Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 48 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 15 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 192 (+197) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 44 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 266 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ФАРЗАНДИНГИЗГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР КЎРСАТИШИНГИЗ ЖУДА МУҲИМ

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (4-қисм).

– Бугунги пандемия нафақат катталар, балки болалар руҳиятига ҳам салбий таъсир этмоқда. Ушбу ҳолатда ота-оналар ва ўқитувчилар нималарга эътибор беришса, мақсадга мувофиқ бўлади?

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан тиббиёт ходимлари ва ота-оналарга ҳозирги касаллик авж олган пайтда, болаларни тинчлантириш ва ҳимоя килишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунга кўра, ота-оналар қуйидаги тавсияларга амал қилишса, фарзандлари руҳиятига салбий оқибатларининг олдини олса бўлади.

Биринчи навбатда, боланинг ҳар бир қилаётган ишига ижобий жавоб беринг. Уни нима ташвишга солаётганини билинг ва уни ўз муҳаббатингиз ва эътиборингиз билан қамраб олинг. Фарзандингизга қулоқ солинг, унга меҳр кўрсатиб, далда беринг. Болани чалғитиш учун турли ўйин ва қизиқарли тадбирларни қўллашга ҳаракат қилинг.

Имкон қадар, болаларни ота-оналари ва бошқа оила аъзоларидан ажратмаслик тавсия этилади. Агар бунинг иложи бўлмаса (масалан, касалхонага ёткизиш ҳолатларида), боланинг оиласи билан доимий мулоқотини (масалан, телефон орқали) таъминлаш керак.

Фарзандингизни тингланг

Фарзандингизни пандемия мавзусини муҳокама қилишга таклиф килинг. Бу ҳақида нималарни билишини сўранг ва жавобини тингланг. Вазиятдан фойдаланиб, ҳолатни боланинг ёшига мос келадиган тилда тушунтиринг, гигиена қоидалари тўғрисида эслатиб ўтинг.

Болага эркин гапиришига имкон беринг. Расмлар, ҳикоялар ва бошқа усуллар фарзандингиз билан очиқ суҳбат қуришга ёрдам беради. Энг муҳими, тушкунликка тушишига йўл қўйманг.

Қандай ҳимояланиш кераклигини кўрсатинг

Болаларни коронавирус ва бошқа касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг яхши усулларидан бири қўлларни доимий ювишни рағбатлантиришдир. Қўл ювиш қоидаларини ўрганиш қизиқарли бўлиши лозим.

Шунингдек, сиз болаларга йуталганда ёки аксирганда тирсаги билан оғиз ёки бурунни қандай ёпиш кераклигини кўрсатишингиз мумкин ва бу аломатлар мавжуд бўлган одамларга яқинлашмаслик кераклигини тушунтиринг.

Болангизга далда бўлинг

Сиз фарзандларингизга имкон қадар ўйнаш ва дам олишга имкон бериб, стрессни енгишга ёрдам беришингиз мумкин. Одатдаги кун тартибига иложи борича кўпроқ риоя килинг.

Агар фарзандингиз ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса, у уйда ёки касалхонада қолиши кераклигини тушунтиринг, чунки бу ўзи ва дўстлари учун хавфсиздир.

Ўзингизга ғамхўрлик қилинг

Агар сиз ўзингизга ғамхурлик қилсангиз, яъни, касалликнинг ўзингизни ҳимоялаш чораларини кўрсангиз, болаларингизга энг яхши намуна бўла оласиз. Фарзандларингиз касаллик ҳақидаги ҳар қандай янгиликларга қандай муносабатда бўлишингизни тахмин қилишади. Шунинг учун ўзингизни хотиржам тутишингиз ва вазиятни бошқаришингиз уларга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг.

Caвол. Кунлик касалланганлар сони кўпайса қайта карантин жорий қилинадими? Эшитишимизга қараганда, 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?
©UzReport

@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг.

Caвол. Халқ орасида сизларни касалланганлар рейтингини камайтириб кўрсатаётганингиз ҳақида гап юрибди. Шу ҳақида муносабатингиз қандай?
©UzReport

@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 416 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 15 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 429 (+237) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 70 ёшли М.Э. (аёл) ҳамда 66 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 198 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 44 942 (+416) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШ УЧУН ЮРТИМИЗДА БЎЛГАН РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАРНИНГ МИССИЯСИ ЯКУНЛАНДИ

Маълумки, бундан бир ой олдин Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳи юртимизга ташриф буюрганди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида россиялик меҳмонларнинг юртимиздаги миссияси ниҳоясига етганлиги муносабати билан кузатув маросими бўлиб ўтди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинган беморларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб бордилар. Эътиборли жиҳати, улар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вирусология илмий текшириш институти клиникалари, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган аҳволи оғир беморларни даволашда иштирок этиш билан биргаликда мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги юқумли касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарда шифокорларимиз билан елкама-елка фаол иш олиб бориб, минг нафардан зиёд беморга тиббий ёрдам кўрсатишди.

Россиялик мутахассислар қизил ҳудудларда фаолият юритиш билан бир қаторда видеоконференцалоқа орқали беморларни даволаш бўйича зарур тиббий маслаҳатлар беришди, тиббиёт ходимларимиз учун вебинарлар ўтказишди, даволаш протоколларини мукаммаллаштириш мақсадида ўз тавсиялари билан бўлишишди.

— Ўзбекистонда бир ой давомида фаолиятимиз шундай йўлга қўйилдики, делегациямиз бир неча гуруҳларга бўлинган ҳолда мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлди, — дейди Н.И. Пирогов номидаги миллий тиббий хирургия маркази реаниматолог-анестезиолог шифокори Владимир Кокуев. — Мен ўзим Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги гуруҳ таркибида ишладим. Оғир аҳволдаги беморларни бевосита консультация қилдик ва видеоконференцалоқа орқали ҳам ўз тавсияларимиз билан бўлишдик. Бизнинг юртимизда вирус аввалроқ аниқлангани туфайли маълум тажриба тўплаганимиз анча фойда берди ва бу ердаги шифокорлар билан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда беморларни даволаш соҳасида тажриба алмашишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз ҳам бу соҳада етарлича тажриба тўплаганликларини намоён қилдилар, улар билан биргаликдаги вирусни енгиш йўлида олиб борган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини беради, деган умиддамиз.

Ўзбекистондаги бир ойлик миссиясини самарали олиб боргани учун делегация раҳбари бўлмиш Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Замятинга “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фахрий профессори унвони топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ФВВ КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ ДЕБ БЕРГАН ИККИ ХОДИМИДАН БИРИДА ИНФЕКЦИЯ ТАСДИҚЛАНМАГАН

Интернет тармоғида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Шу хабар юзасидан маълум қиламизки, Қўшкўпир тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Ж. 12 сентябрь куни коронавирус асоратлари туфайли вафот этгани ўз исботини топмади.

Коронавирусдан гумон қилиниб шифохонага ётқизилган марҳум бемордан 10 сентябрь куни олинган махсус лаборатория натижаларига кўра, унда коронавирусни келтириб чиқарувчи “SARS CoV-2” вируси аниқланмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда коронавирусдан вафот этгани айтилган хивалик шифокор Б.Қ.нинг Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли карантин шифохонасидан олинган касаллик тарихи маълумотларига кўра, марҳумда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган.

27 август касалхонага ётқизилган беморда бирламчи текширув жараёнида махсус лаборатория текширувида ҳам, кейинги ташхисларда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Беморнинг ўлимдан кейинги ташхиси натижаларига кўра, беморнинг вафотига икки томонлама пневмония сабаб бўлганини кўриш мумкин.

Хоразм вилоят
соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🏫Мактабда коронавирус аниқланган ўқитувчилар шахси сир сақланиши тўғрими? Фақат ўша ўқитувчилар изоляция қилинса, улар билан алоқада бўлганлар нима қилишади?

Нурмат Отабеков, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🦠- Мактаб ўқитувчилари орасида касаллик аниқланганлар 14 кунга изоляция қилиниб, муолажалар буюрилади.

😷Улар билан доимий мулоқотда бўлган ўқитувчилар суриштириш давомида аниқланиб, улар ҳам уй шароитида изоляция қилинади.

❗️Касаллик аниқланган ўқитувчиларнинг шахси билан боғлиқ маълумотлар тиббиёт сири ҳисобланади.

@ssvuz
ҚАШҚАДАРЁДА 855 НАФАР ЎҚИТУВЧИ КОРОНАВИРУСГА ГУМОН ҚИЛИНГАН

Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда касалликдан гумонланувчилар ва аҳолининг мурожаатлари асосида “COVID-19” вирусига лаборатория текширувлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар вилоят Санитария-эпидемологик осойишталик марказининг махсус лабораториясида 201 319 нафар фуқародан олинган таҳлил натижалари кўриб чиқилди. Натижада 15 сентябрь 10:00 ҳолатида вилоятда жами 1034 ҳолатда “COVID-19” билан касалланиш кайд этилди. Айни пайтда эса вирусни юқтириб олган 958 нафар бемор даволаниб, соғайганларнинг умумий кўрсатгичи 93 фоизни ташкил қилмоқда.

Умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилини карантин қоидалари ва талаблари асосида ташкил этиш мақсадида вилоятдаги барча педагог ходимлар коронавирусга текширилмоқда. Вилоятда 1151 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 55 562 нафар ўқитувчи ва бошқа ходимлари фаолият кўрсатиб келади. Шу кунга қадар Қашқадарё вилоят СЭОМ ва унинг шаҳар ва туман марказлари орқали 32 892 нафар педагог ходимлардан вирус таҳлиллари олиб ўрганилди.

Лаборатория текширувидан ўтган 855 нафар ходим вирус юқтирганликда гумонланиб, дастлабки хулосалар берилди. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш зарур. Шундай бўлса-да, улар зарурий дори дармон, тиббий воситалар билан таъминланиб, шифокорлар томонидан кузатувга олинди. Навбатдаги босқичда эса вирусни юқтирганликда гумонланган педагог ходимлар яна бир бор текширувдан ўтади. Бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади.

Қашқадарё вилоят СЭОМ ахборот хизмати

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 45 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 15 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 565 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 52 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 314 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 45 058 (+532) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 104 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 570 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺15 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 570 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 5 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Кашкадарьинской, Самаркандской и Хорезмской областях выздоровело всего 532 человека.

❗️В настоящее время из выявленных 48 565 пациентов выздоровели 45 058 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 104 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 483 находятся в тяжелом, а 245 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 570 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 15 сентябрь куни мамлакатимизда 570 ҳолатда касаллик қайд этилди.

❗️Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 532 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 48 565 нафар бемордан 45 058 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 104 нафар бемордан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.
Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТУННЕЛЛАРИ ЎРНИГА ТЕРИ УЧУН ҚУЛАЙ АНТИСЕПТИК ЭРИТМАЛАРИ БЎЛГАН САНИТАЙЗЕР-ДИСПАНСЕР ҚУРИЛМАЛАРИ ЎРНАТИЛАДИ

Республика махсус комиссияси баёнига
кўра, эндиликда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Бунда: ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 776 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 92 нафари Наманган вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 45 058 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 313 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 49 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 16 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 015 (+239) нафарни ташкил этмоқда.

📌Янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 69 ёшли А.Х. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 65 ёшли Ю.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 231 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 45 422 (+364) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 3 186 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ССВ: КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОНКОЛОГИЯ ТИББИЁТ МАРКАЗИ БУНЁД ЭТИЛАДИ

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси, Корё университети профессори Цой Чже Ук билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Коронавирусга қарши кураш бўйича Корея Республикаси тажрибаси дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда. Айтиш мумкинки, мазкур мамлакатда апрель ва июль ойлари давомида коронавируснинг тарқалиши деярли жиловланиб, ўртача касаллик 2 – 70 нафаргача қайд этилганини кўриш мумкин. 50 миллион нуфусга эга бўлган Кореяда пандемия бошлангандан бери касаллик аниқланганлар сони 22 504 нафарга етиб, улардан 19 310 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Цой Чже Укнинг айтишича, Кореяда бир ҳафтадан сўнг умумтаълим мактаблари очилиши режалаштирилмоқда. Дастлаб мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми уч кун давомида анънавий, қолган икки қисми онлайн тарзда ўқитилади. Уч кундан сўнг биринчи гуруҳга топшириқлар берилиб, уйда онлайн таълимга ўтказилади ва кейинги уч кунликда эса навбатдаги гуруҳ чақирилади ва жараён шу тарзда давом этади. Агар бу тажриба яхши самара берса, барча ўқувчилар учун анънавий таълим йўлга кўйилиши мумкин. Олий таълим муассасалари эса, асосан, онлайн режимда фаолият юрита бошлайди. Мактабгача таълим муассасалари фаолиятига ҳозирча рухсат берилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтган мулоқот давомида Корея билан ҳамкорликда юқори технологияга асосланган замонавий онкология тиббиёт маркази бунёд этилиши ҳам маълум қилинди.

Шу йилнинг 20 май куни Президентимиз пойтахтимизда Корея лойиҳаси асосида барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрганида, унинг ёнида катталар учун ҳам замонавий клиника ҳамда олий ўқув юрти ташкил этилиши ҳақида айтган эди. Бугунги учрашувда Корея билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тиббиёт олий ўқув юрти ва онкология маркази ҳам шу ҳудудда жойлашиб, йирик тиббиёт коплекси ташкил этилиши маълум қилинди. Шу орқали тиббиёт тизимининг ҳам илмини, ҳам амалиётини энг илғор стандартлар даражасига кўтариш кўзланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали —
@ssvuz
Aввал хабар берганимиздек, «COVID-19»га қарши курашда ёрдам бериш учун бир ой олдин мамлакатимизга келган Россия Федерациясининг 40 нафарга яқин тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ ўз миссиясини якунлади.

Улар кетишидан аввал биз делегация раҳбари – Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.И.Пирогов номидаги миллий тиббий хирургия марказининг анестезиология ва реанимация кафедраси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган шифокори Михаил Замятин билан суҳбатлашдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
👉🏻Батафсил👈🏻
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 416 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 16 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 162 (+147) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 47 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 80 ёшли А.К. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли М.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳрида 283 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 45 474 (+416) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 279 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 597 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺16 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 597 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 2, всего 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Кашкадарьинской, Самаркандской, Сырдарьинской, Сурхандарьинской и Бухарской областях выздоровело всего 416 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 49 162 пациентов выздоровели 45 474 человека, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 92 процента.

‼️Из 3 279 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 469 находятся в тяжелом, а 259 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 597 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 16 сентябрь куни мамлакатимизда 597 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Бухоро, Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида 416 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 162 нафар бемордан 45 474 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 279 нафар бемордан 469 нафари оғир, 259 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi