✅ Иммунитет – организмнинг инфекция ва бактерияларга қарши табиий мудофааси. Унинг асосий вазифаси танага кирган микроб ва вирусларни аниқлаш ҳамда йўқ қилишдан иборат.
🍱 Бунинг учун овқатланиш рационига саримсоқ пиёз, сабзи, лавлаги, занжабил, броколли, наъматак, кўкатлар, қовоқ, олма, цитруслар, асал, денгиз балиқлари, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт каби табиий мева-сабзавот ва озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ.
🥱 Яхши ухлаш: тиниқиб ухлаш иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг тикланишига ёрдам беради. Уйқу давомида иммун ҳужайралари янада самарали ишлайди. Организмнинг тўлиқ дам олиши учун катта ёшдаги инсонлар ҳар куни ўртача 7-8 соат ухлаши керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🟣 Республика гематология марказида “GMP тизими ва қон қуйиш хавфсизлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди
❓ Қандай тоифадаги беморлар имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга?
🧑🏻🦽➡️Янги тизим: Ногиронлик қандай тартибда белгиланади?
🫀 Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида туғма юрак нуқсони бўлган қарийб 100 нафар болада хайрия операциялари бажарилади
📋 Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди
🚶🏻ССВ: Вазирлик ташаббуси билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29
✅ Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисида беғараз донорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
✅ “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ошириляпти. Илгари ушбу мукофот БҲМнинг 5 баравари миқдорида эди, эндиликда 15 баравар этиб белгиланаётир.
🔎 Шунингдек, қонунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Яъни улар томонидан аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
✅ Сир эмас, ҳозирги кунда тиббиётни трансформация қилиш жараёнида бирламчи бўғинга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жойлардаги тиббиёт муассасалари, жумладан, оилавий поликлиникалар учун замонавий бинолар қуриб берилмоқда ва улар сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётир.
💬 — Муассасамиз янги бинода иш бошлагач, лабораторияга шинам хоналар берилди, — дейди пойтахтимиздаги 1-оилавий поликлиниканинг шифокор-лаборанти Гулбаҳор Исмоилова. — Муҳими, таҳлил учун керак бўладиган замонавий асбоб-ускуналар келтирилди. Натижада бир неча турдаги янги таҳлил текширувларини шу ернинг ўзида бажариш имконига эга бўлдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу — замонавий тиббиётда ҳам устувор мезон.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволга батафсил жавоб оласиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🤩1
✅ Не секрет, что в настоящее время в процессе трансформации медицины особое внимание уделяется системе первичной медико-санитарной помощи. С этой целью на местах строятся современные здания медицинских учреждений, в том числе семейных поликлиник, и оснащаются новейшим оборудованием.
💬 — Когда наше учреждение начало работать в новом здании, для лаборатории были предоставлены удобные кабинеты, — рассказывает лаборант Семейной поликлиники №1 столицы Гулбахор Исмаилова. — Что немаловажно, было привезено современное оборудование, необходимое для проведения анализов. В результате мы получили возможность проводить несколько видов новых исследований.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
🔬 Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам илғор диагностика ва даволаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашяпти. Натижада жойларда тор соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бораётир.
💬 — Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқишга, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг чет элда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлашга бориши танлов асосида ташкил қилинади, — дейди Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов.
📆 Бу электрон платформа орқали (https://mas.ssv.uz) 2025 йил 1 мартдан 31 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.
📌 Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Бунда, танлов ғолибларининг магистратура ва клиник ординатурада етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари (контракт пули), шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг хорижда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлари Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28🤩2
🔬 Сегодня передовые методы диагностики и лечения широко применяются даже в самых отдаленных районах. Специализированные медицинские услуги становятся ближе к людям. В результате потребность в узких специалистах возрастает с каждым годом.
💬 — Отбор выпускников медицинских вузов для обучения в зарубежных высших учебных заведениях и центрах, а также работников государственных медицинских учреждений системы Минздрава для повышения квалификации (стажировки) и переподготовки за рубежом будет организован на конкурсной основе, — говорит директор Центра оценки квалификации медицинских и фармацевтических работников Санжар Шарипов.
📆 Посредством данной электронной платформы (https://mas.ssv.uz) будет объявлен конкурс по приему документов кандидатов с 1 по 31 марта 2025 года.
📌 Кандидаты несут персональную ответственность за подлинность предоставленных документов.
✅ При этом расходы на обучение (средства для оплаты контракта) победителей конкурса в магистратуре и клинической ординатуре ведущих зарубежных вузов, а также расходы на повышение квалификации (стажировку) и переподготовку за рубежом работников государственных медицинских учреждений системы Минздрава будут покрываться за счет Государственного целевого фонда развития медицины.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси Буюк Британиянинг халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастури доирасида 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
🔬 Замонавий тиббиётда кенг қўлланила бошланган ген терапияси илгари давосиз ҳисобланган қатор касалликлар муолажаcида оламшумул аҳамият касб этмоқда.
🔎 Бунинг учун кўриш қобилиятидан бебаҳра туғилган ўғил-қизларнинг кўз соҳасида илк бор ўта ноёб ҳисобланган ген микрохирургик операцияси ўтказилди.
👁 Энди болалар объектларни бемалол ажрата олади. Оламни ёрқин рангларда кўра бошлади. Баъзилари, ҳатто, ўқиш ва ёзишга ҳам киришди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🤩5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Баъзилар эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥3
✅ Боғчадаги қувноқ муҳит жажжи ўғил-қизларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Айниқса, уларнинг жамиятга тез мослашиши, жисмоний, ақлий ва маънавий камолоти бевосита ана шу маскан билан боғлиқ.
💻 Амалдаги тартибга кўра, айни пайтда туғуруқ комплексларида чақалоқ дунёга келгач, тўғридан тўғри ота-онанинг яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади ва автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази орқали мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.
💉 Қолаверса, бола Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади. Шу билан бирга, ота-оналардан фарзандини гепатит А га қарши эмлаш тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
❗️ССВ: Республика перинатал марказининг видеотақдимоти 45 та давлат орасида биринчи ўринга сазовор бўлди
🩺 Юртимизда аёллар саломатлигини асраш тиббиёт трансформациясидаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Бу борада эришилаётган ютуқлар эса соҳа ходимларининг ривожланиш сари дадил қадам ташлаётганидан далолат беради.
🖇 “ENDODUBAI — 2025” эндоскопик жарроҳликнинг илғор усулларига бағишланган энг йирик халқаро конференциялардан бири саналади. Бу ноёб платформада дунёнинг барча қитъаларидан эндоскопия, гинекология ва кам инвазив жарроҳлик соҳасида юқори технологияли ускуналар билан ишлайдиган 500 нафардан ортиқ етакчи мутахассислар тажриба алмашиш мақсадида бирлашдилар.
🧑🏻⚕️👩🏻⚕️ Унда Ўзбекистондан Республика перинатал маркази Гинекология бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Жаҳонгир Ғофуров ҳамда марказнинг ёш ходими Дилафруз Ўринбоева 4 та маъруза билан иштирок этди.
📋 Жумладан, улар юртимизда кам инвазив жарроҳлик технологияларини ривожлантириш тажрибаси, перинатал марказ шароитида гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволашда қўлланилаётган замонавий усуллар, гинекологик эндоскопия соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳақида гапирди.
💬 — Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиёти ҳомиладорлик бачадон бўйни чандиқ соҳасида ривожланган аёлда ўтказилган бўлиб, бачадонни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик, — дейди Жаҳонгир Ғофуров. — Авваллари бундай беморларда 100 фоиз ҳолларда бачадонни олиб ташлашга мажбур бўлардик ва аёл бир умр фарзанд кўриш бахтидан бебаҳра қоларди. Ушбу амалиёт сабаб бемор 10 ойдан сўнг ҳомиладор бўлди ва соғлом фарзандни дунёга келтирди. Марказда 20 га яқин ана шундай амалиётларни бажардик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1
✅ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланилмоқда.
📌 Табиийки, илғор тажрибани ҳаётга татбиқ этишда тақдимоту “йўл хариталари”нинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун намуна қилиб олинаётган моделларни қўллаш механизмлари жойига бориб ўрганилиши зарур.
🇺🇿🇹🇷 Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сухроб Зайниев бошчилигидаги делегация шу мақсадда Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
💬 Мулоқотда қайд этилганидек, мамлакатларимиз ўртасида тиббиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бормоқда.
♻️ Учрашувда тиббий бошқарув, бирламчи тиббий хизмат, соҳа учун кадрлар тайёрлаш, илм-фан, шошилинч тиббий ёрдам, трансплантология, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш каби қатор йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
➡️ Жумладан, жорий йил Туркия тажрибаси асосида Самарқандда синов лойиҳасини амалга ошириш, кўп тармоқли марказий поликлиникалар негизида маслаҳат-диагностика поликлиникаларини ташкил этиш ҳамда вилоят даражасидаги шифохоналарни ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштириб, кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
‼️ Шунингдек, делегация аъзолари туркиялик ҳамкорлар иштирокида Самарқанд вилоятида барпо этилиши режалаштирилган 800 ўринли шифохона бош режаси, муассаса фаолиятини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича тажриба алмашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26