Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
107K subscribers
8.66K photos
3.6K videos
51 files
12.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Тошкентда она ва бола саломатлиги бўйича Марказий Осиё субминтақавий конференцияси ўтказилади

Cоғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўртасида видеоконференц алоқа шаклида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

🤝 Мулоқот аввалида А. Худаяров Х. Клюгени Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори лавозимига яна бир муддатга қайта сайлангани билан қутлади ҳамда унга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, вазир Марказий Осиё минтақасига, жумладан, Ўзбекистонга қаратилаётган улкан эътибор учун миннатдорлик билдирди.

📍 Ханс Клюгенинг ўтган йилнинг июнь ойида мамлакатимизга ташрифи соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасидаги келгуси ташаббуслар, галдаги вазифалар ва уларни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш учун муҳим туртки бўлгани таъкидланди.

📑 Томонлар она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

📊 Таъкидланганидек, Ўзбекистонда аҳоли сонининг ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётган бўлиб, 37,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 25 фоизи репродуктив ёшдаги аёлларни ташкил қилади.
🤱🏻 Бу она ва янги туғилган чақалоқлар, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш, юқори сифатли перинатал хизматлардан фойдаланишни таъминлаш зарурлигини англатади.

📌 Учрашувда томонлар ЖССТ кўмагида Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича субминтақавий конференциясини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Ушбу йирик анжуман соҳадаги тиббий ёрдам сифатини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва институционаллаштириш йўлидаги тўсиқларни аниқлаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🤩2
❗️Минздрав: В Ташкенте пройдет субрегиональная конференция в области охраны материнства и детства

Состоялась онлайн-встреча министра здравоохранения нашей страны Асилбека Худаярова с директором Европейского Регионального бюро ВОЗ Хансом Клюге.


🤝 В начале встречи А. Худаяров поздравил Х. Клюге с переизбранием на очередной срок на должность директора Европейского Регионального бюро ВОЗ и пожелал успехов в нелегкой и вместе с тем ответственной деятельности. Также выразил благодарность за огромное внимание уделяемое региону Центральной Азии, в том числе Республике Узбекистан.

🖇 Было отмечено, что визит Ханса Клюге в нашу страну в июне прошлого года дал хороший импульс дальнейшим инициативам в направлении реформирования системы здравоохранения, определения приоритетов и инструментов решения поставленных задач.

🤱🏻 Стороны обсудили вопрос усиления направления сотрудничества в области охраны материнства и детства, профилактики и контроля неинфекционных заболеваний, развития службы первичной медико-санитарной помощи.

📊 Было отмечено, что Узбекистан — страна с положительной динамикой роста населения, где проживает более 37,5 миллионов человек, 25% составляют женщины репродуктивного возраста.

📑 Это свидетельствует о необходимости продолжения сотрудничества в сфере охраны материнства и здоровья новорожденных и детей, обеспечения доступа к высококачественным перинатальным услугам.

📌 Во время встречи стороны обсудили вопрос организации в Ташкенте при поддержке ВОЗ Субрегиональной конференции в области охраны материнства и детства стран Центральной Азии, где можно будет выявить препятствия на пути внедрения и институционализации мероприятий по повышению качества оказания медицинской помощи в этом направлении.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
2024 йил “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушди?

🚑 “Тез ёрдам” — замонавий тиббиётнинг энг муҳим йўналиши. Шу боис кейинги йилларда мазкур хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, уни замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш, соҳа амалиётига илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.


📌 Табиийки, бундай янгиланишлар беморларга шифохонагача бўлган биринчи ёрдамни халқаро андозаларга мос тарзда кўрсатиш имконини бераётир.

— Рақамларни таҳлил қилсак, ўтган 2024 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғуруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилди.


📈 Энг кўп мурожаатлар:


➡️ Фарғона вилояти — 1 405 259 та;

➡️ Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;

➡️ Андижон вилояти — 1 359 389 та;

➡️ Тошкент вилояти — 1 260 608 та;

➡️ Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган.

📉 Энг кам чақириқ Навоий вилояти (401 762 та), Сирдарё вилояти (454 455 та), Жиззах вилояти (548 238 та) ва Бухоро вилоятида (649 134 та) ҳамда Хоразм вилоятида (662 239 та) кузатилди.

📲 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 857 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
👍41
🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Паркинсон, тутқаноқ каби касалликларни жарроҳлик йўли билан даволаш татбиқ этилади

🏥 Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юртимиз аҳолисига нейрожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича бош муассаса саналади.

💬 — Марказимизда 406 турдаги тиббий хизматлар кўрсатилади, улардан 62 таси юқори технологияли, — дейди муассаса директори Ғайрат Кариев. — Ўтган йили 2585 та операция ўтказилган бўлиб, улардан 1579 тасини юқори технологик амалиётлар ташкил этди.


Хусусан, бу ерда бир нечта операциялар илк бор ўтказилди. Эндоскопик трансназал ўсмани олиш ва мия қаттиқ пардаси пластикаси, гидросирингомиелитик кисталар билан биргаликда кечадиган орқа мия ўсмаларини даволаш, афазияни баҳолаш, интраоперацион мия марказларини хариталаш шулар жумласидандир.

📌 Яна бир ноёб операция 36 ёшли беморда бажарилди. Бош миянинг нутқ маркази соҳасида жойлашган ўсма янгича — “уйғоқ” жарроҳлик услубида, яъни амалиёт давомида бемор эс-ҳушини сақлаган, оғриқ ҳис этмаган ҳолатда муваффақиятли олиб ташланди.

📍 Марказнинг 34 нафар шифокори Германия, Испания, Россия, Хитой, Туркия, Миср, Индонезия, Ҳиндистон, Қозоғистонда малака ошириб қайтди. Шунингдек, Хитой, Россия, Исроил ва Қозоғистондан келган шифокорлар билан биргаликда кўргазмали операциялар, қўшма маҳорат дарслари ўтказилди.

🟢 Муҳими, ҳудудий филиалларда ҳам янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятида бош миянинг каверноз мальформациясини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш, Жиззах вилоятида бош мия қон томирларининг стеноз касаллигида экстра-интракраниал томир шунтлаш, Бухоро вилоятида эса бош мия артеривовеноз мальформациясини эндоваскуляр йул билан тўсиб қўйиш каби амалиётлар жорий қилинди.


🖥 Ҳудуддий филиаллар билан телемедицина ёрдамида беморларни диагностика қилиш ва даволаш йўлга қўйилган. Бош мия ўсмаси касаллигининг юқори технологик давоси вилоятларда ҳам амалиётга татбиқ этилганлиги туфайли ушбу патология бўйича марказга мурожаатлар 1,5 баробарга камайди.

🔬 Жорий йилда муассасамизда янги 5 та диагностика ва 4 та даволаш усули жорий этилади, булардан: Паркинсон касаллигида ва ҳаракат бузилишлари кузатиладиган кассаликларда бош миянинг чуқур марказларига стимулятор ўрнатиш, тутқаноқ хасталигида хуружларни камайтириш мақсадида адашган нервга стимулятор ўрнатиш, болаларда бош суяги вақтидан олдин битишини жарроҳлик йўли билан янги технологик ускуналар орқали даволаш татбиқ этилади.

🟢 Вилоят филиалларида эса янги 1 тадан диагностика ва 3 тадан даволаш усулларини жорий этиш кўзда тутилган. Вилоят муассасаларидаги 14 нафар, марказдаги 15 нафар мутахассис чет давлатларнинг нуфузли клиникаларида малака оширади.

📊 Жойларда маҳорат дарсларини ташкил қилиш, аҳоли скрининги давомида қўшимча текширув сифатида марказий асаб тизими нейровизуализациясини ўтказиш ва унинг натижасида касалликларни эрта босқичда аниқлаш кўрсаткичини оширишни мақсад қилганмиз.


👨🏻‍🎓 Шунингдек, 42 нафар мутахассис томонидан 10 та йўналишда илмий изланишлар олиб борилиб, 8 нафар нейрохирург докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилади.

📑 Марказнинг етакчи мутахассислари йил давомида доимий тарзда режа асосида вилоятлар филиалларига илғор нейрохирургик амалиётларни бажариш учун жалб этилади.

📎 Бундан ташқари, янги технологияларни жорий қилиш, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ҳамда ҳудудларда тиббий кўриклар ва операцияларни ўтказиш мақсадида Россия ва Қозоғистондан мутахассислар ташрифи кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #No_comment

❗️Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.


Бошқарманинг вилоят марказига кўчирилиши, ҳудуддаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, бирламчи тизимдаги ишларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29🤩1
🔴 🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


📌 Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.

📍 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари онлайн қатнашмоқда.

➡️ Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Вазир ўз чиқишида ўтган 2024 йилда бажарилган ишларни танқидий таҳлил қилиб, 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга тўхталяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥3🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Национальный медицинский центр первым среди всех специализированных медицинских учреждений в нашей стране перешел на круглосуточный режим работы.


📌 Теперь прием пациентов здесь ведется круглосуточно, 7 дней в неделю и пациентам оказываются непрерывные медицинские услуги.

🔬 В настоящее время в учреждении ведется активная работа по внедрению новых инновационных методов диагностики и лечения. В частности, в центре планируется внедрить робототехнику и системы гамма-ножа, применяемые при лечении заболеваний головного мозга.

📹 Об этом подробно говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Соҳада бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.


➡️ Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

🔴 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари онлайн қатнашди.

📝 Йиғилиш Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Дастлаб вазир ўз чиқишида ўтган 2024 йилда бажарилган ишларни танқидий таҳлил қилиб, 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

💬 — Давлатимиз раҳбари биз, соҳа масъуллари олдига катта вазифаларни қўйган, — деди А.Худаяров. — Буни амалга оширишда тизимдаги ҳар бир раҳбарнинг виждони уйғоқ, ташаббускор ва шахсий масъулияти юқори бўлиши зарур.


Соҳага қаратилаётган эътибор ҳамда бизга билдирилган юксак ишончни оқлаш мақсадида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича 2025 йил учун қатор режа ва марраларни белгилаб олдик. Эндиликда тизимдаги ҳар бир мансабдор пастга тушиб, қуйи бўғиндаги муассасаларда бўлиб, аввало, ҳудудларнинг ўзида мавжуд вазиятни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.

💻 Шунингдек, маърузада касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш каби қатор масалалар танқидий таҳлил қилинди.

🔬Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосарлари — Ф.Ташпулатов, О.Омонов, Ф.Шарипов ва Э.Баситхановалар сўзга чиқди.

🩺 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, оналик ва болалик муҳофазаси бўйича бажарилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлар тингланди.

‼️ Йиғилиш сўнгида пастга тушган ҳолда бирламчи бўғин фаолиятини янада ривожлантириш, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, хавфли касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32