Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.36K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👶🏻 Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида 4 нафар эгизак дунёга келди.

📌 Фаррух Пўлатов ва Муниса Бекмирзаева 10 йилдан буён фарзанд кутишаётган эди, энди эса уларга бирданига 4 фарзанднинг ота-онаси бўлиш насиб этди.

👥 Эгизакларнинг бири қиз (1,7 кг), учтаси эса ўғил (1,5 кг, 2,2 кг, 2,3 кг) бўлиб, уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар шифокорлар назорати остида, уларга барча зарур муолажалар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Халқ табобати борасида Ҳиндистон билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Куни кеча Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида “Arogya-2024” III Халқаро кўргазмаси ва конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир ЖССТнинг халқ табобатини оммалаштириш бўйича тавсияларига асосан Ҳиндистоннинг AYUSH (таълим, тадқиқотлар ва халқ табобати тизимини оммалаштиришга масъул ҳукумат вазирлиги) ва Федерал савдо-саноат вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Унда 60 дан зиёд мамлакатнинг 600 нафардан ортиқ ҳукумат ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг табобат соҳасида 10 йилдан 200 йилгача тарихга эга бўлган 500 дан ортиқ корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматларидан иборат кўргазмалари билан қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг қошидаги Республика халқ табобати илмий-амалий маркази вакиллари ҳамда 20 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳам иштирок этгани аҳамиятга молик.

Юртимиз делегацияси Ҳиндистоннинг AYUSH вазирлиги ҳузуридаги Миллий Аюрверда институти, Унани тиббиёт маркази, Сидха илмий-тадқиқот маркази, Йога сертификация маркази ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари юзасидан қатор учрашувлар ўтказди.

Музокаралар натижасида улуғ алломамиз Ибн Синонинг бир қанча китобларини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича амалий ишлар, икки давлат тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида талабалар алмашинуви ва Ҳиндистоннинг узоқ тарихга эга бўлган халқ табобати йўналишидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Ўзбекистондаги бу борадаги ҳужжатларни мувофиқлаштириш юзасидан келишувларга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон AYUSH вазирлиги томонидан Республика халқ табобати илмий-амалий маркази вакилларининг мазкур тадбирга таклиф этилиши юртимизда халқ табобатига оид меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, соҳани замонавий тиббиёт билан интеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг эътирофи ҳисобланади. Бу албатта, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ ССВ: “Тез ёрдам”нинг 5 та ҳудудий филиалига “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 70 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

🛏 Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар қачон ҳис қилади? Энг аввало, тез тиббий ва шошилинч ёрдам соҳасидаги ижобий ўзгаришларни кўрганда, албатта.

🩺 Шу маънода бугун юртимизда мазкур ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини оширишга жиддий эътибор қаратиляпти.

♻️ Айниқса, сўнгги йилларда "103" хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар ушбу тизимда беморларга "олтин соат" оралиғида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бераётир.

📆 Рақамларни таҳлил қилсак, биргина ўтган 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 685 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди.

📊 Шунингдек, жорий йил февраль ойида “103” хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.

🏥 Айтиш лозимки, "Jizzakh Auto" томонидан ишлаб чиқарилган бу галги 70 та автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

💐 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

📌 Унда вазир в.б. А. Худаяров иштирок этиб, тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган барча аёлларни баҳор фаслининг энг бетакрор айёми билан самимий муборакбод этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Тантанали равишда давлат мукофотлари топширилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в праздничном мероприятии по случаю Международного женского дня и поздравил женщин нашей страны. Состоялось торжественное вручение государственных наград.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳурматли опа-сингиллар!

Тиббиёт соҳасининг мунис ва мўътабар аёллари!


Мана шундай шукуҳли лаҳзаларда нафосат ва гўзаллик тимсоли бўлмиш Сиз азизларни баҳор фаслининг энг бетакрор ва дилбар айёми — 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этишдан бениҳоя бахтиёрман.

Аёл тимсоли, унинг покиза зийнати ҳар қандай таърифу ташбеҳдан юксак. Бироқ барчамиз сизларнинг сиймоингизда, энг аввало, фидойилик ва куюнчаклик намунасини кўрамиз. Шу билан бирга, меҳрибонлик ва меҳнатсеварлик каби фазилатлар ҳам айнан мунис ва муҳтарама аёлларимизга хос.

Қувонарлиси, тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган қасамёдига содиқ оқ либосли фаришталар, қатъияти юксак опа-сингилларимизда бу эзгу хислатлар бир неча карра кўпроқ мужассам, десак муболаға бўлмайди.

Шу сабабли ҳам минглаб беморлар дардига ширин сўзи ва чексиз меҳри ила шифо улашаётган, хаста кўнгилларга яна ҳаёт қувончини тортиқ этаётган Сиз қалбидарё шифокорлар, меҳрибон ҳамшираларнинг шарафли ва матонатли меҳнатингиз ҳар қандай эътирофу таҳсинга лойиқ.

Қутлуғ айём арафасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармони билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ хотин-қизлар сафида тиббиёт тизими фидойиларининг ҳам борлиги соҳада ҳалол меҳнат қилаётган мунис опа-сингилларимиз фаолиятига берилган юксак баҳодир.

Маълумки, бугун юртимизда бирламчи ва малакали тиббий хизмат аҳолининг барча қатламларига бирдек кириб бормоқда. Айниқса, хотин-қизлар саломатлигини асраш, уларга алоҳида меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш Янги Ўзбекистон тиббиётининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шу маънода, диёримизда 9 миллион нафардан зиёд туғиш ёшидаги аёлларга сифатли ва тизимли тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит механизми яратилгани, тиббий бригадалар таркибида доя ҳамшираси штатининг жорий этилгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги тарихий ўзгаришлардан бири бўлди, дейиш мумкин.

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади.

Ҳурматли тиббиёт ходималари!

Юртимизга фасли навбаҳорни бошлаб келган ўзингиздек гўзал ушбу айём билан барчаларингизни яна бир бор самимий муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик, қалбингизга хотиржамлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик тилайман.

Умрингиз узоқ, иқболингиз доимо баланд бўлсин!

Беморларга шифо улашаётган қўлларингиз асло дард кўрмасин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💐Ширин сўзи ва чексиз меҳри ила беморлар дардига шифо улашаётган, хаста кўнгилларга умид ва ишонч бағишлаётган шифокор ва ҳамшираларнинг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги ҳар қандай таҳсинга лойиқ.

🌸 Мана шундай олийжаноб фазилатлар сизларни асло тарк этмасин!

🌺 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хаста_бўлманг

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул "Хаста бўлманг" дастури қисқа вақт ичида ўз мухлисларига эга бўлди.

🏥 Кўрсатувнинг навбатдаги сонида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги энг малакали мутахассислар иштирок этди.

📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 18-мақсади — Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш доирасида:

📈 Профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

🔽 Шу мақсадда:

🩺 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чоралари кўрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram