Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.2K subscribers
6.13K photos
2.37K videos
46 files
9.92K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
+ ФОТОРЕПОТРАЖ
Болалар миллий тиббиёт марказида педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия, гемодиализ каби соҳаларни ривожлантириш, болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Жамоат транспортида тиббий қўлқопдан фойдаланишда фуқаролар биринчи навбатда ўзини ҳимоя қилади, иккинчидан, ён-атрофдагиларни, бошқаларни касаллик юқишидан муҳофазалайди. Касалликнинг юқиш омили сифатида юқори нафас йўллари, ҳаво-томчи йўллари билан биргаликда маиший мулоқот йўллари қайд этилади. Маиший мулоқот — қўл билан оғиз-бурун, кўзнинг шиллиқ қаватига тегиниш орқали вирус юқтириш.

❗️Қўлқоп таққан шахс ўзининг юз қисмига қўл теккизмаслиги, оғиз-бурун ёки кўзини ишқаламаслиги, қолаверса, касалликнинг «очиқ дарвозалари»дан ўзини асраши эҳтимоли юқори.

〰️〰️〰️〰️
🧤 Тақилган қўлқопларни кўчаларга ташлаб кетиш ҳолатлари ҳозирда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барчани огоҳлантирмоқчиман — давлат кўрсатаётган ғамхўрликдан тўғри фойдаланишимиз керак.

☑️ Давлат томонидан текинга тарқатилаётган (нархи 56 сўм бўладими ё 300 сўм ё 500 сўм бўладими) қадрлашимиз ва ундан мақсадли фойдаланишимиз зарур.

🗑 Чунки ушбу қўлқопдан фойдаланган ҳолда қўлимиздаги сумкани қўймай уйимизгача боришиимиз, эшик тутқичларини ва бошқа нарсаларни қўлқоп билан ушлаган ҳолда уйимизга киришимиз, уй ичига киргандан кейин қўлқопни ечиб, челак ё чиқинди қутисига ташлашимиз фойдадан холи эмас.

Ботир Қурбонов,
Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 203 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 19 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 523 (+93) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌77 нафари Тошкент шаҳрида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
📌 Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Бухоро вилоятида 18 нафар,
📌Жиззах вилоятида 11 нафар,
📌Навоий вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 14 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 17 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 9 нафар,
📌Фарғона вилоятида 21 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 35 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 43 нафар
бемор тузалди.

♻️Айни пайтда юртимизда 60 604 нафар (+203) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2388 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЗАНГИОТАДАГИ ШИФОХОНАДА ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ЯҚИНЛАРИГА БЕРИШ ТАРТИБИГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида вафот этганларнинг жасади берилишини қариндошлари муассаса эшиги олдида узоқ вақт кутиб қолаётгани тўғрисида видео ва матнли ахборотлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Республика патологик анатомия маркази директори, ССВ бош патологоанатоми, профессор Ражаббой Исраилов қуйидагича изоҳ беради:

— Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб патологик анатомия бўлими фаолияти ташкил этилди. Эндиликда, ортиқча оворагарчиликларига йўл қўймаслик, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шифохонада вафот этганларнинг майитини қариндошлари ушбу бўлимдан олиб кетишлари мумкин. Бундан аввал майит Республика патологик анатомия марказига олиб бориларди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 мартдаги “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этишда хавфсизликни таъминлаш бўйича вақтинча қоидалар”га асосан, ўлим содир бўлган бўлимда 2 соат сақланиб, шундан сўнггина патологик анатомия бўлимига олиб келинади. Кейин мурда рўйхатдан ўтказилиб, 3 фоизли хлорли эритмада зарасизлантирилади, мурданинг диний эътиқодига кўра, ювилиб (кафанланиб ёки кийинтириб) қаришдошларига топширилади. Табиийки, бу амалиётлар ўтказилиши учун ўртача 3-4 соат вақт талаб этилади. Бу вақтда қариндошлар муассаса эшиги тагида кутиб қолмоқда.

Шунингдек, тарқатилаётган видео, матнли хабарларда “Коронавирусдан вафот этган мурдаларни олиб кетишда навбат кутувчилар шунча бўлса, уларнинг сонини статистика нега кам беряпти?” деган мулоҳаза ҳам мавжуд.

Патологик анатомия бўлими эшиги олдида кутиб турган одамларнинг кўплигининг сабаби аслида бир нафар мурдани олиб кетиш учун камида 4 нафар қариндоши келади, бу эса ўз-ўзидан фуқароларни ваҳимага тушишига сабабчи бўлмоқда. Қайд этиш жоизки, статистика маълумотларини сохталаштиришдан ҳеч ким манфаатдор эмас.

Маълумки, Зангиота туманидаги юқумлик асалликлар шифохонасида нафақат коронавирус билан касалланганлар, балки бошқа турдаги ўткир инфекция ва пневмония билан оғриган беморлар ҳам даволанмоқда. Коронавирусдан вафот этганлар статистикасида фақат “COVID-19” диагнози вирусологик текширувда тасдиқланганлар сони берилади, лекин бу шифохонада пневмония ва бошқа инфекцион касалликлардан ҳам вафот этаётганлар бор. Табиийки, улар коронавирус статистикасига киритилмайди.

Шунингдек, ушбу шифохонадаги патологоанатомик бўлими янада такомиллаштирилиб, кечки навбатчиликни ҳам ташкил қилиш ва тунги вақтларда майитни қариндошларига топшириш имконини яратиш режалаштирилмоқда.

“Зангиота шифохонаси атрофида тобут ташийдиган машиналар нархларни 700 мингдан бошлаб кўтариб юборган” деган хабарларга эса қуйидагича изоҳ бериш мумкин. Жасадларни етказиб бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика патологик анатомия маркази зиммасида эмас. Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси дарвозаси олдида дафн этиш маросимини ташкил қилувчи хусусий ташкилотлар жасадни ташиб беришни таклиф қилишмоқда. Уларнинг ўз хизматлари учун белгилаган нархларини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика патологик анатомия маркази ваколатига кирмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 19 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 607 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌56 нафари Тошкент вилоятида,
📌28 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар;
📌 Андижон вилоятида 12 нафар;
📌 Бухоро вилоятида 18 нафар;
📌 Жиззах вилоятида 11 нафар;
📌 Навоий вилоятида 6 нафар;
📌 Наманган вилоятида 14 нафар;
📌 Самарқанд вилоятида 17 нафар;
📌 Сирдарё вилоятида 9 нафар;
📌 Фарғона вилоятида 21 нафар;
📌 Хоразм вилоятида 9 нафар;
📌 Тошкент вилоятида 70 нафар;
📌 Тошкент шаҳрида 121 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 717 (+316) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 359 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 304 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺19 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 304 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 531.

📊Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Бухарской, Джизакской, Навоийской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской, Сырдарьинской и Хорезмской областях выздоровело всего 316 человек.

🟢В настоящее время из выявленных 63 607 пациентов выздоровели 60 717 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 359 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 308 находятся в тяжелом, а 91 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 316 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 19 октябрь куни мамлакатимизда 304 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 531 нафарга етди.

📊Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 316 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63607 нафар бемордан 60717 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 359 нафар бемордан 308 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ажратилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади.

💰 Кейинги йилда соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган.

❗️Камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди.

🏠 Яна бир муҳим жиҳат — келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 11 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 20 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 737 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 717 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 487 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 39 миллион 944 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 111 мингдан зиёд киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 40 миллион 348 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 117 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 8,019 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,550 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,224 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,415 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Аргентина (979 мингдан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 39 млн 944 тысяч, из них более 1 млн 111 тысяч человек умерли.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 40 млн 348 тысяч человек, из них более 1 млн 117 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 8,019 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,550 млн), на третьем — Бразилия (более 5,224 млн), на четвертом — Россия (более 1,415 млн), на пятом — Аргентина (более 979 тысяч).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​«РЕМДЕСИВИР» ВА «ГИДРОКСИХЛОРОХИН»:
ўз ўрни ва вақтида қўлланилса фойдали!

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини даволашда «Гидроксихлорохин», «Ремдесивир» препаратлари ҳақида турлича хабарлар тарқалмоқда. Уларнинг вирусни даволашда фойдаси борми? Қандай беморларга, касалликнинг қай даражасида қўллаш тавсия этилади? Бу саволларга ССВ Матбуот хизмати вазирлик ҳузуридаги
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаевдан жавоб олди.

— Дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳануз вирусни тўлиқ бартараф этувчи дори воситаси яратилгани йўқ. Аммо шифокорлар, дунё олимлари ўз илмий изланиш ва тадқиқотларида вирусни даволашда қўлланадиган ёндош дори воситалари комплекси билан инсонларнинг саломатлигини тиклашга ҳаракат қилишмоқда.

Маълумки, ҳудудларнинг иқлим шароити, аҳолисининг яшаш тарзи, қон гуруҳлари ва бошқа омиллар турлича бўлгани сабаб инфекция ҳар бир ҳудудда ўзгача мутацияга учраб, турли кўринишларда намоён бўлмоқда. Шу боис ҳам бир мамлакатда фойдали деб топилган дори воситаси бошқасида самара бермаслиги мумкин. Бу эса вирусдан даволаниш бўйича турлича кўрсатма ва тавсиялар пайдо бўлишига сабаб бўлиб, одамлар орасида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Масалан, айрим мамлакатларда «Гидроксихлорохин» дориси вирусни даволашда самара бермаётгани айтилмоқда. Аммо бу дори воситаси Ўзбекистон ҳудудидаги вирус штампини даволашда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Бизга маълумки, вирус инсон организмига кирган пайтда нафас йўлининг юқори қисмида ўртача 4 кун давомида сақланиб туради. «Гидроксихлорохин» касалликнинг айни мана шу даврида ўзининг юқори самарадорлигини намойиш этади. Аммо вирус ўпкага етиб борганидан сўнг «Гидроксихлорохин» дориси фойда бермайди. Шу сабабдан ҳам касалликнинг бошланғич даврида ушбу препаратни қўллаш фойда бермоқда.

Дунё олимлари, хусусан, Марсел университети изланувчилари коронавирусни ушбу препарат ёрдамида ва уни ишлатмасдан беморларни даволаб кўрди. Касалликнинг илк кунларида «Гидроксихлорохин» дорисини қабул қилган беморларнинг 6 нафардан беш нафари 6-7 кунда соғайди. Аксинча, «Гидроксихлорохин» берилмаган беморларнинг эса, 14-20 кунгача аҳволи яхшиланмади. Тажрибадан ҳам кўриниб турибдики, ушбу дори воситаси касалликнинг илк кунларида қўлланилганда, 83 фоиз ҳолатда самарадорлиги кўринмоқда.

Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, ҳар қандай дори воситасининг инсон организмига таъсири унинг ёши, жинси, ирқи, қон гуруҳи қандай эканига ҳам боғлиқ. Шунингдек, препаратларнинг даволовчи хусусияти бўлгани каби салбий таъсири ҳам йўқ эмас.

Шунинг учун ҳам “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг 7-нашрида бу дори воситаси касалликнинг илк босқичида 5 кун берилиши, 65 ёшдан катта ва юрак қон томир касалликлари билан оғриган беморлар, болалар ҳамда ҳомиладор аёлларга «Гидроксихлорохин» тавсия қилинмаслиги қайд этилган.

«Ремдесивир» препаратига келадиган бўлсак, у касалликнинг илк босқичида қўлланилмайди. Уй шароитида бу доридан фойдаланиш фақатгина зарар келтиради. Ушбу препарат шифокорнинг тўлиқ назорати остида касалликнинг ўрта оғир ва оғир даражасида берилсагина ўзининг ижобий самарасини кўрсатади. “Ремдесивир” вирусга қарши дори воситаси даволаш муолажалари даврида ижобий натижа бериб, даволаш кунлари қисқармоқда, беморлар аҳволи сезиларли даражада яхшиланмоқда.

Ушбу дори воситаларини самара бермайди, деганлар уни ўз ўрни ва вақтида, тўғри қўлламаётган беморлар ҳисобланади. Чунки бошқа мамлакатлар мутахассислари қаторида ўзбек олимлари томонидан ҳам бу дориларни самарали экани исботланган ва ундан фойдаланиш бўйича асосий кўрсатмалар бериб ўтилган. Шу боис ҳам коронавирус инфекциясидан даволанаётганда доимий равишда шифокор назоратида бўлиб туриш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ССВ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МАКТАБЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАРНИ ТОПШИРДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси даврида мактабларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун хавфсизлик тартибларига амал қилиш бўйича муҳим кўрсатмалар, миллий меъёрлар ва қоидаларни акс эттирган тарқатма тарғибот материалларини ишлаб чиқди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ушбу материалларни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топширди.
Тарқатма материалларни топшириш маросимида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда ваколатхонанинг Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Суфанг Гуо иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, ЮНИСЕФнинг техник кўмаги билан ўзбек ва рус тилларида мактаб раҳбарияти учун 20 минг нусхада қўлланма ҳамда ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар учун 223 минг нусхада постер чоп этилди. Мактабларда хавфсиз муҳитни яратишга бағишланган қўлланма ва ахборот материаллари 10 мингдан ортиқ мактабларнинг барчасига етказилиши айтилди. Эътиборлиси, оддий ва тушунарли шаклда ишлаб чиқилган ушбу материаллар ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда ўқувчиларни ўз саломатлигини асрашга ўргатиб, уларда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ЮНИСЕФ томонидан пандемия даврида мактабга бориш қоидалари, қўлларни тўғри ювиш ва нафас олиш гигиенаси бўйича ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида анимацион видеороликлар ҳам тақдим этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​МИНЗДРАВ ВРУЧИЛО РАЗДАТОЧНЫЕ МАТЕРИАЛЫ ДЛЯ СОЗДАНИЯ БЕЗОПАСНОЙ СРЕДЫ В ШКОЛАХ В ПЕРИОД ПАНДЕМИИ

Министерство здравоохранения в сотрудничестве с Детским фондом ООН (ЮНИСЕФ) разработало для учащихся, их родителей и учителей раздаточные материалы, пропагандирующие важные принципы безопасности, национальные нормы и правила, которых необходимо придерживаться в школах во время пандемии COVID-19.

Сегодня заместитель министра здравоохранения Эльмира Баситханова передала эти материалы министру народного образования Шерзоду Шерматову. На церемонии передачи присутствовали глава представительства ЮНИСЕФ в Узбекистане Мунир Мамедзаде и руководитель секции здравоохранения данного представительства Суфанг Гуо.

На мероприятии было отмечено, что при технической поддержке ЮНИСЕФ издано 20 000 экземпляров руководств по безопасному функционированию школ для административного, педагогического и технического персонала и 223 000 экземпляров плакатов для учителей, учеников и родителей на узбекском и русском языках. Руководства и информационные материалы, посвященные созданию безопасной среды в школах, будут доставлены во все более чем 10 000 школ республики. Эти материалы будут служить для того, чтобы научить учителей, родителей и учеников заботиться о своем здоровье и сформировать у них культуру соблюдения правил санитарии и гигиены.

Также ЮНИСЕФ предоставил анимационные видеоролики на узбекском, русском и каракалпакском языках о правилах посещения школы во время пандемии COVID-19, надлежащем мытье рук и соблюдении респираторной гигиены.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​❗️Теперь не нужно стоять в очереди, чтобы попасть на прием к врачу

Для того, чтобы записаться на прием к врачу необходимо выделить время, отпроситься с учебы или работы, пойти в поликлинику, выбрать специалиста и взять талон на удобное время. Зачастую вся эта процедура отнимает много времени и сил. Именно поэтому большинство людей не торопится обращаться за помощью к квалифицированным специалистам и откладывает это дело, что негативно отражается на их здоровье.

В настоящее время все изменилось, теперь не нужно стоять в длительной очереди за талоном к врачу, записаться на прием можно в режиме онлайн. Для этого Центром развития информационно-коммуникационных технологий Минздрава разработана и внедрена автоматизированная информационная система единой электронной регистрации и записи на прием к врачу –
«Электронная поликлиника» (reg.minzdrav.uz), которая является настоящей палочкой-выручалочкой для многих.

С помощью данной системы граждане могут записаться на прием к врачу, не выходя из дома в удобное для них время, получить сведения о враче и учреждении, а также оценить качество полученных медицинских услуг. Преимуществами системы для поликлиник является возможность автоматизированной регистрации данных, ведение единой электронной амбулаторной медицинской карты в семейных поликлиниках.

На сегодняшний день к системе подключено большинство семейных поликлиник города Ташкента и областей, подключение остальных поликлиник по всей территории республики продолжается.

Экономьте свое время, не стойте в очередях. Найдите свою поликлинику и записывайтесь на онлайн прием к врачу через сайт reg.minzdrav.uz. Ваше здоровье в ваших руках!

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал Минздрава:
@ssvuz
​​❗️Эндиликда шифокор қабулига кириш учун навбатда туришга ҳожат йўқ

Шифокор қабулига ёзилиш учун қулай вақт ажратиш, дарсдан ёки ишдан рухсат олиш, поликлиникага бориш, мутахассис танлаш ва қулай вақт учун талон олиш керак бўлади. Ушбу жараён кўп вақт ва куч сарфлашни талаб қилади. Шу сабабли аксарият одамлар малакали мутахассислардан ёрдам сўрашни орқага чўзиб келаверадилар, бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатади.

Ушбу жараённи тарихга айлантириш мумкин! Энди шифокор қабулига кириш учун навбатда туришнинг ҳожати йўқ. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан интернет тармоғи орқали ягона рўйхатдан ўтиш ва шифокор қабулига ёзилиш имкониятини берувчи “Электрон поликлиника” тизими ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Яъни reg.ssv.uz сайти орқали шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконияти мавжуд.

Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилишлари, шифокор ва муассаса ҳақида маълумотлар олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин бўлади. Поликлиникалар учун ушбу тизимнинг афзалликлари – маълумотларни автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш, оилавий поликлиникаларда ягона электрон амбулатория тиббий картасини юритиш имкониятидир.

Бугунги кунда “Электрон поликлиника” ахборот тизимига Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўплаб оилавий поликлиникалар уланган бўлиб, бутун республика ҳудуди бўйлаб поликлиникаларни тизимга улаш ишлари давом эттириб келинмоқда.

Вақтингизни тежанг, навбат кутиб ўтирманг, reg.ssv.uz веб-сайти орқали поликлиникангиздаги шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилинг. Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 193 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 20 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌89 нафари Тошкент шаҳрида,
📌5 нафари Навоий вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Наманган вилоятида 16 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 13 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 14 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 75 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 910 нафар (+193) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 387 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌10 нафари Тошкент шаҳрида,
📌71 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар;
📌 Андижон вилоятида 12 нафар;
📌 Жиззах вилоятида 13 нафар;
📌 Қашқадарё вилоятида 21 нафар;
📌 Навоий вилоятида 3 нафар;
📌 Наманган вилоятида 16 нафар;
📌 Самарқанд вилоятида 13 нафар;
📌 Сирдарёда вилоятида 14 нафар;
📌 Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
📌 Фарғона вилоятида 7 нафар;
📌 Хоразм вилоятида 4 нафар;
📌 Тошкент вилоятида 58 нафар;
📌 Тошкент шаҳрида 175 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 61 068 нафар (+351) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 310 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz