Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.2K subscribers
5.97K photos
2.26K videos
46 files
9.64K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ФУҚАРОЛАРНИНГ СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТДАН ТЕНГ ФОЙДАЛАНИШИ КАФОЛАТИДИР!

Қадрли тиббиёт ходимлари, муҳтарам ҳамкасблар! Бўлажак шифокор-талабалар!
Шундай қутлуғ кунларда сизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий қутлайман.

Миллий истиқлолимиз тамали бўлган Бош қомусимизда барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига оид асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгилаб қўйилган. Жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимига бевосита ва билвосита дахлдор бўлган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар асосида бугун миллий тиббиётимиз тамоман янги ўзанга бурилиш нуқтасида турибди. Биз қайси қонун ёки қарор билан иш кўрмайлик, унинг асосида мамлакатимиз паспорти – Конституция туради.

Шундай экан, бизнинг бутун фаолиятимиз конституцион нормаларга мувофиқ бўлиши, амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотдан мақсад Бош қомусда белгиланган кафолатланган тиббиёт хизмат сифатини ошириш соҳа раҳбарларининг ўз фаолиятига ҳалоллик принциплари асосида ёндашувига боғлиқ эканини ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак.

Ҳозирда асосий Қонунимизда кафолатланган малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш бўйича ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Пандемия даврида аҳоли соғлиғини сақлаш, ишсиз қолган фуқароларга ёрдам беришга, тадбиркорларга биринчи даражали эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 10 триллион сўм фондга эга бўлган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари соғлиқни сақлаш, ижтимоий инфратузилмалар, аҳоли ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Соғлиқни сақлаш тизимида ўз вақтида кўрилган чора-тарбирлар самарараси ўлароқ, бугун тонгда юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етгани барчамизни қувонтиради.

Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи барча фуқаролар тенг ҳуқуқли экани қатъий белгилаб қўйилган. Биз бошлаётган ислоҳотларнинг ҳам пировард мақсади мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам марказ талабларига жавоб берувчи замонавий ва сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишдир. Шу кунларда Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари мисолида тажриба қилинаётган аҳолини тиббий хатлов ва антопометриядан ўтказиш табдирларидан кўзланган мақсад ҳам юртимизнинг ҳар бир фуқаросига бирдай сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ишларини тизимли йўлга қўйишдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида бўлади ва биз бу тамойилни бундан буён ҳам қатъий амалга оширамиз.

Соғлиқни сақлаш ривожи йўлидаги улкан мақсадларни ўз вақтида рўёбга чиқариш тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган 70 минг нафардан зиёд шифокорлар ва барча ўрта тиббиёт ходимларининг шарафли бурчидир.

Пандемия шароитида давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар барча тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, улар учун жаҳон андазаларига мос меҳнат шароитларини яратишга қаратилган. Барчамиз бу йўлда камарбаста бўлиб, халқимиз саломатлигини таъминлаш йўлида янги марраларни биргаликда забт этишимизга ишонаман.

Азиз ҳамкасблар, оғир дамларда халқимиз ва давлатимиз олдидаги шарафли вазифасини виждонан бажариб келаётган, қасамёдига содиқ сиз каби фидойи инсонлар билан бир соҳада фаолият олиб боришдан фахрланаман. Шуни унутмангки, меҳнатларимиз тез фурсатларда ўз натижасини беришига ишончим комил. Фаолиятимиз самараси эса, шубҳасиз, халқимиз баҳосида намоён бўлади. Барчангизга Конституция куни муборак бўлсин!

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфида кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун “Урганч” санаторияси фаолият бошлади.

▶️
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятидаги тиббиёт сохасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

▶️@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 97 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺2020 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 352 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌 Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 30 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 609 (+127) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 177 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 67 миллион 210 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 540 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 68 миллион 223 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 556 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,570 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,703 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,603 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,515 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,255 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 67 млн 210 тысяч, из них более 1 млн 540 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 68 млн 223 тысяч человек, из них более 1 млн 556 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 14,570 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,703 млн), на третьем — Бразилия (более 6,603 млн), на четвертом — Россия (2,515 млн), на пятом — Франция (2,255 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказида мультифокал атеросклерози мавжуд бўлган беморларни даволаш, ишемик инсультларнинг олдини олиш бўйича малакали мутахассислар фаолият олиб боради.

▶️@ssvuz
​​Олис ҳудудларда

КИТОБДА МАЛАКАЛИ ТРАВМАТОЛОГНИНГ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан вилоятимиздаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига раҳбар сифатида 6 ой муддат давомида бириктирилган, республиканинг нуфузли тиббиёт марказларидан келган, юқори илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларнинг амалий ёрдами ҳудудларда соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Худди шундай мутахассислардан бири, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Аҳмад Дурсунов вилоятнинг чекка ва тоғли ҳудудларидан бири Китоб тумани тиббиёт бирлашмасига бириктирилган.

А.Дурсунов малакали мутахассис сифатида ҳудудда травматология соҳасида маҳорат дарслари шаклидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтга қадар туман тиббиёт бирлашмасида 2 та БИОС (блокловчи интеромедуляр остеосинтез), битта тос-чаноқ соҳасида, болдирда қайта реконструктив, битта елка-бўғим соҳасида мураккаб синиқларда замонавий имплантлар билан остеосинтез жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

– Шу билан бирга Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлардаги 4 нафар бемор учун онлайн тарзда консультациялар берилди,- дейди тиббиёт фанлари доктори Аҳмад Дурсунов. – Травматология ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимиларда ҳар кунлик кўриклар ўтказаяпмиз. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида ҳам болдир соҳасидаги мураккаб синиш БИОС усулида операция қилинди.

Мазкур консультация ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоятдаги беморларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётган бўлса, маҳорат дарси сифатида ҳудуддаги травматологлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этаяпти.

Соҳада кечаётган долзарб жараён – тиббий хатлов ва антропометрия борасида ҳам Китоб туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Тоғли ҳудуддаги мураккаб шароитда бу тадбирни сифатли ташкил этиш мутасаддилардан катта масъулият талаб этиши шубҳасиз.

Қайд этилишича, туман аҳолиси 263800 нафарни, хонадонлар сони 47013 тани ташкил қилади. Айни пайтга қадар 19816 хонадондан 106886 нафар аҳоли вакили (40,5 фоиз) хатловдан ўтказилди. Бу борада туман тиббиёт бирлашмасида марказий штаб самарали фаолият юритмоқда. 133 та тиббий бригада ташкил қилинган. Ҳар бир бригада тиббий хатлов учун зарур бўлган тонометр, тарози, ўлчов тасмаси, пульсоксиметр сингари ускуна ва асбоблар билан тўлиқ таъминланган. Хатловга 129 нафар умумий амалиёт врачи, 563 нафар ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган. Ҳар бир бригаданинг йўл харитаси ва иш режаси белгилаб берилган.

Ҳудуд учун туманда фаолият юритаётган клиникаларнинг 134 нафар ходимидан қўшимча 17 та тиббий бригада ташкил қилиниб, ёрдамга юборилди. Шунингдек, республика тиббиёт олий таълим муассасаларидан 39 нафар талаба ва 6 нафар педагог ҳам хатловга жалб қилинган. Айни пайтда тиббий хатловни ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР СУЯК СИЛИ САНАТОРИЙСИГА БОШ ВРАЧ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Республика болалар суяк сили санаторийси бош врачи лавозимига Асилбек Аҳмаджонов тайинланди.

Унга республикада болалар суяк сили профилактикаси, диагностикаси ва инновацион реабилитация усулларини кенг татбиқ этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар устида ишлаш, илмий ходимлар ва шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда санаторийда беморлар учун янада кенг шароитлар яратиш каби қатор вазифалар юклатилди.

45 ёшли тиббиёт фанлари номзоди А. Аҳмаджонов шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

НАЗНАЧЕН ГЛАВНЫЙ ВРАЧ РЕСПУБЛИКАНСКОГО ДЕТСКОГО КОСТНО-ТУБЕРКУЛЕЗНОГО САНАТОРИЯ

Согласно соответствующему приказу министра здравоохранения Республики Узбекистан на должность главного врача Республиканского детского костно-туберкулезного санатория назначен Асилбек Ахмаджонов.

На него возложены такие задачи, как широкое внедрение в республике методов профилактики, диагностики и инновационной реабилитации детского костного туберкулеза, работа над научными изысканиями в этой области, всесторонняя поддержка научных работников и врачей, создание в санатории более благоприятных условий для пациентов.

45-летний кандидат медицинских наук А. Ахмаджонов до этого времени был начальником управления кадров Министерства здравоохранения.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева саволларга жавоб беради:

Савол. Карантин қоидалари барча ташкилотлар учун ишлаб чиқилган бўлса-да баъзи кичин дўконлар ва маркетларга боришга қўрқамиз. У ерда ижтимоий масофани сақлаш имконияти йўқ. Шу билан бирга, дўконга киришда шаффоф “клеенка” илиб қўйилган. Уни одалмар кириб чиқишида қўллари билан ушлайди. Бу ҳолат одамларга саломатлигига хавф солиб қўймайдими?

▶️@ssvuz
​​Андижон давлат тиббиёт институти янги биноси фойдаланишга топширилди

Президентимизнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Андижон давлат тиббиёт институти 2-ўқув-лаборотория биноси реконструкция қилиниб, 400 ўринли янги бино қурилган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Куни кеча ўтказилган бинонинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилоят ҳокими, ҳокимият вакиллари, тиббиёт институти раҳбарияти ҳамда ўқитувчи профессорлар, талабалар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов мамлакатимизда кейинги йилларда тиббиёт соҳаси, айниқса, тармоққа малакали кадрлар тайёрлаш тизимига катта эътибор берилаётганини қайд этди. Хусусан, Андижон давлат тиббиёт институти ташкил этилиши, йилдан-йилга унинг салоҳияти, моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бораётгани сўзимизни исботлайди. Институт фаолияти жадаллашуви биринчи навбатда вилоятимиз, қолаверса, бутун республикамизда тиббиёт соҳасининг янада илғор кадрлар билан таминланиши орқали аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатилишининг асоси, дея таъкидлади.

Жорий ўқув йилида Андижон давлат тиббиёт институтида тахсил олиш истагида бўлган ёшларнинг сони икки баравардан ортди. Талабалар сони шунга мос равишда кўпроқ қабул қилинди. Шундай вазиятда 880 ўринли 2-ўқув-лаборотория биносининг фойдаланишга топширилиши айни муддао бўлди.

Шунингдек, унда 2 та 120 ўринли, 2 та 40 ўринли маъруза зали, 100 га яқин ўқув аудиториялари замановий қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар, компьютер, проектор, телевизор каби технологиялар, лаборатория ускуналари билан таъминланган. янги бинода маърузалар заллари, ўқув ва лаборотория хоналари, ошхона, маънавий-маърифий хоналар мавжуд бўлиб, талаба ва педагогларнинг дарс жараёнларини олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросими сўнгида талаба-ёшлар таълим олиш учун шунча шарт-шароит яратиб бераётган давлатимиз раҳбари, шунингдек, бино бунёдкорларига миннатдорлик билдирди ҳамда бу имкониятлардан унумли фойдаланиб билимини ошириб, келгусида халқимизга чин юракдан хизмат қилишга вада берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЯНА 2 ТА САРАЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ МАРКАЗИ ЁПИЛДИ

Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, коронавирусга чалинган ва гумон қилинган беморларга муолажа узлуксизлигини таъминлаш ва инфекцияга қарши курашга ихтисослашган кучларнинг тарқоқлигига барҳам бериш мақсадида Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ”нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва “Универсал” спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилди.

Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади. Ушбу вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакатимизда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159 та тиббиёт муассасасидан фақат 32 таси фаолият юритмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Ногиронликни расмийлаштириш тартиби қандай?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:

— Ногиронликни белгилаш учун тиббий кўриклар яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича ўтказилади.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси(ТМЭК)га топшириш лозим бўлган хужжатлар тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) раиси ёки аъзолари томонидан ТМЭКга тақдим этилади. Ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг, кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда талон расмийлаштирилади.

Организмда функциянинг бузилиши ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражасига қараб, тиббий кўрикдан ўтказилувчига ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи 6 ойга, бир ёки икки йилга белгиланиши мумкин.

Фуқаро саломатлигини яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ, ногиронлик муддатсиз ҳам белгиланади.

Ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда муддатидан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш амалга оширилади.

Муддатсиз ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

▶️@ssvuz