Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
107K subscribers
8.66K photos
3.6K videos
51 files
12.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Ўтган 2024 йил “103” хизматига 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди

🩺 Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, "103" бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади.


🚑 Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

📞 Рақамларга кўра, ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин.

📈 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

📉 Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️

📍 “Юрагимга стент қўйиш учун атайин Тошкентдан Қўшработга шифокорлар келди...”

👨‍⚕️ "Илгари дўхтир излаб бормаган жойимиз қолмасди... Энди тиббиёт ходимларининг ўзи ҳолимиздан хабар олишяпти...”

📌 "Ҳар ой 10 миллион сўмга яқин маош оляпмиз. Энди халқнинг ишончини оқлашимиз керак!..”

🚑 “Энди чақирувга “Damas”да эмас, “Volkswagen”да боряпмиз...”

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Тиббий ракурс" лойиҳасининг яқин кунларда эълон қилинадиган янги йилдаги илк кўрсатуви Қўшработ тумани тиббиётидаги ўзгаришларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥5🤩5
🔴 🟦🟦🟦

❗️Кўз микрохирургияси: Жойларда 13 та янги даволаш усули йўлга қўйилади

👁 Юртимизда мураккаб кўз касалликларини юқори технологик операциялар орқали бартараф этиш борасида қисқа муддатда катта тажриба тўпланди.


Шунга қарамай, офтальмологларимиз изланишдан тўхтагани йўқ. Янги даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологияларни ўзлаштириш учун мавжуд имкониятлар ишга солиняпти.

➡️ Бу борада Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан жорий йилда қатор устувор чора-тадбирлар белгиланган.

💬Асосий диққат-эътиборимизни ҳудудларга қаратяпмиз, — дейди муассаса директори Азамат Юсупов. — Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туманлар даражасига тушириш устувор мақсадларимиздан бири.


📌 Бу йил ҳудудий тиббиёт муассасаларида кўз микрохирургияси йўналишида 4 та янги диагностика ва 13 та даволаш усулини амалиётга татбиқ қилишни режалаштирганмиз.

📍 Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида оптик когерент томография (ОКТ) ташхислаш технологияси жорий қилинади.

🟣 Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида оптик биометрия диагностика усулини йўлга қўямиз.


🔬 Самарқанд вилоятида эса кўз касалликларидан азият чекаётган беморларни кератотопография усулида текшириш ўзлаштирилади.

⌨️ Андижон ва Фарғона вилоятларида компьютер периметрия усули амалиётга киритилади.

📊 Ўз навбатида, жойларда муолажа турлари ҳам кўпайтирилади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида транссклерал циклофотокоагуляция амалиётини жорий этамиз.


🔎 Навоий ва Андижон вилоятларида гавҳар мураккаб касалликлари ва аномалияларида интракапсуляр ҳалқа қўйиш ва ИОЛни склерага тикиш усулини ўзлаштирилади.

✔️ Андижон ва Фарғона вилоятларида гавҳар мураккаб касалликлари ҳамда аномалияларида интракапсуляр ҳалқа қўйиш ва ирис ретракторлардан фойдаланишга киришамиз.

➡️ Қашқадарё вилоятида юқори даражали миопия касаллигида катаракта факоэмульсификацияси ИОЛ имплантацияси билан жарроҳлик амалиёти ўтказила бошлайди.

📍 Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида рефракцион (миопия, астигматизм) касалликларда премиал сунъий гавҳар (моно торик, мультифокал) имплантацияси татбиқ этилади.


‼️ Айни пайтда марказимиз мутахассислари томонидан бу борада жойларда амалий ишларга киришилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥3
🔴 🟦🟦🟦

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.


🔎 Унда аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

📌 Ушбу қонун лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланмоқда.

💬 Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.


‼️Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #Тиббий_ракурс

🚅 CCВ Матбуот хизмати "Тиббий ракурс" лойиҳаси доирасида Мўйноқ, Сўх, Учқудуқ, Ангор каби олис ва чекка туманлардан янгича ракурсда тайёрлаган кўрсатувларини эътиборингизга ҳавола этган эди.


📍 Янги йилдаги илк манзил Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани бўлди...

Хўш, бугун туман тиббиётида қандай янгиликлар бор?

🚑 "Тез ёрдам" сифатидан аҳоли розими?

👩🏻‍⚕️ Доя ҳамширалари ўз ишини қандай ташкил этяпти?


📹 "Тиббий ракурс"нинг Қўшработдан суратга олинган биринчи репортажида шу каби саволларга жавоб топшингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥2
Кучли йўтал билан кечувчи касаллик ёхуд бронхит нимаси билан хавфли?

🌨 Айни кунларда юртимизда совуқ қиш фасли ҳукмронлик қилмоқда. Табиийки, бу пайтда кўпчилик инсонларда нафас йўллари билан боғлиқ хасталиклар кўп кузатилади. Шулардан бири бронхитдир.


Хўш, ушбу касаллик келиб чиқишининг энг асосий омиллари нималардан иборат? Унинг қандай белгилари бор?

➡️ Мазкур саволларга олий тоифали шифокор Равшанбек Умаров батафсил жавоб берди.

💬 — Бронхларнинг яллиғланиши (бронхит) юқори нафас йўлларининг энг кўп учрайдиган хасталиги, — дейди мутахассис. — Унинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади.


📌 Кўпинча об-ҳавонинг ўзгариши, иммун тизимининг сусайиши, ёмон одатларга (ичкиликбозлик, кашандалик) ружу қўйиш ҳамда турли зарарли моддалар (газ, чанг, кучли эфир мойлари)ни нафас орқали ичга ютиш каби ҳолатлар ҳалқум, ҳиқилдоқ ёки трахеяни зарарлаб, ўпка томон тарқалади. Оқибатда бронхит ва зотилжам келиб чиқади.

🤧 Касалликнинг ўткир турида бемор ҳолсизланади, мушаклари қақшайди. Йўтал пайдо бўлади. Кўкрак соҳаси қисилиб, оғрийди. Бироз ўтиб, унга тумов ҳам қўшилади, баъзи ҳолларда эса тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.

🩺 Қолаверса, беморни мунтазам равишда йўтал тутиб, йиринг аралаш балғам ажралади. Бронхит тўлиқ даволанмаса, касаллик чўзилиб, сурункали тусга ўтади ва ўзидан оғир асоратлар қолдиради.


🔬 Гайморит, отит ва зотилжам хасталиклари аксарият ҳолларда бронхит қайталаши оқибатида келиб чиқади. Юрак-қон томир тизимида жиддий муаммо бўлган ва қувватдан қолган беморларда бронхит туфайли майда бронхлар ҳам зарарланади.

🤒 Касаллик ривожланганда бемор иситмаси баланд бўлади, ҳаво етишмайди, ҳансирайди. Шунингдек, лаби кўкаради, тез-тез йўталиб, тинка-мадори қурийди. Йирингли балғам ташлаб, кўкрагида оғриқ туради. Ҳатто, ўпкасида майда пуфакчали нам, қуруқ хириллашлар эшитилади.


‼️ Қолаверса, нафас сустлашади, томир уриши тезлашиб, юрак товуши бўғиқ эшитилади. Ҳатто, бронхлар девори ва атрофидаги тўқималар зарарланади. Бундай вақтда беморларни зудлик билан шифохонага ётқизиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

📌 Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази томонидан яна бир янгиликка қўл урилди.

🔬 Ўзбекистон тарихида биринчи марта янги амалиёт, яъни эндоваскуляр усулда абернети синдромини бартараф этишга йўналтирилган жарроҳлик муолажаси ўтказилди.

Операцияга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнлари қандай кечди?

Ҳозирда беморнинг аҳволи қай даражада?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🔥1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Малайзии Анвар Ибрагим подписали Совместное заявление об углублении двустороннего сотрудничества на пути к стратегическому партнерству.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 В Национальном детском медицинском центре еще одно нововведение.

🔬 Впервые в истории Узбекистана успешно проведена операция – хирургическое лечение мальформации Абернети эндоваскулярным методом.

Как проходила подготовка и сама операция?

Каково текущее состояние пациента?


📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

🌍 Сўнгги пайтларда жисмоний фаоллик сусайиши ва камҳаракатлик туфайли одамлар орасида таянч-ҳаракати аъзолари касалликлари кўп учрамоқда. Улардан бири остеохондроздир.


Хўш, хасталикнинг юзага келишига яна қайси омиллар сабаб бўлади?

Остеохондроз ўз вақтида даволанмаса, қандай асоратлар қолдиради?

Унинг олдини олишда нималарга амал қилиш керак?

👨‍⚕️Мазкур саволларга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Вертебрология бўлими мудири Рустам Мусаев батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥1
🔴 🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин

🧂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ош тузи истеъмолини камайтириш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.


📈 Қайд этилишича, туздан меъёрдан ортиқ фойдаланиш қон босими кўтарилиши, инфаркт, инсульт, буйрак касалликларига чалиниш хавфини оширади.

ЖССТ тавсияларига кўра, кунлик натрий истеъмоли 2 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан 5 грамм, янада соддароқ айтганда, бир чой қошиқ ош тузи деганидир.

📌 Бироқ ҳозирги кунда одамлар кунига 4,3 граммдан ортиқ натрий истеъмол қилмоқда. Ушбу кўрсаткич тавсия этилган меъёрдан қарийб икки баробар кўп.


🔎 Ваҳоланки, бундан ўн икки йил аввал ЖССТга аъзо давлатлар билан 2025 йилга бориб, туз истеъмолини 30 фоизга камайтириш юзасидан келишувга эришилган эди. Аммо, афсуски, бу мақсад амалга ошмади. Шу боис белгиланган муддат 2030 йилгача узайтирилди.

🩺 Янги тавсияларга кўра, анъанавий ош тузи ўрнига калий тузидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали, аввало, қон босими нормаллашиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди. Асаб тизими яхшиланади.

Калий тузи таъми ва хусусиятлари бўйича оддий туздан деярли фарқ қилмайди.


‼️ Тўғри, калий тузи ҳали кенг оммалашмаган, айрим ҳудудларда эса сотувда топиш қийин. Қолаверса, нархи баъзи мамлакатларда оддий туздан бироз қимматроқ бўлиши мумкин. Аммо бу моддани кенг истеъмолга киритиш орқали муаммонинг самарали ечимини топса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20
🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Оилавий поликлиника замонавий бинода иш бошлади


Юртимизда тиббиётни халққа яқинлаштириш ва хизматлар сифатини ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.


🔎 Хусусан, оилавий поликлиника биноларини замон талаблари асосида қуриш, уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

🏥 Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Бектемир тумани, “Мусаффо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 69-оилавий поликлиника биноси қисқа фурсатда қурилиб, фойдаланишга топширилди.

💬 Очилиш маросимида таъкидланганидек, бунинг учун Давлат бюджетидан 18,4 млрд. сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли ушбу кўркам муассасада ҳудуддаги 25 минг нафардан ортиқ кишига юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган.


📌 Табиийки, давлатимизнинг бундай юксак эътиборидан ҳудуд аҳолиси ҳам, муассаса ходимлари ҳам мамнун.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан бу ҳақда тайёрланган махсус видеолавҳа билан яқин соатларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25