарорати 36,5 дан 37,5 гача меъёр ҳисобланади. Болани иситиб юбориш ҳам тўғри келмайди.

Бундай болаларни ота-оналари кўпроқ бағрида олиб юришлари мақсадга мувофиқ. Тана ҳарорати бир меъёрда бўлиши боланинг нафас олиши, кўкрак олиши ва ичи келишига яхши ёрдам беради. Вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб, аудиометрия — эшитиш қобилиятини текшириш, шу билан бирга, офтальмолог ва невропатолог назоратида бўлишлари ҳам лозим.

— Тажрибангизда энг муваффақиятли кичик вазнлилигидан парвариш қилган чақалоғингиз ҳақида гапириб берсангиз...

— Бундай мисолларимиз кўп. Масалан, бундан икки йил аввал Рисолат исмли қизчамиз 480 грамм вазн билан ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасида туғилди. Унинг парвариши, муддатига етиб олиши, соғлом бўлиб уйига чиқиб кетиши учун уч ярим ой вақт кетди. Ҳозир унинг соғлиғи жуда яхши.

Қизалоқ 2 ёшга тўлди. Ҳар гал уни кўрганимда қувониб кетаман. Шу жажжи мурғаккинанинг яшаб қолиши учун қилган меҳнатимиз бесамар кетмаганидан хурсанд бўламан.

— Айтингчи, ушбу соҳада мутахассислар етарлими, юртимизда уларнинг халқаро талабларга мос равишда тажриба орттиришлари учун шароитлар яратилганми?

— Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида неонатология кафедралари, бир қатор миллий тренерлар ва бош неонатологлар бу соҳанинг ривожланишига ўзларини масъул деб ҳисоблайдилар.

Жойларда ҳам амалиёт юқори даражада бўлиши учун қўлланмалар, стандартлар тайёрлашади, кураторлик чиқишлари қилиб, жойларда амалий ёрдам кўрсатишади. Мутахассислар вилоятлардан мунтазам равишда Республикамиз перинатал марказларида, Россия ва бошқа давлатларда ўз малакаларини ошириб келмоқда.

2018 йил ноябрь ойида мамлакатимизда шу йўналишда йирик конференция ўтказдик. Охирги йиллар ҳисоботи, неонатал ютуқларимиз ва режаларимиз ҳақида фикр юритдик. Иштирок этган халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистонда неонатал хизмат жаҳон талабларига мос равишда ривожланиб бораётганини эътироф этишди. Бу бизга берилган юқори баҳо эди.

— Неонатология соҳаси вилоятларда ҳам йўлга қўйилганми? У ердаги мутахассислар даражасига қандай баҳо берасиз?

— Вилоятлардаги ҳамда марказлардаги муассасаларда жиҳозлар бир хил тақсимланган. Ҳудудлардаги бош неонатологлар ва барча неонатологлар бир-бирлари билан узвий боғланишган.

Марказдаги етакчи клиника ва кафедра ходимларидан ўз вақтида онлайн шаклда маслаҳат олиш имкони бор. Ҳар бир янги маълумот дарҳол барча мутахассисларга етказилади. Кузатувларимиз ва ҳисоботлар вилоятларда ҳам неонатал ютуқларимиз ёмон эмаслигини кўрсатиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12,5 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 83 миллион 322 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 831 мингдан зиёд киши вафот этган (03.01.2021 йил Европа вақти билан соат 18:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 740 221 янги ҳолати аниқланди, 12 502 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 85 миллион 122 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 843 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 19,974 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,323 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,700 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,236 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,599 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 12,5 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 83 млн 322 тысячи, из них более 1 млн 831 тысяча человек умерли (по состоянию на 18:51 по центральноевропейскому времени 3 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 740 221 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 502 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 4 января 2021 года), в мире заразилось более 85 млн 122 тысячи человек, из них более 1 млн 843 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 19,974 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,323 млн), на третьем — Бразилия (более 7,700 млн), на четвертом — Россия (3,236 млн), на пятом — Великобритания (2,599 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев маълум қилишича, 11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади.

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​БОЛА ТИШЛАРИНИ ҚАНДАЙ
ПАРВАРИШЛАШ КЕРАК?

Сут тишлари қачон чиқади? Болаларнинг тишлари мустаҳкамлигини сақлаш талаб-қоидалари нималардан иборат? ССВ матбуот хизматининг шу йўналишдаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Абдуазим ЮЛДАШЕВ жавоб берди.

— Сут тиши чиқишининг кечикиши касаллик аломатими?

— Одатда, сут тишлари гўдакнинг беш-олти ойлигидан бошлаб чиқади. Сут тишлар бола 11-12 ёшга етганида доимийсига алмашади. Гўдаклар учун мўлжалланган сутли бўтқалар, турли аралашмалар сут тишлари чиқишини секинлаштириши мумкин.

Яъни, сут тиши олти ойдан ўтиб, ёриб чиқа бошлайди ва бу касаллик эмас. Бундай ҳолатга калций етишмовчилиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис педиатр маслаҳатини олиш тавсия этилади.

— Нима сабабдан тиш юзаси қорайиб қолади? Уни кетказиш мумкинми?

— Тиш карашлари ҳисобига тиш олди юзаси ва милк атрофида қорайиш пайдо бўлади. Аммо бу ҳолат кариес билан боғлиқ эмас. Келиб чиқиш сабаби эса тишларни нотўғри парвариш қилишдир. Тиш карашлари махсус тиббий асбоб-анжомлар ёрдамида тозаланади.

— Болалар тишини яхши парваришлаш учун қандай тиш пастаси ва чўткасини тавсия этасиз?

— Болалар учун мўлжалланган тиш пасталари катталар фойдаланиши учун ишлаб чиқарилганидан тубдан фарқ қилади. Болалар тиш чўткалари юмшоқ ва калта ўлчамли бўлиб, қўлланилганида тиш юзасида ва оралиғидаги овқат қолдиқларини тўлиқ олиб чиқиб кета олиши керак. Одатда, болалар тиш пастасига мева таъми қўшилади.

Тишларни тозалаш маҳали бола оғизда аччиқликни сезмаса, тиш тозалашдан қочмайди. Аксинча, катталар тиш пастасидан фойдалангудек бўлса, тишларни тозалаш унга ёқмаслиги мумкин.

— Болажонларнинг тишлари соғлом бўлиши учун тавсияларингиз...

— Авваламбор, оғиз бўшлиғи гигиена қоидаларига риоя этилиши муҳим. Бола тишларини бир кунда икки маҳал тозалашга одатланиши керак. Таомлангандан сўнг овқат қолдиқлари тиш орасида қолиб кетмаслиги учун махсус эритмалар ёрдамида оғизни чайқаш тавсия этилади.

Мен ота-оналарга ана шу ҳолатга эътиборли бўлишларини маслаҳат бераман. Бола ҳар сафар овқатланганидан кейин оғизни чайишга одатланса, тишлари касалланмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ШТАММИ ЯНГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ

Бутун дунёда коронавируснинг янги штамми авж олиб бораётган бир вақтда юртимизда касаллик хуружи нисбатан пасайганини кўриб турибмиз. Аммо бу қувонишга сабаб бўлмайди. Бу барқарорликни сақлаб қолиш учун жиддий чора-тадбирлар кўришни дунёдаги айни эпидемиологик ҳолат тақозо қилмоқда. ССВ Матбуот хизмати шу борадаги масалаларга аниқлик киритиш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди:

— 2020 йил коронавирус пандемияси билан эсда қолди. Бу вируснинг асоратларини аввалига тушунмадик, — дейди Севара Убайдуллаева. — Шунга қарамасдан, ўз вақтида бу касалликни даволаш, касаллик асоратларининг олдини олиш ва тарқалишини назорат қилиш орқали коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг нисбатан камайишига эришдик.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси, шу билан бирга юкумли бўлган бошқа инфекциялар ҳам назоратга олинди, десак бўлади. Бу дегани кўчаларда бемалол юришимиз мумкин, дегани эмас. Сабаби, ҳозир дунё бўйича ҳам, юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси тўлиқ йўқ бўлиб кетмади. Айниқса, бу инфекция бошқа вируслардан фарқли ўлароқ, тез-тез мутацияга учрамоқда. Хусусан, Буюк Британияда мутацияга учраган янги штамми тезлик билан тарқалмоқда. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 740 221 янги ҳолати аниқланиши, энг ачиналиси, 12 502 нафар бемор вафот етгани бизни ҳушёр торттириши керак.

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, янги штамм таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, мутациядан сўнг вируснинг тож оқсилларида ўзгариш бўлган — булар вируснинг одам танаси ҳужайралари қобиғидан ўтиб, ичкарига киришида калит вазифасини ўтовчи қисмидир. Вирус шу тожлар орқали тана ҳужайраси юзаси билан контактга киришади. Ишлаб чиқилаётган вакциналар коронавируснинг ташқи қобиғи, яъни ёғ кислотаси мавжуд S-оқилли қобиғига таъсир қилади. Коронавирус мутацияга учраб, ўз генетик штаммини ўзгартирса ҳам вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатиши тўғрисида Буюк Британия ва Россия олимлари таъкидлаб келмоқда.

Коронавируснинг бу штамми, Буюк Британия олимларининг таъкидлашича, инфекциянинг одатий турига кўра, юқумлилиги 71 фоизни ташкил этади, яъни бирламчи пайдо бўлган коронавирус инфекциясига қараганда ўта юқумлидир. Шу боис, бу касаллик кириб келишининг олдини олиш мақсадида 20 дан ортиқ давлатлар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бир неча давлатлар қаторида Буюк Британия билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.

Дунёдаги кўпгина давлатлар ўз ихтиёри ва имкониятидан келиб чиқиб, бошқа давлатлардан кириб келаётган фуқароларни текширувдан ўтказмоқда. Бу билан коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олишга қисман эришмоқдалар. Хусусан, бизда ҳам ҳар бир чегара худудларида, авиақатнов ёки темир йўллар орқали кириб келаётган фуқаролар текширувдан ўтказилмоқда.

Бу касаллик тарқалишининг олдини олишда юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг масъулияти жуда муҳим. Шу боис, энг авваало, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касаллик тарқалишининг олдини олишда ва бошқаларга юқтиришдан ҳимояланишда энг қулай усулдир.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz