Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.7K subscribers
5.8K photos
2.09K videos
41 files
9.19K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​ФАРЗАНДЛАРИНИ МАКТАБГА ЮБОРАЁТГАН ОТА-ОНАЛАРГА МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (1-қисм).

– Шу кунларда фарзандларини мактабга юбораётган ота-оналарга қандай тавсиялар берган бўлардингиз?

– Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига, албатта, эътибор беришлари керак. Шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг ҳиссий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади.

Фарзандингизда ўтган вақт давомидаги ўзлаштира олмаган билимларига етиб олиши учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак. Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг.

Доимий танбеҳлар сабаб ўғлингиз ёки қизингизнинг ўзига, кучли томонларига бўлган ишончини йўқотишига йўл қўйманг. Фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг.

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:
- қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;
- совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт асосидаги дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 60 фоиз бўлиши керак);
- фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланиш;
- жамоат ҳожатхоналари ҳамда уй ҳожатхоналарининг тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;
- чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;
- нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;
- кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

Бундан ташқари, фарзандларингизнинг бир-бирига эътиборли бўлишга ўргатинг, улар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликнинг олдини олиш чораларини кўринг.

Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.

– Турли инфекциялар авж оладиган куз фаслида ўқувчилар нималарга амал қилишлари лозим?

– Дарҳақиқат, куз фаслида ўткир вирусли инфекциялар авж олади. Бу пайтда ўқувчилар турли инфекциялар юқишининг олдини олиш ва касал бўлиб қолган пайтида эса, бошқаларни грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялардан ҳимоя қилиш учун респиратор гигиена қоидаларига амал қилиши керак. Яъни, қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, шунингдек, овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан ёки уй ҳайвони олдидан келгач қўлларни ювиш лозим. Юзни қўл билан кўп ушламаслик керак.

Кўп одам йиғиладиган жойларга боришни имкон қадар камайтириш лозим.
Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлат идишига ташланг ва қўлингизни ювишни унутманг.
Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқада бўлишдан чекланг.

Болада касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолиши ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим. Ушбу касалликларнинг қўзғатувчилари жуда юқумли бўлиб, асосан, ҳаво томчилари орқали юқади. Шу сабабли синфхоналарни, албатта, тез-тез шамоллатиш зарур ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​ССВ: УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИДАН ОММАВИЙ РАВИШДА “COVID-19”ГА ТЕСТ ОЛИНМОҚДА

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили гибрид шаклда бошланмоқда. Болаларнинг мактабга чиқиши ёки чиқмаслиги ота-оналар ихтиёрига кўра амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоя қилиш, уларни пандемия шароитида билим олишларига ҳисса қўшиш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим мактабларида санитария талабларига амал қилиниши бўйича мактаб мутасаддиларига кўмак бериш мақсадида 10 минг нафардан ошиқ тиббиёт ходими бириктирилди.

Шу йилнинг 14 сентябр кунидан белгиланган санитария талабларига жавоб берган мактабларда маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарори билан таълим жараёнлари бошланиши кутилмоқда. Бу жараёнда икки муҳим масалага диққат қилиниши керак. Бир томондан мамлакатдаги 6,2 миллион нафардан ортиқ ўқувчининг саломатлигини сақлаш муҳим бўлса, бошқа томондан уларга таълим берадиган ярим миллион нафарга яқин халқ таълими ходимлари — ўқитувчиларнинг саломатлигини асраш ҳар бир раҳбардан катта масъулият талаб қилади.

Шу мақсадларни кўзда туган ҳолда айни вақтга қадар “Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19” пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

Мамлакатимизда шундай қийин шароитда ўз вазифасини бажариш учун курашга чиқаётган ўқитувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. 2020 йил 11 сентябрь ҳолатига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрта таълим мактабларининг жами 486 521 нафар ўқитувчиларнинг 275 616 нафари (56,6 фоизи) махсус лаборатория усулида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтказилди.

Лаборатория таҳлили натижасида касаллик аниқланган ўқитувчилар рўйхатга олиниб, уларнинг ҳолати ҳудудларда ташкил этилган мобиль тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда, касаллик симптомлари аниқланган ўқитувчилар шифохоналарда даволанишга юборилмоқда.

Уларнинг аксариятида касаллик симптомсиз ва енгил шаклда кечаётгани кўринмоқда. Бундай ўқитувчиларимиз уй шароитида даволанишга ўтказилиб, белгиланган даво муолажаларга кўра, уларга бепул коронавирус бокслари (аптечкалар) етказиб бериляпти.

Шунингдек, бундай ўқитувчилар билан мулоқотда бўлганлар ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари томонидан аниқланиб, уларнинг рўйхатлари карантин тадбирларини жорий этиш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига юборилмоқда

Бу саъй-ҳаракатлардан муддао миллатимиз муаллимларининг саломатлигини асраш ва улардан таълим оладиган ёш авлоднинг соғлигини ҳимоя қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 26 август куни қабул қилинган тегишли қарорига кўра, юртимиздаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмлаш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА 336 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 12 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46721 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 25 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Тошкент вилоятида 86 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43359 (+336) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2978 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 488 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

🔺2020 йил 12 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 850 (+129) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 107 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 62 ёшли А.Ш. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли А.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 275 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43 511 (+488) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 953 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 578 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺12 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 578 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 2, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской, Бухарской, Сурхандарьинской, Кашкадарьинской и Хорезмской областях выздоровело всего 488 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 46 850 пациентов выздоровели 43 511 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 2 953 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 475 находятся в тяжелом, а 231 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 578 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 12 сентябрь куни мамлакатимизда 578 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 47 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 042 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 8 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 43 511 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 143 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 355 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 287 (+245) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 231 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 187 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 43 866 (+355) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 44 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 13 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 423 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 15 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли Х.Х. (эркак) ҳамда Самарқанд шаҳрида яшаган 44 ёшли З.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 317 нафар, Тошкент вилоятида 128 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Андижон ва Фарғона вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 44 002 (+491) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 029 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 573 СЛУЧАЯ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺13 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 573 случая заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 1, Самаркандской области – 1, всего – 6 человек.

Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской и Кашкадарьинской областях выздоровело всего 491 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 47 423 пациентов выздоровели 44 002 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 029 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 483 находятся в тяжелом, а 246 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 573 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 13 сентябрь куни мамлакатимизда 573 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 620 (+197) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 144 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🔹Айни пайтда юртимизда 44 002 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

♻️Ҳозирда мамлакатимизда 3 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

‼️ Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛГАНИ МАЪҚУЛ? БОЛАДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (2-қисм)

– Қандай хасталикка чалинган ёки сурункали касалликлари бор ўқувчиларга онлайн таълим олишни тавсия қиласиз?

– Бу холатда боланинг саломатлик кўрсаткичларига эътибор берилади. Бу кўрсаткичлар 5 та гуруҳга бўлинади.

1-гуруҳ. Бунга сурункали касалликларга чалинмаган, текшириш пайтида бирон-бир касаллик аниқланмаган ва ўз ёшига мувофиқ жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан ривожланган соғлом болалар киради.

2-гуруҳ. Сурункали касаллиги бўлмаган, лекин айрим морфофункционал нуқсонлари бўлган ҳамда тез-тез (бир йилда 4 марта) дардга чалиниб турадиган болалардан ташкил топган.

3-гуруҳ. Сурункали касаллиги бор ёки компенсация даврида патологик ҳолати оғир бўлмаган болаларни бирлаштиради.

4-гуруҳ. Сурункали касалликлари бор, субкомпенсация даврида умумий ҳолати бузилган, ўзини ёмон ҳис эта бошлаган, ўткир юқумли касалликлардан сўнг тузалиши кечиккан болалар.

5-гуруҳ. Декомпенсация даврида бўлган, оғир сурункали касалликларга чалинган, камҳаракат, таълим муассасаларига қатнай олмайдиган ногирон болалардан иборат.

Саломатлик гуруҳини аниқлашда бола саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур.

Қоидага мувофиқ, 1-, 2-гуруҳдаги болалар умумтаълим муассасаларига қатнайди.
Онлайн таълим олиш, асосан, 3-, 4-, 5 -гуруҳдаги сурункали касалликлари бор, ушбу касалликларни зўриқиш даври аниқланган болаларга тавсия этилади.

– Агар ўқувчи ёки ўқитувчида коронавирус аниқланса, касалликнинг кенг тарқалмаслиги учун, биринчи галда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарур?

– Ўқувчиларни мактабга қабул қилишда масъул ходим уларнинг оила аъзолари саломатлиги, оилада юқумли касаллик билан оғриган ёки клиник белгилари намоён бўлаётганлар бор ёки йўқлигини (тана ҳароратининг 37 C дан ошиши, кўнгил айниши, йўтал ва бошқа белгилар) текшириши мақсадга мувофиқ.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчи мактабда ўзини яхши ҳис қилмаса, унда “COVID-19”нинг одатий аломатлари бўлса, бошқа одамлардан алоҳидалаш керак. Вирус юқтирган ўқитувчи ёки ўқувчи билан алоқада бўлган барча юзалар, шу жумладан, барча сиртлар ва буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефонларни тозалаш керак. Тозалаш учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчининг аҳволи ёмонлашса (тана ҳарорати кўтарилса, ЎРИ аломатлари аниқланса), изоляторга жойлаштирилади. Изолятор хонаси бўлмаган тақдирда, ўқувчи ёки ўқитувчи ҳамширанинг кабинетига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шифокорга мурожаат қилиш ва ҳудудий СЭОМга маълумот етказиш керак бўлади.

Профилактик чора-тадбирлар қаторида ўқувчилар ёки ўқитувчиларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвалини ишлаб чиқиш (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш), ҳар овқатдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун ёки антисептик воситалар билан ювиш лозим.

Бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қоғоз сочиқлар, бир марта ишлатиладиган салфеткалар билан таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳар куни ўзгартириладиган ва бир-биридан 25-30 см. масофада осилган, қайта ишлатиладиган индивидуал сочиқлардан фойдаланиш талаб этилади.

Машғулотлар вақтида гуруҳларда ўқувчилар орасидаги масофани таъминлаш ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқалар чекланади ҳамда машғулотлар давомида турли гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ўзаро алоқаси ва аралашишига йўл қўйилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛГАНИ МАЪҚУЛ? БОЛАДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (2-қисм)

– Қандай хасталикка чалинган ёки сурункали касалликлари бор ўқувчиларга онлайн таълим олишни тавсия қиласиз?

– Бу холатда боланинг саломатлик кўрсаткичларига эътибор берилади. Бу кўрсаткичлар 5 та гуруҳга бўлинади.

1-гуруҳ. Бунга сурункали касалликларга чалинмаган, текшириш пайтида бирон-бир касаллик аниқланмаган ва ўз ёшига мувофиқ жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан ривожланган соғлом болалар киради.

2-гуруҳ. Сурункали касаллиги бўлмаган, лекин айрим морфофункционал нуқсонлари бўлган ҳамда тез-тез (бир йилда 4 марта) дардга чалиниб турадиган болалардан ташкил топган.

3-гуруҳ. Сурункали касаллиги бор ёки компенсация даврида патологик ҳолати оғир бўлмаган болаларни бирлаштиради.

4-гуруҳ. Сурункали касалликлари бор, субкомпенсация даврида умумий ҳолати бузилган, ўзини ёмон ҳис эта бошлаган, ўткир юқумли касалликлардан сўнг тузалиши кечиккан болалар.

5-гуруҳ. Декомпенсация даврида бўлган, оғир сурункали касалликларга чалинган, камҳаракат, таълим муассасаларига қатнай олмайдиган ногирон болалардан иборат.

Саломатлик гуруҳини аниқлашда бола саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур.

Қоидага мувофиқ, 1-, 2-гуруҳдаги болалар умумтаълим муассасаларига қатнайди.
Онлайн таълим олиш, асосан, 3-, 4-, 5 -гуруҳдаги сурункали касалликлари бор, ушбу касалликларни зўриқиш даври аниқланган болаларга тавсия этилади.

– Агар ўқувчи ёки ўқитувчида коронавирус аниқланса, касалликнинг кенг тарқалмаслиги учун, биринчи галда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарур?

– Ўқувчиларни мактабга қабул қилишда масъул ходим уларнинг оила аъзолари саломатлиги, оилада юқумли касаллик билан оғриган ёки клиник белгилари намоён бўлаётганлар бор ёки йўқлигини (тана ҳароратининг 37 C дан ошиши, кўнгил айниши, йўтал ва бошқа белгилар) текшириши мақсадга мувофиқ.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчи мактабда ўзини яхши ҳис қилмаса, унда “COVID-19”нинг одатий аломатлари бўлса, бошқа одамлардан алоҳидалаш керак. Вирус юқтирган ўқитувчи ёки ўқувчи билан алоқада бўлган барча юзалар, шу жумладан, барча сиртлар ва буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефонларни тозалаш керак. Тозалаш учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчининг аҳволи ёмонлашса (тана ҳарорати кўтарилса, ЎРИ аломатлари аниқланса), изоляторга жойлаштирилади. Изолятор хонаси бўлмаган тақдирда, ўқувчи ёки ўқитувчи ҳамширанинг кабинетига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шифокорга мурожаат қилиш ва ҳудудий СЭОМга маълумот етказиш керак бўлади.

Профилактик чора-тадбирлар қаторида ўқувчилар ёки ўқитувчиларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвалини ишлаб чиқиш (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш), ҳар овқатдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун ёки антисептик воситалар билан ювиш лозим.

Бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қоғоз сочиқлар, бир марта ишлатиладиган салфеткалар билан таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳар куни ўзгартириладиган ва бир-биридан 25-30 см. масофада осилган, қайта ишлатиладиган индивидуал сочиқлардан фойдаланиш талаб этилади.

Машғулотлар вақтида гуруҳларда ўқувчилар орасидаги масофани таъминлаш ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқалар чекланади ҳамда машғулотлар давомида турли гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ўзаро алоқаси ва аралашишига йўл қўйилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НАРКОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.

37 ёшли тиббиёт фанлари доктори С.Миррахимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган.

Саидахон Миррахимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Организм коронавируснинг енгил даражасини дори воситаларисиз енгиши мумкинми?

📍 Шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади.
🔺Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек,
▫️томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;
▫️кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
▫️соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
▫️ С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
▫️шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқобларни афзал кўринмоқда. мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️ Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.
🧑🏻🦱Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.
🧴Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.
😷Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандимни туғилган кунини нишонлашда дўстларидан бирида иситма ва шамоллаш аломатлари бўлганлиги сабабли 5 кун ўтиб фарзандимда ҳам иситма, йўтал, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши пайдо бўлди. Коронавирусга чалинган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспресс тест топширсак бўладими?

⛔️ Антитаначаларни аниқлаш учун текшириладиган экспресс тест усули коронавирусни ташхислаш учун қўлланилмайди.
🧪Коронавирусни эрта ташхислашнинг олтин стандарти - ПЗР тест усули ҳисобланади.
🔬Бироқ, эпидемия авж олган бир пайтда, дарҳақиқат ПЗР тест натижаларини аниқлаш учун 2-3 кун керак бўлади. Шунга кўра, баъзи мамлакатларда вирусни ташхислаш учун экспресс тестлардан фойдаланишади, лекин иммун жавобни аниқлаш тестларидан эмас.
Афсуски, кўплаб давлатларда экспресс тестларни адаштиришади. Шунинг учун тест эрта ташхислаш учунми (антигенга тест) ёки иммун жавобни аниқлаш тестими (антитаначаларга тест) сўраш керак бўлади.
⚡️Ҳозирги кунда эрта ташхислаш учун экспресс тестларни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иммун жавобни аниқлаш учун экспрес тестлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки уларнинг ёрдамида соғлиқни сақлаш тизими жамоавий иммунитет даражасини баҳолаши мумкин. Бу эса карантиндан тўғри чиқишда муҳим ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳавонинг ифлосланиши пневмония билан оғриган беморларнинг соғайишига қай даражада халақит беради?

🔺Касаллик авж олган вақтда бемор организмидан ажралиб чиққан кўп миқдордаги вируслар туфайли беморнинг ҳолати янада ёмонлашиши мумкин.
🚿 Шунинг учун бинони кунига 5-6 марта шамоллатиш, хлор таркибли эритмалар билан намли тозалаш ишларини олиб бориш керак.
🧬 Шунингдек, ҳозирда бинони вирусдан тозалаш учун мўлжалланган турли воситалар - кварц-лампа ёки озон тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади.
🌀 Беморга тинчлик, тоза ҳаво ва тўлақонли овқатланишни таъминлаш зарур, бу беморнинг соғайишига ёрдам беради.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 373 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 836 (+216) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 192 нафари Тошкент шаҳрида, 17 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📌 Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 171 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида 6 нафардан, Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 44 375 (+373) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

🚑 Ҳозирда мамлакатимизда 3 065 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув йили анъанавий шаклда бошланадиган мактабларда амал қилиниши лозим бўлган санитария-эпидемиология меъёрларини ўзбек, қорақалпоқ ҳамда рус тилларида содда ва тушунарли видеоролик тарзида тақдим этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билван алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Министерство здравоохранения и Детский фонд ООН (ЮНИСЕФ) в сотрудничестве с Министерством народного образования на узбекском, каракалпакском и русском языках представили простой и понятный видеоролик о санитарно-эпидемиологических нормах, которые должны действовать в школах, начинающих учебный год в традиционной форме.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал министерства —
@ssvuz