This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб қарийб 120 миллион қон топшириш ҳолатлари қайд этилади. Бироқ, бу глобал эҳтиёжларни қондириш учун етарли эмас ва кўплаб беморлар ўз вақтида хавфсиз қон қуйишга муҳтож бўладилар.
❓Кимлар қон донори бўлиши мумкин?
❓Топширилган қон миқдори организмда қанча вақт давомида тикланади?
❓Қаерда ва қай тартибда қон топшириш мумкин?
❓Кимлар қон донори бўла олмайди?
✅ 14 июнь — Бутунжаҳон қон донорлари куни арафасида ушбу саволларга Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳи раҳбари Зулфия Исмоилова батафсил жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 На днях Ассоциация нейрохирургов Узбекистана в сотрудничестве со Всемирной федерацией нейрохирургических обществ организовала специальные курсы повышения квалификации для более чем 200 молодых нейрохирургов нашей страны.
✅ В рамках данного мероприятия, направленного на донесение современных знаний до каждого молодого нейрохирурга, поддержку молодых специалистов, налаживание отношений «наставник-ученик», организацию научных мастер-классов, объединение теории и практики, около 20 ведущих ученых сферы, приглашенных из зарубежных стран, поделились своим опытом и знаниями.
📹 О подробностях мероприятия рассказывается в видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️Кучли бош оғриғи, нутқ бузилиши, вақтинча кўрмаслик... Бу — кўз мигрени аломатлари бўлиши мумкин
📌 Кўз – инсон танасидаги энг нозик аъзо. Шу боис уни парваришлаш ва зарур озуқа моддалари билан таъминлаш алоҳида эътиборни талаб қилади. Акс ҳолда турли муаммолар кузатилиши ҳеч гап эмас. Шулардан бири кўз мигренидир.
Хўш, у қандай касаллик? Кўз мигренининг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?
Ушбу саволларга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси шифокори Мавжуда Жунадуллаева жавоб берди.
🤕 — Мигреннинг бир нечта тури мавжуд. Уларнинг сабаблари, кечиши ва бошқа симптомлари ўхшаш ёки бир-биридан фарқланади, — дейди мутахассис.
👁 — Кўз мигрени эса мигреннинг бир тури бўлиб, бунда бош ва кўзнинг оғриши, кўнгил айниши билан бирга, кўриш майдонида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади. Баъзи беморларда кўз тирқиши қисилиши, кўз ҳаракати чекланиши ва нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши (диплопия) рўй беради.
🥞 Касаллик бир неча босқичларда ривожланади. Аввалига беморда чарчоқ, уйқу босиши, кўп эснаш, чанқаш, ширинликка бўлган эҳтиёж кучаяди. Ёруғлик ва баланд товушлар беморга ёқмайди. Бошнинг энса қисмида тиришиш кузатилиб, бу ҳолат 1 соатдан 2-3 кунгача давом этиши мумкин.
👀 Кейинги босқичда кўз олдида ялтироқ доғлар ва ёруғлик чақнаши билан бирга, кўриш майдонида нуқсонлар юзага келади ва объектлар шакли бузилиши, ҳатто, вақтинча кўрмаслик кузатилади.
🖇 Баъзи беморларда эса нутқ бузилиши, қўлларда увишиш намоён бўлиб, бу симптомларнинг давомийлиги одатда 5-60 дақиқа давом этади.
💊 Учинчи босқичда касаллик бошнинг ярмида кучли оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан кечиб, кўпинча бош оғриғига қарши препаратлар беморга фойда бермайди. Кучли чарчоқ ва оғриқ туфайли у ухлай олмайди.
🩺 Тўртинчи босқич оғриқлар аста-секинлик билан қайтиши, кўриш қобилиятининг тикланиши билан 2 соатдан 3 кунгача давом этади.
👨🏻💻 Кўз мигренининг белгилари беморда мунтазам кузатилмайди ва бу хасталикка барча касб эгалари чалиниши мумкин. Қолаверса, касаллик ёш танламайди, яъни ёш болалар, ҳомиладорлар ва катта ёшли инсонларда ҳам бирдек кузатилади.
❇️ Хасталик хуружи кўпинча қуйидаги сабаблар таъсирида бошланади:
📱 компьютер, телефон ва гаджетлардан узоқ вақт фойдаланиш;
🥱 сурункали чарчоқ ва уйқусизлик;
😔 кучли стресс;
🧪 гормонлар алмашинувининг бузилиши;
💊 айрим дори воситаларининг асорати;
🥮 ширинликка ружу қўйиш;
🩺 кислород етишмаслиги;
🌥 об-ҳаво ўзгаришлари ва бошқалар.
🛏 Касаллик ва хуружларининг олдини олиш учун ўз вақтида дам олиш, ортиқча жисмоний ва ақлий зўриқмаслик, ўткир ҳид ва таъмли маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, зарарли одатлар (тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш)ни тарк этиш, стресс ҳолатларига тушмаслик, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим.
‼️ Агар касалликнинг белгилари давом этса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

❓Фахрий донорлар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинишини биласизми?
📌 Донорлик – савобли амал! Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси. Донорлар ана шундай инсонлар бўлиб, улар туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади.
❓Хўш, юртимизда донорлик фаолияти қандай йўлга қўйилган? Беғараз қон топширувчи шахслар қандай ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга?
📋 Қонунчиликка кўра:
📊 қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади;
📌 мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;
▶️ қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади;
🔹ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинади;
♻️ донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади. Донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;
❗️донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилмайди;
🔎 донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киради;
📌 соғлиғи сақланиши тиббиёт ходимлари томонидан кафолатланади ҳамда соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланади.

❗️Ёзнинг севимли маҳсулоти: Эртаки тарвуздан заҳарланмаслик учун уни қандай тўғри танлаш керак?
☀️ Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни танлов қилиш мушкул.
🍉 Аммо, кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.
❓Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан зарарли? Уни қандай фарқлаш мумкин?
👨 Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи А.Шукуров жавоб берди.
📌 — Тарвуз ёз фаслида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири. Унинг таркибида организм учун фойдали бўлган минерал ва витаминлар бисёр, — дейди мутахассис. — Ушбу резавор 92 фоиз сувдан иборат бўлиб, нафақат чанқоқни қондиради, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Хусусан, тарвуздаги калий ва магний асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир этади.
💊 Унинг антиоксидантлик хусусияти жуда юқори бўлиб, таркибидаги ликопин, А, В, C каби дармондорилар ҳамда картоноид яллиғланиш ва эрта қаришга тўсқинлик қилади. Шунингдек, бу маҳсулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради ва холестерин даражасини назорат қилади.
💪 Аммо бу жараёнда эҳтиёткорликни унутмаслик, айниқса, тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. Афсуски, бугун кўпчилик деҳқонлар ушбу маҳсулотни етиштиришда азотли ўғитлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланади. Бу эса тарвуздан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.
⏰ Агар кимдир таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.
🤒 Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқларнинг совқотиши, тери рангининг ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.
🏥 Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини-ўзи даволаш қатъиян ман этилади.
🔎 Шунингдек, бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
❇️ Хусусан, тарвуз харид қилаётганда, аввало, маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш, унинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. У шикастланмаган, ёриқларсиз, қораймаган ҳамда моғорламаган бўлиши керак. Тарвуз кесилганда ранги тоза қизил ва ўзгармаган бўлади. Тановул қилишдан аввал тарвузни албатта яхшилаб ювиш лозим.
‼️ Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат беради.

❓Кимлар аъзо ва тўқималар бўйича донор бўлиши мумкин?
❓Донорлик учун қандай қарши кўрсатмалар бор?
❓Юртимизда трансплантация амалиётларининг амалга оширилиши қандай кечмоқда?
✅ Ушбу саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хируругия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантологи Акром Аҳмедов батафсил жавоб беради.

❗️Бутунжаҳон қон донорлари куни 20 йилдан буён нишонланади
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, 14 июнь куни бутун дунё бўйлаб “Қон донорлари кунига 20 йил тўлди: донорларга миннатдорлик билдирамиз” мавзусида акция ташкил қилинади.
🩸Маълумотларга кўра, 169 та давлатда 13 300 та қон марказлари мавжуд, жами 79 та давлатда миллий қон заҳирасининг 90% дан кўпроқ қисми ихтиёрий беғараз донорлар эвазига тўлдирилади.
🗓 Бу йил Бутунжаҳон қон донорлари куни 20-бора нишонланар экан, дунё бўйлаб қон донорларига йиллар давомида инсонлар ҳаётини сақлаб қолганлари учун миннатдорлик билдириш ҳамда донорликнинг беморлар ва инсоният учун қанчалар муҳим эканини яна бир бор таъкидлаш имкони туғилади. Бу, шунингдек, хавфсиз қон қуйишни кенг тарғиб қилиш учун яна бир фурсатдир.
📌 Ўз ўрнида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатимиздаги барча қон донорларига миннатдорлик билдириб, уларнинг аҳоли саломатлигини яхшилаш борасидаги юксак фидойилигини қадрлашини таъкидлайди.

❗️Буни билишингиз керак!
🤱🏻 Болани она сути билан озиқлантириш унинг саломатлигини таъминлашнинг энг самарали усулларидан биридир. Афсуски, ЖССТ маълумотларига кўра, унинг тавсияларига қарамай, бутун дунёда 6 ойгача бўлган чақалоқларнинг ярмидан камроғи фақат она сути билан озиқланади.
📌 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий ходими Ноиба Азимова она сутининг аҳамияти, унинг таркибида қандай моддалар борлиги ҳамда бола организми учун нимаси билан фойдали экани ҳақида батафсил маълумот беради.

📌 Куни кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди.
💬 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров ушбу воқеликнинг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.