❗️Мутахассис: Қўзиқориннинг истеъмолга яроқли ва заҳарли турларини бир-биридан ажратиш жуда мураккаб
🌧 Баҳорда тез-тез ёмғир ёғиши туфайли дала-даштларда қўзиқоринлар кўпаяди. Бундай пайтда уларни билиб-билмай истеъмол қилиш гоҳида нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
🍄 Чунки ушбу табиат неъматининг айрим турлари ўта заҳарли бўлиб, инсон саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. Айниқса, қўзиқоринларнинг моғорлаган, шиллиқ билан қопланган ва узоқ муддат туриб қолганлари истеъмол қилинганда организмга жиддий зарар етказиши ҳеч гап эмас.
❇️ — Ўзбекистон заминида замбуруғларнинг 200 га яқин тури аниқланган, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Жуман Тўйчиев. — Шундан 20 га яқини истеъмол учун яроқли. Баҳор ва куз фасли қўзиқоринни севиб истеъмол қилувчилар учун қулай фурсат ҳисобланиб, кўча-кўйлар, катта автомагистрал йўлларда айрим шахслар томонидан қўзиқоринларни сотиш ҳолатлари кузатилади.
🖇 Унинг истеъмол қилиш мумкин бўлган ва заҳарли турларини бир-биридан ажратиш жуда мураккаб. Кўп ҳолларда улар бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Яроқлиларига — оқ қўзиқорин, қизил қўзиқорин, шампиньон ва опёнок кабилар, заҳарлиларига — қизил мухамор, кулранг мухамор, сатанин, сариқ сохта қўзиқорин, сохта шампиньон ва бошқалар киради.
🫙Айниқса, рангсиз қурбақасалла турдагиси энг заҳарли бўлиб, унинг озгина миқдори ейилганда ҳам киши ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин. Тузланган ёки маринадланган қўзиқоринларни рухланган идишларда сақлаганда ҳам заҳарланиш рўй бериши эҳтимоли юқори.
📌 Бундан ташқари, унинг "сморчок" ва "строчок" турларидан нотўғри таом тайёрланиши ҳам заҳарланишга сабаб бўлади. Чунки унинг таркибида зарарли гельвелат кислотаси бўлиб, у сувда яхши эрийди. Шу сабабли ушбу қўзиқоринларни истеъмол қилишдан олдин қайнатиб, сувини тўкиб ташлаш керак.
🛣 Шунингдек, автомагистрал йўл ёқалари, кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофларида ўсадиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин. Сабаби машиналардан чиқадиган ис гази ва заҳарли моддаларни қўзиқоринлар таркибига сингдириб олиши мумкин. Яъни бундай ҳолларда истеъмолга яроқли бўлган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин.
✅ Одатда ушбу маҳсулотни тановул қилганда бир ёки бир неча шахслар заҳарланади. Бундай пайтда касаллик белгилари унинг турига қараб, турлича намоён бўлади.
🤕 Асосан беморда асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўнгил айниши, қайт қилиш, кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, қорин соҳасида қаттиқ оғриқлар, бош айланиши, ич кетиши, кўздан ёш оқиши каби белгилар кузатилади.
🩺 Шунингдек, томир уриши секинлашади ва сустлашади, алаҳсираш, титраш кузатилади. Кўз қорачиғи кенгаяди ёки тораяди. Заҳарланган инсонга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кундан сўнг соғайиб кетади. Акс ҳолда, беморнинг аҳволи оғирлашиб, ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.
📄 Бундай нохуш ҳолатлар кузатилмаслиги учун ҳар бир шахс заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши лозим. Бозорлар ва савдо дўконларидан ушбу маҳсулотни харид қилмоқчи бўлсангиз, гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари ҳамда ветеринария-санитария лаборатория мутахассислари томонидан бериладиган маълумотномани талаб қилишингиз зарур.
🏭 Автомагистрал йўл ёқалари, заҳарли кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофлари, кўча-кўйларда аҳоли томонидан сотилаётган қўзиқоринларни асло харид қилмаслик керак.
‼️ Энг тўғриси, уни турғун савдо шохобчалари, белгиланган жойлардан сотиб олинг ва маҳсулот сифатини кафолатловчи тегишли ҳужжатлар борлигига эътибор қаратинг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Куни кеча академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ малакали шифокорлари Фарғона вилоятида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказди.
🔬Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бошланган мураккаб операциялар Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида давом эттирилди. Шунингдек, пойтахтлик мутахассислар иштирокида олис Сўх туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔬Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бошланган мураккаб операциялар Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида давом эттирилди. Шунингдек, пойтахтлик мутахассислар иштирокида олис Сўх туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Биласизми?
❗️Қандай одатлар саратонни келтириб чиқариши мумкин?
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, саратон дунёдаги ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири бўлиб, 2020 йилда ундан деярли 10 миллион нафар инсон оламдан ўтган, бу ҳар олти ўлимдан биттаси дегани.
❓Ҳўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади ва уларнинг олдини олиш мумкинми?
✅ Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомов гапириб берди:
🔷 — Касаллик сабаблардан бири — саратон келтириб чиқарувчи канцероген моддалар. Истеъмол қиладиган овқат ва ичимликлар таркибида, нафас оладиган ҳавода ёки тамаки тутунида кўплаб заҳарли канцероген моддалар мавжуд. Шу сабабли, табиий, соғлом овқатланиш, зарарли одатлар, яъни тамаки, нос ва чилим чекишдан воз кечиш, атроф муҳитни, ҳавони озода сақлаш — онкологик касалликлар билан касалланиш эҳтимолини бир неча 10 баробарга камайтиради.
📋 Кейинги сабаб — инсон танасидаги ўсма олди касалликлари ва турли сурункали хасталиклардир. Агар биз ўз вақтида профилактик кўриклардан ўтиб турсак, ва аниқланган ўсма олди касалликлари ҳамда сурункали хасталикларни самарали даволаб, уларни бартараф қилсак, албатта, кейинчалик саратон билан касалланиш эҳтимолининг олдини олган бўламиз.
🦠 Шунингдек, турли вирусли ва бактериал касалликлар ҳам баъзи саратон турларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Масалан, гепатит В ва С вируслари жигар саратонига, Эпштейн-Барр вируси лимфомаларга, Хеликобактер пилори бактерияси меъда саратонига, Одам папилломаси вируси бачадон бўйни саратонига сабабчи бўлади. Шу сабабли, ушбу инфекцион касалликларга қарши кураш, шу жумладан, уларга қарши эмланиш, бу саратон турларини каррасига камайишига олиб келади.
🤦🏻♀️ Стресс ҳам турли онкологик касалликларга олиб келувчи сабаблардан бири бўлиб, тўғри турмуш тарзини кечириш, яхши ҳордиқ чиқариш, ҳаёт ритмини тартибга солиш орқали онкологик касалликларга чалинишнинг олдини олиш мумкин.
🏃🏻 Кам ҳаракатлилик ва семириш ҳам кўпчилик онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун соғлом турмуш тарзини кечириш, соғлом овқатланиш, бадантарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш саратон касаллиги профилактикаси ҳисобланади.
🥙 Бундан ташқари, соғлом овқатланишга эътибор бериш турли ошқозон-ичак онкологик касалликлари, эндокрин аъзолар ўсмаларининг олдини олади. Жуда аччиқ, шўр, ўта ширин ва турли кимёвий моддалар билан ишлов берилган таомлар истеъмолини чеклаш, меъёрга риоя қилиш тавсия этилади.
📌 Умуман олганда, соғлом овқатланиш, атмосфера ҳавоси тозалигига эътибор бериш, соғлом турмуш тарзини кечириш, зарарли одатлардан воз кечиш, жисмоний фаоллик, юқори тиббий маданият, руҳий хотиржамлик каби фазилатларга бой ҳаёт кечириш инсонни онкологик касалликлар билан оғриш эҳтимолини бир неча 10 баробарга камайтиради.

❗️Сегодня в нашей стране происходит немало позитивных изменений в сфере медицины. Эти обновления отражаются на жизни каждого нашего соотечественника.
✅ В частности, в целях охраны здоровья населения, выявления заболеваний на ранних стадиях и своевременного их лечения квалифицированные врачи сами приходят к пациентам, проживающим в отдаленных регионах.
🔷 Так, на днях группа квалифицированных специалистов Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова посетила Ферганскую область и провела высокотехнологичные хирургические операции нескольким пациентам.
📹Об этом подробно рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
✅ В частности, в целях охраны здоровья населения, выявления заболеваний на ранних стадиях и своевременного их лечения квалифицированные врачи сами приходят к пациентам, проживающим в отдаленных регионах.
🔷 Так, на днях группа квалифицированных специалистов Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова посетила Ферганскую область и провела высокотехнологичные хирургические операции нескольким пациентам.
📹Об этом подробно рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пойтахтимизда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан “Неонатологияда янги уфқлар” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокида I Республика неонаталогия анжумани бўлиб ўтмоқда.
📎 Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.
✅ Унда етук соҳа вакиллари, жумладан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази, юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари вакиллари иштирок этмоқда.
🔷 Анжуман доирасида маҳаллий мутахассислар Германия, Испания, Россия Федерацияси, Польша, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган экспертлар билан неонатология соҳасидаги ютуқлар, муаммоларни ечиш усуллари, илмий изланишлар ва уларни амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
📎 Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.
✅ Унда етук соҳа вакиллари, жумладан, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика перинатал маркази, юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари вакиллари иштирок этмоқда.
🔷 Анжуман доирасида маҳаллий мутахассислар Германия, Испания, Россия Федерацияси, Польша, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистондан келган экспертлар билан неонатология соҳасидаги ютуқлар, муаммоларни ечиш усуллари, илмий изланишлар ва уларни амалиётга жорий қилиш борасида фикр алмашмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❓Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми?
📌 Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки бу туридан азият чекади.
🔶 Мутахассисларнинг таъкидлашича, қон-томир касалликлари, бўғимларда туз йиғилиши, ревматизм, веналарнинг варикоз кенгайиши, склероз, асаб хасталикларининг ривожланиши каби бир нечта омиллар томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин.
🟢 — Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минераллар, биринчи навбатда, қонда Д витамини ва кальций миқдори кам бўлганда юз беради.
❗️Шунингдек, мушаклар тонусининг ошиши асаб зўриқиши, камҳаракатлик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли касалликлар билан ҳам боғланиши мумкин.
🫳🏻 Одам ўтирганда, юрганда томири тортишса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш лозим.
📌 Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз, оёқ мушакларини бўшаштиринг.
👣 Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Ёки ўрнингиздан туриб, аста ҳаракатланинг. Имкони бўлса, пол устида оёқяланг юринг.
‼️ Агар оёқ оғриб, томир тортишиши такрорланаверса, шифокор кўригидан ўтиш лозим.

🔬 Дунёда аллергик хасталикларга чалинган беморлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида касалликка ташхис қўйиш, даволаш ҳамда профилактика қилиш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишни тақозо этади.
📋 Президентимизнинг 2023 йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар хусусида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📋 Президентимизнинг 2023 йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар хусусида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади.
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.
🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.
🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐Согласно данным Всемирной организации здравоохранения, около 40% населения планеты страдает аллергическими заболеваниями. У каждого третьего человека аллергический ринит, а у каждого десятого — бронхиальная астма.
📋Следует отметить, что подписанное 23 ноября 2023 года постановление Президента «О мерах по повышению качества профилактики и лечения аллергических заболеваний» вывело работу в этом направлении на совершенно новый этап.
📹В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения, говорится о проводимой работе в рамках исполнения данного постановления.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📋Следует отметить, что подписанное 23 ноября 2023 года постановление Президента «О мерах по повышению качества профилактики и лечения аллергических заболеваний» вывело работу в этом направлении на совершенно новый этап.
📹В видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения, говорится о проводимой работе в рамках исполнения данного постановления.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏞 17-18 мая нынешнего года в древнем и современном городе Бухара пройдет XX конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».
🏢 Ожидается, что в этом престижном мероприятии, проводимом Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром онкологии и радиологии, примут участие более 300 международных делегатов, среди которых ведущие эксперты из более чем 10 стран, в том числе США, Великобритании, Франции, Дании, Российской Федерации, Турции и Индии.
♻️ На мероприятии состоится обмен мнениями по вопросам внедрения в сферу самых современных методов диагностики и лечения, охраны здоровья населения и дальнейшего усиления профилактики онкологических заболеваний.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🏢 Ожидается, что в этом престижном мероприятии, проводимом Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром онкологии и радиологии, примут участие более 300 международных делегатов, среди которых ведущие эксперты из более чем 10 стран, в том числе США, Великобритании, Франции, Дании, Российской Федерации, Турции и Индии.
♻️ На мероприятии состоится обмен мнениями по вопросам внедрения в сферу самых современных методов диагностики и лечения, охраны здоровья населения и дальнейшего усиления профилактики онкологических заболеваний.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻⚕️ Ҳамширалик иши — сўнгги йилларда ўзбек тиббиётида энг кўп такомиллашган йўналишлардан бири десак, муболаға бўлмайди.
🩺 Хусусан, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида катта қадамлар ташланди.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали юртимизда ҳамширалик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🩺 Хусусан, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида катта қадамлар ташланди.
📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали юртимизда ҳамширалик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
❓Аёллар саратоннинг қай турлари билан кўпроқ касалланади?
🩺 “Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув” мавзусида анжуман бўлиб ўтди
🏥 Тиббиётнинг корейс модели бўйича ташкил этилган муассаса
🍄🟫 Қўзиқориннинг заҳарли турларини ажратиш жуда мураккаб
📍Фарғонада бошланган мураккаб операциялар Қўқонда давом эттирилди
🔬 Қандай одатлар саратонни келтириб чиқариши мумкин?
🤱 Республика неонаталогия анжуманида қандай масалалар муҳокама қилинди?
🥇 "Ҳамшира – 2024" Республика кўрик-танловининг якуний босқичлари ўтказилди
💊 Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми?
📈 Аллергология ва клиник иммунология соҳаси янги босқичга кўтарилмоқда
▶️ Бухоро шаҳри Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади
🗓 12 май — Халқаро ҳамширалар куни!

Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Мамлакатимизда оториноларингология соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.
🔷 Соҳани янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар давоми сифатида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари…
🔷 Соҳани янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар давоми сифатида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.
Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.
Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.
Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.
Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди.
Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади.
"Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси", — деди у ўз табригида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади.
"Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси", — деди у ўз табригида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди.
Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Сана муносабати билан ўтказилган бугунги тадбирда 15 та номинация бўйича тақдирланган энг яхши ҳамширалар рўйхати:
I. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси”
1-ўрин: Досжанова Жадира Файзуллаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар шифохонаси Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;
2-ўрин: Раҳмонбердиева Алфия Таштемировна — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими ҳамшираси;
3-ўрин: Касимова Мавжуда Насировна — Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Суяк йиринг хасталиклари ва жароҳат оқибатларини даволаш бўлими ҳамшираси.
II. “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”
1-ўрин: Юсупова Нигора Муҳаммадалиевна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада амалиёт ҳамшираси;
2-ўрин: Маҳмудова Дилдора Пиримкуловна — Сирдарё вилояти Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Бешбулоқ оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада ҳамшираси;
3-ўрин: Толипова Назира Гаппаровна — Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникасининг тиббий бригада патронаж ҳамшираси.
III. “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси”
1-ўрин: Қурбонова Феруза Абдувахобовна — Наманган вилояти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси;
2-ўрин: Абдураупова Холида Ўктамовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали Гинекология бўлими муолажа ҳамшираси;
3-ўрин: Аҳмедова Санобар Эркинбоевна — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона комплекси Чақалоқлар бўлими ҳамшираси.
IV. “Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси”
1-ўрин: Халтурсунова Наргиза Сейдилла қизи — Болалар миллий тиббиёт маркази Операцион блок ҳамшираси;
2-ўрин: Ваисова Меҳринисо Фахриддин қизи — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали Жарроҳлик бўлими ҳамшираси;
3-ўрин: Исламова Муаззам Турабековна — Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази Операцион блок ҳамшираси.
V. “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригада ҳамшираси”
1-ўрин: Шукурова Шамсинур Баҳодир қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиали Сall-маркази диспетчери;
2-ўрин: Жумаев Абдувоҳид Ҳамроқулович — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилоят филиали Қизилтепа туман тез тиббий ёрдам станцияси тиббий оғаси;
3-ўрин: Қодирова Гулолла Муталибжон қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали Тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси.
Давоми👇