Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “IOC UZBEKISTAN 2024” IV халқаро офтальмологлар конгрессида юртимиз ва 20 га яқин хорижий давлатлар мутахассислари жам бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Проходящий в столице IV Международный офтальмологический конгресс еще раз доказал, что медицина не знает границ. Наряду с офтальмологами нашей страны собрались более ста опытных специалистов около 20 стран мира.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
🔬 Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди.
➡️ Маълумки, илдиз ҳужайралари ўз-ўзидан кўпайиш, митоз ёрдамида бўлиниш ва махсус ҳужайралар ҳосил қилиш, яъни турли аъзо ва тўқималарга айлана олиш хусусиятига эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🤩1
❓Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
🥙 Овқатланиш рационини тузишга жиддий эътибор бериш орқали қарилик ва у билан боғлиқ нохуш оқибатларни, масалан, ажин тушишини анча кечиктириш мумкин. Бунда нафақат маҳсулотлар танлови, балки уларни қандай танаввул қилишни ҳам билиш муҳим.
📝 Қуйида қаришни секинлаштириш учун овқатланишнинг асосий қоидаларини келтириб ўтамиз.
🥩 Табиий ва “ҳақиқий” маҳсулотларни танланг. Аввало, ишлаб чиқариш жараёнида витамин ва озуқа моддаларининг кўп қисми олиб ташланган, аммо токсинлар ва яширин шакар билан тўлдирилган қайта ишланган маҳсулотлардан сақланинг. Ярим тайёр маҳсулотлар ўрнига қорамол, балиқ, парранда гўшти, сабзавот, мева ва ёнғоқларни сотиб олинг.
🔹 Таомни камроқ, аммо секин танаввул қилинг. Калорияларни чеклаш ҳаётни узайтириши илмий жиҳатдан исботланган. Секин овқатланиш озуқа моддаларининг яхшироқ сўрилишига ва яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, шунингдек, иммунитетни ҳимоя қилиш учун жуда муҳим бўлган ичак флораси мувозанатини ҳам таъминлайди.
🍎🍆Мева-сабзавотлар соғлом овқатланишнинг асосидир. Улар танамизга қаришнинг баъзи таъсирига қарши курашадиган пребиотик ва антиоксидантларни етказиб беради. Гарчи кўпчилик мева-сабзавотларнинг афзалликлари ҳақида яхши билса-да, одатда дастурхонимизда бундай неъматлар етарли бўлмайди. Уларнинг ўрнига кўпроқ столимизда гўшт ёки қайта ишланган маҳсулотлар туради.
🧄 Рационингизда кўкат ва зираворлар ҳам бўлсин. Хушбўй зираворлар антиоксидант, овқат ҳазм қилиш, дезинфекциялаш, гликация ҳамда яллиғланишга қарши курашиш ва бошқа фойдали хусусиятларга эга. Айниқса зарчава (куркума), долчин, райҳон, занжабил, саримсоқ, бибария (розмарин), кашнич, кардамон, зира ва хантал фойдали. Улар нафақат таомномангизни хилма-хил қилади, балки ёшликни сақлашга ёрдам беради.
🍗 Қорамол, балиқ ва парранда гўштини камроқ, лекин сифатлисини танаввул қилинг. Мустаҳкам саломатлик ва тетиклик учун ҳар килограмм вазнга атиги 0,8-1 грамм ҳайвон оқсили керак. Умуман олганда, бу кунига бир марта қорамол, балиқ ёки парранда гўшти ейиш дегани. Асосийси — таркибида гормонлар ва антибиотиклар бўлмаган сифатли маҳсулотларни топа олиш. Қаришга қарши парҳезнинг асосий улушини ўсимлик маҳсулотлари (сабзавотлар, донлар, ёнғоқлар) ташкил қилиши муҳим, уларда ҳам оқсил мавжуд.
🚴🏻♂️ Ёш кўриниш ва ўзингизни анча бақувват ҳис қилиш учун нафақат таомномангизни мувозанатлашингиз, балки уйқу режимини тартибга келтиришингиз, шунингдек, мунтазам жисмоний фаолликни ҳам одат қилишингиз зарур. Акс ҳолда, ҳеч қандай “яшартирувчи олма” иш бермайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

👍19🔥2
❗️Якунланган ҳафтада соғлиқни сақлаш тизимида юз берган энг муҳим воқеалар дайжести
▶️ Тошкент шаҳри Ўзбекистон педиатрларининг IХ съездига мезбонлик қилди
❓Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “IOC UZBEKISTAN 2024” IV халқаро офтальмологлар конгрессида юртимиз ва 20 га яқин хорижий давлатлар мутахассислари жам бўлди.
➡️ Тадбир доирасида Польшанинг Люблин тиббиёт университети билан илмий-амалий ҳамкорлик…

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🚑 Кутилмаганда содир бўладиган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириши турган гап. Табиийки, бундай паллада энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” ходимлари бемор учун кўмакка ошиқади.
⏩ — Шу йил январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 2 миллион 531 минг 699 та ва туғуруқлар – 64 минг 446 тани ташкил қилди.
📲 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 853 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22
#Таълим
📌 Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
🌐 @ssvuz | 🌐 @ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐 Instagram
➡️ Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🖥 Mpox (маймун чечаги) вируси август ойи ўрталарида Африка минтақасида фавқулодда ҳолат, деб эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
📌 Бироқ касалликка ташхис қўйиш жараёни узоқ вақт талаб этиши ва қатор ҳудудларда диагностика имкониятлари чеклангани туфайли вируснинг тарқалиши тезлашиб кетаётган эди.
‼️ ПЗР-тестдан, биринчи навбатда, эпидемия авж олган ҳудудлар ҳамда тезкор ва аниқ диагностика воситаларига эҳтиёж кескин ошган мамлакатларда фойдаланишга рухсат берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16
➡️ 2024 йилги Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология бўйича совриндорлари номи маълум бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4
🖥 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 7 октябрдаги тегишли буйруғи билан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ўтказиш бўйича ваколатли ишчи орган этиб белгиланди ва унинг таркибидаги Қиёслаш лабораторияси — Вазирликнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥3
🚑 Тезлик — “103” хизматида ҳал қилувчи мезон. Чунки, аввало, чақирув манзилига жуда қисқа вақтда етиб бориш керак! Кейин беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади!
⏩ — 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида “103” хизматига жами 1 990 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шунингдек, 1 287 та ҳолатда тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув манзилига етиб боргач, эшикни очмаслик вазияти қайд этилган. Инсон саломатлиги, ҳаёти ҳақида кетар экан, бундай мурожаатлар бўлиши афсусланарли, албатта.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
❓Кузда кўз касалликлари нега авж олади? Мутахассис улардан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди
🌦 Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб бормоқда. Ушбу фаслда кўпчиликнинг иммунитети сустлашиб, шамоллашга мойиллиги ортади. Қолаверса, бу пайтда кўз билан боғлиқ турли мавсумий касалликлар авж олади.
❓Хўш, улардан сақланиш учун нима қилиш керак?
👨🏻⚕️ Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов бу борада ўзининг бир қанча тавсияларини берди.
👁 — Кузда ҳароратнинг ўзгариши, шамоллар ва ҳаво намлигининг пасайиши кўз билан боғлиқ турли касалликлар хавфини оширади, — дейди мутахассис. — Шунингдек, бу даврда ўсимликлар ва дарахтларнинг чанг чиқариши энг юқори даражада бўлади. Оқибатда одамлар орасида аллергик реакциялар, хусусан, вирусли конъюнктивит ва мавсумга хос бошқа кўз муаммолари кўп учрайди. Улардан бири аллергик конъюнктивитдир.
🍁 Ушбу касалликнинг асосий сабаби ҳашаротлар, ўсимлик чанглари ва бошқа аллергия чақирувчи омиллардир. Хасталик қўзғаганда беморда кўзнинг қизариши, ёшланиши ва қичишиш кузатилиб, унда ёт нарса бордай туюлади.
🕶 Хасталикдан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиш, хонадаги ҳаво фильтрларидан фойдаланиш, аллергияга қарши дори воситаларини шифокор маслаҳати билан қабул қилиш лозим.
👀 Ушбу фаслда кўп учрайдиган яна бир касаллик қуруқ кўз синдроми бўлиб, унга ҳаво совуши ва шамоллар кучайиши сабаб бўлади. Қолаверса, ҳаво намлигининг камайиши ҳам кўзнинг қуруқлигига таъсир қилади.
🔬 Хасталик пайти беморда кўз қичишиши ва қуриши, унда ёт нарса бордай ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик ҳамда кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши кузатилади.
🖇 Биламизки, куз фасли вирусли инфекциялар учун ҳам қулай давр ҳисобланади. Шу боис бу пайтда кўпчилик инсонларда яна бир кўз касаллиги — вирусли конъюнктивит қўзғайди. Ушбу хасталик вируслар орқали юқади ва жуда тез тарқалиши мумкин.
‼️ У кўз қизариши, қичишиш, бош оғриғи ва томоқ оғриғи каби умумий вирусли касалликлар билан бирга намоён бўлади. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш — қўлларни тез-тез ювиш, кўзларга тегмаслик, агар вирусли инфекция белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Қуруқ кўз синдромидан сақланиш учун шифокор тавсияси асосида махсус ёш томчиларидан фойдаланиш, компьютер ёки смартфон билан узоқ вақт ишлаганда ҳар 20 дақиқада кўзларни дам олдириш, намлагичлар орқали хонада ҳаво намлигини таъминлаш керак.
🖇 Биламизки, куз фасли вирусли инфекциялар учун ҳам қулай давр ҳисобланади. Шу боис бу пайтда кўпчилик инсонларда яна бир кўз касаллиги — вирусли конъюнктивит қўзғайди. Ушбу хасталик вируслар орқали юқади ва жуда тез тарқалиши мумкин.
‼️ У кўз қизариши, қичишиш, бош оғриғи ва томоқ оғриғи каби умумий вирусли касалликлар билан бирга намоён бўлади. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш — қўлларни тез-тез ювиш, кўзларга тегмаслик, агар вирусли инфекция белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍15🤩1
👁 Ёш ўтиши билан инсоннинг кўриш қобилияти пасая боради. Бу — организм кексая бошлаганда юз берадиган ўзгаришлар билан боғлиқ жараён. Аммо ана шу ўзгаришларнинг аниқ механизмлари фанга маълум эмас эди.
🔬 Бу галги изланишлар давомида катта ёшда кўз равшанлиги пасайишининг ҳужайравий механизми тасвирлаб берилди ва мазкур жараённи тўхтатиш имконини берувчи усул таклиф қилинди.
📌 Янги тадқиқотда олимлар пресбиопияни инсон илдиз ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда моделлаштирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 Урология соҳасида жорий этилаётган янги технологиялар, илғор даволаш ва диагностика усуллари юртдошларимизга мазкур йўналишда кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13