Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Бухоро вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Вобкент тумани, Ғиждувон тумани, Шофиркон тумани .

🟢 “Яшил” ҳудуд

Бухоро шаҳар, Бухоро тумани,
Олот тумани, Когон шаҳар, Қоракўл тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Когон тумани,Жондор тумани, Қоровулбозор тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Жиззах вилояти

🟢 “Яшил” ҳудуд

Жиззах шаҳар, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Навоий вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Заpафшон шаҳар.

🟡 “Сариқ” ҳудуд

Навоий шаҳар.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Конимех тумани, Учқудуқ тумани, Хатирчи тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Наманган вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Наманган шаҳар, Косонсой тумани, Наманган тумани, Поп тумани, Тўрақўрғон тумани, Учқўрғон тумани, Чуст тумани, Янгиқўрғон тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Норин тумани, Чоpтоқ тумани, Мингбулоқ тумани, Уйчи тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Қашқадарё вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Чироқчи тумани, Китоб тумани, Мубоpак тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Қарши шаҳар, Шаҳрисабз шаҳар, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Миришкор тумани, Нишон тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Самарқанд вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Ургут тумани.

🟡 “Сариқ” ҳудуд

Каттақўрғон шаҳар, Тайлоқ тумани, Самарқанд шаҳар, Самарқанд тумани, Пайариқ тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани, Пастдарғом тумани, Иштихон тумани, Оқдарё тумани, Жомбой тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Сирдарё вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Ховос тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Ширин шаҳар, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани,Гулистон шаҳар, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Янгиер шаҳар, Сардоба тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Сурхондарё вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Ангор тумани, Бойсун тумани, Денов тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Музработ тумани, Узун тумани, Шўрчи тумани.

🟡 “Сариқ” ҳудуд

Сариосиё тумани, Термиз тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Термиз шаҳар, Қизириқ тумани, Бандихон тумани, Олтинсой тумани, Шеробод тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Тошкент вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Чирчиқ шаҳар, Бекобод тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани,Пискент тумани,
Ўрта Чирчиқ тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани.

🟡 “Сариқ” ҳудуд

Бекобод шаҳар, Янгийўл шаҳар, Оққўрғон тумани, Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Олмалиқ шаҳар, Ангрен шаҳар, Оҳангарон шаҳар, Нурафшон шаҳар, Оҳангарон тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Фарғона вилояти

🟢 “Яшил” ҳудуд

Фарғона шаҳар, Қўқон шаҳар, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳар, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Маpғилон шаҳар, Қува тумани, Олтиариқ тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Хоразм вилояти

🔴 “Қизил” ҳудуд

Урганч шаҳар, Хонқа тумани.

🟡 “Сариқ” ҳудуд

Урганч тумани, Хазорасп тумани.

🟢 “Яшил” ҳудуд

Тупроққалъа тумани, Хива шаҳар, Боғот тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
🔴🟡🟢 Ҳудудлар тоифаларига ўзгартиришлар киритилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 20 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

2020 йил 20 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Тошкент шаҳри
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
21 ИЮНЬ КУНИ 22 НАФАР АҲОЛИ ОРАСИДА, ЖУМЛАДАН, СОТУВЧИ, УЧУВЧИ, БАНК, ИССИҚХОНА, ХОРИЖ КОРХОНА ХОДИМИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН


Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатларига эътибор қаратсак, кўпинча ўз ихтиёри билан ёки профилактик мақсадида намуна олинганда касаллик аниқланаяпти. Бу эса ён-атрофимизда коронавирусга чалиниб, ҳеч қандай касаллик белгиларисиз юрган фуқаролар бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Айни ҳолат барчамиздан янада хушёр бўлишни талаб этади.

Аввал хабар қилганимиздек, 20 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 207 нафар бемордан 19 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 21 июнь куни эса 162 нафар бемордан 22 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи камайган бўлса-да, аммо аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ошган.

21 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Бухоро вилоятида 11 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 нафарданни ташкил қилди.
Жумладан, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И.да (санаторийга ётиш мақсадида намуна топширган) ва З.Г.да (шифохонага ётиш учун намуна топширган), “Ипотекабанк”нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходими Ш.Д.да (ишга қайтиш учун намуна топширган) , Тошкент шаҳридаги “AMG” МЧЖ ходими К.М.да (профилактика мақсадида намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида (корхона ходими тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Профилактика мақсадида бошқа ходимлардан ҳам намуна олинган) ва шу худуддаги иссиқхонанинг 5 нафар ишчисида (профилактика мақсадида намуна топширишган), шунингдек, вилоятда яна 2 нафар фуқарода (профилактика мақсадида намуна олинган), Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т.да (Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “F-market” дўконида сотувчи. Тана ҳарорати кўтарилгач, эртасига Андижон вилоятига, ўз уйига қайтган), Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.да ҳамда Самарқанд шаҳар санитария-эпидмиология осойишталиги маркази ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Вазият ҳамон хавотирли эканини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан ён-атрофдаги одамлар билан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, имкон қадар камроқ мулоқотда бўлишни, ва албатта, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, озодаликни сақлаш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига мунтазам равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАМАНГАНДА 7 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 4384 НАФАРГА ЕТДИ


Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 39 ёшда бўлса, ёши кичиги 20 ёшда.

❗️Эндиликда Наманган вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 265 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4384 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.

❗️Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ВА БУХОРОДА 66 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ. УЛАР ОРАСИДА 81 ЁШЛИ ОНАХОН ҲАМ БОР


Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 49 нафар , Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, жами 66 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Пойтахтимизда тузалганларнинг 52 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 81 ёшли онахон, ёши кичиги эса 3 ёшда.

❗️Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2342 нафарга етди.

❗️Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги эса 28 ёшда. Ҳозирда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 472 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, бугун кун давомида 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4450 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда шифокорларимиз юртимиздаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанаётган 1932 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

❗️Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхатини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
❗️Супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.

Сўнгги ҳафталарда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг енгил шакллари ёки касаллик аломатларсиз ўтиш ҳолатлари кўпайганлигини инобатга олиб, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу борадаги тавсияларини эътиборга олган ҳолда фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш
ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

🚌 Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

📌 Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Шу муносабат билан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6461 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1992 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 146 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6461 нафар бемордан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz