Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 41 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 41 миллион 104 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 128 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 41 миллион 641 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 136 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,184 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,706 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,273 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,463 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,021 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

Количество случаев заражения COVID-19 в мире превысило 41 млн

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 41 млн 104 тысяч, из них более 1 млн 128 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 41 млн 641 тысяча человек, из них более 1 млн 136 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,184 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,706 млн), на третьем — Бразилия (более 5,273 млн), на четвертом — Россия (более 1,463 млн), на пятом — Аргентина (более 1,021 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДАГИ КАМҚОНЛИКНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ НИМАДА?

Бола организмида темир моддасининг етишмовчилиги оқибатида юзга келадиган камқонлик бошқа касалликларга ҳам йўл очиши билан хавфлидир. Сабаби анемиядан шикоят қилаётган беморларнинг бошқа инфекцион хасталикларга чалиниш эҳтимоли ҳам юқори бўлади. Ушбу касаллик борасидаги саволларга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор Назокат Орипова жавоб беради (1-қисм).

— Болаларда учрайдиган камқонлик ҳақида маълумот берсангиз...

— Болалардаги анемияни педиатр, қийин ҳолатларда эса гематолог даволайди. Болалар анемияси бутун дунё педиатрларининг муаммоси саналади. Қон таркибидаги гемоглобин миқдорининг пасайиб кетиши камқонлик касаллигига сабаб бўлади. Мияга кислород етказиб бериш эса айнан қондаги гемоглобиннинг асосий вазифасидир. Бу касаллик билан оғриган ва иммунитети паст беморларда турли инфекцион хасталикларга чалиниш хавфи юқори бўлади. Қон таркибида организмнинг ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар мавжуд.

Эритроцитларнинг асосий вазифаси кислород молекулаларини ташишдир. Кислород органлар ва тўқималарга гемоглобин – темир таркибидаги махсус оқсил орқали етказилади. Ўртача гемоглобин даражасини қуйидаги рақамларда кўришингиз мумкин:
Г/Л даги нормал гемоглобин даражаси (литр учун грамм) ёшга боғлиқ:
• янги туғилган чақалоқларда - 180 дан 240 гача;
• 1 ойдан 5 ёшгача - 110 дан 115 гача;
• 5 ёшдан 12 ёшгача - 110 дан 120 гача;
• 12 ёшдан 15 ёшгача - 120 дан 140 гача.

— Анемия келиб чиқишининг асосий сабаблари нимада?

— Болалардаги камқонлик турли сабабларга кўра ривожланади. Ота-она синчковлик билан ушбу касалликка нима туртки бўлганини аниқлаши керак. Анемия – ташқи ва ички, наслий ва орттирилган, ҳомилададорлик ва туғилгандан кейинги, патологик ва асосий омиллар асосида юзага келади. Аёлнинг ҳомиладорлик давридаги камқонлиги болага ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ачинарлиси, ҳомиладор аёлларнинг темир моддасига бўлган талабининг икки карра ортиши оқибатида келиб чиқадиган анемия сони катта кўрсатгичларни кўрсатади. Болалар учун анемия хавфли касаллик сирасига киради. Сабаби бола кун сайин ўсади ва маълумки ўзининг «заҳиралари» кам бўлса, ривожланишдан орқада қолиши мумкин. Тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳам анемияга сабабчи бўлади. Организмда гемоглобин даражасининг узоқ вақт паст бўлиши болада гипокция яъни кислород етишмовчилигига олиб келади. Натижада аъзолар ва тўқималар зиён кўради. Анемия туфайли болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланишдан орқада қолишлари мумкин. Қолаверса, сурункали ва юқумли касалликларга мойил бўлади.

— Касалликнинг белгилари ва ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратларга олиб келиши ҳақида маълумот беринг.

— Анемия кўплаб аъзолар ва тизимларга таъсир қилади. Илк белгилар терида пайдо бўлиб, оқариб майинлашади. Тирноқ ва сочлар мўртлашиб, ёрқинлигини йўқотади. Тез-тез тил яллиғланиши, юзаки яралар пайдо бўлиши мумкин. Камқонлик, асаб тизимига ҳам таъсир қилади. Сабаби камқонликда қулоқда шовқин пайдо бўлади ва бош айланиши кузатилади. Анемиянинг энг ёрқин белгиси– доимий чарчоқлик ва беҳолликдир. Энг ёмони 1 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиши тенгдошлариникидан анча орқада қолади. Оғирроқ кўринишларида ҳатто ҳушдан кетиши ва юраги тез-тез уриши мумкин. Сабаби камқонлик қон босимининг пасайишига ҳам сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Қайнонамда 20 кун олдин коронавирус аниқланди, 3 кун "Клексан", "Дексаметазон", "Сульбактам", "Аскорбинка" ва бошқа витаминлар билан даволадик. Лекин 5-6 кундан бери кучли йўтал ва ҳансираш безовта қилмокда. Нима қилсак бўлади?

❗️ Уй шароитида бу дори воситаларини олиши мумкин эмас ва врач назоратисиз олинган муолажалар ҳар хил асоратларга олиб келиши мумкин.

👨‍⚕️ Ҳансираш, йўтал, нафас сиқиши гриппдан кейинги пневмония, коронавирус пневмонияси ёки ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкин. Сизлар учун энг самарали йўл — шифокорни уйга чақириш ва тўғри ташхис қўйилгандан сўнг кўрсатма бўйича шифохона шароитида даволаш керак.

———————

Коронавирус билан касалланган одам тузалиб чиққач, неча кундан кейин ювиниши мумкин?

🦠Келиб чиқиш сабаблари турлича бўлган пневмониялардан кейин тикланиш даври бир мунча узоқ муддат талаб қилади. Тикланиш даври муддати ҳар бир беморда турлича бўлиб, бу беморнинг ёшига, организмининг умумий ҳолатига ва ёндош сурункали касалликлар мавжудлигига боғлиқ. Стационар даводан сўнг бир неча кун уй шароитига кўникиш ва ундан сўнг ювиниш мумкин бўлади.

❗️Ҳозирги кунда беморларга дезинфекцияловчи салфеткалар ёки иссиқ сувда намланган сочиқ билан артиниш тавсия берилади. Бу ҳолатда хонада ойналар ёпилган бўлиши зарур, яъни елвизак бўлмаслиги лозим.

——————

56 фоиз пневмония хавфли эмасми? 18 кун врач назоратида барча даволаш дориларни олдим. Қандай маслаҳат берасиз?

❗️Агар сиз 18 кун давомида коронавирус пневмониясига даво олган бўлсангиз ва даводан аввалги текширув натижаси 56 фоизни кўрсатган бўлса, бу ҳолатда МСКТ текширувини қайта ўтказишга зарурат йўқ. Сиз эндиликда реабилитация чора тадбирлари билан шуғулланишингиз зарур.

🛏 Агар 56 фоиз зарарланиш даволанишдан сўнг аниқланган бўлса, у ҳолда сиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз ва лозим бўлганда стационар даво олишингиз керак.

—————————

Нега юртимизда олий таълим муассаларида анъанавий ўқишга қайтиляпти? Олий таълим муассасалари бинолари ва автобусларда карантин қоидаларига амал қилинадими?

👨‍🎓 Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳар бир муассаса пандемия шароитида ўқув хоналарда ва ётоқхоналарда санитар-эпидемиологик ҳолатини ўрганиб, камчиликларни аниқлаб ва бартараф этилгандан сўнг дарсларга иштирок этиш рухсати берилади.

📈Барча олий таълим муассаларда чора-тадбирлар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Аммо бу вазиятда институтлардаги профессор-ўқитувчилар ва талабаларга хам кўп нарса боғлиқ бўлади. Ўзида касалликнинг илк белгиларини сезган ҳолда ўз-ўзини яккалаш ва шифокорга мурожаат қилиши зарур. Жамоат транспортларида эса йўловчи ташишда кўрсатилган эпидемиологик қоидаларга амал қилиниши шарт ва тегишли назорат органлардан текшириб борилади.

————————-

Қўлқопларни ишлатишдан аввал дезинфекция қилиш зарурми?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлқопларни дезинфекция қилиш ярамайди. Дезинфекцияловчи воситалар қўлқоплар юзасини бузиб, ундан вирус ва бактерияларни ичига ўтишига олиб келади.

Бундан ташқари, қўлқопларни кийишдан аввал, айниқса, қўлларингизни дезинфекция қилган бўлсангиз, уларни тўлиқ қуруқлигига амин бўлишингиз керак. Агар қўлларингиз спирт сақловчи воситалар билан нам ҳолатда бўлса, қўлқопларни кийиш жараёнида улар осон йиртилишига олиб келиши мумкин.

Наргиза Нуруллаева
,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 223 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 23 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌80 нафари Тошкент шаҳрида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Бухоро вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 24 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 12 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 36 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 78 нафа
р бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 957 нафар (+223) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​КЛИНИК ЛИМФОЛОГИЯ МИЛЛИЙ МАКТАБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Андижон давлат тиббиёт институти ва Россия лимфологлар ассоциацияси, “Лимфа” илмий-амалий реабилитация маркази ҳамкорлигида “Лимфология долзарб масалалари” халқаро онлайн илмий сессия ташкил этилди.

Онлайн сессияда Россия Федерацияси ва юртимиз тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий текшириш институтлари, тиббиёт марказлари ва жарроҳлик, онкология, педиатирия, терапия, неврология, инфекционист, қулоқ-тамоқ, реабилитология каби йўналишларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бош бошқармаси бошлиғи Ў.Исмаилов, Россия Федерацияси “Лимфа” илмий-амалий реабилитация маркази раҳбари И.Макаров, Россия лимфологлар ассотсиацияси президенти Б.Уртаев, Андижон давлат тиббиёт институти ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Ғ.Ходжиматовлар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Маъруза ва маҳорат дарсларида клиник ва экспериментал тиббиётда лимфологиянинг илмий-амалий аҳамияти, фундаментал ва амалий лимфологияда қўлга киритилган ютуқларни сақлаб қолиш, тиббиёт институтларида лимфологияни ва олий таълимдан кейинги тиббий таълимда клиник лимфологияни дастур асосида ўқитиш, лимфология йўналишида ёш олимлар ва талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, клиник лимфология миллий мактабини ташкил этиш масалалари юзасидан фикрлар, таклифлар билдирилди. Таклифлар сессия қўшма резолюциясига киритилди.

Институт Ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

🔺2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Тошкент шаҳрида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Бухоро вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 24 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 12 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 71 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 119 нафа
р бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар (+299) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 236 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
В НАШЕЙ СТРАНЕ КОЛИЧЕСТВО ВЫЗДОРОВЕВШИХ ОТ КОРОНАВИРУСА ПРЕВЫСИЛО 62 ТЫСЯЧИ

🔺23 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 293 случая заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 542.

🟢Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Бухарской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 299 человек.

📊В настоящее время из выявленных 64 811 пациентов выздоровело всего 62 033 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 236 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 282 находятся в тяжелом, а 78 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 62 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺Шу йилнинг 23 октябрь куни мамлакатимизда 293 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 542 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилоятларида 299 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64811 нафар бемордан 62033 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 236 нафар бемордан 282 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
112 КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌28 нафари Наманган вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 346 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДА АНЕМИЯ: КАСАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ДАСТЛАБКИ ЧОРАЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Ёш болаларда камқонлик муаммоси ижтимоий аҳамиятга эга. Боланинг тўғри ривожланиши, тенгдошларидан жисмонан ва ақлан орқада қолмаслиги учун бу касалликка бефарқ бўлмаслик керак. Ушбу касаллик борасидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор Назокат Орипова жавоб беради (2-қисм).

— Анемия ташхисини қўйиш учун қандай текширувлар ўтказилади?

— Болада камқонлик белгиларини сезган ота-она, энг аввало, қон текширувларини амалга ошириши зарур. Қондаги эритроцитлар ва гемоглобин сонининг кўрсаткичлари орқали ташхис қўйилади. Гемоглобин миқдори 110 г/л дан эритроцитлар 3,5 х 10¹² г/л дан кам бўлса, анемия ташхиси қўйилади. Бу кўрсаткич анемиянинг енгил даражасига тегишли. Ўртача анемия қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади: гемоглобин 90 г/л дан кам, эритроцитлар 2,5х10¹² г/л гача, оғир даражадаги камқонликда эса 70 г/л дан кам, эритроцитлар 2,5х10¹² г/л дан кам бўлади. Болада камқонлик аниқланганда нафақат гематолог, балки гастроэнтеролог, нефролог ва педиатларга ҳам мурожаат қилиш ҳоллари учрайди.

— Камқонликни даволаш даврида нималарга аҳамият қаратилади?

— Камқонликни даволашнинг босқичлари тўлиқ шифокор назорати остида ўтиши лозим. Агар болада анемиянинг енгил кўриниши кечаётган бўлса, темир моддасига бой бўлган овқатлар ва қўшимча витаминлар берилади. Такрорий камқонлик юзага келмаслик учун ушбу жараённи тўхтатмаслик зарур. Рационда мол гўшти жигари, дуккакли экинлар, денгиз маҳсулотлари, янги сабзавот ва мевалар, кўкатлар ўрин олиши керак. Темир препаратлари ва витаминлари кўрсатилган дори-дармонларни шифокор тайинлайди.

— Анемияни олдини олиш борасида қандай тавсиялар берган бўлар эдингиз?

— Темир танқислиги камқонликнинг асосий сабаби эканлигини ҳисобга олсак, тўғри овқатланишнинг аҳамияти жуда катта. Бола туғилмасиданоқ олдинроқ ҳомиладор аёллар соғлом овқатланишга, етарлича ухлаб дам олишга эришиши зарур. Илк 6 ойликда она сутига қўшимча овқатлар қўшиб бориш зарур. Катта ёшдаги болалар учун турли хил овқатланиш балансини ташкил қилиш керак. Чақалоқларни иложи борича очиқ ҳавода бўлиши ва қуёш ванналарини қабул қилдирилиши муҳимдир. Агар бу етарли бўлмаса, витамин-минерал комплекслари ва таркибида темир моддаси сақловчи препаратлардан фойдаланиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, темир организмга яхши сўрилиши учун С витамини жуда зарур. Сут, чой ва кофе каби маҳсулотлар эса темир моддасини сўрилишига қаршилик кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ЮРТИМИЗДА БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР КОРОНАВИРУСДАН 214 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 24 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 012 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌69 нафари Тошкент шаҳрида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Фарғона
вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар

📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Бухоро вилоятида 3 нафар, 📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 29 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Фарғона вилоятида 22 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар, 📌Тошкент вилоятида 34 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 51 нафар бемор тузалди.


🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 247 (+214) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 220 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОНДА 78 ФОИЗ ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИ НОИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР ҲИССАСИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш қанчалик муҳим? Унга амал қилишни одатга айлантириш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди (1-қисм):

— Кўпчилик қандайдир хасталикка учрагандан сўнггина соғлигига эътибор қаратади. Аслида эса, бетоб бўлмаслик учун саломатлигимизга эътибор беришимиз зарур. Соғлом бўлиш, иммунитетимизни кучайтириш учун эса, биринчи навбатда соғлом турмуш тарзига доимий равишда амал қилишимиз талаб этилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ бўлади.

Шундай экан соғлом турмуш тарзига амал қилган инсонлар, аввало, касал бўлмайди, бирон жойи оғриб қолганда ҳам тез ва осон саломатлигини яна қайта тиклаб олади. “COVID-19” инфекцияси кенг тарқалган бугунги таҳликали замонда ҳам бу ўз исботини топмоқда. Ортиқча вазн ёки бирор ёндош касалликлари бор, соғлиғига етарлича эътибор бермайдиган кишиларга вирус юққанда оғир оқибатларга олиб келгани кузатилмоқда. Аксинча, иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи кишилар, ёшидан қатъий назар, вирусни тез ва осон енгиб ўтмоқда.

Шунингдек, биринчи навбатда, соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Булар:
Юрак қон-томир;
 Қандли диабет;
 Онкологик;
 Нафас йўллари
хасталиги каби касалликлар бўлиб, Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ. Юқумли бўлмаган касалликлардан бири билан оғриган беморларга коронавирус инфекцияси соғлом одамга нисбаттан кучлироқ таъсир қилади ва оғир оқибатларга олиб келади. Хўш, юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун нима қилиш керак? Биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш талаб этилади. Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг эса, 4 асосий йўли мавжуд:

Булар:
Тўғри овқатланиш;
 Жисмоний фаоллик;
 Руҳий саломатлик;
 Зарарли одатлардан воз кечиш.

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзининг мана шу тўрт қоидасига амал қилишни аҳолининг одатига, кундалик турмуш тарзига айлантириш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда. Аммо бунга фақатгина тарғибот-ташвиқот ишлари ёки бир иккита тадбир ўтказиш билангина эришиб бўлмаслиги аниқ. Бу борада аниқ бир механизм, узоқ муддатли тизимни йўлга қўйишимиз зарур. Қачонки халқимиз онгли равишда ўз истаги билан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишга одатланса, уни ҳаётини бир бўлаги сифатида қарасагина самарали натижага эришишимиз мумкин.

Бу эса, мамлакатимиздаги кўпгина муаммолар: шифокор, шифохоналар ва керакли дори-дармонлар етишмовчилиги кабиларни ҳал этишга ҳам ёрдам беради. Бир сўз билан айтганда, эндиликда касалликни даволаш эмас, аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом инсон, соғлом оила ҳамда соғлом жамиятни яратишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 24 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 102 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌17 нафари Тошкент шаҳрида,
📌55 нафари Тошкент вилоятида,
📌12 нафари Сурхондарё вилоятида
,
📌 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 29 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 11 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 24 нафар,
📌Фарғона вилоятида 22 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент вилоятида 69 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 86 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 342 (+309) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 309 ЧЕЛОВЕК

🔺24 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 291 случай заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 545.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Бухарской, Джизакской, Кашкадарьинской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской, Хорезмской и Ферганской областях выздоровело всего 309 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 65 102 пациентов выздоровело всего 62 342 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 215 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 281 находятся в тяжелом, а 77 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 309 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда 291 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 545 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятларида 309 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 215 нафар бемордан 281 нафари оғир, 77 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
98 КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 25 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 200 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида
,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 19 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 17 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Шунингдек, юртимизда 62 342 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 311 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича шифокорларимиз томонидаан даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​5 МАҲАЛ ОВҚАТЛАНИШ 5 МАҲАЛ ОШ ЕЙИШ КЕРАК ДЕГАНИ ЭМАС

Соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш керак, дейилса баъзилар бунинг оғирлигини ёки умуман имконсиз эканини таъкидлайди. Уларнинг бундай деб ҳисоблашига сабаб соғлом турмуш тарзи қоидалари ҳақида етарлича тушунчага эга бўлмаганидир. Аслида эса, уни турмуш тарзига айлантириш кўп ҳам қийин вазифа эмас. Тўғри овқатланиш қоидалари эса, соғлом турмуш тарзининг асосий талабларидан бири. Ушбу қоидаларга қандай амал қилиш кераклиги тўғрисида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев тушунча беради (2-қисм).

— Соғлом ва узоқ умр кўришнинг биринчи талаби тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилишдир. Масалан, Японияда ўртача умр кўриш ёши 86 ёш бўлиб, улар бу натижага тўғри овқатланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали эришган. Мамлакатимизда эса, 51 фоиз одам ортиқча вазндан жабр чекади. Танадаги ортиқча ёғ туфайли турли юрак, ошқозон касалликларини орттириб олишган.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Шу ўринда савол туғилади: нега айнан 5 маҳал овқатланиш талаб этилмоқда? Сабаби ошқозон ости бези (панкриоз) ҳар уч соатда турли гармон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Гармонлар қонга сингади, ферментлар эса ичаклардаги озуқаларни ҳазм қилишга сарфланади. 5 маҳал овқатланилмаса, ошқозон ости ишлаб чиқарган ферментлар ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди ва натижада бошқа органлар фаолиятининг ҳам бузилишига олиб келади. Шу боис кўпгина хориж мамлакатларида 5 маҳал таомланиш одат тусига кирган.

Кўпчилик “зўрға уч маҳал овқатланишга вақт топамиз”, ёки “3 маҳал таом еб шунча вазн тўплаганман, 5 маҳал овқатлансам нима бўлади”, деб айтишади. Аммо вақтида тўғри овқатланиш инсонлардан кўп вақт талаб қилмайди, бундай ҳолатда ортиқча вазн тўпланиши эса, умуман мумкин эмас. Чунки 5 маҳал овқатланиш керак, дегани беш маҳал ош ейиш керак, дегани эмас. Шунчаки оғир ҳазм бўлувчи таомлар, ёғли ва қоврулган маҳсулотларни тановул қилишдан тийилиш талаб этилади, холос.

Нонуштадан уч соат ўтгандан сўнг эса, олма ёки бошқа бирор ҳўл мевани ейиш мумкин. Тажрибага кўра, инсон битта сигарет чекиш учун 5-6 дақиқа вақт сарфлайди. Битта олма ейишга эса, атиги 2 дақиқа талаб этилади.

Яна 3 соатдан сўнг тушлик вақти бўлади. Бунда уч соат олдин енгил таомланилгани учун одам оч қолмайди ва керагидан ортиқча овқатланиб, ошқозонини қийнаб қўймайди. Тушликда хоҳишига кўра биринчи, иккинчи қилиб таомланиши мумкин, аммо кўп ёғли таом емаслик талаб этилади. Тушликдан уч соат ўтгач, бир стакан қатиқ ёки бир дона ширинлик ейиш мумкин. Шунда кечки таомда ҳам меъёрида овқатланишимиз таъминланади. Ҳатто муқаддас китобларимизда ҳам инсон туйиб овқатланиши ёки ўта оч қолиб кетиши мумкин эмаслиги таъкидланган.

Шу ўринда яна бир овқатланиш қоидаларидаги муҳим элементга эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқимиз овқатланаётган вақтда чой ичишни ҳам одатга айлантирган. Бу инсон организми фаолиятини бузади. Овқат билан бирга чой эмас, турли шарбатлар ёки қайнатилган сув истеъмол қилиш керак. Чойни эса таом егандан 2 соат ўтгач, ичиш тавсия этилади.

Аслида биз ҳозир ҳам таом ейиш учун шунча вақт сарфлаймиз ҳамда ўша миқдордаги маҳсулотларни истеъмол қиламиз. Фақатгина овқатланиш тартибига риоя қилмаймиз. Тўғри овқатланиш дегани фойдали маҳсулотларни ўз вақти ва ўрнида истеъмол қилиш демакдир. Узоқ, бахтли, соғлом яшаш учун, албатта, тўғри овқатланиш қоидасига амал қилишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ФЕЙК ХАБАР

❗️Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган.
Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиотадаги махсус касалхона чиқиндилари қай тартибда йўқ қилинаётгани бўйича маълумот берилди

Батафсил...

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
МАМЛАКАТИМИЗДА БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР КОРОНАВИРУСДАН 167 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 25 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 307 (+107) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар: 📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 14 нафар,
📌Жиззах вилоятида 12 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 17 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 509 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 249 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Дунёдаги вазият: Covid-19 изларини канализациядан излашмоқда, пандемия ёзгача тугамаслиги айтилмоқда

Батафсил: https://kun.uz/84363680

Вазирлик расмий канали — @ssvuz