Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.36K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
25 майдан 7 июнга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейсларнинг янги рўйхати тасдиқланди.

25-31 май кунларига белгиланган рейслар жадвали:

25 май. Тошкент - Екатеринбург - Тошкент
26 май. Тошкент - Москва – Тошкент
27 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
28 май. Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент
28 май. Тошкент - Истанбул – Тошкент
29 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
29 май. Тошкент - Москва – Тошкент
30 май. Тошкент - Москва – Тошкент

1-7 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент - Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент - Шаржа - Тошкент
3 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
6 июнь. Тошкент – Қоҳира – Тошкент
6 июнь. Тошкент - Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

Эслатиб ўтамиз, хориждан қайтган фуқароларимиз, 14 кун давомида карантинда бўлишади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Касалланиш ҳолатлари шу темпда ўсса, қатъий карантин қайтади» - Вазир ўринбосари билан суҳбат

📹 Тўлиқ видео

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺 2020 йил 24 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3132 (+17) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланди.
Айни пайтда юртимизда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 587 нафар беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗНИНГ УЧТА ҲУДУДИДАН 33 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2565 НАФАРГА ЕТДИ

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар ҳамда Навоий вилоятида 8 нафар, жами 33 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
❗️Эндиликда Тошкент шаҳрида тузалганлар 919 нафарга етди, даволанаётганлар эса 353 нафарни ташкил этмоқда. Самарқанд вилоятида эса соғайганлар 230 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафар бўлиб турибди. Навоий вилоятида дарддан фориғ бўлганлар 10 нафар, даволанаётган эса 78 нафарни ташкил этмоқда.
Аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланаётган фуқаролар ҳам айнан ушбу учта ҳудуд: Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

‼️Шу боис, ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда беморларни самарали даволаш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда.

❗️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 33 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2565 нафарга етди.
❗️Ҳозирда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 3132 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 554 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺 Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир гуруҳ шифокор мутахассисларимиз 14 кун давомида Тожикистон Республикасида бўлишиб, тожикистонлик ҳамкасбларига яқиндан кўмак беришди. Улар билан биргаликда коронавирус инфекциясининг олдини олиш ҳамда даволашга қаратилган самарали амалий чора-тадбирларни амалга оширишди.
Шарафли вазифани муносиб тарзда бажариб қайтишган тиббиёт ходимлари юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олинди.
❗️Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган дастур орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Группа наших медицинских специалистов посетила Республику Таджикистан и в течение 14 дней оказывала непосредственную помощь таджикским коллегам. Вместе они реализовали эффективные практические меры по профилактике и лечению коронавирусной инфекции.
Представители Министерства здравоохранения нашей страны торжественно и с высоким уважением встретили медицинских работников, вернувшихся после выполнения такого почетного задания.
❗️Подробнее об этом можно узнать в программе телеканала «Узбекистон 24».

Официальный канал Минздрав — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда замонавий Болалар миллий тиббиёт маркази бунёд этилди.
Қиймати 130,58 миллион АҚШ долларига тенг мазкур замонавий Марказ 280 ўринли бўлиб, кунига 250 нафар беморни қабул қилиш имкониятига эга. Муҳими, энг замонави тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ҳамда малакали кадрлар билан таъминланган ушбу тиббиёт марказида йилига ўртача 1500 та мураккаб ва ноёб операцияларни амалга ошириш мумкин.
❗️Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган дастур орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В Ташкенте построен Детский национальный медицинский центр.
Центр стоимостью 130,58 млн. долларов США рассчитан на 280 коек и может принять 250 пациентов в день. Самое главное, что в этом медицинском центре, оснащенном новейшим медицинским оборудованием и квалифицированным персоналом, могут выполнять в среднем 1500 сложных и уникальных операций в год.
❗️Подробнее об этом можно узнать в программе телеканала «Узбекистон 24».

Официальный канал Минздрав — @ssvuz
🔺 2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3164 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса Карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2565 (+33) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 12 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда яна 8 нафари Навоий вилоятидан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 586 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚠️Бугун касаллига тасдиқланган 49 нафар беморнинг 5 нафари хориждан келган, 8 нафари карантин муассасаларидан, 36 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3164 нафар касалликка чалинган беморлардан 2565 нафари бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 586 нафар бемор даволанмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺 2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарни ташкил этмоқда.
⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, улардан 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими. 5 нафари эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.
❗️Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 602 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
3 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА САМАРҚАНДДА 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2586 НАФАРГА ЕТДИ


Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси узоқ масофага қатновчи юк автомашинаси ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган.Таҳлил натижаларига кўра, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Ҳудудлар бўйича оладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 36 ёшда, ёши кичиги эса 23 ёшда.

Эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида тузалганлар 122 нафарга етди, даволанаётганлар эса 9 нафарни ташкил этмоқда. Яъни, Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (6 нафари Оқдарё туманидан, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан 4 нафардан, Иштихон, Пайариқ ва Тойлоқ туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ. Эндиликда вилоятда соғайганлар 247 нафар, даволанаётганлар 90 нафар ташкил этмоқда.

❗️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2586 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ РЕСПУБЛИКА “ИПОТЕКА БАНК” ХОДИМИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йил 24 май куни республика “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.


❗️Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

❗️Банк биносида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги мутахассислари томонидан зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

‼️Аҳоли орасидан коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари учраб турганини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан, яна бир бор, карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби эҳтиёт чораларини кўришни ва санитария қоидаларга қатъий амал қилишларини сўрайди.

‼️Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ҲАМ 21 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2600 НАФАРДАН ОШДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 20 ёшда.

Беморлардан 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 1 нафари Шаржа – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олишган.
3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса (27 ёшли ва 24 ёшли) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 42 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2607 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

⚠️ Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚠️Бугун касаллиги тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари (70 фоизи) хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар бўлса, қолган 15 нафари эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.

@ssvmatbuotkotibi
​​🔺 2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегера пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН 17 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2624 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар ҳамда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (26 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлса, яна 1 нафари (45 ёшли аёл) Тошкент вилоятидан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан, 2 нафари эса Тожикистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 940 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 955 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 426 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам аёл (65 ёшли ва 46 ёшли) бўлиб, Андижон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 169 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 17 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар сони 2624 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz