Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди: 〰️〰️〰️〰️〰️ Коронавирус туфайли экологик вазияти оғир бўлган чет эл…
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Эмизадиган аёл коронавирус бўлса, боласини эмизмайдими?

🍼 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, эмизадиган аёл коронавирус касаллигига чалинган бўлса, у барча гигиеник қоидаларига риоя этган ҳолда, боласини эмизиши мумкин.

🧼😷 Бунинг учун аёл қўлларини яхшилаб совунлаб ювиб, уларга дезинфекция воситалири билан ишлов бериб, юзига тиббий ниқоб тақиб имкон доирасида бола томонига эмас, қарама-қарши томонга қараб нафас олиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлганини аниқловчи антитаначалар тести қачон йўлга қўйилади?

🧪 Антитаначаларни аниқлашнинг бир неча тури бўлади. Жумладан экспресс-тест, ИФА ва ИХЛА анализлари. Буларнинг барчаси ҳозирги кунда Республикамизда бор. Хусусий кликаларда улар фаол аниқланмоқда. Тез кунларда давлат муассасалирида ҳам бу тестлар йўлга қўйилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Поликлиникадан берилган дорилар орасида Витамин С, «Азитромицин» ва хитойча ёзувли қутида «Плаквенил» беришди. «Плаквенил» дориси атрофида шунча гап-сўзлар бўляпти, нега поликлиникалар ҳалигача уни тавси қилишяпти ва беморларга беришяпти?

💊 Дори воситаси борки, унинг атрофида гап-сўзлар бўлаверади. Лекин Ўзбекистоннинг ўзининг тажрибаси бор. Биз 12 мингга яқин коронавирусга чалинган беморларни айни шу дори воситаси ёрдамида тузатиб юбордик.

🌐 Биз тизимли равишда чет эллик ҳамкасабаларимиз билан маслаҳатлашиб,тажриба алмашиниб турибмитз. АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон давлатларида даволаш протоколлларида «Плаквенил» сақланиб турибди. Ўтган ҳафта бир гуруҳ туркиялик олимлар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўралганда, улар ҳам Туркияда амбулатор шароитида ҳам, стационарда ҳам «Плаквенил» даволаш стандартларида бор эканини қайд этишди.

🧬 Куни кеча Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сеченов номли тиббиёт университетети профессорлари билан ўтказилган видеоконференцияда ҳам муҳокама қилинган саволларгнинг биттаси айнан «Плаквенил» қўлланишига бағишлагнган эди. Россиялик олимлар коронавирус касаллигининг дастлаб кунларида қисқа курс билан «Плаквенил» бериш мақсадга мувофиқ деб айтишди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Хусусий клиникаларга коронавирусга тест текшируви ўтказишга рухсат берилди. Лекин таҳлил топширишда бошқа касалликлар бўйича анализга келган беморлар билан алоқа бўлади. Бу ҳолат инфекциянинг янада кенг тарқалишига олиб келмайдими? Хусусий клиникаларда таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш мумкинми?

☑️ Сиз мутлақо ҳақсиз. Таҳлил олиш учун биологик материал намунасини йиғишни ташкил этиш бўйича аниқ белгиланган санитария қоидалари мавжуд ва ушбу таҳлилларни ўтказишга рухсат берилган барча муассасалар уларга қатъий риоя қилишлари керак.

🔎 Бу жараённи СЭС қатъий назорат қилади.

COVID-19 учун тестларни йиғиш алоҳида хонада амалга оширилиши керак, у ерга ўтиш учун алоҳида кириш жойи бўлади ва коронавирусга чалинган ва касаллик аломатларисиз беморлар қўшилишига йўл қўйилмайди.

🚊 Бугунги кунда коронавирусга тест таҳлилини клиника ҳудудидан ташқарида алоҳида жиҳозланган махсус вагонларда амалга ошираётган хусусий клиникалар мавжуд.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли Р.Д. (эркак)да 16 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, гипертония ва эпилепсия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пойтахтлик 61 ёшли М.М. (эркак) 10 июль куни ўзида коронавирус инфекциясининг белгиларини сезгач, уйда даво муолажаларини олган. Бироқ аҳволи оғирлашгач, 20 июль куни шифокорга мурожаат қилган ва тиббиёт муассасасида стационар режимда даволанишга ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлари ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 28 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 699 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 185 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 352 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 12 026 (+352) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 549 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.

Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3742

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ЯНА БИР ҲОМИЛАДОР БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 40 ёшли М.К. (аёл) 12–17 июль кунлари шаҳар 2-сон туғруқ комплексида “30 ҳафталик 4-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, асоратланган акушерлик анамнези, бачадон чандиғи, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

“COVID-19” тасдиқлангач, 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдром асоратлари билан кечган. Юқорида келтирилган ҳамроҳ касалликлар билан бирга беморда ҳомиланинг антенатал ўлими ҳам кузатилган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдромдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 73 ёшли У.Т. (аёл) 12 июль куни COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.


Беморда ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, коронавирусли энцефалит ва полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

Шу билан бирга беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар аниқланган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, сепсис ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНА ЯНГИЛАНДИ. БИР КУНДА ҚАРИЙБ 600 НАФАР БЕМОР ДАРДДАН ФОРИҒ БЎЛДИ

Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди.

Жумладан, 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 82 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижонда, 23 нафари Сирдарёда, 20 нафари Наманганда, 17 нафари Бухорода ва яна 17 нафари Навоийда, 10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 569 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 28 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 893 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 381 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Сирдарё вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 591 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 12 265 (+591) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 502 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
АФСУСКИ, БУГУН ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Афсуски, шу йилнинг 28 июль куни мамлакатимизда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли О.Т. (эркак)да жорий йил 19 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота туманидаги Республика ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахссислари томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус юққанини қандай билиш мумкин?

Ҳабибулло Оқилов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️Агар шахс охирги икки хафта мобайнида коронавирус билан зарарланган бемор билан бевосита мулоқотда бўлгани аниқланса, унда ҳам касалликнинг енгил шакли ўтаётган бўлиши эҳтимоли бор.

Бунда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

🌡 Тана ҳарорати нормал бўлиши ёки 38-38,5 градусгача кўтарилиши мумкин;
😓 Терлаш;
🤧 Йўтал;
🥱 Ҳолсизлик.

Кузатилиш эҳтимоли бор белгилар эса қуйидагилар:

🤕 Бош оғриғи;
🤒 Томоқдаги оғрик;
😪 Бурун битиши;
😮 Ҳид ва таъм сезишнинг пасайиши ёки йўқолиши;
🤮Кўнгил айнаши ва қайт қилиш, диарея (ич кетиши).

Манба: kun.uz

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ТОШКЕНТ ШАҲАР ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ КОРОНАВИРУСНИ ДАВОЛАШГА МОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ПОЙТАХТИМИЗДАГИ БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ МАРКАЗЛАРИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ, ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 55 ёшли Ё.Т. (эркак)да жорий йил 20 июль куни тана ҳарорати кўтарилган ва хусусий тиббиёт муассасаси шифокорларининг тавсияси асосида уй шароитида ва хусусий шифохонада даволанган.

27 июль куни эса ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўпка шиши, гипергликемик кома каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН СИРДАРЁЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли М.Т. (эркак)да жорий йил 15 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилиб турган. 27 июль куни ҳолсизлик, бутун танада оғриқ кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 29 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 (+205) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 195 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Андижон вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Фарғона вилоятда 14 нафар, жами 403 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 12 668 (+403) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 577 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 48 ёшли Х.М. (эркак) 13 июль куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига оғир аҳволда ётқизилган.


Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Беморда касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилик асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 2-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам кузатилган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О.Х. (аёл) 15–18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси реанимация бўлимида “2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.


18 июль куни беморда “COVID-19” тасдиқлангач, Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси кўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz