Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 67 ЁШЛИ БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 67 ёшли М.Т. (аёл) да 12 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган, уй шароитида даво муолажаларини олган.
20 июль куни эса нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ВА ҚАТОР ҲАМРОҲ КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЛГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли М.М. (аёл) да 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик, ўткир буйрак етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.

Таъкидлаш жоизки, беморда 2014 йил буйрак трансплантацияси амалиёти бажарилган бўлиб, 2017 йилда кўчириб ўтказилган буйрак ўз вазифасини бажаришдан тўхтаган ва у доимий гемодиализ олиб юрган.

Шунингдек, беморда қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, сурункали буйрак етишмовчилиги, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 (+265) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 14 916 (+452) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 508 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🇺🇳 Оммавий иммунитет коронавирусга қарши курашда муваффақиятли стратегия ҳисобланмайди — ЖССТ

Covid-19 га нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60% дан 80% гача қисми касалланиб, соғайиши керак. Бунда оммавий иммунитет ҳосил бўлишини кутиб ўтириш — коронавирусга карши кураш усули ҳисобланмайди.

❗️«Оммавий иммунитет пайдо бўлсин деб коронавируснинг тарқалишига қўйиб берилса, олди олинмаса, бунинг натижасида касалхоналар беморлар билан тўлиб кетади, соҳага босим ортади, ўлим кўпаяди», — дейди Майк Раян, ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар Дастурининг ижрочи директори.

Ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳар бир инсон коронавирус тарқалишини олдини олиши кераклиги таъкидланди WEF

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🇺🇳 Массовый иммунитет не считается успешной стратегией в борьбе с Covid-19 — ВОЗ

Для достижения массового иммунитета при Covid-19 от 60% до 80% населения должны переболеть. При этом, ожидание того, что сформируется массовый иммунитет не является методом борьбы с коронавирусом.

❗️«Если позволить коронавирусу беспрепятственно распространяться в погоне за массовым иммунитетом, больницы будут перегружены, а количество смертей будет больше», — исполнительный директор Программы ВОЗ по чрезвычайным ситуациям в области здравоохранения Майк Райан.

Подчеркнуто, что каждый человек должен сдерживать распространение коронавируса, соблюдая социальную дистанцию и масочный режим WEF

Официальный канал Минздрав — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”ГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 67 ёшли Қ.Н. (эркак)да 20 июль “COVID-19” тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб, Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
64 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУС АСОРАТИ САБАБ ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.Т. (эркак)да 25 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.


Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ҳамда ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 3-даражаси ва семизликнинг ҳам 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ 12 ТА ҲУДУДИДА “COVID-19”ДАН 850 НАФАРГА ЯҚИН БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 396 нафари Тошкент шаҳрида, 184 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Бухоро вилоятида, 36 нафари Сурхондарё вилоятида, 32 нафари Андижон вилоятида, 30 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва яна 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 31 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 784 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 783 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида жами 835 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 15 299 (+835) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 337 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, БУГУН ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 1 август куни мамлакатимизда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 835 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 783 нафар бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
46 ЁШЛИ ҲАМДА 58 ЁШЛИ БЕМОРЛАР АСОСИЙ КАСАЛЛИК АСОРАТЛАРИ САБАБЛИ ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли бемор С.Л.да (эркак) жорий йил 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамда семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 58 ёшли (эркак) бемор Ш.Д.да ҳам 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.

Унга ҳам COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Ҳар икки бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 040 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Самарқанд вилояти, 99 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 592 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус юқтирган беморлар бепушт бўлиб қоладими? ЖАВОБ

Ўзбекистонда касал аёллардан туғилган чақалоқлардан короновирусга тест олинадими? ЖАВОБ

Короновирус узоқ масофага ҳаво орқали тарқалиши мумкинми? ЖАВОБ

Болаларга короновирус инфекцияси ҳақида гапириб бериш шартми? ЖАВОБ

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ умумий вазият қандай, касалликни даволашнинг янги стратегияси нималардан иборат, вакцина бўйича қандай янгиликлар мавжуд, уйда даволаниш давомида беморлар қандай қоидаларга амал қилиши лозим, айни пайтда қайси дори воситаларини қўллаш тавсия этилмоқда, касалланганлар билан бирламчи контактда бўлганларга профилактика мақсадида қандай дорилар берилмоқда, юртимизда асосий дори воситалари заҳираси етарлими?

“Севимли” телеканали мухбирининг шу ва шу каби саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Анвар Алимов жавоб берди.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
АНДИЖОНЛИК ВА ПОЙТАХТЛИК БЕМОРЛАР ВАФОТ ЭТДИ

Андижон туманида яшаган 63 ёшли Б.П. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, нафас етишмовчилиги белгилари кучайган ҳолатда вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, 2016 йилда бўлган инфарктдан сўнги кардиосклероз, гипертония, артериал гипертензия, қандли диабет, диабетик ангиопатия ва нефропатия каби ҳамроҳ хасталиклари билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 56 ёшли Д.Ш. (аёл)да “COVID-19” тасдиқланган ва тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган. Аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗНИНГ 6 ҲУДУДИДА “COVID-19”ДАН 534 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус ифекциясидан даволанаётган беморлардан 534 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 320 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 336 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 277 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 226 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 51 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 19 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 352 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДА ИККИ НАФАР БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 43 ёшли Р.А. (эркак) 27 июль куни оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил стенокардия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир пойтахтлик 57 ёшли Р.К. (аёл)да 21 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шифохонага ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, инфекцион токсик шокдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН 1208 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ


Шифокорларимизнинг матонатли меҳнати сабаб бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 208 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 678 нафари Тошкент шаҳрининг 20 та шифохонасида ва уй шароитида даволанганлардир, шунингдек, 185 нафари Тошкент вилоятида, 103 нафари Самарқанд вилоятида, 102 нафари Қашқадарё вилоятида, 50 нафари Бухоро вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 1 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 835 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 553 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 142 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизнинг турли ҳудудларида жами 1 208 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 16 507 (+1 208) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 893 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 2 август куни мамлакатимизда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 1 208 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi