Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.91K photos
2.2K videos
41 files
9.42K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​‼️Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топширмоқчи бўлган шахслар қуйидаги ташкилотларга мурожаат қилишлари мумкин:

1. Республика вирусология илмий-текшириш институти
клиникаси.
Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси 7-А-уй. Телефон: 71-224-83-26.

2. Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази
.
Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 305-уй. Телефон: 71-242-81-34.

3. “SWISS LAB” МЧЖ.
Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 100-уй. Телефон: 71-207-65-56.

4. “VITROS DIAGNOSTICS” МЧЖ.
Чилонзор тумани, Ц-квартал, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 6А-уй. Телефон: 71-200-50-02, 95-198-00-91.

5. “TIBBIYOT DUNYOSI” МЧЖ.
Чилонзор тумани, Гагарин кўчаси, 11-уй. Телефон: 71-271-10-85.

6. “GENOTEXNOLOGIYA” МЧЖ.
Шайхонтохур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси 42-уй. Телефон: 95-198-83-03, 93-545-02-56.

7. “REPRO TEST” МЧЖ.
Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси, 15-уй. Телефон: 71-240-45-16.

8. “CLINIC PRO” МЧЖ.
Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек проспект, 30-уй. Телефон: 71-267-70-50.

9. “BIOGEN MED” МЧЖ.
Юнусобод тумани, 17-квартал, 96-уй. Телефон: 71-230-74-72.

10. “HI TECH LABORATORIES” МЧЖ.
Бектемир тумани, Бойқаро кўчаси, Бектемир массиви, 7-А уй. Телефон: 71-295-08-08.

11. “INTERMED INNOVATION” МЧЖ.
Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси, 10-А уй. Телефон: 78-150-47-47.

12. “HOREV MEDICAL CENTER” МЧЖ.
Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 105-уй. Телефон: 71-289-41-41.

13. “VERSUS MEDICAL” (INNOVA) МЧЖ.
Самарқанд кўчаси, Дагбит кўчаси, 1-уй. Телефон: 78-210-03-33, 78-210-09-99.

14. “HANA ITC” МЧЖ
.
Миробод тумани, Янги Кўйлиқ 1А-уй. Телефон: 71-233-90-85.

15. “ALFA DIAGNOSTIC” МЧЖ.
Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 кўчаси. Телефон: 71-296-99-44.

16. “GEMO TEST” хусусий корхонаси лабораторияси.
Навоий шаҳри, 2-кичик даҳа, Навоий кўчаси 18А-уй. Телефон: 79-220-13-46.

17. “INTERMED INNAVATION” МЧЖ.
Наманган шаҳри, Тўқувчи МФЙ, И.Каримов кўчаси. Телефон 90-261-11-14.

18. "Нео-вита" Х/К.
Самарқанд шаҳар, Беруний кўчаси, 12-А уй. Телефон: 90-530-11-44.

19. "Паризода медикал сервис" Х/К.
Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 72-уй. Телефон: 91-546-61-71.

20. "СТД" Х/К.
Самарқанд шаҳар, Юсуф Хамадоний кўчаси, 40-В уй. Телефон: 66-233-93-33, 91-558-83-73.

21. “THE FREE-JOY MEDICAL LABORATORY” Х/К.
Фарғона шаҳар, Қува Гагарин кўчаси, 64Б-уй. Телефон: 91-126-30-40.

22. “Евролаб” Х/К
.
Фарғона шаҳар, Ойбек кўчаси, 5-уй. Телефон: 93-980-57-03.

23. “Евромед” хусусий лабораторияси.
Қўқон шаҳар, А.Навоий кўчаси. Телефон: 91-202-00-77.

24. “MEDICAL CENTRE” МЧЖ.
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Досназарова 8А-уй. Телефон: 99-503-03-03.

25. “ГАММА МЕД МЕДИКАЛ” У/К
.
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ислоҳот кўчаси, 18-уй. Телефон: 93-353-27-26.

26. “МУРОД МЕД СТАР” Х/К.
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 238-уй. Телефон: 90-345-74-47;

27. “DEFACTUM LABORATORIES” МЧЖ
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Авлиё ота кўчаси, 1,2-уйлар. Телефон: 93-533-65-56;

28. “JACKSOFT MEDICAL DIAGNOSTICS” МЧЖ
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 21 А-уй. Телефон: 97-737-20-00

29.” EVROMEDIK” МЧЖ
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 59-уй. Телефон: 91-539-99-98.

❗️ПЗР усулида коронавирусга тест олувчи тиббиёт ташкилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари ўтказилиши режалаштирилди

21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари хитойлик ҳамкорлар билан эмлаш жараёнини ташкил этиш, жараёнга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 40 миллион 665 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 121 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 41 миллион 228 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 131 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,124 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,651 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,250 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,447 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,002 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 40 млн 665 тысяч, из них более 1 млн 121 тысяча человек умерли.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 41 млн 228 тысяч человек, из них более 1 млн 131 тысяча скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,124 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,651 млн), на третьем — Бразилия (более 5,250 млн), на четвертом — Россия (более 1,447 млн), на пятом — Аргентина (более 1,002 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​ССВ ВАКИЛЛАРИ ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТМОҚДА

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари томонидан Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Сайёр қабулларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Марат Садиков, Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига оид мурожаатларини жойида ўрганишмоқда.

Шу кунгача бундай қабуллар Учкўприк, Ўзбекистон, Бағдод, Фарғона, Тошлоқ, Риштон, Олтиариқ ҳамда Қува туманларида ўтказилди.

Жумладан, Бағдод туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролардан соғлиқни сақлаш соҳасига оид 20 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг аксарият шу ернинг ўзида ижобий ечим топди.

📌Шу туманнинг Конизар маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Шаҳзода Мироббидинованинг мурожаати жойида хал этилиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг рематология бўлимига ордер берилди.
📌Самарқанд қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғилган Маҳбуба Юлдашеванинг илтимоси ҳам ерда қолмади. Аёлга шу куниёқ ногиронлик аравачаси топширилди.

Олтиариқ туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган соҳага оид 24 мурожаатдан деярли барчаси жойида ижобий хал бўлди.

📌5 нафар фуқарога республика ва вилоят муассасаларида даволаниш учун бепул ордер, 9 нафар фуқарога эса чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилди. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, яна бир нафар фуқарога қўлтиқтаёқ тақдим қилинди.
📌Шу куни Олтиариқ тумани юқумли касалликлар шифохонасига 40 та кислород баллони, 3 та кислород концентратори ҳам топширилди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
"COVID-19"га кўникамиз, аммо йўқотишларга эмас...

Бугун коронавирус билан боғлиқ вазият бутун дунёда тобора жиддий тус олмоқда. АҚШда сўнгги бир кунда 60 мингдан ошиқ инсон коронавирусни юқтирган, мингга яқин одам вафот этган. Россияда эса бир кунда 15 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олган...

Ўзимизда ҳам вазият яхши эмас. Хитой бугунги кунда иқтисодиётини ўнглаётган биргина мамлакат бўлиб турибди. Улар бунга, коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланишига қатъий кўрилган чоралар орқали эришмоқда. Аммо айнан ниқоб тақишни хоҳламайдиган, ҳатто ниқобсиз, карантинсиз ҳаётни талаб қилиб намойишлар ўтказаётган мамлакатларда эса аҳвол гувоҳи бўлаётганимиздек ачинарли.

Мамлакатимизда нима учун вазият ўнгланиши қийин кечмоқда? Бунинг бир қатор сабаблари бор, албатта. Асосий сабаблардан бири аҳоли коронавирусдан қўрқмай қўйди. Кўпчилик гўёки бу касалликнинг ўзига даҳли йўқдек эҳтиёткорликни унутди. Пандемиянинг бошланишида ҳамма қўлини тез-тез совунлаб ювиб, антисептик воситалардан фойдаланаётган эди. Ва ўша пайтлари касаллик бу даражада авж олмаган ҳам эди. Аммо бугунга келиб одамлар барча эҳтиёт чораларини унутиб қўйди. Ҳўл салфеткадан, антисептик воситаларидан тез-тез фойдаланиш уёқда турсин тўйларга гурра-гурра бўлиб бориш, нафақат қўл бериб кўришиш, балки қучоқлашиб кўришишдан ҳеч ким ўзини четга тортмаяпти. Афсуски, катта-катта мажлисларимиз тўхтамаяпти, юзлаб инсонларнинг бир ерда тўпланиб, тадбирлар ўтказилишига расмийлар йўл қўйиб беришяпти...

Яқинда олимлар овқатдан коронавируснинг қандай юқишини исботлаб беришди. Бугун бозорларга борсангиз очиқ сотилаётган маҳсулотларни ювилмаган қўли билан татиб кўраётганларни ёки бозорларда одамлар гавжум жойларда егулик еб юрганларни учратамиз. Ёки бўлмаса, тўйлардаги бетартибликлар, тўйга борганларнинг очиқчасига на масофа сақламай, на эҳтиёт чораларини кўрмай, худди анъанавий ҳаётда яшаётгандек карантин қоидаларини унутишларчи?

Бугун бутун дунё ушбу хасталикни енгиш учун қанчадан-қанча маблағ сарфламоқда, иқтисодий тангликни бошидан кечирмоқда, олимлар, шифокорлар кечани кеча, кундузни кундуз демай ушбу касалликни енгиш учун бош қотиришмоқда. Аммо бизнинг қўлимиздан келадигани ва талаб қилинадигани биргина нарса — эҳтиёт чораларини кўриш.

Тўғри, орамизда бу касалликни бошидан ўтказган, тузалиб бўлганлар ҳам кўп. Афсуски, талафот кўрганлар, севимли, яқин инсонларидан ажраганлар, бу йўқотишдан ҳалигача ўзига келолмаётганлар ҳам бисёр. Нима учун мана шу йўқотишлардан сабоқ чиқармаймиз? Айтайлик, сиз айни пайтда бу касалликнинг енгил формаси билан оғригансиз ва ўзингизга юқиши сизни энди ташвишга солмайди. Аммо эҳтиётсизлигингиз — ниқобни чала таққанингиз, тўйларга бориб ким биландир қучоқлашиб кўришишингиз, бирга ўтириб овқатланишингиз, меҳмонга боришингиз кимгадир қимматга тушишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қолаверса, бу грипп енгил ўтгани билан ундан кейин ҳам уч ойлаб кетмайдиган асоратлари-чи? Ўша асоратларни деб асаббузарликларнинг келиб чиқиши, қанчадан-қанча ортиқча маблағ сарфланишичи? Масалан, олимлар коронавирусни бошидан ўтказганларни йиллаб чарчоқ синдроми тарк этмаслигини, уч ойгача сочлар тўкилишини ўрганишди. Бугун аҳоли орасида ижтимоий тармоқлар орқали асоратларидан қийналиб, ўз фикрларини бўлишаётган одамларни ҳам кўп учратаяпмиз.

Ҳа, биз бундан буёғига коронавирус билан қанча вақт яшашимизни билмаймиз. Унга кўникишимизга тўғри келади, лекин йўқотишларга, хасталикдан кейинги асоратларга кўз юмишга эмас. Биз айни пайтда эҳтиёт чораларни кучайтиришга, доимо ниқобда юришга, антисептик воситалардан фойдаланишга, оммавий йиғинлардан, мажлислардан чекланишга нафақат кўникиш, балки қатъий риоя қилишимизга тўғри келади.

Барно СУЛТОНОВА

Манба: "Хабар.уз".

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 235 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 22 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 439 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌84 нафари Тошкент шаҳрида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 22 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 21 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 16 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 41 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 87 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 658 нафар (+235) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 241 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Тошкент шаҳрида,
📌 65 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌Андижон вилоятида 22 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 21 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 16 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 76 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 128 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 734 нафар (+311) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 244 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛИ 311 ЧЕЛОВЕК

🔺22 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 302 случая заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 540.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской и Ферганской областях выздоровело всего 311 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 64 518 пациентов выздоровело всего 61 734 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 244 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 287 находятся в тяжелом, а 78 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА 311 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 22 октябрь куни мамлакатимизда 302 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 540 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 311 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64518 нафар бемордан 61734нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 244 нафар бемордан 287 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
115 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 23 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 633 (+115) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌 25 нафари Наманган вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌12 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 734 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 358 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 41 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 41 миллион 104 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 128 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 41 миллион 641 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 136 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,184 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,706 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,273 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,463 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (1,021 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

Количество случаев заражения COVID-19 в мире превысило 41 млн

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 41 млн 104 тысяч, из них более 1 млн 128 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 41 млн 641 тысяча человек, из них более 1 млн 136 тысяч скончалось.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,184 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,706 млн), на третьем — Бразилия (более 5,273 млн), на четвертом — Россия (более 1,463 млн), на пятом — Аргентина (более 1,021 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДАГИ КАМҚОНЛИКНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ НИМАДА?

Бола организмида темир моддасининг етишмовчилиги оқибатида юзга келадиган камқонлик бошқа касалликларга ҳам йўл очиши билан хавфлидир. Сабаби анемиядан шикоят қилаётган беморларнинг бошқа инфекцион хасталикларга чалиниш эҳтимоли ҳам юқори бўлади. Ушбу касаллик борасидаги саволларга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор Назокат Орипова жавоб беради (1-қисм).

— Болаларда учрайдиган камқонлик ҳақида маълумот берсангиз...

— Болалардаги анемияни педиатр, қийин ҳолатларда эса гематолог даволайди. Болалар анемияси бутун дунё педиатрларининг муаммоси саналади. Қон таркибидаги гемоглобин миқдорининг пасайиб кетиши камқонлик касаллигига сабаб бўлади. Мияга кислород етказиб бериш эса айнан қондаги гемоглобиннинг асосий вазифасидир. Бу касаллик билан оғриган ва иммунитети паст беморларда турли инфекцион хасталикларга чалиниш хавфи юқори бўлади. Қон таркибида организмнинг ўсиб ривожланиши учун муҳим бўлган озиқ моддалар мавжуд.

Эритроцитларнинг асосий вазифаси кислород молекулаларини ташишдир. Кислород органлар ва тўқималарга гемоглобин – темир таркибидаги махсус оқсил орқали етказилади. Ўртача гемоглобин даражасини қуйидаги рақамларда кўришингиз мумкин:
Г/Л даги нормал гемоглобин даражаси (литр учун грамм) ёшга боғлиқ:
• янги туғилган чақалоқларда - 180 дан 240 гача;
• 1 ойдан 5 ёшгача - 110 дан 115 гача;
• 5 ёшдан 12 ёшгача - 110 дан 120 гача;
• 12 ёшдан 15 ёшгача - 120 дан 140 гача.

— Анемия келиб чиқишининг асосий сабаблари нимада?

— Болалардаги камқонлик турли сабабларга кўра ривожланади. Ота-она синчковлик билан ушбу касалликка нима туртки бўлганини аниқлаши керак. Анемия – ташқи ва ички, наслий ва орттирилган, ҳомилададорлик ва туғилгандан кейинги, патологик ва асосий омиллар асосида юзага келади. Аёлнинг ҳомиладорлик давридаги камқонлиги болага ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ачинарлиси, ҳомиладор аёлларнинг темир моддасига бўлган талабининг икки карра ортиши оқибатида келиб чиқадиган анемия сони катта кўрсатгичларни кўрсатади. Болалар учун анемия хавфли касаллик сирасига киради. Сабаби бола кун сайин ўсади ва маълумки ўзининг «заҳиралари» кам бўлса, ривожланишдан орқада қолиши мумкин. Тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳам анемияга сабабчи бўлади. Организмда гемоглобин даражасининг узоқ вақт паст бўлиши болада гипокция яъни кислород етишмовчилигига олиб келади. Натижада аъзолар ва тўқималар зиён кўради. Анемия туфайли болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланишдан орқада қолишлари мумкин. Қолаверса, сурункали ва юқумли касалликларга мойил бўлади.

— Касалликнинг белгилари ва ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратларга олиб келиши ҳақида маълумот беринг.

— Анемия кўплаб аъзолар ва тизимларга таъсир қилади. Илк белгилар терида пайдо бўлиб, оқариб майинлашади. Тирноқ ва сочлар мўртлашиб, ёрқинлигини йўқотади. Тез-тез тил яллиғланиши, юзаки яралар пайдо бўлиши мумкин. Камқонлик, асаб тизимига ҳам таъсир қилади. Сабаби камқонликда қулоқда шовқин пайдо бўлади ва бош айланиши кузатилади. Анемиянинг энг ёрқин белгиси– доимий чарчоқлик ва беҳолликдир. Энг ёмони 1 ёшгача бўлган болаларнинг ривожланиши тенгдошлариникидан анча орқада қолади. Оғирроқ кўринишларида ҳатто ҳушдан кетиши ва юраги тез-тез уриши мумкин. Сабаби камқонлик қон босимининг пасайишига ҳам сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Қайнонамда 20 кун олдин коронавирус аниқланди, 3 кун "Клексан", "Дексаметазон", "Сульбактам", "Аскорбинка" ва бошқа витаминлар билан даволадик. Лекин 5-6 кундан бери кучли йўтал ва ҳансираш безовта қилмокда. Нима қилсак бўлади?

❗️ Уй шароитида бу дори воситаларини олиши мумкин эмас ва врач назоратисиз олинган муолажалар ҳар хил асоратларга олиб келиши мумкин.

👨‍⚕️ Ҳансираш, йўтал, нафас сиқиши гриппдан кейинги пневмония, коронавирус пневмонияси ёки ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги белгилари бўлиши мумкин. Сизлар учун энг самарали йўл — шифокорни уйга чақириш ва тўғри ташхис қўйилгандан сўнг кўрсатма бўйича шифохона шароитида даволаш керак.

———————

Коронавирус билан касалланган одам тузалиб чиққач, неча кундан кейин ювиниши мумкин?

🦠Келиб чиқиш сабаблари турлича бўлган пневмониялардан кейин тикланиш даври бир мунча узоқ муддат талаб қилади. Тикланиш даври муддати ҳар бир беморда турлича бўлиб, бу беморнинг ёшига, организмининг умумий ҳолатига ва ёндош сурункали касалликлар мавжудлигига боғлиқ. Стационар даводан сўнг бир неча кун уй шароитига кўникиш ва ундан сўнг ювиниш мумкин бўлади.

❗️Ҳозирги кунда беморларга дезинфекцияловчи салфеткалар ёки иссиқ сувда намланган сочиқ билан артиниш тавсия берилади. Бу ҳолатда хонада ойналар ёпилган бўлиши зарур, яъни елвизак бўлмаслиги лозим.

——————

56 фоиз пневмония хавфли эмасми? 18 кун врач назоратида барча даволаш дориларни олдим. Қандай маслаҳат берасиз?

❗️Агар сиз 18 кун давомида коронавирус пневмониясига даво олган бўлсангиз ва даводан аввалги текширув натижаси 56 фоизни кўрсатган бўлса, бу ҳолатда МСКТ текширувини қайта ўтказишга зарурат йўқ. Сиз эндиликда реабилитация чора тадбирлари билан шуғулланишингиз зарур.

🛏 Агар 56 фоиз зарарланиш даволанишдан сўнг аниқланган бўлса, у ҳолда сиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз ва лозим бўлганда стационар даво олишингиз керак.

—————————

Нега юртимизда олий таълим муассаларида анъанавий ўқишга қайтиляпти? Олий таълим муассасалари бинолари ва автобусларда карантин қоидаларига амал қилинадими?

👨‍🎓 Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳар бир муассаса пандемия шароитида ўқув хоналарда ва ётоқхоналарда санитар-эпидемиологик ҳолатини ўрганиб, камчиликларни аниқлаб ва бартараф этилгандан сўнг дарсларга иштирок этиш рухсати берилади.

📈Барча олий таълим муассаларда чора-тадбирлар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Аммо бу вазиятда институтлардаги профессор-ўқитувчилар ва талабаларга хам кўп нарса боғлиқ бўлади. Ўзида касалликнинг илк белгиларини сезган ҳолда ўз-ўзини яккалаш ва шифокорга мурожаат қилиши зарур. Жамоат транспортларида эса йўловчи ташишда кўрсатилган эпидемиологик қоидаларга амал қилиниши шарт ва тегишли назорат органлардан текшириб борилади.

————————-

Қўлқопларни ишлатишдан аввал дезинфекция қилиш зарурми?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлқопларни дезинфекция қилиш ярамайди. Дезинфекцияловчи воситалар қўлқоплар юзасини бузиб, ундан вирус ва бактерияларни ичига ўтишига олиб келади.

Бундан ташқари, қўлқопларни кийишдан аввал, айниқса, қўлларингизни дезинфекция қилган бўлсангиз, уларни тўлиқ қуруқлигига амин бўлишингиз керак. Агар қўлларингиз спирт сақловчи воситалар билан нам ҳолатда бўлса, қўлқопларни кийиш жараёнида улар осон йиртилишига олиб келиши мумкин.

Наргиза Нуруллаева
,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 223 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 23 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 724 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌80 нафари Тошкент шаҳрида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Бухоро вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 24 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 12 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 36 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 78 нафа
р бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 957 нафар (+223) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​КЛИНИК ЛИМФОЛОГИЯ МИЛЛИЙ МАКТАБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Андижон давлат тиббиёт институти ва Россия лимфологлар ассоциацияси, “Лимфа” илмий-амалий реабилитация маркази ҳамкорлигида “Лимфология долзарб масалалари” халқаро онлайн илмий сессия ташкил этилди.

Онлайн сессияда Россия Федерацияси ва юртимиз тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий текшириш институтлари, тиббиёт марказлари ва жарроҳлик, онкология, педиатирия, терапия, неврология, инфекционист, қулоқ-тамоқ, реабилитология каби йўналишларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бош бошқармаси бошлиғи Ў.Исмаилов, Россия Федерацияси “Лимфа” илмий-амалий реабилитация маркази раҳбари И.Макаров, Россия лимфологлар ассотсиацияси президенти Б.Уртаев, Андижон давлат тиббиёт институти ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Ғ.Ходжиматовлар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Маъруза ва маҳорат дарсларида клиник ва экспериментал тиббиётда лимфологиянинг илмий-амалий аҳамияти, фундаментал ва амалий лимфологияда қўлга киритилган ютуқларни сақлаб қолиш, тиббиёт институтларида лимфологияни ва олий таълимдан кейинги тиббий таълимда клиник лимфологияни дастур асосида ўқитиш, лимфология йўналишида ёш олимлар ва талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, клиник лимфология миллий мактабини ташкил этиш масалалари юзасидан фикрлар, таклифлар билдирилди. Таклифлар сессия қўшма резолюциясига киритилди.

Институт Ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz

🔺2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Тошкент шаҳрида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Бухоро вилоятида 12 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 24 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 12 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 71 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 119 нафа
р бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар (+299) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 236 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
В НАШЕЙ СТРАНЕ КОЛИЧЕСТВО ВЫЗДОРОВЕВШИХ ОТ КОРОНАВИРУСА ПРЕВЫСИЛО 62 ТЫСЯЧИ

🔺23 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 293 случая заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 2 больных коронавирусом и общий показатель достиг 542.

🟢Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Бухарской, Навоийской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 299 человек.

📊В настоящее время из выявленных 64 811 пациентов выздоровело всего 62 033 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 236 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 282 находятся в тяжелом, а 78 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 62 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺Шу йилнинг 23 октябрь куни мамлакатимизда 293 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 542 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилоятларида 299 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64811 нафар бемордан 62033 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 236 нафар бемордан 282 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
112 КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌28 нафари Наманган вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 346 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​БОЛАЛАРДА АНЕМИЯ: КАСАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ДАСТЛАБКИ ЧОРАЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Ёш болаларда камқонлик муаммоси ижтимоий аҳамиятга эга. Боланинг тўғри ривожланиши, тенгдошларидан жисмонан ва ақлан орқада қолмаслиги учун бу касалликка бефарқ бўлмаслик керак. Ушбу касаллик борасидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор Назокат Орипова жавоб беради (2-қисм).

— Анемия ташхисини қўйиш учун қандай текширувлар ўтказилади?

— Болада камқонлик белгиларини сезган ота-она, энг аввало, қон текширувларини амалга ошириши зарур. Қондаги эритроцитлар ва гемоглобин сонининг кўрсаткичлари орқали ташхис қўйилади. Гемоглобин миқдори 110 г/л дан эритроцитлар 3,5 х 10¹² г/л дан кам бўлса, анемия ташхиси қўйилади. Бу кўрсаткич анемиянинг енгил даражасига тегишли. Ўртача анемия қуйидаги кўрсаткичлар билан белгиланади: гемоглобин 90 г/л дан кам, эритроцитлар 2,5х10¹² г/л гача, оғир даражадаги камқонликда эса 70 г/л дан кам, эритроцитлар 2,5х10¹² г/л дан кам бўлади. Болада камқонлик аниқланганда нафақат гематолог, балки гастроэнтеролог, нефролог ва педиатларга ҳам мурожаат қилиш ҳоллари учрайди.

— Камқонликни даволаш даврида нималарга аҳамият қаратилади?

— Камқонликни даволашнинг босқичлари тўлиқ шифокор назорати остида ўтиши лозим. Агар болада анемиянинг енгил кўриниши кечаётган бўлса, темир моддасига бой бўлган овқатлар ва қўшимча витаминлар берилади. Такрорий камқонлик юзага келмаслик учун ушбу жараённи тўхтатмаслик зарур. Рационда мол гўшти жигари, дуккакли экинлар, денгиз маҳсулотлари, янги сабзавот ва мевалар, кўкатлар ўрин олиши керак. Темир препаратлари ва витаминлари кўрсатилган дори-дармонларни шифокор тайинлайди.

— Анемияни олдини олиш борасида қандай тавсиялар берган бўлар эдингиз?

— Темир танқислиги камқонликнинг асосий сабаби эканлигини ҳисобга олсак, тўғри овқатланишнинг аҳамияти жуда катта. Бола туғилмасиданоқ олдинроқ ҳомиладор аёллар соғлом овқатланишга, етарлича ухлаб дам олишга эришиши зарур. Илк 6 ойликда она сутига қўшимча овқатлар қўшиб бориш зарур. Катта ёшдаги болалар учун турли хил овқатланиш балансини ташкил қилиш керак. Чақалоқларни иложи борича очиқ ҳавода бўлиши ва қуёш ванналарини қабул қилдирилиши муҳимдир. Агар бу етарли бўлмаса, витамин-минерал комплекслари ва таркибида темир моддаси сақловчи препаратлардан фойдаланиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, темир организмга яхши сўрилиши учун С витамини жуда зарур. Сут, чой ва кофе каби маҳсулотлар эса темир моддасини сўрилишига қаршилик кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ЮРТИМИЗДА БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР КОРОНАВИРУСДАН 214 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 24 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 012 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌69 нафари Тошкент шаҳрида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Фарғона
вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар

📌Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Бухоро вилоятида 3 нафар, 📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 29 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 13 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Фарғона вилоятида 22 нафар,
📌Хоразм вилоятида 7 нафар, 📌Тошкент вилоятида 34 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 51 нафар бемор тузалди.


🟢Шундай қилиб, юртимизда 62 247 (+214) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 220 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz