Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фармаконазорат қандай вазифаларни бажаради?

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб, дори воситаларини тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этишда уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизими жорий этилади.

Маълумот ўрнида, дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг.

Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда ҳар йили 5 миллион кишига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эпилепсия касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 50 миллион киши ушбу дарддан азият чекмоқда.

📊 Ачинарлиси, кейинги даврда бундай беморлар сони йилига 5 миллион нафарга ортяпти. Уларнинг қарийб 80 фоизи паст ва ўрта даромадга эга мамлакатлар аҳолисидир. Яъни мазкур ҳудудларда ҳар 100 000 кишидан 139 нафарига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда.

🔎 Ҳисоботда келтирилишича, ўсиш динамикаси Ер юзида эндемик касалликлар хавфи ортиши, йўл-транспорт ҳодисалари ва туғилиш чоғидаги жароҳатлар кўпайиши, қолаверса, тиббий инфратузилма, профилактика дастурлари ҳамда арзон ва малакали тиббий ёрдам етишмаслиги каби қатор омиллар билан боғлиқ.

Ваҳоланки, эпилепсия хуружларининг олдини олса бўлади. Бундан ташқари, 70 фоиз беморлар тутқаноққа қарши дорилар ёрдамида тўғри муолажа олиб, бу дарддан холи яшашлари мумкин.

‼️ Аммо кам даромадли мамлакатларда эпилепсияга чалинган одамларнинг тўртдан уч қисми даволанмайди. Ўз навбатида, бундай давлатларда антиконвульсант дорилар таъминоти 50 фоизга ҳам етмайди.

🩺 💊 Аксарият ҳолларда эпилепсияни бирламчи тиббиёт муассасаларида мураккаб асбоб-ускуналарсиз ташхислаш ва даволаш имконияти мавжуд. Аммо бундай билим ва кўникмага эга мутахассислар барча ҳудудларда ҳам, афсуски, етарли эмас.

👩‍⚕ Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ эпилепсия диагностикаси ва муолажасида самарадорликка эришиш учун бирламчи тиббиёт муассасалари ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказиш зарур, деган хулосада.

📌 Элатиб ўтамиз, эпилепсия – турли хил хуружлар ва ҳушдан кетишлар билан намоён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги. У халқ орасида тутқаноқ, қуёнчиқ, деб ҳам аталади. Хасталик 70 фоиз ҳолатда 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Электрон сигаретадаги хушбўйлик ундаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада оширади

📌 Электрон сигареталар – кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли суюқликларни қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган тутунни ҳосил қилади.

— Электрон сигареталар вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Улар таркибида никотин миқдори 0 мг/мл дан 66 мг/млгача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Бу – никотин миқдори одатий сигаретадан камида икки марта кўпроқ дегани.

🚬 Чекувчининг организмига салбий таъсир қиладиган никотин миқдори, унинг концентрациясидан ташқари, бир неча омилга боғлиқ. Мослама ишлаб чиқарадиган электр қуввати, тортиш усули, чекувчи томонидан суюқликка турли қўшимчаларни қўшиш никотин миқдорини ошириши мумкин.

⚠️ Никотин – одамларда жисмоний ва руҳий қарамликни чақиради. Қолаверса, юракка ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади.

🧬 Никотин тамаки таркибидаги асосий наркотик модда бўлиб, замонавий сигареталар тузилмаларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қарамлик хавфини орттиради. Бу – гиёҳванд моддалар келтириб чиқарадиган хавфдан ҳам юқори.

🔺 Электрон сигаретадаги суюқликларда никотин миқдори турлича бўлишидан ташқари, улар таркибида сув, пропиленгликоль, глицерин, ароматизаторлар ва бошқа бирикмалар мавжуд.

🧪 Ушбу моддалар буғланиш жараёнида турли бирикмаларни ҳосил қилади ва уларнинг баъзилари ўта заҳарли ҳисобланади.

‼️ Айниқса, ароматизаторлар электрон сигареталардаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада кучайтиради.

♨️ Шунингдек, улар никотинли аэрозолнинг аччиқ, ёқимсиз таъми ва ҳидини яширади. Бу эса атрофдагиларда электрон сигареталарни синаб кўришга мойилликни
оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Барча замонавий тиббий хизматларнинг бир улкан комплексда жамланиши...
📌 1000 дан зиёд энг сўнгги турдаги технологиялар...
📌 Улардан ўз ўрнида фойдалана оладиган профессионаллар жамоаси...

❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тақдим этаётган “Тиббий ракурс” рукнидаги кўрсатувларнинг навбатдаги манзили Ўзбекистон тиббиётининг энг сўнгги муваффақиятли лойиҳаларидан бўлган Миллий тиббиёт маркази.

📹 Марҳамат, яқиндагина ишга тушган ушбу тиббий муассасанинг имкониятлари билан батафсил танишинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг жорий йилдаги тўртинчи партияси келтирилди

🛬 Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди.

💊 Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланиши белгиланган.

📌 Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларилик жами 800 минг дона "Даклатасвир", Софосбувир" ҳамда "Энтекавир" дори воситаларини юртимизга беғараз кўмак сифатида тақдим этишни режалаштирган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш эшитиш қобилиятининг буткул йўқолишига сабаб бўлиши мумкин

🏙 Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчинда мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу яхши aлбаттa. Аммo ҳaр нaрсaнинг фoйдaли тoмoни бўлгaни кaби зарари ҳaм йўқ эмас. Айниқса, қулоқчиндан нотўғри ва узоқ вақт фойдаланиш саломатлик учун хатарлидир.

👨‍⚕️— Соғлом қулоқ аниқлай оладиган энг паст товуш 10-15 децибель, меъёрий эшитишнинг энг юқори даражаси 25 децибелни тaшкил этaди, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. — Инсон қичқирганда овоз баландлиги 60-65 децибелга етиб, бу аллақачон безовталикка олиб келади. 90 дБ ёки ундан юқори товушлар эса саломатлик учун хавфли.

🎶 Шундан келиб чиқсак, қулоқчин орқали 100-120 децибель ўлчамдаги мусиқа ёки аудиокитобни тинглаш эшитиш қобилияти учун чинакам синовдир.

🖇 Инсоннинг қулоғи ташқи, ўрта ва ички қисмлардан иборат. Ташқи қулоқ атрофдан келаётган тўлқинларни қабул қилиб, ноғора пардасига узатиб беради. Унинг орқа қисмида учта қулоқ суякчаси бўлиб, баланд товуш таъсирида уларда толиқиш пайдо бўлади ва бош мияга узатилаётган тўлқинларнинг кучли зарбидан эшитиш пасайиб боради.

⚠️ Сабаби инсон қулоғи фақат қисқа муддатли баланд товушлардан ҳимоя қилиб, узоқ муддатли шовқин таъсирида унинг ички қисми бош мияга товушли хабарларни етказолмайди. Оқибатда эшитишда муаммолар кузатилиб, ҳатто, унинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.

🩺 Шунингдек, қулоқчинлардан мунтазам ва узоқ муддат фойдаланиш бош оғриғи, хотира сусайиши, асабийлик, уйқусизлик, бош айланиши каби муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Натижада мия томирларидаги спазмлар қон босимининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, уларни тез-тез ишлатиш туфайли қулоқларда мум йиғилиб, тиқинлар ҳосил қилади.

🎚Қулоқчин орқали мусиқа тинглаш, айниқса, болалар учун жуда хавфли. Сабаби улар эрталабдан кечгача бу мосламани тақиб, исталган овоз баландлигини ўрнатишлари мумкин. Шу боис 10-12 ёшгача бўлган ўғил-қизларга бундай эшитиш воситасида мусиқа тинглаш тавсия этилмайди.

🎛 Катталар эса ушбу мосламадан фойдаланганда овоз баландлигини диққат билан назорат қилиши керак. Эшитиш воситаларидан келадиган овоз қабул қилинадиган даражада ёки йўқлигини билиш учун бир неча сўзни баланд товушда айтиш лозим. Агар овоз эшитилмаса, демак товушни пасайтириш зарур.

⌚️Қолаверса, атрофдагиларга мусиқа эшитилмаслиги керак. Агар одамлар билан мулоқотда бақириб гапириш бошланса, бу овоз баландлигидан дарак беради. Шунингдек, эшитиш воситасидан кунига 1,5 соатдан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди. Товушни эса 60 фоиздан оширмаслик лозим.

‼️ Унутманг, йўқотилган эшитиш қобилиятини тиклаш узоқ ва оғриқли жараён! Шу боис саломатликни ўз вақтида қадрланг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Президент қарори: Қаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади

📋 Президентнинг «Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

🔬 Мазкур ҳужжатга кўра, ҳудудда профилактик кўриклар ва скрининг дастурлар кўламини кенгайтириш, вилоят даражасида 40 турдаги ва туман даражасида 20 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

👩‍🔬 Шунингдек, қарордан кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ошириш, тиббиёт тизимини рақамлаштириш каби муҳим топшириқлар ўрин олган.

👩‍💻 Бундан ташқари, 2024 – 2025 ўқув йилидан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан алоҳида давлат бюртмаси жорий этилади.

💰 Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун 2 млн сўм миқдорида рағбатлантирилади.

🟢 Қолаверса, қарорга мувофиқ:

📌 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) вилоят филиалининг ўрин-жойлар сонини 220 тадан 300 тагача ошириш;

📌 Қарши темирйўл шифохонасини РШТЁИМнинг вилоят филиалига ўтказиш;

📌 Қарши туғруқ комплекси ўрнида 200 ўрин-жойли янги туғруқ комплексини барпо этиш;

📌 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро хоспис ташкил этиш;

📌 Қарши шаҳрида янги тиббиёт маркази ва Бешкент шаҳрида янги шифохона қуриш;

📌 Қарши шаҳри ва Китоб туманларида ихтисослаштирилган реабилитация марказини ташкил этиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ ЯНГИ МЕДИА ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, юртдошларимизнинг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини янада ошириш мақсадида “Хаста бўлманг” номли янги лойиҳа ташкил этилди.

Дастурнинг илк сони юрак-қон томир тизими касалликлари ва уларнинг профилактикасига бағишланади.

Унда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг энг малакали шифокорлари томонидан билдирилган қимматли тавсиялар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кариесни бошланғич босқичда даволовчи гель яратилди

📊 Кариес — дунёда энг кенг тарқалган касаллик. Бу муаммога сайёрамиз аҳолисининг 95-98 фоизи тўқнаш келиши статистик таҳлилларда ўз ифодасини топган.

🦷 Шунга қарамай, болалар ва ҳатто катталар орасида ҳам кучли оғриқлар безовта қилмагунича стоматолог қабулига боришни пайсалга солувчилар кўп. Ваҳоланки, уни эрта босқичда даволаш ва олдини олиш мумкин.

🔬 Россиянинг Омск давлат тиббиёт университети олимлари бу борада изланишлар олиб бориб, ажойиб натижага эришди: кариеснинг олдини олувчи ва даволовчи қулай ҳамда самарали восита яратилди.

📌 Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.

🧪 Яратилган махсус суртма фторид, кальций ва фосфордан таркиб топган бўлиб, эмал деворларини мустаҳкамлаш ҳамда тишларни зарур минераллар билан таъминлашга хизмат қилади. Муҳими, ундан уй шароитида фойдаланиш жуда қулай.

🔎 Даволаниш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Муолажани йил давомида икки марта такрорлаш кифоя. Шу аснода тишлар ўн икки ой давомидан кариесдан ишончли ҳимояланади.

‼️ Ҳозир тадқиқотчилар 10 та гель композицияси учун патиент олишга муваффақ бўлди. Ҳадемай улар сони яна биттага кўпайиши кутиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Аҳолининг сифатли ва кафолатланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишда янги барпо этилаётган шифо масканларининг ўрни катта.

🏥 Шу маънода куни кеча олис Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 3 та замонавий тиббиёт объекти фойдаланишга топширилди.

📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда вабо эпидемияси яна авж олмоқда

📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда дунё бўйлаб вабо эпидемиясининг тарқалиш хавфи юқори, деб баҳоланди.

📊 Таҳлилларга кўра, ўтган йили сайёрамизда ушбу касалликни юқтирган 709 мингга яқин бемор рўйхатга олинган. Улардан 4,3 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Энг ёмони, ҳали ёз мавсуми яқинлашмай туриб, яна ўсиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

🔬 Хусусан, жорий йил январь ойида 17 мамлакатда қарийб 41 минг кишига вабо ташхиси қўйилди. Беморлардан 775 нафари хасталик қурбонига айланди.

📈 Янги эпидемия ўчоқлари Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Америка ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида аниқланган. Айниқса, Замбия ва Зимбабве мамлакатларида ўсиш суръатлари юқори бўлди.

‼️ Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ мазкур давлатларни зарур дори-дармон ва вакциналар ҳамда бошқа тиббий ресурслар билан таъминлаш чоралари кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🩻 Кўкрак қафаси деформацияси туғма ортепедик касаллик ҳисобланади.

🛁 Ота-оналар кўпинча болани чўмилтириш жараёнида кўкрак қафаси деформациясини сезиб қолади.

🙆🏻‍♂️ Касалликнинг айрим формалари боланинг ўсмирлик (10-13 ёш) даврида ҳам кўриниши мумкин.

Тиббиёт фанлари доктори Искандар Ходжанов шу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситасининг халқаро патентланмаган номи нимани англатади?

Норматив ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб, рецептга дори препаратининг савдо номини эмас, балки халқаро патентланмаган номини ёзиш талаби қўйилган.

Бу тартиб, айрим шифоркорларнинг айнан бир фирма маҳсулотини аниқ савдо номи билан беморга тайинлаши, дорихоналарнинг эса атай қиммат дори воситаларини беморга сотишини олдини олишга қаратилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Бир марта ишлатиладиган электрон сигареталар табиат учун катта хавф туғдиради

🔻 Электрон сигареталар техник стандартларга мос келмаслиги ёки чекувчининг ўзи унинг конструкциясини ўзгартириши туфайли чекувчиларда жисмоний жароҳат, шу жумладан, қурилмаларнинг портлаши ёки носозлиги туфайли куйишлар кузатилиши мумкин.

⚫️ — Таркибида заҳарли моддалар – қўрғошин, кадмий, симоб, никель, руҳ ва бошқа моддалар борлиги сабабли фойдаланилган электрон сигареталарни умумий чиқиндиларга қўшиб бўлмайди — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Уларнинг таркибий қисмида литий-ионли батарейка (аккумулятор) бўлиб, қурилма бир марта ишлатилгандан сўнг батарейка билан бирга ташлаб юборилади.

⚠️ Пластмассадан тайёрланган корпус ва батарейка утилизация қилиниши ва қайта ишланиши зарур.

🪫 Улар бошқа маиший чиқиндиларга аралашиб кетса, аста-секин қопламаси емирила бошлайди, хавфли элементлар тупроққа, кейин ер усти ва ер ости сувларига тушади.

🚯 Батарейкалар чиқинди ёқиладиган заводга бориб қолса, заҳарли бирикмалар атмосфера ҳавосини ифлослайди.

🚫 Бундан ташқари, атмосфера ҳавосига чиқариладиган аэрозолда нафақат никотин ва ароматизаторлар, балки ҳали яхши ўрганилмаган бошқа заҳарли моддалар ҳам бор.

🌎 Табиатга катта хавф туғдириши муносабати билан Франция, Бельгия, Буюк Британия, Ирландия, Германия каби Европа мамлакатлари электрон сигареталарни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқдалар. Германия жамоатчилиги ҳукуматни электрон сигареталарни бутун Европа Иттифоқи бўйлаб тақиқлашга ундамоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👶🏻 Ўзбекистонда 2023 йилда 21 012 нафар эгизаклар туғилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар.

Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 996 нафар;
🔸Андижон вилояти – 1 947 нафар;
🔸Бухоро вилояти – 1 059 нафар;
🔸Жиззах вилояти – 937 нафар;
🔸Қашқадарё вилояти – 2 171 нафар;
🔸Навоий вилояти – 583 нафар;
🔸Наманган вилояти – 1 784 нафар;
🔸Самарқанд вилояти – 2 313 нафар;
🔸Сурхондарё вилояти – 1 679 нафар;
🔸Сирдарё вилояти – 511 нафар;
🔸Тошкент вилояти – 1 570 нафар;
🔸Фарғона вилояти – 2 494 нафар;
🔸Хоразм вилояти – 1 129 нафар;
🔸Тошкент шаҳри – 1 839 нафар.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Елка ва куракдаги кучли оғриқлар радикулит аломатими?

📌 Кўча-кўйда, баъзан таниш-билишлар орасида ўтириб-турганда қийналаётган, юрганида оғирсиниб ҳаракатланаётган кишиларни учратамиз. Бу эса кўпинча радикулит аломати бўлиши мумкин.

Хўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади? Унинг олдини олиш ва даволаш чоралари қандай?

👨‍⚕️Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим илмий раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Рустамжон Мусаев жавоб берди.

🖇 — Радикулит – орқа миянинг асаб илдизчалари ва улардан тарқаладиган асаб толалари зарарланиши туфайли юзага келади, — дейди мутахассис. — Касаллик бўйин, елка, кўкрак, бел-думғаза ва оёқларга оғриқ бериб, ўткир ва сурункали тусда кечади. Асосан, бел-думғаза, бўйин-елка ва кўкрак радикулити каби турлари кўп учрайди.

🔶 Одатда бу хасталик тўсатдан пайдо бўлиб, кўп ҳолларда сурункали шаклга ўтади. Нерв толаларининг қайси қисми зарарланганига қараб, касаллик ҳам турли хил бўлади. Хусусан, энг кўп тарқалган тури — бел-думғаза радикулитида тананинг ушбу соҳаси ҳамда қуймич нерв бўйлаб турли оғриқлар кузатилади. Қимирлаганда эса оғриқ янада кучаяди.

🚶‍♂️Шу боис бемор бирданига ҳаракатлана олмайди. Юрганида танасини олд ёки ёнга эгиб олади. Натижада умуртқа поғонаси қийшайиб, орқа мушаклар таранглашади.

💉 Агар фақат бел нерви илдизчалари зарарланса, оғриқ сон юзасида кузатилади. Думғаза бўлими илдизчалари зарарланиши билан оғриқ қуймич нерви бўйлаб ёнбош, болдир ва оёқ панжасига тарқалади. Оёқ совқотиб, увушади.

🦵 Касал оёқнинг мушаклари тонуси пасаяди. Қуймич нерви тортишганда, айниқса, одам энгашганда ёки оёқ кўтарилганда оғриқ янада зўраяди.

🤚 Бўйин-елка радикулитида оғриқ энса, елка ва куракка тарқалади. Бош ва қўлни қимирлатиш ва атрофга қараш, акса уриш ва йўталганда оғриқ кучаяди. Хасталикнинг оғир шаклларида қўл увушиб, ловуллаб ачишади ва санчади.

🧑 Радикулитнинг диск чурраси тури эса нафақат катталар, балки кичик ёшдагиларда ҳам учрайди.

🛏 Ушбу касалликка кўпинча остеохондроз сабаб бўлади. Чунки бу пайтда умуртқалараро диск ўзининг эластиклигини йўқотиб, мўрт бўлиб қолади. Диски ўзгарган умуртқанинг бириккан ерида туз йиғилиб, суяк ўсиши (остеофитлар) кузатилади. Ўсиб чиққан суяк нерв илдизчаларини қисиши натижасида оғриқ пайдо бўлади.

👩‍🦽Киши бу дарддан сақланиши учун, аввало, умуртқа поғонаси касалликларидан ўзини асраши лозим. Айниқса, остеохондроз ва сколиоз радикулитни келтириб чиқарувчи асосий хасталиклардир. Шунингдек, камҳаракатлик, зах ва совуқ жойларда ишлаш, оғир юк кўтариш туфайли ҳам радикулит келиб чиқиши мумкин.

🩺 Кўпинча касаллик узоқ муддатга чўзилади. Агарэътиборсизлик қилинса, бемор ҳаракатланишга қийналиб, кейинчалик юролмай қолади. Натижада танада иккиламчи ҳаракат тизими хасталиклари пайдо бўлади.

‼️Агар бемор шифокорга ўз вақтида мурожаат қилса, соғайиши тезроқ кечади. Шунингдек, касалликдан ҳимояланиш учун шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, доимий ҳаракатда бўлиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Шакарли ичимликлар юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиш хавфини оширади

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ одам нотўғри овқатланиш билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этади.

🥤Инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар орасида турли газланган ширин ичимликлар, айниқса, ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Уларнинг зарари ёш организмда дарров сезилмаслиги мумкин, аммо вақт ўтиб, бундай ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишнинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин...

🔹 Ширин, яъни таркибида шакар, ширинлантирувчи ёки шакар ўрнини босувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликларни истеъмол қилиш калорияларнинг кўпайиши, ортиқча вазн, семизликни келтириб чиқариши мумкин.

🫀 Бунинг оқибатида эса қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.

📈 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, таркибида шакар бўлган ва шакар бўлмаган ширин ичимликларни истеъмол қилиш кунига 250 миллилитрга кўпайиши семизлик ривожланиш эҳтимолини мос равишда 12 фоиз ва 21 фоизга, қандли диабет 2 турини 19 фоиз ва 15 фоизга, артериал гипертонияни 10 фоиз ва 8 фоизга ва барча сабабдан ўлимни 4 фоиз ва 6 фоизга оширади.

👦 Хусусан, шакарли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган болаларда уни кам истеъмол қиладиган болаларга нисбатан ортиқча вазн ёки семириш эҳтимоли юқорироқ бўлади.

🌀 Шунингдек, шакарга бой ичимликлар ва озиқ-овқатлар одамлар, айниқса, болалар, ўсмирлар ва ёшлар рационида ортиқча калорияларнинг асосий манбаи бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилмоқда

▶️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

📈 — Ҳозир дунёда ҳар уч кишидан бири аллергиядан азият чекмоқда. Бу — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлили. Аммо глобал иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар кескинлашар экан, вазият янада хавотирли тус олиши табиий.

📌 Қолаверса, кимёвий қўшимча ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортмоқда. Дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилаётганимиз — факт. Кам харакатлик, стресс каби омиллар иммун тизимини тобора заифлаштиряпти.

📊 Шу боис, ЖССТ 2025 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади, деб прогноз қилган. Ҳатто баъзи тараққий этган мамлакатлар аллақачон ушбу чизиққа етиб улгурди.

📋 Бунга қарши самарали курашиш учун ўтган йил 23 ноябрда “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔎 Ҳозир ушбу ҳужжат ижроси доирасида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилмоқда ва манзилли скрининг текширувлари жорий этиляпти.

💊 Қолаверса, аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилиши юртдошларимиз учун катта ғамхўрлик бўлди.

🔬 Ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турларини босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширмоқчимиз.

💻 Бундан ташқари, аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестрини яратишга киришдик. Шу мақсадда ҳозир марказимиз ва унинг ҳудудий филиаллари мутахассислари билан биргаликда манзилли ўрганишларни ўтказяпмиз.

🏥 Жумладан, шу ҳафта бошидан муассасамиз етакчи шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бўлдик. Ҳудуд кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва қатор оилавий поликлиникаларда мақсадли скрининг текширувлари ташкил этилди.

🩺 Ўтказилган чуқурлаштирилган кўриклар давомида болалар ва катталар, ҳомиладор аёллар юқори малакали аллерголог шифокорлардан тиббий маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича кўрсатмалар олди. Лозим бўлган беморларга марказда имтиёзли даволаниш учун тавсиялар берилди.

‼️ Шунингдек, хизмат сафаримиз асносида Чирчиқ шаҳрида аҳолига ихтисослаштирилган аллергологик ёрдам кўрсатиш даражаси, мавжуд камчиликлар ҳамда имтиёзли даволаниш учун йўлланмалар бериш тизимида юзага келаётган муаммолар ўрганилди. Мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Ҳозир бундай тизимли ишлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔬Ҳар йили 15 февраль — Жаҳон болалар саратонига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланади.

👨‍👨‍👧‍👦 Мақсад болалар онкологияси муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, даволаш шароитларини яхшилаш, ёш беморлар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

‼️ Кучларни бирлаштирайлик — болалар ҳаётини сақлаб қолайлик!

————————
🔬Ежегодно 15 февраля в мире широко отмечается Международный день детей, больных раком.

👨‍👨‍👧‍👦 Цель этой даты — привлечение внимания общественности к проблеме детской онкологии, улучшение условий лечения, поддержка маленьких пациентов и их семей.

‼️ Давайте объединим усилия и спасем жизни детей!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг мувофиқлик сертификати қандай ҳужжат ҳисобланади?

Маълумот учун, давлат рўйхатидан ўтган ва импорт қилинган дори воситаларининг ҳар бир cерияси сертификатлаштириш жараёнидан ўтади ҳамда ҳар бир серия маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Сертификатлаштирилмаган дори воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқилишига ва реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

📄 Сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари ҳақида қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🩺 Остеохондроз — организмнинг ҳаракат-таянч системасининг касаллиги бўлиб, умуртқалараро дискнинг шикастланиши билан кечади.

⌛️Касаллик ёш танламайди.

🏋🏻‍♂️Унинг ривожланишига умуртқа поғонасига тушадиган ҳаддан ортиқ юклама сабаб бўлиши мумкин.

Тиббиёт фанлари доктори Шокиржон Аҳроров шу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram