Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.36K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЭНДИЛИКДА ХОҲЛОВЧИЛАР “COVID-19”ГА ТАҲЛИЛНИ НОДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ҲАМ ТОПШИРИШЛАРИ МУМКИН


Ҳозирги кунда шифохоналардаги беморлар, уй ва стационар карантинда тиббий кузатувда бўлган барча фуқаролар тиббий кўрсатмага мувофиқ, мунтазам лаборатор текширувлардан ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда бошқа фуқаролар учун ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда “Covid-19” инфекциясига бепул таҳлилдан ўтиш имконияти яратилган. Кечанинг ўзида 16 897 та, эпид мавсум давомида эса 1 055472 та тест синови бепул ўтказилди.

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш кўламини кенгайтириш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, қатор ташкилот ва фуқароларнинг бу ҳақдаги мурожаатларини эътиборга олиб, жорий йил 24 июндан бошлаб давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фуқаролар учун ушбу инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пуллик асосда нодавлат тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.

Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказлари билан тегишли тартибдаги шартномани имзолаган ҳамда лабораторияси талабга жавоб бериши тўғрисидаги хулосани олган барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари коронавирус инфекциясини фақат полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширишлари мумкин.

– Ўз лабораториясида коронавирус инфекциясини занжирли полимер реакция усулида, пуллик асосда текширишни ташкил этмоқчи бўлган нодавлат тиббиёт ташкилоти, аввало, бу борада белгиланган барча санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиши лозим, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов. – Текширувда қўлланиладиган тест-синама (диагностикум)лар ҳудудий санитария осойишталиги марказлари билан келишилади. Коронавирус инфекциясини лаборатор шароитида аниқлаш нархини нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди.
Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олинишига рухсат берилди.

Шунингдек, нодавлат тиббиёт ташкилоти ҳудудий санитария осойишталиги марказларига кунлик умумий маълумотларни ҳамда коронавирус инфекциясига ижобий натижа берган суртмаларни етказиб беради.
Коронавирус инфекциясини полимер занжирли реакция усулида пуллик текширишларни ташкил этишни хоҳловчи нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларига шартнома тузиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Ўз навбатида вазирлик “Covid-19” га таҳлилни ўтказиш бўйича шатнома имзолаган нодавлат тиббиёт ташкилотлари тўғрисида қўшимча маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали брифингни томоша қилишингиз мумкин

👉 https://www.youtube.com/watch?v=F25Cod4opho

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНДДА 70 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022 ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.Айни пайтда вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.

‼️Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6535 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4520 (+70) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1996 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА ЯНА 40 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4560 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 12 нафар, жами 40 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 19 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 75 ёшли онахон, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу касалликдан соғайганлар сони 2451 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун 110 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4560 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 23 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6662 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 79 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Хоразм вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2083 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 201 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 168 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 9 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафардан Наманган ва Тошкент вилоятида, 2 нафардан Андижон ва Сурхондарё вилоятида, 1 нафар эса Сирдарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 110 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6662 нафар бемордан 4560 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2083 нафар бемордан 17 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 36 294 нафар, стационар карантинда эса 22 656 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 (+93) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 30 НАФАР БЕМОРДАН 9 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Мамлакатимизда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари учраб турибди. Жумладан, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич нисбатан юқори эканини кўриш мумкин.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 22 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 146 нафар бемордан 5 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 23 июнь куни эса 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин. Хусусан, 23 июнь куни пойтахтимизда 9 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатлари қайд этилди.

Жумладан, пойтахтимиздаги “Асака банк” тумани филиали ходими А.Ғ.да (тана ҳарорати кўтарилган ва поликлиникага мурожаат қилган), “Ипак йўли банк” филиали ходими М.Э.да (шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Учтепа туманидаги автопарк ҳайдовчиси Б.А.да (тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган), Олмазор туманидаги нафақадаги фуқаро Г.Н.да, Юнусобод туманида яшовчи Д.Х.да (Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан ётқизилган) коронавирус аниқланган.

❗️Мазкур ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бирмунча кучайтирилди.

Айни вазиятда Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан карантин ва санитария қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 2176 нафар беморнинг - 1939 нафари – қониқарли ҳолатда. 215 нафар бемор ўрта оғир, 18 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 130 нафарида пневмония кузатиляпти.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 476 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан 36 667 нафар фуқаролар уй шароитида, 22 809 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.

Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 23 310, мавсум давомида 1,078 782та тест синовлари ўтказилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокидаги брифингни тўлиқ кўринишда томоша қилинг.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
23 ИЮНЬ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗНИНГ 8 ТА ҲУДУДИДА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНГАН


Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши ҳолатлари мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда кузатилмоқда. Жумладан, аввал айтиб ўтганимиздек, 23 июнь куни 8 та ҳудудда: Хоразм, Наманган, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 30 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланган.

🔴Жумладан, Сурхондарё вилояти Силга қарши курашиш диспансери ходими Ф.К. ва унинг ўғлида, Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи А.Р.да (тана ҳарорати тушмаётганлиги сабабли ўзи бориб намуна топширган), Наманган вилояти Поп тумани ҳарбий қисм ходими Ш.Н.да (профилактик текширув мобайнида аниқланган), ушбу вилоятдаги “Турон Мегастрой” корхонаси ишчиси М.Б.да (Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлган), Учқўрғон туманида яшовчи М.А.да (қурилиш компаниясида ишлаб кетган), Хоразм вилоятида “Хоразм гиламлари” МЧЖнинг 6 нафар ишчисида коронавирус тасдиқланган.

🔴Бундан ташқари, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.да (тана ҳарорати кўтарилган ва йўтал безовта қилгани сабабли намуна топширган), Тошкент туманида яшовчи А.А.да (шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган), Чиноз туманида яшовчи Ж.Э.да (тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган) касаллик қайд этилган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Кўриниб турибдики, юртимизнинг қайси ҳудудида бўлишидан қатъий назар ҳар бир фуқарода коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд.

‼️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, энг аввало, тозаликка қатъий риоя қилишни, аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчада бўлган вақт эса ижтимоий масофани сақлаш, ниқобларни тўғри тақиб юриш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш каби карантин қоидаларига доимий равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ ТУРЛИ ҲУДУДЛАРИДА 28 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Пойтахтимизда тузалганларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 66 ёшда, энг кичиги эса 10 ёшда. Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4211 нафар ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2470 нафарга етди.

❗️Андижон вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 43 ёшли эркак билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 181 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 13 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак ва 4 нафари аёл бўлиб, уларнинг ёши каттаси 52 ёшда, энг кичиги эса 2020 йилда туғилган қизалоқдир. Эндиликда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 478 нафарга етиб, 29 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 51 ёшли аёл ва 26 ёшли эркак билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 386 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 26 нафар бемор даволанмоқда.

‼️Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4588 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 24 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6847 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4588 (+28) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 2240 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда. Шифокорларимиз ҳар бир бемор ҳаёти учун курашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА ЯНА 87 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4675 НАФАРГА ЕТДИ


Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 72 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 15 нафар, жами 87 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Пойтахтимизда тузалганларнинг 63 нафари эркак, 24 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 79 ёшда, энг кичиги эса 2019 йилда туғилган.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2557 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун юртимизда 115 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4675 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТДА ЯНА 10 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4685 НАФАРГА ЕТДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 59 ёшда, энг кичиги эса 20 ёшда.
Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2567 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, бугун юртимизда 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4685 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 (+54) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4685 (+125) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2197 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, бугун 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2286 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРАК-ҚОН ТОМИР ВА ЎПКА ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТГАН БЕМОРДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНДИ


Сурхондарё вилоят Денов шаҳрида вафот этган бир нафар беморда коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
Маълум бўлишича, Денов шаҳрида яшаган, 1961 йилда туғилган марҳум бемор Б.Х. сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган. Шу йилнинг 19 июнь куни бемор (аёл) мурожаатига кўра, олинган намунада коронавирус инфекцияси мавжудлигига гумон қилинган ва бемор тез ёрдам машинасида туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада беморга “Икки томонлама ўткир бронхопневмония. Ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон” ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, беморда “Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси” ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.

Беморга кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам ва реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Республика санитария-эпидемилогик осойишталиги агентлигининг махсус референс лабораторияси хулосасига кўра, марҳумдан олинган намунада коронавирус инфекцияси тасдиқланган. У билан мулоқотда бўлган оила аъзолари, яқинлари ва бошқа фуқаролар қатъий карантинга олинган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КЕЧА АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 31 НАФАР БЕМОРДАН 18 НАФАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН


Кеча аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича ҳам Тошкент шаҳрида юқори кўрсаткич қайд этилди.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, 23 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 24 июнь куни эса 239 нафар бемордан 31 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

🔴Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин.

❗️Жумладан, пойтахтимиздаги Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.да ва шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д.Э.да (ҳар икки ҳолатда ҳам шифохонага ётиш учун намуна топширган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да (“ЭКО” бозорига бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган), Олмазор туманида яшовчи М.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган), шу туманда яшовчи М.Х.да. Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги “Зангиота” божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш.С.да, “Comfort Leather” корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида коронавирус тасдиқланган.

❗️Бундан ташқари, Сергели туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.да, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ходими Б.С.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирган), Чилонзор туманида яшовчи Д.С.да (қизи М.Х. тана ҳарорати кўтарилгани учун таҳлил топширган), Олмазор туманида яшовчи С.Ф.да (уй бекаси, ҳомиладор, туғруқхонага ётиш учун намуна топширган) ҳам касаллик қайд этилган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Ўтган икки кунлик ҳолат Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бежиз кучайтирилмаганини кўрсатиб турибди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲАМ АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ


Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши ҳолатлари мамлакатимиз бўйлаб барча худудларда кузатилмоқда. Бугун Жиззахда ҳам икки ҳолатда аҳоли орасида касаллик қайд этилди. Маълумки, ушбу вилоятда 3 та ҳолатда касалланиш аниқланиб, уларнинг энг сўнггиси 27 апрель куни соғайиб, коронавирусдан холи худудга айланган эди.

🔴Шу ўринда кеча аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларининг ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафарни ташкил этганлигини гувоҳи бўламиз.

🔴Жумладан, Тошкент вилоятида Ўртачирчиқ туманида яшовчи Н.А.да (Юнусобод туманидаги “Малика” маиший техника савдо мажмуасига борган), “Назарбек” санаторийси ходими Х.А.да (30 майдан 13 июнгача карантинда бўлган), Зангиота туманида яшовчи М.Д.да, Қибрай туманида яшовчи С.И.да (тана ҳарорати кўтарилгани учун тез тиббий ёрдам чақирган) касаллик қайд этилган.

🔴Шунингдек, республика Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Самарқанд вилояти филиали ходими З.А.да, Каттақўрғон туманида яшовчи Р.А.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган) ва унинг 4 нафар қариндоши ҳамда 2 нафар қўшнисида ҳам коронавирус аниқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

❗️Аввал айтиб ўтганимиздек, юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд.

‼️Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги, яна бир бор, аҳолидан, аввало, озодаликка алоҳида эътибор бериш, сабабсиз ва заруратсиз кўчага чиқмаслик, уйдан чиққанда ҳам ижтимоий масофани сақлаш, ниқобни тўғри тақишга, жамоат транспортидан тўғри фойдаланиш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш каби карантин ва санитария қоидаларига доимий равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz