Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
123K subscribers
9.37K photos
3.97K videos
52 files
12.7K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔴 🟦🟦

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги кўп тармоқли клиникаси очилишига бағишланган тантанали тадбир давом этяпти.


🖥 Унда янги клиниканинг имкониятлари, бу ерда беморлар ва тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар ҳақида сўз бормоқда.

🏢 Таъкидланганидек, мазкур Smart AI-шифохонада беморларнинг мурожаатидан бошлаб тўлиқ даволанишигача бўлган барча босқичлар тўлиқ рақамлаштирилган.

🤔 Масалан, бемор клиникага келгач, инфокиосклар орқали мустақил равишда, инсон омилисиз рўйхатдан ўтади. Кейинги босқичда ҳамширалар томонидан рақамли мониторинг тизими орқали индивидуал маршрут бўйича тегишли бўлимларга йўналтирилади.

⌨️ Ушбу тизим “рақамли бемор йўли” концепциясига асосланган бўлиб, хизмат кўрсатиш тезлиги ва аниқлигини сезиларли даражада оширади.

🟡 Бу ерда ташхис қўйиш жараёни кўп босқичли аналитик модель асосида амалга оширилади. Аввало, даволовчи шифокорнинг клиник хулосаси олинади, сўнг беморнинг барча лаборатор ва инструментал маълумотлари сунъий интеллект тизимига узатилади.

💻 Мазкур тизим 5 та мустақил AI-шифокор модулидан иборат. Ҳар бири турли алгоритмик ёндашувлар асосида таҳлил олиб боради. Якуний ташхис сунъий интеллектнинг консенсус модели орқали шакллантирилади. Бу ёндашув далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини амалиётга чуқур интеграция қилишга хизмат қилади.

➡️ AI-шифокор тизими барча турдаги лаборатор анализлар, радиологик тасвирлар, клиник белгилар ва маълумотларни комплекс таҳлил қилиб, шифокор ташхисини аниқлаштиради, дифференциал ташхисни кенгайтиради ҳамда оптимал даволаш стратегиясини таклиф этади. Натижада диагностик хатоликлар камаяди, клиник қарор қабул қилиш сифати ошади ва индивидуаллашган даволаш модели жорий этилади.

👩‍⚕️ Смарт шифохона базасида Италия билан халқаро ҳамкорлик доирасида олий ҳамширалик иши йўналиши талабаларини тайёрлаш бўйича инновацион ўқув-амалий марказ ташкил этилган. Бу ерда ҳамширалик фаолиятида клиник қарор қабул қилиш, бемор парвариши алгоритмлари, симуляцион тренинглар ва рақамли мониторинг тизимлари билан ишлаш кўникмалари шакллантирилади.

✍️ Таълим жараёни Европа стандартлари асосида ишлаб чиқилган.Унда дуал таълим модели қўлланилиб, талабалар назарий билимларни клиник муҳитда амалиёт билан интеграциялашган ҳолда ўзлаштиради.

🤔 Бу эса янги авлод ҳамшираларини тайёрлашга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥2🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🏥 Как известно, соответствующим постановлением Президента от 21 февраля нынешнего года при Национальном детском медицинском центре была создана Клиника по болезням Приаралья.


💫 Перед этим учреждением поставлен ряд задач, связанных с предоставлением высококвалифицированных медицинских услуг детям, проживающим в регионе, улучшением деятельности согласно международным стандартам, подготовкой научно компетентных специалистов и дальнейшим совершенствованием процесса цифровизации.

Итак, что же было сделано в этом направлении?

Сколько видов передовых методов операций было освоено?

Довольно ли население этими нововведениями?

📹 Ответы на эти вопросы — в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

🚑 Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 🟦🟦🟦

❗️ Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабалари билан учрашув

  Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан очиқ мулоқотида вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Раҳбарлар ва ёшлар” форматида тадбирлар ўтказилиши қайд этилганди.


🏢  Ана шу вазифа ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Бобоев Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида бўлиб, талабалар билан мулоқот қилди.

💬 Таъкидланганидек, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг нуфузи ва бу ердаги таълим сифати йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, ўтган йил охирида муассасанинг педиатрия, стоматология ҳамда фармация бакалавриат йўналишлари нуфузли “IAAR — Independent Agency for Accreditation and Rating” агентлиги томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилгани бунинг яққол тасдиғидир.

📌 Учрашувда фаол ва иқтидорли йигит-қизларнинг таклифлари эшитилди. Уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

‼️ Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга вазирнинг биринчи ўринбосаридан атрофлича жавоб олди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги кўп тармоқли клиникаси очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
📌 Айтиш лозимки, мазкур муассаса сунъий интеллект технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, юртимиздаги илк комплекс Smart AI-шифохоналардан ҳисобланади.

🏥 Янги клиника нафақат беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатади, айни чоғда талабалар ва ёш мутахассислар учун амалиёт базаси сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🤩4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида янги “Рақамли соғлиқни сақлаш маркази” ишга туширилди.


Хўш, бу маскан қандай имкониятларга эга?

Ушбу тажриба яна қаерларда татбиқ қилинмоқда?

Ҳудудда IT-мутахассислар етарлими?

📹 ССВ Матбуот хизматининг Бухородан тайёрлаган видеолавҳаси орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🤩2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🫀 Тож томирларини стентлаш эндоваскуляр амалиёт ҳисобланади. У коронар томир йўли 70 фоиз ва ундан юқори миқдорда тўсилиб қолганида тавсия этилади.


Хўш, бу муолажа турининг афзалликлари нимада?

Операциядан кейин қандай кўрсатмаларга амал қилиш керак?

📹 Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази кардиолог-шифокори Мирзобобуршоҳ Султонов жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини халққа янада яқинлаштириш, ихтисослаштирилган тиббий хизматларни барча ҳудудларда изчил йўлга қўйиш борасида улкан ишлар қилинмоқда. Миллий тиббиёт марказининг ҳам бу борада салмоқли ҳиссаси бор.


📍 Хусусан, муассасанинг етук мутахассислари томонидан Қорақалпоғистонда аҳоли 10 дан зиёд йўналишлар бўйича текширувдан ўтказиляпти. Зарур ҳолларда беморлар операция қилинаётир.

Скринингларда ҳозиргача қанча аҳоли қамраб олинди?

Мураккаб операциялар ҳам ўтказилдими?

Аҳоли бу ишлардан мамнунми?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан Нукусдан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


💉 Юртимизда болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали тарзда эмланади

ССВ: Аллергология маркази нуфузли халқаро тузилмага аъзо бўлди

📆 Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

➡️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида австриялик жарроҳлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилмоқда

🧠 Пойтахтимизда неврологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

🏥 Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қайси давлатлар корхона очган?

📋Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ISO 37001 халқаро стандарти бўйича коррупцияга қарши бошқарув тизими сертификатига эга бўлди

Болалар миллий тиббиёт марказининг Оролбўйи минтақаси касалликлари бўйича тиббиёт клиникасида қандай ишлар бажарилмоқда?

🏢 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги кўп тармоқли клиникаси фойдаланишга топширилди

💻 Бухоро вилоятининг Ромитан туманида янги “Рақамли соғлиқни сақлаш маркази” ишга туширилди

🫀Тож томирларини стентлаш эндоваскуляр амалиётининг афзалликлари нимада?

🩺 Миллий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Қорақалпоғистонда аҳоли 10 дан зиёд йўналишлар бўйича текширувдан ўтказиляпти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ‼️‼️

🏢 В Ромитанском районе Бухарской области открылся новый «Центр цифрового здравоохранения».


Какие возможности предоставляет этот центр населению?

Где еще применяется этот опыт?

Достаточно ли в регионе IT-специалистов?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава из Бухары.

🚑 Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
🔴 〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари 2026 йил 2 апрель куни ўтказилади.


✍️ Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топшириладиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан юқоридаги PDF файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

📍 Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

📝 Изоҳ: Талабгорлар турли сабабларга кўра тест топшириш ҳудудини ёки тест топшириш тилини ўзгартириш учун https://t.me/NostrifikatsiyaBBA_bot манзили орқали (ариза рақами, исм, фамилия ва шарифини келтирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Хабар қилганимиздек, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги кўп тармоқли клиникаси фойдаланишга топширилди.


📌 Ушбу муассаса сунъий интеллект технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, юртимиздаги илк комплекс Smart AI-шифохоналардан ҳисобланади.

🏥 Янги клиника нафақат беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатади, айни чоғда талабалар ва ёш мутахассислар учун амалиёт базаси сифатида ҳам фаолият олиб боради.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Фарғонадан тайёрлаган шу ҳақдаги видеолавҳаси билан яқин вақтларда танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤩2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

🏥 Охирги йилларда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан қатор ютуқ ва натижалар қўлга киритилмоқда.


🔬 Жумладан, муассасада гемодиализ, лаборатор таҳлиллар ва мураккаб операциялар замонавий тиббиёт технологиялари ва ускуналари ёрдамида амалга ошириб келиняпти.

📌 Бу ерда яқинда Ўзбекистон тарихида биринчи бор қон гуруҳи тўғри келмаган ҳолатда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўтказилгани ҳам эътиборга молик.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦

🕓 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бошланиш арафасида.


Унда аҳолига эндокринологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш йўналишидаги ишлар самарадорлиги каби қатор масалалар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинади.

📌 Айни дақиқаларда вазирлик мажлислар залида иштирокчилар ўз жойларини эгаллаяпти. Ҳудудлардаги студиялардан эса тизим масъуллари онлайн иштирок этади.

💻 ССВ Матбуот хизмати йиғилиш тафсилотларини онлайн ёритиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
🔴 🟦🟦

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.


➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти каби тузилмалар, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва пойтахтда жойлашган тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

💻 Жойлардаги студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ҳудудий бошқармалар, ихтисослашган марказлар филиаллари, даволаш муассасалари, соҳа олий таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.

💬 Айни пайтда кун тартибидаги дастлабки масала — аҳолига эндокринологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан вазир А.Худаяров маъруза қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥1