Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
—
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.
#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Бугун пойтахтимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”га бағишланган Халқаро пресс-клуб давра суҳбати бўлиб ўтди.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва ҳукуматнинг бир қанча аъзолари иштирокида ўтган анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ҳам сўзга чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги сўнгги 4 йилда қилинган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар бўйича маълумот берди.
Жумладан, вазир ўз нутқида бирламчи тиббий-санитария ёрдами, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббиёт тизими, соҳада хусусий секторнинг ривожланиши, пандемиянинг олдини олиш бўйича қилинган ишлар, инфекция тарқалишининг қайтадан авж олишини бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

2020 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 538 (+142) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 11 нафари Хоразм вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 100 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 14 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 810 (+149) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 116 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 11 нафари Хоразм вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 100 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 14 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 810 (+149) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 116 нафар бемордан 171 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Олимлар битта ниқобдан қайта-қайта фойдаланишнинг зарарини исботлашди
Массачусетснинг Ловелл университети ва Калифорниянинг Баптист университети тадқиқотчилари пандемия пайтида ишлатилган тиббий ниқобни тақиш уни тақмагандан кўра хавфлироқ эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Physics of Fluids» журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтилган.
Олимларнинг сўзларига кўра, ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди. Баъзилар йўқдан кўра ҳар қандай ниқоб яхши деб ҳисоблашади. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.
Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлар ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Симуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берди. Аниқланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Манба: xabar.uz

ССВ огоҳлантиради:
ИС ГАЗИНИНГ ХАВФЛИЛИГИ УНИ ҲЕЧ ҚАНАҚА ҲИДГА ЭГА ЭМАСЛИГИДА
Қиш келиб, кунлар совиши билан ис газидан заҳарланиш ҳоллари кўпаяди. Куни кеча Президентимиз раислигида қиш мавсумига тайёргарлик масаласида ўтган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг ўтган даврида бундай ис газидан заҳарланиш оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этгани ва 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳати олгани айтилди. Шу маълумотнинг ўзиёқ вазиятга жиддий ёндашиш кераклигини кўрсатади. Ис газидан заҳарланиш борасидаги ССВ Матбуот хизматининг саволларига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб беради.
— Ис газининг хавфлилиги унинг ҳеч қанақа ҳидга эга эмаслигида. Ҳолсизланиш сезмагунча газ борлиги тўғрисида фикр юритиб бўлмайди, унинг энг кам миқдори ҳам заҳарланишга олиб келиши мумкин, — дейди Д.Алимов. — Шунинг учун ҳам уни “сездирмасдан ўлдирувчи” деб номлашади. Ис гази ҳосил бўлишининг асосий сабаби – ёниш майдонида етарли кислород мавжуд эмаслигида бўлади. Чала ёниш вақтида ёқилғининг тўлиқ ёниши натижасида умуман зарарсиз ҳисобланган карбонат ангидрид ҳосил бўлиши ўрнига ис гази пайдо бўлади.
— Ис газидан заҳарланиш қандай ҳолатларда юзага келиши мумкин?
— Бу офатнинг бир неча сабаблари бор. Асосан:
📌ёнғин кузатилаётган вақтда;
📌ишлаб чиқаришда турли хил органик моддаларни синтезлашда ис газидан фойдаланиш жараёнида;
📌етарли ҳаво айланмайдиган шароитларда газга мослаштирилган мосламаларнинг ҳавони тортиш механизми ишдан чиққанда ёки газнинг ёниши учун вентиляция каналларига ҳаво етарлича кириб турмаса;
📌уй шароитларида табиий газ қувурларидан газнинг сизиб чиқишлари ва печли иситиш шароитларида печлар қопқоғини ўз вақтида ёпилмаслик ҳолатларида.
Дунё статистик маълумотларига кўра, ис газидан заҳарланиш туфайли ўлим кўрсаткичлари алкоголдан вафот этишдан сўнг, иккинчи ўринни эгаллайди. Масалан, АҚШда бир йилда ўртача 400 нафарга яқин одам ис газидан эҳтиётсизлик сабабли нобуд бўлади.
— Ушбу газнинг одамга таъсир қилиш механизми ҳақида нима дея оласиз?
— У аввало, қонга кириб, гемоглобин ҳужайраларини зарарлайди. Табиийки, шундан сўнг гемоглобин кислород ташиш қобилиятини йўқотади. Одам бу газдан қанча кўп нафас олса, унинг қонида шунчалик кам гемоглобин қолади ва организм ҳам кам кислород олади. Ис газидан заҳарланишдан сўнг гемоглобин ҳужайраларини тиклаш учун кўп вақт талаб этилади.
Ис газидан заҳарланиш қисқа муддатларда ёки секинлик билан юзага чиқиши мумкин. Асосан, ўша муҳитдаги ҳаво таркибидаги унинг концентрациясига боғлиқ. Жуда юқори концентрацияларда заҳарланиш тезда юзага чиқади, ҳушдан кетиш, турли хил тутқаноқлар ва нафас тўхташи билан намоён бўлади.
— Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишда нималарга эътибор бериш керак? Умуман бундай фавқулодда ҳолатларда қайси даволаш муассасаларига мурожаат қилиш керак?
— Биринчи ёрдамни жуда зудлик билан кўрсатиш зарур. Бу жараён қуйидаги қадамларни ўз ичига олади:
📌Аввало, жабрланувчини имкон қадар тезроқ тоза ҳавога олиб чиқиш;
📌Иккинчидан, нафас олишни енгиллаштириш – нафас йўлларини тозалаш, яъни кийимларини ечиш, тилнинг орқага кетиб қолишини олдини олиш учун жабрланувчини ёнбош ётқизиш;
📌Учинчидан, нафасни стимуллаш. Кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш.
❗️Энг асосийси – албатта тез тиббий ёрдам чақириш зарур.
Ҳатто бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам уни шифокор кўриши шарт. Сабаби ҳар доим ҳам касаллик белгиларига асосланиб, ҳақиқий заҳарланиш даражасини аниқлаб бўлмаслиги мумкин. Оғир даража заҳарланиш ҳолатларида реанимацион чора-тадбирлар кўрилади.
Айни пайтда бу турдаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган жабрланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида пойтахтимизда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг худудлардаги филиаллари ва туманлардаги бўлимларида туну кун шифокорларимиз фаолият кўрсатишади.

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 585 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 72 миллион 196 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 630 мингдан зиёд киши вафот этган (16.12.2020 йил Европа вақти билан соат 17:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 585 455 янги ҳолати аниқланди, 11 463 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 74 миллион 210 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 648 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 16,245 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,932 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,927 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,734 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,350 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————————
По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 585 тысяч новых случаев заражения COVID-19
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 72 млн 196 тысяч, из них более 1 млн 630 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:51 по центральноевропейскому времени 16 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 585 455 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 463 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:28 часов по ташкентскому времени 17 декабря 2020 года), в мире заразилось более 74 млн 210 тысяч человек, из них более 1 млн 648 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 16,245 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,932 млн), на третьем — Бразилия (более 6,927 млн), на четвертом — Россия (2,734 млн), на пятом — Франция (2,350 млн).
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
▶️@ssvuz

❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:
🔺Қорақалпоғистон.
ЖССТ халқаро экспертларининг бачадон бўйни саратони скрининги бўйича тадбирлари бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов Саратон касалликлари бўйича тадқиқотлар халқаро агентлигидан Изабель Херд (Франция), ЖССТ минтақавий офисидан Мария Ласиерра Лосада (Испания) ва Виталий Смелов (Россия), ЖССТ доиравий офисидан, миллий координатор Назокат Қосимова ва Альбина Сайдуллаевалар (UNFPA) билан учрашув ўтказди.
🔺Фарғона.
Фарғона шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиникада фуқароларни хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари давом этмоқда. Бунинг учун муассасада 23 та бригада ташкил этилган. Бу ишларда маҳалла фаоллари ҳам тиббиётчиларга яқиндан ёрдам беришяпти.
🔺Қашқадарё.
Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонаси Чим филиалидаги 6 та тиббий бригада аъзолари томонидан тиббий хатлов ва антропометрия тадбирлари намунали ташкил этилаяпти. Айни пайтгача ҳудудда мавжуд 6881 та хонадондаги 15256 нафар аҳолининг 75 фоиздан ортиқ қисми тиббий хатловдан ўтказиб бўлинди.

ТАЙИНЛОВ
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Иминов Абдилходи Мухиддинович Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
49 ёшли шифокор Абдилходи Иминов ўз фаолияти давомида Наманган шаҳар 1-cонли оилавий поликлиникаси бош врач ўринбосари, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

Минздрав предупреждает: опасность угарного газа в том, что он совершенно не имеет запаха!
С наступлением зимы и похолоданием становится больше случаев отравления угарным газом. В ходе видеоселекторного совещания по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме, проведенном под председательством Президента Шавката Мирзиёева, было отмечено, что в этом году в результате отравления угарным газом погибло 106 человек, а 190 — были отравлены и получили ожоги. Уже одна эта информация указывает на необходимость серьезного подхода к ситуации. На вопросы Пресс-службы Минздрава об отравлении угарным газом ответил Дониёр Алимов, директор Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи.
— Угарный газ опасен тем, что совершенно не имеет запаха, — говорит Д. Алимов. — О присутствии газа нельзя узнать, пока не почувствуешь недомогание, а для отравления достаточно небольшого его количества. Недаром его называют «тихим убийцей». Основная причина образования угарного газа — недостаток кислорода в зоне горения. И тогда вместо совершенно безобидного углекислого газа — продукта полноценного прогорания топлива — образуется тот самый угарный газ.
— В каких случаях возможно отравление угарным газом?
— Есть несколько причин. В основном:
при пожарах;
на производстве, где угарный газ используется для синтеза ряда органических веществ (ацетон, метиловый спирт, фенол и т. д.);
в газифицированных помещениях, в которых эксплуатируется газоиспользующее оборудование (плиты, проточные водонагреватели, теплогенераторы с открытой камерой сгорания) в условиях недостаточного воздухообмена, например, при нарушении тяги в дымоходах и/или вентиляционных каналах либо недостатке приточного воздуха для горения газа;
в домашних условиях при утечке природного газа и при несвоевременно закрытых печных заслонках в помещениях с печным отоплением (дома, бани).
Мировая статистика свидетельствует, что отравления угарным газом среди причин смертности стоят на втором месте после отравлений алкоголем. Например, в США в среднем от случайного отравления угарным газом погибает около 400 человек в год.
— Что можете сказать о механизме воздействия угарного газа на человека?
— Он состоит в том, что, попадая в кровь, газ связывает клетки гемоглобина. Тогда гемоглобин теряет способность переносить кислород. И чем дольше человек дышит угарным газом, тем меньше в его крови остается работоспособного гемоглобина, и тем меньше кислорода получает организм. В случае отравления угарным газом требуется достаточно долгое время, чтобы клетки гемоглобина сумели полностью очиститься от угарного газа.
Отравление угарным газом может проявиться резко или же замедленно, в зависимости от концентрации. При очень больших концентрациях отравление наступает быстро, характеризуется быстрой потерей сознания, судорогами и остановкой дыхания.
— На что нужно обращать внимание при оказании первой помощи пострадавшим? В целом, в какие медицинские учреждения следует обращаться в таких чрезвычайных ситуациях?
— Первую помощь нужно оказать немедля. Этот процесс включает в себя следующие шаги:
Во-первых, необходимо как можно быстрее вынести пострадавшего на свежий воздух.
Во-вторых, нужно облегчить дыхание — очистить дыхательные пути, если это необходимо, расстегнуть одежду, уложить пострадавшего на бок для того, чтобы предотвратить возможное западание языка.
В-третьих, стимулировать дыхание. Растереть грудь, согреть конечности.
И самое главное — необходимо вызвать скорую помощь.
Даже если человек на первый взгляд находится в удовлетворительном состоянии, необходимо, чтобы его осмотрел врач, так как не всегда истинную степень отравления представляется возможным определить только по симптомам. При тяжелом состоянии пострадавшего необходимо проводить реанимационные мероприятия.
В настоящее время для оказания своевременной медицинской помощи пациентам, пострадавшим в подобных ЧС, наши врачи круглосуточно работают в Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи в городе Ташкенте, его региональных филиалах и районных отделениях.

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги тиббий ижтимоий хизматлар агентлигига қарашли “Қарши санаторийси” бош врачи вазифасида ишлаб келган Мамадиев Шавкат Иноятович Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мамадиев ўз фаолияти давомида Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали врач-эндоскописти, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш бўлими бошлиғи каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг жорий йил 12-13 ноябрдаги Қашқадарё вилоятига ташрифидан сўнг, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб Тулаков Равшан Панжиевич тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига директор тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази илмий ходими вазифасида ишлаб келган Примқулов Бобур Қахрамонович Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалига директори лавозимига тайинланди.
31 ёшли Бобур Примқулов ўз фаолияти давомида Фарғона вилоят онкология диспансери умумий хирургия бўлим онколог шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали умумий масалалар бўйича директор ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Президент давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш бўйича қарор имзолади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қарорга мувофиқ:
Ҳужжат билан Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда кенг жамоатчиликнинг: Тошкент шаҳрида “Истиқлол” мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо этиш; Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номлаш;“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш;ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбомини ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламларни нашр этиш;2021 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, илмий конференциялар, аждодларимиз юбилей саналарини мустақилликнинг ўттиз йиллиги ғояси ва руҳи билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ташкил этиш;маданият ва санъатнинг барча йўналишлари (мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ ижодиёти) бўйича республика миқёсида фестиваль ва кўргазмаларни ташкил этиш;юрт мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий ва замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги пьесалар танловларини ташкил этиш;мустақиллик йилларида эришилган илмий ютуқлар асосида яратилган инновацион лойиҳа ва технологиялар кўргазмаларини ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.
Маданият вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш учун республика ва хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республикада фаолият юритаётган миллий маданият марказларини кенг жалб этган ҳолда байрам тантаналари ва халқ сайиллари ташкил қилинади.
Маданият ва истироҳат боғларида шартнома асосида таниқли санъат намояндалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилади.
Кейинги йилларда республикада олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратишга бағишланган публицистик мақолалар ва шеърлардан иборат китобни республика бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади.
Хорижий мамлакатларда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан кенг жамоатчилик, жумладан, хорижий мамлакатларда яшаётган ватандошларни жалб қилган ҳолда “Ўзбекистон кунлари” ўтказилади ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилади.
2021 йил давомида барча туман (шаҳар)лар, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, миллий телеканалларда мустақиллик йилларида яратилган энг яхши бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг кенг намойиши ташкил этилади.
Ҳужжатда белгиланишича, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида – Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи вазифасида ишлаб келган Юсупов Салоҳиддин Ғуломжонович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Салоҳиддин Юсупов ўз фаолияти давомида Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Cоғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевнинг тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимида ишлаб келган Абдивохидов Комил Муртазаевич вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Комил Абдивохидов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган.

2020 йил 17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 675 (+137) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент вилоятида,
📌 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафари,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 119 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 961 (+151) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 102 нафар бемордан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент вилоятида,
📌 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафари,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 119 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 961 (+151) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 102 нафар бемордан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
ТАЙИНЛОВ
Яна бир вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаевнинг тегишли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари вазифасида ишлаб келган Ҳажиев Иноят Саъдуллаевич Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Иноят Ҳажиев ўз фаолияти давомида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, кейинчалик янги ташкил қилинган Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг раиси каби масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.
Шундай қилиб, кеча Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруқлари билан 4 та вилоятда соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари янгидан тайинланди.