Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Xoразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Содиқов Содиқжон Бобоевич вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимига тайинланди.

С. Содиқов 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлагач, фаолиятини 2006 йил Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида шифокор сифатида бошлаган.

2010 – 2023 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

Рамазон ойида организмни толиқтирмаслик ва саломатликка зарар етказмаслик учун ифторлик дастурхонида қандай маҳсулотлар бўлгани маъқул?

“Оғиз очиш”дан сўнг таомлар танаввули тартиби қандай бўлиши керак?

Қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш ёки чеклаш зарур?

Умуман, ифторликда овқатланиш рационини шакллантиришда нималарга эътибор бериш лозим?

Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Примқулов Бобур Қаҳрамонович Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Б. Примқулов 2013 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Учкўприк туманидаги “Якка мулла” қишлоқ врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Фарғона вилоят онкология диспансери онколог-шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директорининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, у Туркиянинг “Acibadem” ва АҚШнинг “Memorial Sloan Kettering Cancer Center” каби нуфузли клиникаларида малака оширган.

Тайинловга қадар Б. Примқулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
document.pdf
2 MB
Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.

Хўш, ушбу лойиҳанинг афзалликлари нимада? У беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қандай қулайликлар яратади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларининг айни пайтдаги фаолиятидан лавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
"Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг универсал скринингини жорий этиш" лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида эшитиш нуқсонларини аниқлашнинг замонавий усуллари бўйича тренинглар ўтказди. Шунга ўхшаш ўқув-амалий тадбирлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.

Тренингда скринингни ўтказишнинг турли жиҳатлари, жумладан, ускуналар билан ишлаш хусусиятлари ва муолажани амалга ошириш қоидалари кўриб чиқилди. Туғруқ мажмуаларининг тиббиёт ходимлари учун ташкил этиладиган мунтазам тренинглар иш сифатини яхшилашга ва касбий тайёргарлик даражасини оширишга ёрдам беради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Пойтахтимиздаги Миллий тиббиёт марказида Япониянинг “Yakuzemi” муассаси бир гуруҳ мутахассислари иштирокида инсультдан кейинги реабилитация масалаларига бағишланган тренинглар бўлиб ўтди.

🇺🇿🇯🇵 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ташкил этилган ўқув машғулотлари давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган мутахассислар кун чиқар юртнинг реабилитация соҳасидаги ўзига хос жиҳатларини ўрганди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брекет нима?

У қачон ва қандай беморларга тавсия этилади?

Бугунги кунда ушбу мосламанинг қандай турлари мавжуд?

Брекет кимларга мумкин эмас?


👩‍⚕️ Шу каби саволларга ортодонт-шифокор Ирода Нигматова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЎзМТРК ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул — "Хаста бўлманг" дастурининг бу галги сони кўз касалликларига бағишланди.

🏥 Кўрсатувнинг навбатдаги сонида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори Азамат Юсупов бошчилигидаги энг малакали мутахассислар иштирок этди.

📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Бугун туманлар миқёсида кўплаб юқори технологик амалиётлар, хирургик операциялар ўтказилиши одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Хусусан, Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани ҳам бу жараёндан четда қолмаган.

🩺 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Учқудуқда бўлиб, тумандаги хирургия шифокорларининг иш фаолияти билан танишиб, уларга зарур йўл-йўриқларни белгилаб беряпти.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Учқудуқ туманидан тайёрлаган ушбу видеолавҳасида шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🧹 Хабарингиз бор, 16–18 март кунлари юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

☀️ Бугун эрта тонгдан бошланган ушбу тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппарати жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram