Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
106K subscribers
8.66K photos
3.6K videos
51 files
12.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 28 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 14 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 017 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 194 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Юнусобод туманида яшаган 59 ёшли С.М. (аёл) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1448 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 28 661 нафарга (84 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 135 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
“COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 84 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 14 август куни мамлакатимизда 694 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 667 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1448 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 017 нафар бемордан 28 661 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 135 нафар бемордан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Обращение Специальной комиссии

Прежде всего, мы хотим поблагодарить всех жителей нашей Республики за дисциплинированное соблюдение карантинных ограничений, введённых 10 июля этого года.

Это позволило стабилизировать ситуацию, связанную с распространением коронавирусной инфекции.

⚠️ Завтра, 15 августа, в нашей стране смягчаются карантинные ограничения. Это необходимо, чтобы обеспечить устойчивую работу экономической и социальной сфер, а также облегчить условия жизни населения.

‼️ Смягчение правил карантина не означает его отмену. Во избежание всплеска заражений коронавирусной инфекцией, Комиссия настоятельно призывает граждан продолжать строго соблюдать меры индивидуальной защиты. В том числе:

🔘 обязательно носить маски в общественных местах;
🔘 обязательно соблюдать социальное дистанционирование;
🔘 регулярно мыть руки и использовать антисептические средства.

❗️Несоблюдение указанных правил может привести к повторному увеличению числа заболеваний. Что, в свою очередь, вновь вынудит ввести требования жёсткого карантина.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 251 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари эса Хоразм вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли У.А. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 28 661 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 5 367 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz

⚡️ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлади

Барно Абдусаматова, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Ҳомиладор аёллар билан биргаликда чақалоқларда ҳам жуда минимал фоизда коронавирусга чалиниш кузатилмоқда.

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти она коронавирус билан касалланган бўлса ҳам янги туғилган болани кўкрак сути билан эмизишни тавсия этмоқда. Чунки кўкрак сутида жуда кўп иммуномодулинлар ва касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд. Шу боис она сути бола учун «биринчи эмлаш», вазифасини бажаради.

👶🏻 Тажрибалар кўрсатишича, она сути чақалоқларга вакцинациядек таъсир қилмоқда. Коронавирус билан касалланган онадан туғилган чақалоқлардан 12-24 соат ичида ва 24 соатдан кейин олинган тестлар уларнинг иммунитетида касаллик билан курашиш қобилияти шаклланганини кўрсатмоқда

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Машҳура Зоҳидова саволларга жавоб беради:

💉COVID-19'га чалинган беморга осма укол буюрган шифокорлар жавобгарликка тортилади

♦️Пневмония келиб чиқишигаям мана шу осма укол сабаб бўляпти. Укол орқали танага суюқлик юборганлик натижасида юрак уни ўзлаштиролмаяпти, шунингдек, ўпка алвеолалари сувга тўлиб қоляпти. Шу сабабли беморларда кислород ишлаб чиқариш тўхтаб қоляпти ва сатурация тушиб кетяпти.

♦️Кўп беморларда вазият оғирлашаётгани учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор ва ҳамширалардан беморларга осма укол ёзмаслиги ҳақида тилхат оляпмиз.

♦️Аҳоли орасида осма уколнинг зарарли оқибатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб боряпмиз.

♦️
Коронавирусга чалинган беморга шифокор томонидан осма укол буюрилса, жавобгарликка тортилади.

~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
Коронавирусдан тузалгач ҳам ҳолсизлик кузатилса, нима қилиш керак?

💊Коронавирусдан тузалганидан кейин бемор реабилитация жараёнидан ўтади. 2 ойгача "Аспирин" ичиб туриши керак, чунки касалликдан кейин ҳам томирларда тромблар қолади ва дори уларни тиклашга ёрдам беради.

🥘Оқсилга бой овқатларни истеъмол қилиш керак. Ҳазм қила олиш кучига қараб овқат миқдорини белгилаш керак. Табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилавериш зарур.

💧Организм қайта тикланишида суюқлик жуда муҳим.

Организмга ўзини-ўзи тиклаб олиши учун имкон бериш керак. Бунда антибиотикларни қабул қилмаслик зарур, чунки улар қайта тикланиш жараёнини сустлаштиради ва иммунитетни туширади.

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.
👨‍⚕️
Kun.uz | Соғлом ҳаёт

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТУЗАЛГАНЛАР 29 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 2 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 667 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 372 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 295 нафари Тошкент вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 29328 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 85 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4975 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрингизга умр қўшилсин,
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.

"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.

Манба: Qalampir.uz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
✈️ Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун режалаштирилган чартер рейслар жадвали

〰️〰️〰️〰️〰️

✈️ План-график выполнения чартерных рейсов для эвакуации граждан РУ из иностранных государств

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ “ТИББИЙ ФРОНТ”ГА ЯНА БИР ГУРУҲ ЧЕТ ЭЛЛИК ШИФОКОРЛАР КЕЛИБ ҚЎШИЛДИ

Юртимизда “COVID-19” инфекциясига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу борадаги жаҳон тажрибасини амалиётга татбиқ қилиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи билан турли давлатларда фаолият юритаётган тажрибали шифокорлар юртимизга таклиф этиб келинмоқда.

Шу кунга қадар Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Корея Республикаси, Туркия каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида қатнашиб, ўз тавсияларини беришди.

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Беҳзод Мусаев иштирокида Хитойдан таклиф этилган вирусолог, эпидемиолог, хирург, пульмонолог, фтизиатр, невролог каби мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида оғир аҳволдаги беморларга консультациялар бериш, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда хитойлик мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар ўртасида тўғридан тўғри ва онлайн конференциялар ўтказиш, шунингдек, юртимизда ўзбек-хитой тиббиёт марказини ташкил этиш каби масалалар келишиб олинди.

Режага кўра, мутахассислар гуруҳи сентябрь ойига қадар мамлакатимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича тажрибаларини маҳаллий шифокорлар билан ўртоқлашади.

Шунингдек, ташриф доирасида хитойлик шифокорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари билан мулоқот ўтказади, юртимиздаги коронавирусга ихтисослашган шифохоналар, саралаш ва тақсимлаш марказларининг иши билан танишиб, амалий тавсиялар беришади .

Эртага 16 август куни эса Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган анестезиолог-реаниматолог, терапевт, пульмонолог, хирург, инфекционист, кардиолог, невролог, тез тиббий ёрдам шифокори, педиатр ва болалар жарроҳи каби 40 нафар мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилмоқда. Улар пойтахтимиз ва касаллик даражаси юқори бўлган вилоятларда бўлиб, бир ой давомида коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 5 КУНДА ЮРТИМИЗДА 7 000 НАФАРДАН ОРТИҚ БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙДИ


Бугун мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 382 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 1044 нафари Тошкент шаҳрида, 295 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Сирдарё вилоятида, яна 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, мана беш кундирки, юртимизда коронавирус инфекциясидан кунлик соғайишлар сони минг нафардан ошмоқда ва ҳаммаси бўлиб беш кун давомида “COVID-19”дан 7 051 нафар бемор соғайди.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 043 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 86 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 30 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 15 август соат 23:30 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 26 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли М.У. (аёл) вафот этди.

❗️Бугун юртимизда 1 382 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 30 043 нафарга етди.

‼️Ҳозирда шифокорларимиз мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 4 432 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 86 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 15 август куни мамлакатимизда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида жами 1 382 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 701 нафар бемордан 30 043 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 4 432 нафар бемордан 1 021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 16 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 944 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 189 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 30 043 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (86 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ВАЗИЯТ ЎРГАНИЛДИ, ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ ҚОНДИРИЛДИ

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар 3-сонли юқумли касалликлар шифохонаси ходимларининг ушбу муассаса фаолиятини қайта тиклаш ва тегишли тўловларни тўлаб бериш билан боғлиқ мурожаати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари мазкур шифохонада бўлиб, масалани ўз жойида ўрганишди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Б.Мусаев ҳам бевосита иштирок этди ва тиббиёт ходимлари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Маълумот учун айтиш керакки, 3-сонли юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари Зангиота туманида 2 807 ўринлик янги очилган юқумли касаликлар шифохонасига жалб қилинганлиги муносабати билан ушбу муассаса ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.

Маълум бўлишича, 3-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг 243 нафар тиббиёт ходими бўлиб, улар Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 июлдаги 32-сонли баёнига асосан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига сафарбар этилган. Муассаса ишга тушгач, биринчи 14 кунлик навбатда ушбу шифохонадан 63 нафар ходим (шифокор, ўрта ва кичик тиббий ходимлар), 21 июлдаги иккинчи 14 кунликка 16 нафар ходим ишга чақирилган. 5 августдаги учинчи 14 кунлик навбатда ишлаш истагида бўлган 53 нафар ходим жалб қилинган.

Ўрганишлар давомида тиббиёт ходимларининг барча талаблари қондириладиган бўлди. Хусусан, эпидемик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар 3-сонли юқумли касалликлар шифохонаси фаолияти қайта тикланиб, ходимлар иш жараёнига қайтарилиши белгиланди. Шунга кўра, ушбу шифохона очилиб, 15 августдан бошлаб беморларни қабул қила бошлади.

Бундан ташқари, карантин сабаб иш жараёнидан узилиб қолган ходимларга конун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда асосий лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳам тўлиқ тўлаб берилди. Қолаверса, Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида ишлаш истагини билдирган ходимларнинг мурожаатларини тегишли тартибда кўриб чиқиш бўйича керакли топшириқлар берилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​KUN.UZ: ТЕЗ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИГА МОДДИЙ РАҒБАТ ПУЛИ ИШ СТАВКАСИГА ҚАРАБ БЕЛГИЛАНГАНМИ? ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ИЗОҲ БЕРДИ

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 июлдаги 458-сон қарори билан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жалб этилган тез тиббий ёрдам ходимлари (врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар) Қурбон ҳайити муносабати билан бир марталик моддий рағбатлантирилган эди.

Бу мақсадлар учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ва тадбиркор ва Алишер Усмонов томонидан 100 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) ажратилган.

Қарорга мувофиқ, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдамнинг –

•врач ходимлари – 5 миллион сўм;
•ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) – 4 миллион сўм;
•ҳайдовчилари – 3 миллион сўмдан бир марталик моддий рағбатлантирилган.

Ушбу рағбатлантириш тўловлари фақат 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланган.

Таҳририятимизга коронавирусга қарши кураш жараёнида фаолият юритувчи тиббиёт тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва қўшимча устамалар тўлаш тартибига оид саволлар келишда давом этмоқда. Навбатдаги икки мурожаатда ҳукуматнинг юқоридаги қарори билан белгиланган рағбатлантириш тўловларига оид вазият ҳақида сўз юритилади.

«Мен тез тиббий ёрдам хизматида фельдшер бўлиб ишлайман. Вазирлар Маҳкамасининг 458-қарори бўйича тез тиббий ёрдамда ишлайдиган врачлар 5 млн сўм, фельдшер ва санитарлар 4 млн, ҳайдовчилар 3 млн сўмлик бир марталик рағбатлантирилади, дейилганди. Мен ишлайдиган Қашқадарё вилояти Касби туман тез тиббий ёрдамида бу пуллар ишчининг ставкасига қараб берилди, яъни ходим 1 ставкада ишласагина айтилган пулни олди. Қизиқ томони, ўрта тиббиёт ходимларидан деярли ҳеч ким 1 ставкада ишламайди. Мен ҳам 0,5 ставкада ишлайман ва шунга яраша 2 млн сўм олдим. Шу иш тўғри бўлдими, аниқлик киритиб берсангиз», – дейилади қашқадарёлик муштарий йўллаган мактубда.

Масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳмедов билан боғландик.

– Бу ҳолатда маблағ қарорга мувофиқ тақсимланган. Бир марталик рағбатлантириш адолат нуқтайи назардан тўғри бўлсин деб, ставкадан келиб чиқиб берилади. Чунки 1 ставкада тўлиқ ишлаган ва 0,25 ставкадан ишлаганлар бир хил маблағ олса, бунда ҳам норозичилик чиқиб келиши мумкин, – дея жавоб берди Шораҳмедов.

«458-қарорга кўра, диспетчерларга мукофот пуллари тўланмаслиги адолатдан эмас. Чунки биз ҳам пандемия шароитида катта юклама билан ишладик ва бирор моддий рағбатлантириш олмадик. Шу тўғрими?» – дейилади таҳририятга келиб тушган яна бир мурожаатда.

– Албатта, биз бу шароитда ишлаётган ҳар бир ходимнинг меҳнатини қадрлаймиз ва уларга раҳматлар айтамиз. Лекин бу қарорда фақат врачлар, ўрта тиббий ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) ва ҳайдовчилар бир марталик моддий рағбатлантирилиши аниқ белгилаб қўйилган. Сабаби, бу ходимлар жавобгарлиги юқорилиги билан бирга, улар бевосита беморлар билан тўқнашадилар ва касаллик юқтириб олиш хавфи мавжуд. Шу омиллар ҳисобга олинган, – дейди вазир ўринбосари.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 87 ФОИЗГА ЕТДИ

Бугун 16 август 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 621 нафари соғайди.

Жумладан:
Тошкент шаҳрида 382 нафар;
Тошкент вилоятида 216 нафар;
Бухорода 15 нафар;
Андижонда 5 нафар;
Фарғона вилоятида 3 нафар
стационар ва уй шароитида даволанаётган беморлар касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 664 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 87 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
👍1
🔺2020 йил 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 109 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг, 149 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 30 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ДАВОЛАШ СТАНДАРТЛАРИГА ҲАМ ДАВЛАТ, ҲАМ ХУСУСИЙ ШИФОХОНАЛАР БИРДЕК АМАЛ ҚИЛАДИ

Айни кунларда интернет тармоғида коронавирусга чалинган беморларни даволовчи нодавлат тиббиёт ташкилотлари атрофида турли мунозаралар бўлмоқда. Бунга маълум маънода амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлардан бехабарлик ҳам сабаб бўляпти, дейиш мумкин.

Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хусусий шифохоналарга коронавирус инфекциясини даволашга рухсат берилган эди.

Мазкур қарорда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун хусусий шифохона Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тегишли шартномани тузганидан кейингина бу йўналишда фаолият бошлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомда ҳам нодавлат тиббиёт муассасалари санитария-эпидемиология қоидаларига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиши лозимлиги алоҳида белгиланган.

—Тиббий фаолиятни юритишга қўйилган талаблар давлат шифохоналари учун ҳам, хусусий шифохоналар учун ҳам бирдек амал қилади. Шунинг учун мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир тиббиёт муассасаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг диагностика ва даволаш стандартларига тўлиқ риоя қилиши шарт, — дейди вазирликнинг Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов. — Бу талаблар бузилган тақдирда, амалдаги қонунчиликка кўра, давлат тиббиёт муассасаларида бевосита тиббиёт ходимларига нисбатан чора кўрилади. Хусусий шифохоналарда эса тиббий фаолиятга олинган лицензиянинг амал қилиниши, шу жумладан, унинг суд тартибида бекор қилиниши кўзда тутилган.

Шу йилнинг 4-6 август кунлари пойтахтимиздаги коронавирусга чалинган беморларни даволаётган 14 та хусусий шифохона мониторинг қилинганида улардан 7 таси юқорида назарда тутилган шартномани имзоламасдан фаолият кўрсатгани аниқланди. Ўрганилганда, уларнинг аксариятида қатъий риоя қилиниши лозим бўлган “қизил”, “сариқ”, “яшил” ҳудуд қоидаларига амал қилинмаганлиги, аниқ бир даволаш тактикаси мавжуд эмаслиги, инфузион суюқликлар ва антибиотикларни керагидан ортиқ қўлланганлиги маълум бўлди. Бу ҳолат, табиийки, юқумли касалликнинг тиббиёт ходимларига юқиши билан бирга, энг ачинарлиси, беморлар аҳволининг оғирлашишига ҳам сабаб бўлади.

Фарҳод Раҳимқуловнинг маълум қилишича, айрим хусусий шифохоналарга коронавируснинг енгил шакли билан ётқизилган беморларнинг аҳволи кейинчалик ёмонлашиб, касаллик оғир шаклга ўтиб кетгач, давлат тиббиёт муассасасига ўтказилгани ёки, афсуски, вафот этгани аниқланган. Шифохоналарда зарур ускуна ва жиҳозлар, соҳа бўйича мутахассислар етишмаслиги бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишга имкон бермаган.

Тўғри, оғир дамларда беморларни қабул қилиб, тегишли даволаш стандартлари ва тавсиялари асосида коронавирусга чалинганларга тез ва сифатли тарзда тиббий хизмат кўрсатиб, мураккаб вазиятни юмшатишда яқиндан ёрдам берган хусусий шифохоналар ҳам талайгина. Шу ўринда уларнинг фаолияти чинакам эътирофга ҳақли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий шифохоналарга коронавирусни даволаш бўйича хеч қандай чеклов қўймаган. Фақат ушбу фаолиятни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш лозимлигини, агар тартибга риоя қилинмаса, ҳуқуқий таъсир чораси мавжуд эканлигини эслатиб келмоқда, холос. Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда, давлат тиббиёт муассасаларида бўлгани каби хусусий шифохоналардан ҳам барча қоидаларга сўзсиз риоя қилиш талаб қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни пайтда Тошкент шаҳрида 21 та, вилоятларда 4 та хусусий шифохона коронавируc инфекциясига чалинган беморларни даволаб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШ УЧУН РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ЕТИБ КЕЛДИ (Фоторепортаж)

Аввалроқ Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун россиялик меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz