Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.4K subscribers
5.87K photos
2.15K videos
41 files
9.32K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺2020 йил 28 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 200 (+59) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 9 нафари Бухоро вилоятида,
📌50 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Жиззах вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
📌Навоий вилоятида 5 нафар,
📌Наманган вилоятида 29 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 17 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Хоразм вилоятида 12 нафар,
📌Тошкент вилоятида 86 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 74 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 63 446 (+281) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 196 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 256 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺28 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 256 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 558.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сурхандарьинской, Сырдарьинской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 281 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 66 200 пациентов выздоровели 63 446 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 196 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 271 находится в тяжелом, а 74 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА 256 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ

🔺Шу йилнинг 28 октябрь куни мамлакатимизда 256 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 558 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 281 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 200 нафар бемордан 63 446 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 196 нафар бемордан 271 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
113 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 29 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 313 (+113) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 63 446 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 307 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ТУФАЙЛИ ЮЗГА ДОҒ ТУШИШИНИ ҚАНДАЙ БАРТАРАФ ЭТИШ МУМКИН?

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мавлонова билан cуҳбат (3-қисм).

— Теримиз ҳимоя қатламимиз билан биргаликда чиройимиз ҳамдир. Унинг соғлом, кўркам нур сочиши учун қандай таомланиш зарур? Аксинча, қандай амалларимиз теримиз гўзаллигига раҳна солади?

— Терининг гўзаллиги овқатланиш рациони билан боғлиқ. Илмий изланишлар натижасида шу нарса фанга аниқ бўлдики, инсон қанчаллик тўғри ва соғлом овқатланса, нафақат соғлиғи яхшиланади, балки териси ҳам кун сайин чирой очади. Организм биринчи навбатда оқсил ва витаминларга тўйинган бўлиши зарур. Албатта микроелементларнинг ҳам тери соғлом нур сочишида ўз ўрни бор. Йод, селен, магний, цинк, мис, калсий, калий ҳам меъёрида бўлиши шарт.

Мунтазам фаст-фуд истеъмол қилиш, ёғли овқатлар меъёрини билмаслик, ширинликларни пала-партиш ейишлик ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилишига олиб келади. Озиқ моддаларнинг ёмон сўрилиши овқат ҳазм бўлишини секинлаштиради ёки аксинча. Мана шу бузилишларнинг барчаси терининг ташқи кўриниши салбий ҳолга келишига сабаб бўлади. Шунинг учун дерматологлар бевосита гастроентерологлар билан биргаликда ҳамкорликда ишлайди.

— Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида терида қичишиш, ачишиш ва майда тошмалар кузатилади. Айтинчи, ҳомиладорлик теридаги асоратларсиз ўтиши учун бўлажак оналар нималарга аҳамият қаратиши лозим?

— Ҳомиладорлик даврида она организмидаги ўзгаришлар жуда кескин ўтади. Аёл организми бошқача тарзда ишлайди.

Ҳомиладорликдан олдин тошмалар патология ҳисобланса, ҳомиладорлик билан боғланган гормонал ўзгаришлар даврида айнан шу тошмалар норма, деб қабул килинади. Ҳомиладор аёлларда тошма кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар тошмалар терининг юза қисмида жойлашган бўлса ҳуснбузарларни эслатади. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, юздаги тошмалар қизилча, герпес, сувчечак каби хавфли вирусли касалликлар аломати бўлиши ҳам мумкин.

Қолаверса, ҳомиладор аёлларнинг кўкрак ва орқа елка соҳаларидаги тошмалар кўпинча юқумли касалликлар, ичак функционал бузилишлари натижаси бўлиши мумкин. Юкоридаги ҳолатлар кўпинча ҳомиладорликни охирги уч ойликда кузатилади.

— Қайси ички касалликлар ҳисобига юзга доғ тушади?

— Кўзгу қаршисига туриб, юзингизга диққат қилинг: ранги тиниқми, ҳуснбузар ёки тошма бўлса, катталиги, ҳолати ва миқдори қанча? Доғни кўрсангиз унинг ўлчами ва юзнинг қайси қисмидан жойлашганига қаранг. Ишониш қийин-у, лекин юзнинг ҳар бир қисмидаги камчилик ички аъзоларнинг у ёки бу тури билан боғланган бўлади. Масалан, ошқозон-ичакларда муаммо бўлса, юз ёноқларининг ўрта қисмида ҳуснбузар пайдо бўлади. Безовталик сурункали тус олиб, хасталикка айланса, доғ пайдо бўлиши мумкин. Юз тузилиш, ҳолати ва кўринишига қараб ташхис қўйиш тиббиётда оммалашган усуллардан бири. Зеро, юз соҳасига доғ тушиши, ҳуснбузар ёки тошма чиқиши ўз-ўзидан содир бўлмайди. Одатда мазкур ҳолат бир қатор омиллар билан тахмин қилинади.

Жумладан:
Гормонал баланс мувозанати ўзгариши (кўпинча хомиладор аёлларда, юз, бўйин ва қорин соҳасига доғ тушиши билан кузатилади);

Пешоб ажратиш йўли ҳамда жигардаги ўзгаришлардаги тери пигментацияси (қўл кафти юзасидаги майда доғлар, юз ёноқларига ёйилгани);

Қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар, сийдик қопи яллиғланиши, авитаминоз ҳам доғ юзага келтириши мумкин (пешона икки чаккаси, қўл кафти ёки оёқдаги доғ);

Қуёшда узоқ вақт тобланиш меланин синтезини фаоллаштиради. Бу эса асосан юзда доғ пайдо бўлишига олиб келади (ёноқ, бурун атрофидаги доғ, куракдаги майда сепкил);

Стресс ва асабийлик. Маълумотларга кўра асабий кишиларда доғ пайдо бўлиши кўпроқ кузатилади (бўйин соҳаси, қулоқ атрофида юзага келган доғлар);

Ташқи муҳит таъсири, иш фаолияти кимёвий моддалар билан боғлиқ бўлса, нотўғри танланган пардоз воситалари, ўринсиз бажарилган косметик муолажалар ҳам доғ тушишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН ОДАМ ТУЗЛИ ОВҚАТЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Тузли овқат махсулотларни меъёрида истеъмол қилса бўлади, агарда жуда ҳам шўр бўлмаса. ЖССТ маълум қилишича, кундалик истеъмол қилиниши керак бўлган туз миқдорини кунига 5 граммдан ошмаслиги керак деб белгилайди. Агарда сурункали равишда бу меъёрдан ортиқча туз истеъмол қилиниши инсон организмида юрак-қон томир касалликлари, айниқса қон босимининг кўтарилишига таъсир қилиши мумкин.

Коронавирус қон босими юқори бўлган ёки юрак қон-томир касалликларига мойиллиги бўлган шахсларда оғирроқ кечаётгани олимлар ва шифокорлар томонидан таъкидланиб келинмоқда. Шунинг учун ортиқча истеъмол қилинган туз коронавируснинг оғирроқ кечишига сабаб бўлиши мумкин.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
КОРОНАВИРУС АНТИГЕНИ ВА АНТИТАНА ТЕСТЛАРИНИ БИР БИРИДАН ФАРҚИ НИМАДА?

Инсон организмида коронавирус мавжудлигини аниқлаш учун антитанани ПЗР тести усулида ёки экспресс-тестлар ёрдамида аниқлаймиз. ПЗР тестида инсоннинг бурун ва бурун-ҳалқум бўшлиғидан суртма олинади. Бу тест усулининг сезувчанлиги 90 фоиз бўлиб, натижалар сонларда келтирилган холда олиниши мумкин.

Коронавирусга қарши антитаналарни аниқлаш учун экспресс-тестлар организмга тушган коронавирусга нисбатан иммун тизимининг курашиш қобилиятини аниқлаш имконини беради, бунда биз касаллик жараёнини кечув даври, организмнинг вирусга қарши қандай курашаётганини ва ҳосил қилган иммунитет таначаларини баҳолашимиз мумкин.

Бу усулда инсоннинг қон намунаси текширилади. Аммо бу тест натижаларини касаллик диагностикаси учун ишлата олмаймиз, чунки организмни вирусга нисбатан иммун жавоб реакцияси касалликнинг 7–10-кунлари бошланиши мумкин, беморларда эса, айниқса, енгил кечираётганларда касаллик аломатлари ўтиб бўлган ва организмдан вирус чиқиб кетган бўлиши мумкин. Касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморларда эса бу даврда касаллик зўрайиши ва касалхонага тушиб қолиш эхтимоли юқори бўлади.

Севара Убайдуллаева,
ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Энди "COVID-19" бўйича тест натижаларини Телеграм-бот орқали олиш мумкин

Пандемия эълон қилингандан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг АКТни ривожлантириш (ITMed) маркази ходимлари коронавирус бўйича ПЗР-тестлар натижалари бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва умумлаштиришга хизмат қиладиган coronavirus-test.uz ахборот тизимини ишлаб чиқиб, жорий этган эдилар.

Бундан аввал, коронавирусга ПЗР тест топширганлар бир неча кундан кейин лабораториядан тест натижаларини олиш учун шахсан ўзи келиши талаб этилар эди. Бу ҳолат лабораторияларда одамларнинг тирбандликларини юзага келтирарди, лабораторияларнинг ўзи эса натижаларни чоп этиш ва беморларга етказиш учун узоқ давом этадиган жараённи бошдан кечирардилар. Юқоридаги жараёнларни соддалаштириш ва беморлар томонидан "COVID-19" учун ПЗР тести натижаларини тезда олинишини таъминлаш мақсадида @coronavirustest_testingbot махсус Телеграм-бот яратилди.

Энди, "COVID-19"га ПЗР тести топширган фуқаролар уйларидан чиқмаган ҳолда тест натижаларини билиб олишлари ва тест натижалари акс этган расмий бланкни масофадан туриб юклаб олишлари мумкин.

Бунинг учун @coronavirustest_testingbot Телеграм-ботига кириш ва намуна топширувчининг паспорт маълумотларини AB1234567 форматида ботга юбориш талаб қилинади. Сўнг КУН.ОЙ.ЙИЛ форматида туғилган йили са санасини киритади. Телеграм-бот ПЗР тести натижасини ("Манфий" ёки "Мусбат") акс эттиради ва расмий шакл (бланк)ни юклаб олиш ва чоп этиш мумкин бўлган ҳаволани тақдим этади.

"COVID-19"га ПЗР тести натижаларини тасдиқлаш учун берилган ушбу расмий шаклда, электрон тарзда ўқиладиган QR-код мавжуд бўлиб, у "COVID-19" учун ПЗР тести натижалари тақдим этиш зарур бўлган жойлардан (масалан, аэропортларда) ўтишни анча тезлаштиради.

Ҳозирда koronavirus-test.uz ахборот тизимига қуйидаги 40 та лаборатория уланган бўлиб, уларда "COVID-19"ни аниқлаш учун топширилган ПЗР тестлари натижаларини @coronavirustest_testingbot Телеграм-боти орқали билиш мумкин:

- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази;
- Республика вирусология илмий текшириш институти;
- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази;
- Сирдарё вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Бухоро вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Жиззах вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Тошкент вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Андижон вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Сурхондарё вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Навои вилояти СЭО ва ЖСХ;
- Қорақалпоғистон Республикаси СЭО ва ЖСХ ;
- Тошкент шаҳри ОИТСга қарши курашиш маркази;
- Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази;
- Республика Инновацион технологиялар Вазирлиги хузуридаги илғор технологиялар маркази;
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий поликлиникаси;
- “Hi Tech Laboratories”;
- “Vitros Diagnostics”;
- “The Free-Joy Medical Laboratory”;
- “Doctor-Di Gospital”;
- “Repro Test”;
- “Соғлом табассум”;
- “Intermed Innovation";
- “Biotest Medical”;
- “Biogen Med”;
- “Defactum Laboratories”;
- “Eurolab”;
- “Genotexnologiya”;
- “Gamma Med Clinic”;
- “Fergana Primus Diagnostic Innovation Med”;
- “Jacksoft Medical Diagnostics Services”;
- “Medical Centre” (Nukus);
- “Parizoda Medical Service”;
- “Тиббиёт дунёси”;
- “Hana Itc”;
- “Alfa Diagnostic”;
- “Самарқанд тиббиёт диагностика”;
- “Gemo-Test”;
- “Ассалом лаборатория диагностика маркази”;
- “Ideal Diagnostic”.

Ўз вақтингизни тежанг! @coronavirustest_testingbot имкониятларидан фойдаланинг!

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Теперь результаты ПЦР-теста на COVID-19 можно получить через Telegram-бот

С момента объявления пандемии, Центром развития ИКТ Министерства здравоохранения Республики Узбекистан (Центр ITMed), была разработана и внедрена информационная система coronavirus-test.uz, которая служит для сбора и обобщения статистики по результатам ПЦР-тестирования на COVID-19.

Ранее от пациента, сдавшего ПЦР-тест на COVID-19 требовалось через несколько дней приходить в лабораторию, чтобы получить результаты теста на руки. Данная ситуация создавала лишнее скопление людей у лабораторий, потерю времени человека, сдавшего тест, а для самих лабораторий требовалась долгая процедура согласования, распечатки и передачи результатов пациентам. Для упрощения вышеописанной процедуры и быстрого получения пациентами результатов ПЦР-тестирования на COVID-19, создан специальный Telegram-бот @coronavirustest_testingbot.

Теперь у пациентов, сдавших ПЦР-тесты на COVID-19, появилась возможность узнать результаты тестов и получить действующий официальный бланк с результатами тестирования, не выходя из дома.

Для этого, от Вас требуется зайти в Telegram-бот @coronavirustest_testingbot, отправить серию и номер Вашего паспорта в формате: АВ1234567, после этого ввести дату рождения в формате ДЕНЬ.МЕСЯЦ.ГОД РОЖДЕНИЯ (например, 28.10.1990). Telegram-бот выдаст результаты Вашего ПЦР-тестирования на COVID-19 («Отрицательный» или «Положительный») и предоставит ссылку, по которой вы сможете скачать или распечатать официальный бланк с результатами ПЦР-теста. Данный официальный бланк для подтверждения результата ПЦР-теста на COVID-19, также имеет считываемый электронными устройствами QR-код, что намного упрощает предоставление результатов тестирования (например, в аэропортах) на COVID-19.

На сегодняшний день к системе coronavirus-test.uz, подключены следующие 40 лабораторий, из которых результаты по ПЦР-тестированию на COVID-19 можно получить через Telegram-bot
• Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр кардиологии
• НИИ Вирусологии;
• Научно-исследовательский институт эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний;
• Служба СЭБ и ОЗ Сырдарьинской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Хорезмской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Бухарской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Джиззакской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Ташкентской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Андижанской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Сурхандарьинской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Навоийской области;
• Служба СЭБ и ОЗ Республики Каракалпакстан;
• Центр по борьбе со СПИДом города Ташкента;
• Центр по борьбе со СПИДом Бухарской области;
• Центр инновационных технологий при Министерстве инновационных технологий Республики Узбекистан;
• O'zbekiston Temir Yollari – Центральная поликлиника
• Hi Tech Laboratories;
• Vitros Diagnostics;
• The Free-Joy Medical Laboratory;
• Doctor-Di Gospital;
• Repro Test;
• Sog'lom Tabassum;
• Intermed Innovation;
• Biotest Medical;
• Biogen Med;
• Defactum Laboratories;
• Eurolab;
• Genotexnologiya;
• Gamma Med Clinic;
• Fergana Primus Diagnostic Innovation Med;
• Jacksoft Medical Diagnostics Services;
• Medical Centre (nukus);
• Parizoda Medical Service;
• Tibbiyot dunyosi;
• Hana ITC;
• Alfa Diagnostic;
• Samarqand Tibbiy Diagnostika;
• Gemo-test;
• Assalom Laboratoriya diagnostika markazi;
• Ideal Diagnostic.

Количество подключаемых к системе лабораторий растет с каждым.
Экономьте своё время! Пользуйтесь возможностями Telegram-бота @coronavirustest_testingbot, не выходя из дома.

▶️ @ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА ЯНА 135 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 29 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 392 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌72 нафари Тошкент шаҳрида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 21 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌Фарғона вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 62 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 63 581 (+135) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 250 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 29 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 454 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌27 нафари Тошкент шаҳрида,
📌35 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 21 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌Фарғона вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент вилоятида 76 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 118 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 63 713 (+267) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 180 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 267 ЧЕЛОВЕК

🔺29 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 254 случая заболевания коронавирусом.


⚫️Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 561.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Кашкадарьинской, Наманганской, Сурхандарьинской, Сырдарьинской, Ферганской областях выздоровело всего 267 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 66 454 пациентов выздоровели 63 713 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 96 процентов.

❗️Из 2 180 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 269 находятся в тяжелом, а 73 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА 267 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 29 октябрь куни мамлакатимизда 254 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 561 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Сирдарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида 267 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 454 нафар бемордан 63 713 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 180 нафар бемордан 269 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
88 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 30 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 542 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌21 нафари Наманган вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 63 713 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 267 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
⚡️Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти COVID-19'га қарши курашиш учун яқин мувофиқлашув ва кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.

Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирилди.

@ssvuz
​​ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ВАЗИРЛАРИ ПАНДЕМИЯ БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТНИ МУҲОКАМА ҚИЛМОҚДА

Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи илмий қўмитаси йиғилишининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туркия, Венгрия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлари қатнашаётган йиғилишда юртимиздан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, мазкур тадбирга ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ҳам ташриф буюрган.

Маросимни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Бағдат Амреев очиб берди.

❗️Тадбирда Алишер Шадманов сўзга чиқиб, юртимизда коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бунда халқаро жамоатчилик, жумладан, Туркия билан тизимли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа ўз нутқларида Ўзбекистоннинг пандемияни жиловлаш борасидаги ҳаракатларига ижобий баҳо бериб, қисқа фурсатларда касалликка чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохоналар қуриб битказилгани, “COVID-19”га гумон қилинганларни саралаш ва тақсимлаш тизими яхши йўлга қўйилгани, вирусга қарши қўлланилаётган қатор дори воситалари ва тиббий буюмлар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётгани Ўзбекистоннинг салоҳиятидан дарак беришини эътироф этишди.

Ушбу муҳим йиғилишнинг асосий мавзуси — шу кеча-кундузда дунёнинг энг долзарб муаммоси бўлиб турган коронавирус пандемиясига қарши курашишда минтақалараро ҳамкорлик, янги вирус бўйича тўпланган тажрибалар билан ўртоқлашиш, қардош халқлар соғлиқни сақлаш тизимлари ўртасида шу ва бошқа масалаларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш масалалаларидир.

Ушбу илмий анжуман кун тартибида:

📌коронавирус инфекциясини ташхислаш ва даволаш;

📌оғир аҳволдаги беморларни парваришлаш;

📌вирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш;

📌эпидемиологик вазиятни бошқаришда электрон тизимларни жорий қилиш;

📌“COVID-19”га қарши вакцинация жараёнларида биргаликда ҳаракат қилиш
каби масалалар муҳокама қилинади.

Анжуман ҳақидаги батафсил маълумотларни кейинги хабарларимизда ёритиб борамиз.


ССВ Матбуот котиби.
Истанбул, Туркия Республикаси.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи илмий қўмитаси йиғилишининг очилиш маросимидан лавҳалар.

🎥Видео

Вазирлик расмий канали: @ssvuz