This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
👁 Катаракта — кўз гавҳарининг хиралашиши натижасида келиб чиқадиган касаллик.
🔺 У туғма ва орттирилган бўлади.
👶🏻 Туғма катаракта чақалоқларда она қорнидаги эмбрионал ривожланиш даврида юз беради.
👨🏻🦳 Орттирилган катаракта асосан 40 ёшдан сўнг кўз гавҳари хиралашиши натижасида келиб чиқади.
👀 Касалликни ўз вақтида даволамаслик кўрликка сабаб бўлади.
🩺 Уни даволашнинг ягона йўли жарроҳлик амалиётидир.
👩🏻⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Манзура Ризаева маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

#Давлат_дастури_2024
❗️ССВ: Болалар ўртасида ирсий касалликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади
📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 15-мақсади — Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш доирасида:
🔬 3-18 ёшли 9,8 млн нафар болалар онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан;
👶 900 минг нафар чақалоқлар туғма гипотиреоз, фенилкетонурия хасталикларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан;
🧬 6 та лизосомал (Гоше, Помпе, Фабри, Краббе, А ва В турдаги Ниммана-Пика касалликлари ҳамда I типи) хасталикларга кўрсатма асосида хавф гуруҳига кирувчи 15 минг нафар чақалоқ ва болаларда ҳар йили селектив скрининг;
🏥 229 та туғруқ муассасаларида янги туғилган чақалоқлар эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
🔎 "Тиббий ракурс" давом этади.
📍 Бу галги манзил:
Тошкентдан қарийб 900 км олисда жойлашган Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Учқудуқ тумани.
📹 Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Учқудуқ тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда.

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
📹 “Бу ерга келиб, ҳам уй-жойли, ҳам автомашинали бўлдим”
🤱 ССВ: Она ва бола саломатлиги муассасалари фаолияти танқидий кўриб чиқилди
🔬 Болалар орасида қандай онкогематологик хасталиклар кўп кузатилади?
🇩🇪🇺🇿 Ўзбекистонлик руҳий саломатлик мутахассислари немис ҳамкасблари билан мулоқот ўтказди
📺 "Хаста бўлманг" дастурининг 2-сони қайси мавзуга бағишланади?
🩺 Миллий тиббиёт маркази шифокорлари Сўх туманида аҳолини мақсадли тиббий кўрикдан ўтказди
❓Оққон касаллиги қандай аломатлар билан намоён бўлади
📌 Соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет интизомини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди
🔎 Баҳорда нега аллергик хасталиклар авж олади?
📍Тошкентда “Аёллар саломатлиги” II халқаро форуми бўлиб ўтди
🏥 Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади
🚬 Тамаки таъсири ўсмирлар организмида қайтариб бўлмас асоратлар қолдиради
📊 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади
‼️ Катарактани ўз вақтида даволамаслик кўрликка сабаб бўлади

⚠️ Сўгал, папиллома, контагиоз моллюскалар — терининг вирусли касалликлари бўлиб, улар орттирилган ва юқумли бўлади.
⛔️ Сурункали касалликлар, терини нотўғри парвариш қилиш, иммунитетнинг пасайиб кетиши уларнинг юқишига сабаб бўлиши мумкин.
🚫 Терининг ушбу касалликларини ўзбошимчалик билан уй шароитида даволаш ярамайди. Чунки бундай йўл тутиш оқибатида иккиламчи доғлар, чандиқлар, жароҳатлар пайдо бўлиши мумкин.
👨🏻⚕️ Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шуҳрат Тошпўлатов ушбу касалликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

❗️ССВ: 125 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади
📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-мақсад — Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш доирасида:
👩 1 млн нафар ҳомиладор ва 1,5 млн нафар бола эмизувчи аёллар йод препарати билан;
💊 5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан;
👶 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар бола микронутриент кукуни билан;
✅ 6,5 млн нафар 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;
🗣 Кохлеар имплантация операциясини ўтказган 125 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади;
💉 12 млн нафар бола 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмланади.

👁 Контакт линзалар касаллик турига қараб тавсия қилинади.
👓 Ундан асосан кўзойнак тақишни истамаган беморлар фойдаланади.
⭐️ Даволовчи контакт линзалар ҳам бўлиб, улар кўз устки қисмидаги яллиғланишларни бартараф этиш учун бир неча кун тақиб юрилади.
👩🏻🏫 Кўз хасталиги бўлмаган одамлар ҳам чирой учун тақиладиган линзалардан фойдаланиши мумкин.
⚠️ Контакт линзаларни ишлатишнинг зарур қоидалари бўлиб, уларни нотўғри тақиш кўзда жиддий муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
🩺 Уларни танлаш ва фойдаланишда албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
👨🏻⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Нурилла Жўраев маълумот берди.

⚡️ ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тангрибердиев Кўпалбай Раимбердиевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
К. Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали “Госпитал терапия” кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.
Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар К. Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

❗️ЖССТ: Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда
📊 Ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиарддан ортиқ одам семиришдан азият чекмоқда. Бу — Ер шари аҳолисининг ҳар саккиз нафардан бири дегани. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, мазкур кўрсаткич 1990 йилга нисбатан икки баравар кўп.
📈 Энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти. Хусусан, дунё бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семириш ҳолатлари тўрт баравардан кўпроқ ошган.
📌 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус фикрича, бу глобал муаммонинг энг оқилона ечими — соғлом турмуш тарзи. Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда семизликнинг олдини олиш мумкин. Шунда, ўз-ўзидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва саратонга чалиниш ҳолатлари ҳам кескин камаяди.

📌 Ўт-тош касаллиги минтақамизда энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири.
🩺 У ўт қопида сурункали яллиғланишлар ва тошлар ҳосил бўлиши билан кечади.
🍜 Касаллик, асосан, мазкур тана аъзосида анатомик ўзгаришларнинг юзага келиши, нотўғри овқатланиш ҳамда туғма омиллар сабабли келишиб чиқиши мумкин.
🔬 Эрталаб уйғонганда оғизда аччиқ таъм келиши, таомланганда кўнгил айниши, қорин соҳасида кузатиладиган турли оғриқлар хасталикнинг асосий белгиларидир.
👨🏻⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази жарроҳ-шифокори Ўринбой Абдуллаев маълумот берди.

❗️ССВ: Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш самарадорлиги оширилади
📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 17-мақсади — Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш доирасида:
📉 Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш, хавфли ўсма хасталикларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 13,8 фоиздан юқори бўлмаслигига эришиш режалаштирилмоқда.
🔽 Шу мақсадда:
🩻 35-55 ёшдаги аёлларни ҳар 3 йилда 1 марта бачадон бўйни саратони ҳамда 45-65 ёшдаги аёлларни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича 3 млн нафар аҳолини скринингдан ўтказиш ҳамда оммавий онкоскрининг текшируви жорий этилади;
👨⚕️ онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида бирламчи тизим шифокорларининг «Онкоогоҳлик» бўйича билим ва амалий кўникмалари;
✅ хавфли ўсма хасталиги аниқланган беморларни даволаш самарадорлиги оширилади.

👁 Конъюнктивит — кўзларни қоплаб турувчи юпқа парданинг яллиғланишидир.
🌱 Баҳор ойларида аллергик конъюнктивит кўп кузатилади.
👀 Касалликнинг дастлабки белгилари кўзлардаги қизариш ва ёшланиш бўлиб, унинг ичида ноқулайлик сезилади.
👨🏻⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Мансур Матёқубов маълумот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова, построенную в городе Ташкенте.