Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺2020 йил 26 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

‼️Айни пайтда юртимизда 4913 (+36) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИНГ ҚАНЧАСИ АҲОЛИ ОРАСИДАН АНИҚЛАНГАН?

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА “СOVID-19” БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ХАЛҚАРО ЮК ТАШУВЧИ АВТОМАШИНА ҲАЙДОВЧИЛАРИ КЎРСАТКИЧИ

@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОНДА СЎНГГИ 10 КУН ДАВОМИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 5000 НАФАРДАН ОШДИ


Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 2860 нафарга етди.

❗️Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб “COVID-19”дан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда.

❗️Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5038 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 26 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7427 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 6 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5038 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2369 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 250 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 220 нафари Карантин муассасаларида, 25 нафари аҳоли орасида (шундан 10 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Бухоро ва Сирдарё вилоятларида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, бугун 161 нафар фуқаро соғайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7427 нафар бемордан 5038 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2369 нафар бемордан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 377 нафар, стационар карантинда эса 22 088 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 27 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7490 (+63) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 26 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5038 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2433 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 20 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримизни қўллаб турган, далда берадиган оила аъзоларимиз, яқинларимиз бор! Барчамиз - журналист, блогерлар ҳам яхши-ёмон кунда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак. Шундагина ҳар қандай тўсиқни енга оламиз. Ягона бир куч бўлиб енгамиз!
___

У каждого из нас есть члены семьи, близкие люди, которые нас поддерживают и являются опорой. Все мы – журналисты, блогеры – должны поддерживать друг друга в хорошие и плохие дни, стоять плечом к плечу. Только тогда мы сможем преодолеть любое препятствие. Преодолеем, став единой силой!

#Jamoa #Birdamlik #Солидарность #Solidarity #massmediauz
🔺2020 йил 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7551 (+61) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 5063 (+25) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2468 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 25 НАФАР БЕМОРДАН 8 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда юқори бўлиб келаётган эди. Кечаги ҳолатда эса бироз пасайганини кўриш мумкин.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 25 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 276 нафар бемордан 24 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 26 июнь куни эса 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 8 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи бироз камайган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бироз ошганини кўриш мумкин.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.З.да ( профилактика мақсадида намуна топширган), “Логистиа универсал маркази” МЧЖ ходими Г.С.да, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Ҳ.Қ.да (Тошкент вилояти Қибрай туманидаги қариндошининг уйига борган) касаллик аниқланган.

🔴Шунингдек, Юнусобод туманида яшовчи Ш.А.да (профилактика мақсадида намуна топширган), шаҳар ички ишлар тизими ходими Ф.Г.да, пойтахтимиздаги автосарой кондуктори С.Д.да, Чилонзор туманида яшовчи М.Х.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Айни вазиятда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалиниш хавфи юқорилиги боис пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОНҚАДА ЯШОВЧИ ФУҚАРО ВА УНИНГ 7 НАФАР ОИЛА АЪЗОСИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ


26 июнь ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, нафақат пойтахтимизда, балки бошқа ҳудудларда ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганининг гувоҳи бўлиш мумкин.

🔴Кеча 250 ҳолатда касаллик аниқланган бўлиб, шундан 25 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Буни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Хоразм вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 1 нафардан.

🔴Жумладан, Тошкент вилоятида яшовчи А.З.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Қибрай туманида яшовчи С.А.да (тумандаги колбаса цехи ишчиси), Паркент туманида яшовчи Г.М.да, ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ж.Т.да (ҳар икки ҳолатда ҳам профилактика мақсадида намуна топширган) ва вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара пости навбатчи эпидемиологи М.С.да касаллик аниқланган.

🔴Шунингдек, Сирдарё вилоятида Қозоғистон Республикасидан қайтган Ф.М.да, Бухоро давлат университети магистри М.Х.да (афғонистонлик), Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи Р.Ю. ва унинг 7 нафар оила аъзосида, Урганч туманида яшовчи Х.Х.да, Хазорасп туманида яшовчи М.Р.да (бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус тасдиқланган.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимгидек аҳолини огоҳлантиришда давом этади.

‼️Жумладан, аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОКОРЛАРИМИЗНИНГ ФИДОЙИЛИГИ САБАБ БУГУН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ


Бугун пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 82 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 45 нафар, жами 177 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Таъкидлаш жоизки, аввал хабар берганимиздек, бугун Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар бемор соғайганди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 202 нафар инсон коронавирус инфекциясида фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Эслатиб ўтамиз, охирги рекорд кўрсаткич 25 июнь куни қайд этилган бўлиб, 192 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.

❗️Кеча, 26 июнь куни эса мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидан 161 нафар бемор кузатилди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3044 нафарга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5240 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2291 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7682 (+131) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5240 (+202) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 255 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 54 нафари аҳоли орасида (шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, яна 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), қолган 32 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 202 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7682 нафар бемордан 5240 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2422 нафар бемордан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 39 673 нафар, стационар карантинда эса 23 991 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2465 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни соатларда пойтахтимизнинг тиббиёт муассасаларида 8 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 5248 (+8) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2544 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ШИФОКОР МИОКАРД ИНФАРКТИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Пойтахтимиздаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори 52 ёшли А.У. шу йилнинг 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган.

Шу йилнинг 23 июнь куни беморнинг (эркак) аҳволи оғирлашиб, дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган.

26 июнда эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун реанимация бўлимига олинган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари томонидан бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ кардиолог, пульмонолог, терапевт, вирусолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳум шифокорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 54 НАФАР БЕМОРДАН 39 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларли даражада ошди, шунингдек, бошқа ҳудудларга қараганда ҳам юқори бўлиб турибди.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 26 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 27 июнь куни эса 255 нафар бемордан 54 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи бироз ошган бўлса, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса кескин ўсганлигини кўриш мумкин.

🔴Жумладан, “Ўзбектелеком” касаба уюшмаси ходими Ж.Х.да, Юнусобод туманида яшовчи Н.Я.да (Шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган) ва яна ушбу туманда яшовчи 2 нафар фуқаро (Юнусобод деҳқон бозоридан бир неча бор харид қилган), Олмазор туманида яшовчи Б.И.да (тана ҳарорати кўтарилиб, намуна топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи Б.А.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Учтепа туманида яшовчи Н.А.да коронавирус қайд этилган.

🔴Шунингдек, “Ўрикзор” савдо мажмуасининг озиқ-овқат дўкони сотувчи Ф.Х.да, Шайхонтоҳур туманидаги Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчиси Ф.Р.да, Юнусобод туман ФХДЁ бўлими масъул ходими С.С.да, 1-сон Республика клиник шифохонасида даволанаётган бемор О.А.да, “Ипотека” банк Шайхонтоҳур филиали кассири М.Х.да, “Асака банк” бош офиси ходими А. Д.да , Сергели туманидаги “Интер инженеринг” қурилиш компанияси ходими Т.К.да ҳам касаллик аниқланган.

‼️Вазият тобора жиддийлашаётганини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида коронавирусга чалиниш хавфи юқорилиги боис пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА ЯНА 81 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3119 нафарга етди.

❗️Қашқадарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2463 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz