Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.2K subscribers
6.13K photos
2.37K videos
46 files
9.91K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​ЯНА ОНА СУТИ ҲАҚИДА: ЛАКТАЦИОН КРИЗИС, СУТЛИ АРАЛАШМАЛАР, БОЛА РАЦИОНИ...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неонатологи, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола СОЛИҲОВА билан суҳбат (2-қисм)

— Лактацион кризис ҳақида маълумот берсангиз…

— Одатда эмизикли даврда онада лактацион кризислар, яъни маълум вақтда сутнинг камайиши ҳолатлари учраб туради. Бу ҳолат бола туғилганининг 3-6 ҳафталарида ёки 3 – 8-ойларида аниқланади. Бу давр давомийлиги ҳар хил бўлади. Энг узоғи билан 3-4 кун давом этади. Бундан она асабийлаша бошласа, бу ҳолат чўзилиши мумкин. Ушбу вазиятда болани кўпроқ эмизиш тавсия қилинади. Айниқса, болани кечаси, албатта, эмизиш керак. Бу ҳолат сутни кўпайтирувчи гормонларнинг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Онага етарлича дам олиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланишни тавсия қилинади.

— Турли сабаблар билан бола сутли аралашма билан боқилганда нималарга эътибор қаратиш керак?

— Болага она сути билан бирга қўшимча тарзда сутли аралашма берилса ёхуд бола тиббий кўрсатмаларга биноан тамомила сунъий овқатлантиришда бўлса, сутли аралашмаларни тайёрлаш, сақлашга ўта масъулият билан ёндашиш, ўзбошимчалик қилмай, йўриқнома ва шифокор кўрсатмаларига қатъий амал қилиш керак.

Сутли аралашмани олдиндан тайёрлаб қўйиш асло мумкин эмас. Ҳар овқатлантириш вақтида аралашмани янги тайёрлаш ва бола ичиб бўлгандан кейин ортиб қолган аралашмани кейинги овқатланишгача сақлаш ва истеъмол қилиш мумкин эмас. Турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган сутли маҳсулотларни аралаш қўллаш тавсия этилмайди.

— Чақалоқнинг онани эммаслик ҳолатлари ҳам учраб туради. Қай ҳолларда гўдак она сутидан воз кечиши мумкин?

— Эндигина дунёга келган гўдак она кўкрагидан воз кечаётган экан, демак, бунинг жиддий сабаблари бор. Агар туғруқ қийин кечган бўлса ёки бола муддатидан илгари дунёга келса, унинг табиий рефлекслари тўлиқ шаклланмаган бўлади. Шундай вазиятда бола эмишга қийналади. Бу ҳолатда онадан сабр талаб этилади. Бола бироз улғайиб, қувватга киргач, табиий тарзда овқатланишга ўрганади. Баъзан муддатига етиб, соғлом туғилган бола ҳам кўкракдан эмишга тўлиқ тайёр бўлмаслиги мумкин.

— Олти ойликдан бошлаб болаларга қандай қўшимча озуқалар бериш мумкин?

— Бола ҳаётининг биринчи олти ойлигида она сути ягона озуқа маҳсулоти ҳисобланиб, болага ҳеч қандай қўшимча суюқлик ёки бошқа маҳсулотлар, ҳатто сув ҳам беришга зарурат йўқ. Она сути таркибида сув етарли миқдорда бўлганлиги учун, ёзнинг энг иссиқ кунларида ҳам бола қўшимча сувга муҳтож эмас.

Олти ойликдан бошлаб эса бола рационига аста-секин қўшимча овқат (мева-сабзавотли пюрелар, бўтқалар) кирита бошланади. Болага қўшимча овқат беришни аста-секинлик билан алоҳида бола учун мўлжалланган косача ва қошиқча ёрдамида ўргатиб бориш керак. Бунда шифокор тавсиясига қатъий амал қилиш керак. Шу билан бир қаторда, боланинг талабига кўра, она сути билан боқиш давом эттирилади. Аслида кўкрак билан эмизиш 2 ёшгача ва ундан кўпроқ вақт давомида тавсия этилади.


Суҳбатнинг 1-қисми: БУ ЕРДА👈🏻

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 11 ТА ҲУДУДИДА 200 НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 17 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 913 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌92 нафари Тошкент шаҳрида,
📌12 нафари Тошкент вилоятида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 51 нафар,
📌Тошкент вилоятида 45 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 19 нафар,
📌Хоразм вилоятида 12 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 7 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 15 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 59 959 (+203) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 17 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 995 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌24 нафари Тошкент шаҳрида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида
,
📌 4 нафари Фарғона вилоятида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🟢Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 123 нафар,
📌Тошкент вилоятида 85 нафар,
📌Жиззах вилоятида 13 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Наманган вилоятида 19 нафар,
📌Хоразм вилоятида 12 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 7 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 9 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 15 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 080 (+324) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 391 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
В НАШЕЙ СТРАНЕ КОЛИЧЕСТВО ВЫЗДОРОВЕВШИХ ОТ КОРОНАВИРУСА ПРЕВЫСИЛО 60 ТЫСЯЧ

🔺17 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 311 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 4 больных коронавирусом и общий показатель достиг 524.

🟢Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 324 человека.

📊В настоящее время из выявленных 62 995 пациентов выздоровели 60 080 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 391 пациента, который в настоящее время проходит лечение в медицинских учреждениях, 313 находятся в тяжелом, а 95 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 60 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺Шу йилнинг 17 октябрь куни мамлакатимизда 311 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 524 нафарга етди.

🟢Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 324 нафар бемор тузалди.

📊Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62995 нафар бемордан 60080 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 391 нафар бемордан 313 нафари оғир, 95 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 9 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 18 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 124 (+129) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 14 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 60 080 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 519 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚОН ҚУЮҚЛАШИШИ ВА ОҚҚОН КАСАЛЛИКЛАРИ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?

Лейкозни даволаш учун нега кўп маблағ сарфланади? Ўзбекистонда донорлик ишлари қандай ташкил этилади, беморлар учун қон заҳираси етарлими? Қон қуюқлиги қандай оқибатларга олиб келади? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида тиббиёт фанлари доктори Абдураҳмон Қаюмовга мурожаат қилди.

— Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи қон қуюқлашиши оқибатида оғирлашмоқда. Аслида қон қуюқлигининг инсон саломатлигига қандай таъсири бор?

— Айрим ҳолатларда хасталик ёки ташқи омиллар сабаб қонимиз таркиби бузилади ва унинг керагидан ортиқ қуюқлашиб кетиши ёки, аксинча, суюқлашиши кузатилади. Қоннинг қуюқлашиши томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу эса, ўз навбатида, инсульт ва инфарктка чалиниш эҳтимолини орттиради. Қон таркибининг суюқлашиши эса қон кетиши, бемор танасида кўкариш ва қон талашлар пайдо бўлишига олиб келади. Икки ҳолатда ҳам тезда тиббий эҳтиёт чораларини кўриш зарур.

— Оғир хасталар ва кутилмаган бахтсиз ҳодисага учраган шахсларга доим ҳам донор қони топилавермайди. Умуман, мамлакатимизда беморларга қон қуйиш ишлари, қон заҳираси ҳақида сўзлаб берсангиз.

— Қон заҳирасига бўлган талаб ҳамиша юқори бўлган. Шу боис, қон топшириш акциялари тез-тез амалга оширилади. Албатта, бу амалиёт кимларнингдир ҳаётини сақланиб қолинишига сабаб бўлади. Мана шундай тарғибот-ташвиқот ишларини кўпайтириш, оммалаштириш керак.

Лейкоз билан касалланган беморларга ёки камқонлиги бўлган бемор болаларимизга кўп миқдорда қон компонентлари талаб этилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда бутун Ўзбекистон халқига донор бўлинг, деб мурожаат қилгим келади. Фавқулодда ҳолатларда қон компонентлари Республика, вилоят ва шаҳар қон марказлари заҳираларидан таъминланади. Донорларнинг қони билан яна заҳира тўлдирилади.

— Оққон касаллигининг қайталаниш сабаблари аниқланганми?

— Лейкоз қайталанишининг аниқ сабаблари номаълум. Лекин давога тўлиқ риоя қилмаган беморлар орасида бундай ҳолат кўп учрайди. Баъзи ота-оналар тиббиётга ишонмай табибга мурожаат қилади. Натижада қимматли вақти беҳуда соврилиб, касаллик оғирлашади ва ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилади.

— Ижтимоий тармоқларда лейкоз билан оғриган беморларнинг дори-дармони учун хайрия уюштириш борасидаги эълонларга кўп бора кўзимиз тушган. Айтинг-чи, лейкозга даво сифатида ишлатиладиган препаратлар шу даражада қимматми?

— Ҳозирги кунда лейкоз касаллигининг диагностикаси молекуляр-генетика кўрсаткичлари билан биргаликда унинг мониторинги ҳам амалга оширилади. Бу янги, замонавий, юқори технологик даво усулларини қўллашни талаб этади. Ушбу даво усулида дори воситалари – цитостатикларни қўллашга тўғри келади. Шу боис ҳам онкогематологик касалликларни даволаш бутун дунёда катта маблағ талаб этади.

Бутун дунёда онкогематологик бемор болаларни даволашда ҳомийлар, волонтёрлар, турли нодавлат жамғармалар маблағлари жалб этилади.

Бундан ташқари кимётерапия муолажаларидан сўнг беморга кўп миқдорда қон компонентлари – эритроцитар масса, тромбоконцентрат, янги музлатилган плазма керак бўлади. Шу билан бир қаторда бошқа органларда касалликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган, шунингдек, бактерия, вирус ва замбуруғларга қарши қаратилган профилактик даво терапиясини амалга оширишга тўғри келади. Булар ҳам ўз навбатида катта маблағ талаб қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ВАҚТГАЧА ЮРТИМИЗДА 243 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 18 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 219 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
📌 Андижон вилоятида 11 нафар;
📌 Жиззах вилоятида 15 нафар;
📌 Наманган вилоятида 16 нафар;
📌 Самарқанд вилоятида 14 нафар;
📌 Сирдарё вилоятида 11 нафар;
📌 Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
📌 Хоразм вилоятида 6 нафар;
📌 Тошкент вилоятида 47 нафар;
📌 Тошкент шаҳрида 106 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 323 нафар (+243) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2369 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 18 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 303 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌28 нафари Тошкент шаҳрида,
📌50 нафари
Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
📌Андижон вилоятида11 нафар;
📌Жиззах вилоятида 15 нафар;
📌 Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
📌Наманган вилоятида 16 нафар;
📌Самарқанд вилоятида 14 нафар;
📌Сирдарё вилоятида 11 нафар;
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
📌Хоразм вилоятида 6 нафар;
📌Тошкент вилоятида 50 нафар;
📌Тошкент шаҳрида 175 нафар
бемор тузалди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 401 нафар (+321) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2375 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ОТ КОРОНАВИРУСА ВЫЗДОРОВЕЛО ВСЕГО 321 ЧЕЛОВЕК

🔺18 октября нынешнего года в нашей стране выявлено 308 случаев заболевания коронавирусом.

⚫️Также умерли 3 больных коронавирусом и общий показатель достиг 527.

🟢Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Ташкентской, Андижанской, Джизакской, Кашкадарьинской, Наманганской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской и Хорезмской областях выздоровело всего 321 человек.

📊В настоящее время из выявленных 63 303 пациентов выздоровело всего 60 401 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 95 процентов.

❗️Из 2 375 пациента, который в настоящее время проходит лечение в медицинских учреждениях, 312 находятся в тяжелом, а 92 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 321 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 18 октябрь куни мамлакатимизда 308 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 527 нафарга етди.

🟢Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 321 нафар бемор тузалди.

📊Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63303 нафар бемордан 60401нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 375 нафар бемордан 312 нафари оғир, 92 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 19 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 430 (+127) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 30 нафари Тошкент шаҳрида,
📌16 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 60 401 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 39 миллион 596 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 107 мингдан зиёд киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 39 миллион 965 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 113 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 7,966 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,494 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,200 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,399 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринга эса Аргентина чиқди (965 мингдан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

~~~~~~~~~

Ситуация с коронавирусом в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 39 млн 596 тысяч, из них более 1 млн 107 тысяч человек умерли.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 39 млн 965 тысяч человек, из них более 1 млн 113 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 7,966 млн зараженных. Индия находится на втором месте (более 7,494 млн), на третьем — Бразилия (более 5,200 млн), на четвертом — Россия (более 1,399 млн), на пятом месте оказалась Аргентина (более 965 тысяч).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​БОЛАЛАР МИЛЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ —ТИББИЁТИМИЗ ТАРИХИДАГИ НОЁБ ЛОЙИҲА

Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатлари доим ижобий натижаларга сабаб бўлиб келган. Тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида қад ростлаган Болалар миллий тиббиёт маркази ушбу ҳамкорликнинг яққол намунаси дейиш мумкин.

Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур тиббиёт маркази Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 20 май куни қурилиши якунланган миллий марказга ташриф буюриб, тегишли таклиф ва тавсияларини бериб ўтган эди.

Бугун Болалар миллий тиббиёт марказининг расман иш фаолияти бошлангани муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар ушбу тиббиёт марказининг аҳамиятини яна бир бор таъкидладилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон ва кореялик меҳмонлар, шунингдек, тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Корея Республикаси тиббиётининг дунёда ўз ўрнига эга. Кўплаб мамлакатлардан у ерга ёрдам олиш учун бораётганларнинг салмоғи ҳам бунга исбот бўла олади. Корея билан ҳамкорликда қурилган, юқори технологиялар аосида хизмат кўрсатувчи бу марказни Марказий Осиёда ягона болалар тиббиёт муассасаси, десак муболаға бўлмайди.

Бу ерда кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия, гемодиализ ва реанимация бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган.

Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 ўринга эга, марказ таркибидаги поликлиника кунига 250 нафаргача бемор қабул қилиш имкониятига эга. Марказ магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография, замонавий лаборатория ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Тиббиёт муассасасида йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Эътиборли жиҳати, тиббиёт марказининг қурилиши ва жиҳозланиши билан бир қаторда, марказда ишлайдиган кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, бу ерда фаолият юритиш учун 100 нафардан ортиқ врач ва ҳамширалар, медтехник ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар Корея Республикасида малака ошириб қайтди.

Марказда болалар тиббиётининг турли йўналишлари бўйича инновацион изланишлар олиб бориш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажаларни ташкил этиш, тиббиёт мутахассислари малакасини ошириб бориш кўзда тутилган. Шунингдек, телемедицина орқали узоқ ҳудудлардаги болаларга ҳам ёрдам кўрсатилади.

Ушбу марказ ҳудудида Корея билан ҳамкорликда юқори технологияга асосланган замонавий онкология тиббиёт маркази ва тиббиёт олий ўқув юрти бунёд этилиши режалаштирилган. Бу билан йирик тиббиёт коплекси ташкил этилиб, шу орқали тиббиёт тизимининг ҳам илмини, ҳам амалиётини энг илғор стандартлар даражасига кўтариш кўзланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
+ ФОТОРЕПОТРАЖ
Болалар миллий тиббиёт марказида педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия ва пластик хирургия, умумий хирургия, онкология, офтальмология, ЛОР, педиатрия, гемодиализ каби соҳаларни ривожлантириш, болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz