💬 — Муассасамизда “робот жарроҳлиги”ни йўлга қўйиш, хусусан, ушбу амалиётни тизза бўғимлари касалликларини даволаш жараёнида қўллашни режалаштирганмиз, — дейди марказ директори Мурод Ирисметов.
🔎 Чунончи, юртимизнинг 48 та тумани ва 10 та шаҳрида сон суяги дистал охири синиқларини ретроград БИОС қилиш, чаноқ-сон ва тизза бўғимларини тотал эндопротезлаш, сон суяги проксимал охири синиқларини янги моделдаги БИОС INTERTAN билан остеосинтезлаш, бутсимон бойламлар жароҳатининг артроскопик аутопластикаси, PRP терапия, АО пластиналари билан остеосинтез қилиш усуллари ўзлаштирилади.
✅ Ўз навбатида, Хитой, Россия, Германия, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, Ҳиндистон каби қатор ривожланган давлатлардан малакали мутахассисларнинг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилиб, улар иштирокида жойларда маҳорат дарслари, тиббий кўриклар ва қўшма операциялар ўтказамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🏥 Тошкентда Неврология ва инсульт маркази қурилади
🔗 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилиши кутилмоқда
🧪 Аллергология марказида 30 турдаги янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥1
✅ Бугунги тиббиётда буйрак касалликларини эрта босқичда аниқлаш ва илғор усуллар ёрдамида даволашнинг янги технологиялари ўзлаштирилмоқда.
💬 — Бу йил асосий эътиборимизни ҳудудларга қаратамиз, — дейди ушбу муассаса директори Ботир Даминов. — Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштирмоқчимиз.
🟣 Бунинг натижасида оғир кечувчи буйрак касалликларини эрта ташхислаш ва муолажа қилишда юқори самарага эришилади ҳамда беморларнинг ортиқча вақт, маблағ сарфлаб, хорижга, пойтахтимиз ва вилоятлар марказларига қатнови сезиларли даражада камаяди.
📍 Шу билан бирга, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ташкил этиш, янги ташхислаш ва даволаш усулларини жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ўтказиш учун Хитой, Россия, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь каби давлатлардан мутахассисларни жалб қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22
✅ Янги Ўзбекистон келажагини болаларимизнинг тимсолида кўрамиз. Шу маънода, уларнинг саломатлигига эътиборли бўлиш долзарб вазифалардан саналади. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида ана шу масала устуворлик қилиб келмоқда.
💬 — Гап фарзандларимиз саломатлиги хусусида бораркан, фаолиятимизни янада кучайтиришимиз талаб этилади, — дейди мазкур муассаса директори Абдуманноп Абдуқаюмов. — Шундан келиб чиқиб, жорий йил учун қатор долзарб вазифаларни белгилаб олганмиз.
📊 Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини скрининг қилиш 50 фоиздан 95 фоизга етказилади. Шу мақсадда ҳар бир туғруқхона масъул ҳамширалари иш жойларида аудиоскрининг амалиётига ўқитилади ва аудискрининг натижаларини марказга автоматик юбориш тизими йўлга қўйилади.
🛬 Чет элдан 18 нафар етакчи мутахассисни бу ерга жалб этишни режа қилганмиз. Шунга мос ҳолда 250 нафар мутахассис иш жойининг ўзида, 150 нафари эса хорижда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширади.
🟣 Тиббиёт муассасаларида 0-18 ёшдаги болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари сифатини янада яхшилаш мақсадида Германия Тараққиёт банки(КfW)нинг “Болаларга тиббий хизматни ривожлантириш бўйича дастури”ни амалга ошириш ниятимиз ҳам бор. Эътиборлиси, ҳозирга қадар бу молия муассасаси билан 27 млн. евролик дастлабки келишувга эришилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️В нашей стране уделяется большое внимание оснащению медицинских учреждений современным лабораторным оборудованием.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
✅ “Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди.
📝 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.
🔎 Университет фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🤩1
📊 Жаҳон соҳлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, яқин йилларда Ер юзи аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади. Ҳатто баъзи тараққий этган мамлакатлар аллақачон ушбу чизиққа етиб улгурган.
💬 — Йил охиригача марказимизда 8 та, ҳудудий филиалларимизда 4 та, туман (шаҳар) шифохоналарида 2 та янги диагностика усулини амалиётга киритамиз, — дейди И.Разикова. — Шунингдек, пойтахт, вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда 2 тадан илғор даволаш усулларини жорий этмоқчимиз.
📍 Ўз навбатида, бу йил Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси орасида бронхиал астманинг молекулар-генетик маркерлар ёрдамида персоналлаштирилган клиник даволаш протоколларини ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича иш бошланади.
📌 Тиббий туризмни ривожлантириш — 2025 йилдаги яна бир устувор мақсадимиз. Бу орқали марказимизга келадиган чет эллик беморлар сонини 2 марта, ҳудудларда эса 2 карра кўпайтиришга эришилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18
🔎 Яқин йилларгача буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар жуда кўп қийинчилик ва оворагарчиликларга дуч келган. Қолаверса, гемодиализ ва нефрология хизмати сифати ҳам мутлақо талабга жавоб бермас эди.
💬 — Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилгунга қадар юртимиз бўйича беморларга жойлардаги шифохоналарнинг бор-йўғи 38 та бўлимда 283 та гемодиализ аппарати орқали хизмат кўрсатилар эди, — дейди муассаса директори Ботир Даминов.
➡️ Беморларнинг шифохонага келиб-кетишлари ҳам инобатга олинган. Бунинг учун заруратга кўра тез тиббий ёрдам хизмати машиналари жалб этилмоқда.
📈 Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида магистратура ва клиник ординатурада шифокор-нефролог, болалар нефрологи ва гемодиализ мутахассисларини тайёрлаш йўлга қўйилди. Бинобарин, 74 нафар шифокоримиз 10 та хорижий давлатда малака ошириб қайтди.
🏥 Энг муҳим янгиликлардан бири Президентимизнинг тегишли қарори асосида марказимиз учун замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги бино барпо этилиши бўлди. Ҳозир ушбу иншоотни қиймати 7 млн. АҚШ доллари ва 45 млрд. сўмга тенг илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🔥2
✅ Юртимизда ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда. Натижада илгари фақат илғор хорижий мамлакатлар ва пойтахтда бажарилган мураккаб жарроҳлик амалиётлари эндиликда ҳудудларда муваффақиятли ўтказиляпти.
🫀Шунингдек, ўтган йили клиника мутахассислари томонидан вилоятнинг барча туманлари бўйлаб 8500 нафардан зиёд беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 600 нафардан ортиғида коронар қон томирларни стентлаш, сунъий қон айланиш шароитида юракнинг очиқ операциялари ва ишлаб турган юракда ноёб амалиётлар бажарилди.
💬 — Қолаверса, авваллари мамлакатимизда буйрак трансплантацияси ўтказилмаслиги боис беморлар хорижга даволангани боришга мажбур эди, — дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадамин Мадазимов.
🔎 — Қувонарлиси, юртимизда соҳага қаратилаётган эътибор туфайли ушбу ноёб операцияни институтимиз клиникасида ҳам ўтказиш йўлга қўйилиб, шу кунгача 20 нафардан зиёд беморда бу амалиёт муваффақиятли бажарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🔥1🤩1
💬 — Илм-фан ютуқларини соҳамизга кенг ва самарали татбиқ этиш учун, аввало, юқори салоҳиятли мутахассислар керак, — дейди ушбу муассаса директори Улуғбек Сабиров. — Айниқса, жойларда бунга эҳтиёж юқори. Шу мақсадда йил охиригача ҳудудий филиалларимизда фаолият юритаётган 15 нафар шифокор хорижга малака ошириш учун юборилади.
🔬 Барча ҳудудий филиалларни 5 турдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали тери хасталикларини эрта босқичда ташхислаш ва даволаш усуллари жорий этилади.
🏥 Марказнинг Хоразм филиали Хива шаҳридан Урганч шаҳрига кўчирилади ва ундаги бактериологик лабораторияда экма усулида текшириш, трихология йўналишида соч кўчириб ўтказиш йўлга қўйилади.
✅ Тошкент вилояти филиалида эса иммуногистохимия текширув усули йўлга қўйилади. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🔥1
✅ Специализированные медицинские услуги в нашей стране становятся ближе к населению. В результате сложные хирургические операции, которые ранее проводились только в развитых зарубежных странах и столице, теперь успешно выполняются и в регионах.
🫀Также в прошлом году специалисты клиники обследовали более 8500 пациентов со всех районов области, более 600 из них выполнено стентирование коронарных артерий, операции на открытом сердце в условиях искусственного кровообращения, уникальные хирургические вмешательства на работающем сердце.
💬 — Раньше в нашей стране не проводилась трансплантация почки и больные были вынуждены выезжать на лечение за границу, — говорит ректор Андижанского государственного медицинского института, профессор Мадамин Мадазимов. — Благодаря вниманию, уделяемому данному направлению, эта уникальная операция стала выполняться и в клинике нашего института, и на сегодняшний день данная процедура успешно проведена более чем 20 пациентам.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥5
"Болалар саломатлиги" ахборот тизими ишга туширилади
📌 Хусусан, тақдимотда қайд этилганидек, “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир фарзандга қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Уларга тиббий, реабилитaция, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс равишда кўрсатилади...
🌐 @ssvuz | 🌐 @ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐 Instagram
✅ Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Миллий тиббиёт маркази мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари орасида биринчи бўлиб 7/24 иш режимига ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35
✅ “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди.
🔎 2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🤩1
✅ Ўзбекистонда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари доирасида тез тиббий ёрдамни такомиллаштиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
🏥 Хусусан, Қўшработ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилиши учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада ҳудуднинг 142 минг нафар аҳолисига хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🤩2🔥1