Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
106K subscribers
8.66K photos
3.6K videos
51 files
12.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Соҳада бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.


➡️ Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

🔴 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари онлайн қатнашди.

📝 Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Дастлаб вазир ўз чиқишида ўтган 2024 йилда бажарилган ишларни танқидий таҳлил қилиб, 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

💬 — Давлатимиз раҳбари биз, соҳа масъуллари олдига катта вазифаларни қўйган, — деди А.Худаяров. — Буни амалга оширишда тизимдаги ҳар бир раҳбарнинг виждони уйғоқ, ташаббускор ва шахсий масъулияти юқори бўлиши зарур.


Соҳага қаратилаётган эътибор ҳамда бизга билдирилган юксак ишончни оқлаш мақсадида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича 2025 йил учун қатор режа ва марраларни белгилаб олдик. Эндиликда тизимдаги ҳар бир мансабдор пастга тушиб, қуйи бўғиндаги муассасаларда бўлиб, аввало, ҳудудларнинг ўзида мавжуд вазиятни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.

💻 Шунингдек, маърузада касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш каби қатор масалалар танқидий таҳлил қилинди.

🔬Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосарлари — Ф.Ташпулатов, О.Омонов, Ф.Шарипов ва Э.Баситхановалар сўзга чиқди.

🩺 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, оналик ва болалик муҳофазаси бўйича бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

‼️ Йиғилиш сўнгида пастга тушган ҳолда бирламчи бўғин фаолиятини янада ривожлантириш, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, хавфли касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32
🔴🟦🟦🟦

❗️Республика кардиология маркази: Ҳудудларда диагностика амалиётлари сони яна 15 тага оширилади

Ўтган йили тиббиётни халққа яқинлаштириш йўналишида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан дадил қадамлар ташланди.


💬 — Жорий йилда ҳам олдимизда залворли вазифалар турибди, — дейди марказ директори Хуршид Фозилов. — Энг аввало, ихтисослашган тиббий ёрдамни қуйи бўғинларга тушириш борасидаги ишларимизни изчиллик билан давом эттирамиз.

📌 Шу мақсадда туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларини эхокардиография ва холтер-ЭКГ замонавий кардиология ускуналари ҳамда коагулометр билан тўлиқ жиҳозлаш ҳисобига жойларда янги турдаги диагностика амалиётлари сонини яна 15 тага оширишни режа қилганмиз.

📍 Жумладан, Бекобод ва Денов туманлари ҳамда Наманган шаҳрида юқори технологик тиббий ёрдам турлари оширилади. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида маҳаллий мутахассислар учун бир қатор йўналишлар бўйича маҳорат дарслари уюштирилади.


🔴 Марказнинг Сурхондарё, Жиззах, Андижон ва Фарғона филиалларида мураккаб радиочастотали абляция амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилади. Бу билан биз 5 турдаги тахиаритмия амалиётларини тўлиқ филиалларнинг ўзида жорий этмоқчимиз.

Муҳими, бу орқали беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб хорижга, пойтахт ёки вилоятлар марказларига қатнашига барҳам берилади.

📊 Туман шифохоналарининг мингдан зиёд мутахассислари марказимиз ва жойларнинг ўзида билим ва кўникмасини мустаҳкамлайди. Муассасамизнинг 46 нафар мутахассиси 7 та чет давлатдаги нуфузли клиникаларда малакасини ошириб келади.


📍 Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш мақсадида ҳар бир ҳудуддан 2 тадан туман ва шаҳарни намунавий шаклга келтириш чораларини кўрамиз.

➡️ Жорий йилги вазифаларимиз орасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш алоҳида ўрин тутади. Хусусан, тиббиётнинг ушбу йўналиши яхши ривожланган давлатлардан етук мутахассисларни жалб этиш ниятимиз бор.

🫀 Аниқ айтадиган бўлсак, Ўзбекистон кардиология хизматининг мавқеи ва нуфузини кўтариш, бу борада тажриба алмашиш, маҳаллий мутахассисларга маҳорат дарслари ўтказиш, илғор технологияларни амалиётга жорий қилиш, жойларда тиббий кўрик ва операцияларни амалга ошириш учун 6 давлатдан 19 нафар мутахассис келиши таъминланади.

🟢Айни чоғда кардиология соҳасида тиббий туризмни ривожлантириш тадбирларига эътибор кучайтирилади.

⭐️ Шуларга мос ҳолда марказимиз ва ҳудудий филиалларда функционал диагностика хоналари, компьютер томография бўлимлари, юқори технологик амалиёт бўлимларида дастурий таъминот ва сунъий интеллект дастурларини татбиқ қилиш ҳисобига кардиология хизматини янада кўтариш чораларини кўрамиз.


‼️ Бу вазифалар ижроси биздан катта билим ва тажриба ҳамда масъулият талаб этишини яхши тушунамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37
🔴 🟦🟦🟦

Болалар кам инвазив хирургияси: Бу йил ҳудудларда қандай юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилади?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.


🩺 Хусусан, соҳага илғор инновацион технологиялар, замонавий ташхислаш ва муолажа усуллари кенг татбиқ этилиши натижасида тиббиёт халққа янада яқинлашяпти.

💬 — Авваллари фақат республика тиббиёт муассасаларида бажарилган операциялар эндиликда вилоят, ҳатто, туман даражасида йўлга қўйилмоқда, — дейди Республика болалар кам инвазив ва эндоскопик хирургия илмий-амалий маркази директори Бобир Абдусаматов. — Ҳолбуки, яқин-яқингача беморларимиз юқори технологик операциялар учун вақт ва катта маблағ сарфлаб, хорижга ёки пойтахтга келишга мажбур эди.


📍 Охирги 3 йилда 20 нафар болалар жарроҳи Россия, Беларусь, Германия, Туркия, Жанубий Корея давлатларида, 300 нафар маҳаллий мутахассис пойтахтда малака оширди.

🔬 Марказда 10 турдаги, вилоятларда 8 турдаги, туман шифохоналарида 4 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари ўзлаштирилди.

📌 Мутахассисларимиз томонидан ҳудудларда ҳар йили 2 мингдан зиёд тиббий кўриклар, 150 дан зиёд юқори технологик операциялар ўтказилаётгани ҳам аҳоли учун қулайлик туғдирмоқда.

📑 Бундай мураккаб амалиётларни туманлар даражасига тушириш бўйича 2025 йил учун қатор режа ва марраларни белгилаб олдик.


🖇 Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ва туман (шаҳар) шифохоналарида авваллари ўтказилмаган 4 та янги диагностика ва 6 та даволаш усули татбиқ қилинади.

Жумладан:

➡️ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида болаларда қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси ва сийдик чиқарув аъзолари туғма ва орттирилган касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш;

➡️ Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида эса кичик ёшли беморларда туғма ва орттирилган нуқсонларни лапароскопик ва торакоскопик операциялар ёрдамида соғломлаштириш жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20
⚡️ТАЙИНЛОВ

Тегишли буйруққа кўра, Кадиров Рустам Надирович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Самарқанд вилояти филиали директори этиб тайинланди.


🔎 Р. Кадиров 2002 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2002 — 2004 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

➡️ Турли йилларда РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали шифокор-эндоскописти, қабул-диагностика бўлими мудири, Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-эндоскописти бўлиб ишлаган.

📌  У тайинловга қадар
РШТЁИМ Самарқанд вилояти филиали лаборатория-диагностика бўлими мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🔥6🤩1
❗️ЖССТ: Сўнгги йилларда дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда

📈 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди.


📊 Хусусан, 33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг 800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Хавотирли жиҳати, бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб 100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўпдир.

📍 Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган. Жумладан, Яман бу борада етакчилик қилди: мамлакатда ўтган йили 260 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган.

🔎 Шунингдек, Африка давлатларида ҳам эпидемия тарқалиши авж олган: Суданда 51 минг, Конго Демократик Республикасида 31 минг, Эфиопияда 27 минг ва Нигерияда 24 минг нафардан ортиқ кишида вабо аниқланган.

💉 Экспертлар хулосасига кўра, бу касалликни жиловлаш мумкин. Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли вабога қарши вакциналар ишлаб чиқаришни деярли тўхтатиб қўйган.


➡️ Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.

‼️ Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

📍 "Тиббий ракурс" яна ўз эътиборини олис туманларга қаратди. 2025 йилдаги илк манзил — Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани.


📹 Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Қўшработ тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦

Ҳомила тушишига қайси омиллар сабаб бўлади?

Фарзанд кўришдан аввал бўлажак ота-она қандай текширувлардан ўтиши керак?

Ҳомиладорликни режалаштириш нима учун муҳим?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Тошкент шаҳар 4-сон туғуруқ комплекси бош шифокори ўринбосари Зарина Эгамова жавоб беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27
Болалар хирургияси: 18 ёшгача бўлган 4000 нафар ўғил-қиз скрининг билан қамраб олинади

📈 Юртимизда болалар хирургияси йўналиши трансформация қилиниши натижасида яхлит вертикал бошқарув тизими жорий қилиниб, хизмат кўрсатиш кўлами маҳаллаларгача туширилди. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиши кўзда тутилган.

💬 — Вилоят, туман (шаҳар)ларда 4000 нафар 18 ёшгача бўлган ўғил-қиз скрининг билан қамраб олиниб, жарроҳлик патологиясини беморларда эрта босқичда аниқлаш кўрсаткичи оширилади, — дейди Республика болалар кам инвазив ва эндоскопик хирургия илмий-амалий маркази директори Бобир Абдусаматов.


🧑🏻‍⚕️Муассасамизнинг 13 нафар юқори малакали мутахассиси йил давомида доимий равишда ҳудудларга сафарбар қилинади.

🔬 Марказнинг ўзида 6 та диагностика ва 8 та даволаш усули амалиётга киритилади. Бунинг натижасида беморларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб хорижга, пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига қатнови камаяди.

🏥 Шунингдек, вилоят ва туман муассасаларидан 19, марказдан 4 нафар шифокор чет элда малака оширади.


📝 Бундан ташқари, мутахассислар томонидан 6 та йўналишда илмий изланишлар олиб борилмоқда. 2 нафар хирург докторлик ва номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.

📋 Жумладан, болаларда аноректал малформациялар, қизилўнгач куйишдан кейинги стенозида реконструктив жарроҳлик амалиётлари, жигар ва ўт йўллари туғма ҳамда орттирилган патологияларида жарроҳлик амалиётлари ва кам инвазив усулларни ўзлаштиришни мақсад қилганмиз.

📌 Германия, Россия ва Беларусь давлатларидан болалар хирургияси йўналишида фаолият олиб борувчи етук мутахассислар томонидан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ҳамда муассасамизда қўшма жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат дарслари ўтказилади.

➡️ Тиббий туризмни ривожлантириш, мамлакатимизда болалар хирургияси хизматининг мавқеи ва нуфузини ошириш ҳам эътибор марказимизда. Шундан келиб чиққан ҳолда, муассасамиз ва ҳудудларга жалб этиладиган чет эллик беморлар сони 2 марта кўпайтирилади.


🖥 Шунингдек, рақамли ва инновацион технологиялар, телетиббиёт амалиётга кенг татбиқ этилади.

🖇 Ишончимиз комилки, бундай мақсад ва вазифалар ижроси орқали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, жондан азиз болажонларимиз саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашга эришамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан буйрак трансплантацияси биринчилардан бўлиб ўзлаштирилган.


🔬 Ҳозирги пайтда мазкур марказ мутахассислари томонидан бу турдаги операциялар олис туманларда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда тез-тез ўтказилаётгани ҳам эътиборга молик.

📍 Яқинда яна бир қатор туманларда беморларга буйрак кўчириб ўтказилиб, инсонларга янги ҳаёт улашилди.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шулар хусусида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥3
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести


📍 Нефрология: Илғор диагностика ва даволаш усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилмоқда

🤱🏻 Чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини скрининг қилиш 50 фоиздан 95 фоизга етказилади

🔬 Аллергология маркази томонидан йил давомида қандай янгиликлар жорий этилади?

📊 Сўнгги беш йилда гемодиализ аппаратлари сони 283 тадан 768 тага етказилди

  Дерматовенерология марказининг иккита ҳудудий филиали халқаро аккредитациядан ўтказилади

📌 Миллий тиббиёт маркази ихтисослашган тиббиёт муассасалари орасида биринчи бўлиб 7/24 иш режимига ўтди

💊 Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади

🏥 Самарқандда 3 та тез тиббий ёрдам хизмати биноси фойдаланишга топширилди

📹 "ИЧКАРИДА" лойиҳасининг биринчи меҳмони ким бўлди?

➡️ Тошкентда она ва бола саломатлиги бўйича Марказий Осиё субминтақавий конференцияси ўтказилади

🔎 Паркинсон, тутқаноқ каби касалликларни жарроҳлик йўли билан даволаш татбиқ этилади

♻️ Тошкент вилояти ССБ Нурафшон шаҳридаги замонавий бинода фаолиятини давом эттиради

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?

📈 Республика кардиология маркази: Жойларда диагностика амалиётлари сони яна 15 тага оширилади

📍 Болалар кам инвазив хирургияси: Бу йил ҳудудларда қандай юқори технологик операциялар йўлга қўйилади?

🔴 "Тиббий ракурс"нинг бу галги сони Қўшработ туманига бағишланади

Болалар хирургияси: 18 ёшгача бўлган 4000 нафар ўғил-қиз скрининг билан қамраб олинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
  Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр хирургии имени академика В. Вахидова одним из первых начинал проводить операции по трансплантации почки.


🔬 Примечательно, что в настоящее время подобные операции выполняются не только в самом учреждении, но и в отдаленных районах нашей страны.

📍 Недавно еще в ряде других районов было налажено проведение подобных операций и местные врачи-хирурги добиваются отличных результатов.

📹 Об этом говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🔥1
🔴 🟦🟦🟦

❗️Болалар миллий тиббиёт марказида янги жарроҳлик муолажаси ўтказилди

Болалар миллий тиббиёт марказида янги амалиёт — Ўзбекистон тарихида илк бор ангиоваскуляр усулда абернетти синдромига қарши жарроҳлик муолажаси ўтказилди.


🔬 Мутахассисларга кўра, ушбу синдром жуда кам учрайдиган ҳамда болаларда оғир асоратларни келтириб чиқарадиган касаллик ҳисобланади. Бу ҳолатда жигарга келиши керак бўлган қон юракка йўналади ва натижада жигар қон таъминоти бузилиб, у ўз вазифасини тўлиқ бажара олмай қолади.

🤱🏻 Самарқанд шаҳрилик 3 ойлик гўдакда шу хасталик аниқлангач, Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан у атрофлича текширувдан ўтказилди ҳамда зарур муолажа усули ишлаб чиқилди.

‼️Жигарнинг қон айланишини тиклаш ва касалликни бартараф этиш, муҳими, бола ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган ушбу усул асосида жуда кам учрайдиган хасталик муваффақиятли муолажа қилинди.


🔎 Айни пайтда бемор шифокорлар назорати остида тегишли муолажаларни давом эттирмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу хусусдаги махсус видеолавҳа билан кейинроқ танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34
❗️Ўтган 2024 йил “103” хизматига 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди

🩺 Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, "103" бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади.


🚑 Аммо баъзан фуқаролардан “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боргани ҳақидаги эътирозларни эшитамиз. Бунга эса кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

📞 Рақамларга кўра, ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин.

📈 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

📉 Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 ✏️✏️✏️

📍 “Юрагимга стент қўйиш учун атайин Тошкентдан Қўшработга шифокорлар келди...”

👨‍⚕️ "Илгари дўхтир излаб бормаган жойимиз қолмасди... Энди тиббиёт ходимларининг ўзи ҳолимиздан хабар олишяпти...”

📌 "Ҳар ой 10 миллион сўмга яқин маош оляпмиз. Энди халқнинг ишончини оқлашимиз керак!..”

🚑 “Энди чақирувга “Damas”да эмас, “Volkswagen”да боряпмиз...”

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Тиббий ракурс" лойиҳасининг яқин кунларда эълон қилинадиган янги йилдаги илк кўрсатуви Қўшработ тумани тиббиётидаги ўзгаришларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥5🤩5
🔴 🟦🟦🟦

❗️Кўз микрохирургияси: Жойларда 13 та янги даволаш усули йўлга қўйилади

👁 Юртимизда мураккаб кўз касалликларини юқори технологик операциялар орқали бартараф этиш борасида қисқа муддатда катта тажриба тўпланди.


Шунга қарамай, офтальмологларимиз изланишдан тўхтагани йўқ. Янги даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологияларни ўзлаштириш учун мавжуд имкониятлар ишга солиняпти.

➡️ Бу борада Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан жорий йилда қатор устувор чора-тадбирлар белгиланган.

💬Асосий диққат-эътиборимизни ҳудудларга қаратяпмиз, — дейди муассаса директори Азамат Юсупов. — Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни туманлар даражасига тушириш устувор мақсадларимиздан бири.


📌 Бу йил ҳудудий тиббиёт муассасаларида кўз микрохирургияси йўналишида 4 та янги диагностика ва 13 та даволаш усулини амалиётга татбиқ қилишни режалаштирганмиз.

📍 Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида оптик когерент томография (ОКТ) ташхислаш технологияси жорий қилинади.

🟣 Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида оптик биометрия диагностика усулини йўлга қўямиз.


🔬 Самарқанд вилоятида эса кўз касалликларидан азият чекаётган беморларни кератотопография усулида текшириш ўзлаштирилади.

⌨️ Андижон ва Фарғона вилоятларида компьютер периметрия усули амалиётга киритилади.

📊 Ўз навбатида, жойларда муолажа турлари ҳам кўпайтирилади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида транссклерал циклофотокоагуляция амалиётини жорий этамиз.


🔎 Навоий ва Андижон вилоятларида гавҳар мураккаб касалликлари ва аномалияларида интракапсуляр ҳалқа қўйиш ва ИОЛни склерага тикиш усулини ўзлаштирилади.

✔️ Андижон ва Фарғона вилоятларида гавҳар мураккаб касалликлари ҳамда аномалияларида интракапсуляр ҳалқа қўйиш ва ирис ретракторлардан фойдаланишга киришамиз.

➡️ Қашқадарё вилоятида юқори даражали миопия касаллигида катаракта факоэмульсификацияси ИОЛ имплантацияси билан жарроҳлик амалиёти ўтказила бошлайди.

📍 Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида рефракцион (миопия, астигматизм) касалликларда премиал сунъий гавҳар (моно торик, мультифокал) имплантацияси татбиқ этилади.


‼️ Айни пайтда марказимиз мутахассислари томонидан бу борада жойларда амалий ишларга киришилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥3
🔴 🟦🟦🟦

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.


🔎 Унда аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

📌 Ушбу қонун лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланмоқда.

💬 Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.


‼️Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21