Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.5K subscribers
5.85K photos
2.13K videos
41 files
9.27K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Беларусь Александра Лукашенко, пребывающего в нашей стране с официальным визитом по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сўгал ёки “ортиқ” саломатлик учун хавфли...ми?!

📌 Инсон ҳамиша гўзаликка интилиб яшайди. Шу сабабли танамиздаги ҳеч бир ўзгаришга бефарқ бўла олмаймиз.

🔶 Мисол учун, терида пайдо бўладиган турли ўсимталар, тошмаларни олайлик. Халқ тилида сўгал ёки “ортиқ” деб аталувчи бу нуқсонларнинг айримлари ташқи экологик омиллар, кимёвий таъсирлар ва қуёшнинг ультрабинафша нурлари натижасида келиб чиқса, баъзиларини турли вирус ва инфекциялар чақиради.

Хўш, булар инсон саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?

👨‍⚕️Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Аваз Иноятов жавоб берди.

🖇 — Терида пайдо бўлувчи ўсимталар хавфли, хавфсиз, юқумли ва юқумсизлигига қараб алоҳида турларга ажратилади, — дейди мутахассис. — Хусусан, базалиома, ясси тери тўқималари ўсмаси ва меланома хавфли, сирингома, ёғ безлари гиперплазияси, ксантелазма, милиума, кератома кабилар эса хавфсиз ўсмаларга киради.

🔬 Бугун тиббиётимизда теридаги ҳар қандай нуқсон ва касалликларни кечиктирмай аниқлаш ҳамда даволаш бўйича етарли шарт-шароит мавжуд. Диагностика ва даволаш жараёнида юқори технологик усуллар ҳамда замонавий шифо усулларидан фойдаланилади.

🩺 Фақат ҳар бир киши ўз саломатлигига бефарқ бўлмай, вақтида шифокор қабулига бориши ва тавсияларга амал қилиши лозим. Афсуски, баъзилар терида пайдо бўладиган сўгал ва “ортиқ” каби ўсмаларни ўз билганича юлиб ташлаб, ҳар хил суртмалар билан даволашга ҳаракат қилади.

💉 Бу мутлақо нотўғри бўлиб, соғлик учун хавфлидир. Негаки, терида пайдо бўладиган ҳар қандай муаммо бирор касаллик белгиси бўлиб, уни шифокор назорати остидагина даволаш лозим. Акс ҳолда хавфли ўсмалар ривожланиши ёхуд хавфсиз ўсимта инфекциялари организмга ёйилиб, иккиламчи хасталикларни чақириши мумкин.

🔬 Тиббиётимизда хавфсиз ўсмалар электрокоагуляция, криотерапия, лазер деструкция, радиотўлқинли усуллар ва тиббий препаратлар билан даволанмоқда. Хавфлилари эса жарроҳлик, нур ва кимётерапия усулида муолажа қилиняпти. Муҳими, бу жараёнда кутилган натижага эришиш ва касалликни бутунлай бартараф этиш учун уни ўз вақтида аниқлаш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчилар диққатига!

📌 Хабарингиз бор, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери томонидан яширин цех шароитида тайёрланган «Зодак», «Анаферон», “Хилак Форте” ва “Витамин B6” номли қалбаки дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилганлиги аниқланди.

🏥 Ушбу хабар юзасидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, қуйидагиларни маълум қилади.

📋 Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш фармацевтика соҳасида лицензия талаблари ва шартлари этиб белгиланган.

💊 “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

❇️ Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтамиз.

‼️Юқоридагиларга асосан, мазкур лицензия талаблари ва шартларини бузган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни фаолият учун берилган лицензияси бекор қилиниб, қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни янги мазмун билан бойитиш йўлида

По пути укрепления узбекско-белорусских отношений дружбы, наполнения многопланового партнерства новым содержанием

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

📆 2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди.

💻 Ҳозирга келиб, бу жараёнлар тўлиқ якунланиб, 2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.

📌 Касаллик варақаларини шакллантиришда 2 та роль белгиланган:

🧑‍⚕️Яратувчи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини юритишга масъул тиббий ходимлар: IT-оператор ҳамшира, бош ҳамшира ёки бошқа тиббий ходим);

👨‍⚕️Тасдиқловчи (бош шифокор, унинг ўринбосари, мудир).

🏢 Шунингдек, ҳозирда республика ташкилотлари, хусусий клиникалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлмаган бошқа вазирлик ва идоралар тиббий қисмларининг расмий мурожаати бўйича уларга тасдиқлаш роллари бериляпти.

📱Тизимга киритилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” (my.gov.uz) ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.

‼️ Хусусий ташкилотлар ходимининг меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотларини олиш учун Mehnat.uz ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига интеграция қилинган бўлиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2050 йилгача дунёда саратон хасталиги 77 фоизга ортишини башорат қилмоқда.

🏥 Куни кеча ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ҳам айнан онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича камчиликларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

🔬 Хусусан, эндиликда бу йўналишда аҳолини скринингдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади.

💻 Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилиб, “электрон поликлиника”, “электрон шифохона” ва “электрон тиббий карта” тизимлари ишга туширилади ҳамда кафолатланган пакетга киритилган дори-дармонлар “электрон рецепт” асосида берилади.

📹 Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

🦵Сон-чаноқ бўғинлари дисплазиясининг 5 та асосий белгиси

Агар фарзандингиз оёқларида шу белгилар кузатилса, албатта травматолог-ортопед шифокорга мурожаат қилинг.

Аҳрор Жўраев,
Тиббиёт фанлари доктори


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ошқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

📌 Сўнгги вақтларда ошқозон яраси хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг сабаби нима? Ушбу касаллик асосан кимлардан кузатиляпти?

👩🏻‍⚕️ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамрабаева жавоб берди.

🙎‍♂️ — Ошқозон яраси асосан 20-40 ёш атрофидаги инсонларда учрайди, — дейди мутахассис. — Аммо кейинги пайтларда ушбу хасталикка мактаб ёшидаги ўғил-қизлар ҳам кўп чалиняпти.

🍔 Касалликнинг келиб чиқишига, аввало, тартибсиз ва носоғлом овқатланиш сабаб бўлади. Яъни ўз вақтида таомланмаслик, шиллиқ қаватга салбий таъсир этувчи ҳамда ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи аччиқ, дудланган, хамирли таомлар ейиш ушбу касалликни юзага келтиради.

🍲 Шу билан бирга, қуруқ, жуда иссиқ ёки ўта совуқ егуликларни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш, бўёқли ва газли ҳамда қаҳва каби ичимликларни меъёридан ортиқ ичиш туфайли ҳам ошқозон яраси пайдо бўлади.

💊 Қолаверса, ирсий мойиллик, Helicobacter pylori инфекцияси, таомларни яхши чайнаб емаслик, айрим дори воситаларини назоратсиз ва узоқ муддат қабул қилиш, асабийлашиш, стресс, чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва туғма нуқсонлар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.

🩺 Ошқозон яраси бор беморлар, асосан, тўш ости соҳасида оғриқ сезадилар. Оғриқ овқат егандан кейин ярим ва бир соатлар ўтгач бошланади. Ўн икки бармоқ ичак ярасида эса оғриқ асосан наҳорда бўлиб, озгина таом егандан кейин ўтиб кетади.

🛏 Касаллик ўз вақтида даволанмаса, сурункали тусга ўтиб, баҳор ва куз ойларида янада зўраяди. Бу даврда бемор иш қобилияти сусайиб, иштаҳаси пасаяди, ҳолсизланади. Агар даво чоралари кўрилмаса, касаллик оғирлашиши ва хавфли асоратлар (яра тешилиши ва қонаши) рўй беради.

🔶 Яра тешилганда қориннинг ўрта қисмида кучли оғриқ бўлади. Яра қонаганда бемор баданини муздек тер қоплаб, қон аралаш қайт қилади. Шу билан бирга, қорамтир рангда ич кетиб, камқонлик келиб чиқади. Ҳар икки ҳолатда ҳам шифокорга мурожаат қилишни кечиктирмаслик зарур.

🍏Хасталик хуружининг олдини олиш учун ошқозон шиллиқ пардасига салбий таъсир этувчи аччиқ, шўр ва ёғли таомларни чеклаш лозим. Шунингдек, таркибида эфир мойи бўлган турп, редиска, пиёзни истеъмол қилиш мумкин эмас. Нордон мевалар – олхўри, яшил олма, нордон узумни камроқ еган маъқул.

‼️ Тез ҳазм бўладиган (буғда пиширилган, қайнатилган, кучли қовурилмаган) енгил таомларни оз-оздан, кунига 4-5 маҳал танавул қилиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Оёқдаги замбуруғлар тирноқлар емирилишига сабаб бўлиши мумкин

📌 Оёқлар – инсон танасининг муҳим таянч аъзоси. Аммо улардаги тиббий муаммолар юришга ҳалал бермагунча кўпчилик эътибор бермайди.

— Ясситовонлик ёки оёқлар ораси бурмаларининг торлиги каби нуқсонлар, ноқулай ва ҳаво ўтказмайдиган пойабзалларни кийиш ҳамда оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши замбуруғлар хавфини оширади, — дейди Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоиров. — Микоз замбуруғлари – ана шундай касалликлардан. Улар бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда бўлади.

👣 Оёқ терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон-томир ва эндокрин тизимда учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ҳамда иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли хасталиклар ривожланишига қулай шароит туғдиради.

💁🏻‍♂️ Микоз бошланишида тери қичишади, баъзан қизариши мумкин. Шунингдек, тери қуруқлашиб, қипиқчалар юзага келади ёки сувсирайди ҳамда доғлар пайдо бўлади.

🦠 Дисбактериоз, иммун танқислиги, авитаминозлар билан хасталанган беморлар ҳам замбуруғли касалликларга мойил бўлади.

👞 Хасталик, асосан, шахсий гигиенага аҳамият бермай, беморнинг пайпоғи ва оёқ кийимларини киядиган инсонларда кузатилади.

👐🏻 Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқларига ўтиши мумкин. Бунда тирноқ қатлами қалинлашиб, уваланади. Ранги ўзгариб, нотекис ҳолга келади.

🦶🏻Шунингдек, хасталик бир неча йил давом этиб, бу даврда бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга ҳам юқтириши мумкин.

👨🏻‍⚕️ Шу сабабли ҳар бир киши оёқ-қўллари терисида муаммолар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим.

💉Айни пайтда замонавий текширувлар орқали тери хасталиклари тезкорлик билан аниқланади. Мутахассис назоратида керакли муолажалар олинса, бемор ҳеч бир асоратсиз соғайиб кетади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс

🏥 Миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон тиббиётининг тимсоли, унинг ривожланиш тенденциясини ўзида акс эттириб турган замонавий маскандир.


ССВ Матбуот хизматининг “Тиббий ракурс” рукни остидаги навбатдаги кўрсатуви мазкур нуфузли тиббиёт муассасаси фаолиятига бағишланади.

Яқин вақтларда ушбу рукн остида тайёрланган махсус репортажни тақдим этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​​​​​​​​❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📌 Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳадаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаб берди

🔬 Туғма карликни даволаш бўйича оламшумул натижага эришилди

📊 Аҳолини тиббий гуруҳлар кесимида хатловдан ўтказиш тадбирлари Тахиатошда қандай ташкил этилмоқда?

🇺🇿🇧🇾 ССВ: Беларусь билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Қандай белгилар аппендицитдан дарак беради

💵 "Ойлик маошимиз 1000 доллардан аллақачон ошиб кетган"

🚑 “Тез ёрдам”нинг 3 та ҳудудий филиалига яна 30 дона “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

💻 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

🦵Сон-чаноқ бўғинлари дисплазиясининг 5 та асосий белгиси

🩺 Ошқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

🧪 Оёқдаги замбуруғлар тирноқлар емирилишига сабаб бўлиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фармаконазорат қандай вазифаларни бажаради?

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб, дори воситаларини тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этишда уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизими жорий этилади.

Маълумот ўрнида, дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг.

Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда ҳар йили 5 миллион кишига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эпилепсия касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 50 миллион киши ушбу дарддан азият чекмоқда.

📊 Ачинарлиси, кейинги даврда бундай беморлар сони йилига 5 миллион нафарга ортяпти. Уларнинг қарийб 80 фоизи паст ва ўрта даромадга эга мамлакатлар аҳолисидир. Яъни мазкур ҳудудларда ҳар 100 000 кишидан 139 нафарига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда.

🔎 Ҳисоботда келтирилишича, ўсиш динамикаси Ер юзида эндемик касалликлар хавфи ортиши, йўл-транспорт ҳодисалари ва туғилиш чоғидаги жароҳатлар кўпайиши, қолаверса, тиббий инфратузилма, профилактика дастурлари ҳамда арзон ва малакали тиббий ёрдам етишмаслиги каби қатор омиллар билан боғлиқ.

Ваҳоланки, эпилепсия хуружларининг олдини олса бўлади. Бундан ташқари, 70 фоиз беморлар тутқаноққа қарши дорилар ёрдамида тўғри муолажа олиб, бу дарддан холи яшашлари мумкин.

‼️ Аммо кам даромадли мамлакатларда эпилепсияга чалинган одамларнинг тўртдан уч қисми даволанмайди. Ўз навбатида, бундай давлатларда антиконвульсант дорилар таъминоти 50 фоизга ҳам етмайди.

🩺 💊 Аксарият ҳолларда эпилепсияни бирламчи тиббиёт муассасаларида мураккаб асбоб-ускуналарсиз ташхислаш ва даволаш имконияти мавжуд. Аммо бундай билим ва кўникмага эга мутахассислар барча ҳудудларда ҳам, афсуски, етарли эмас.

👩‍⚕ Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ эпилепсия диагностикаси ва муолажасида самарадорликка эришиш учун бирламчи тиббиёт муассасалари ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказиш зарур, деган хулосада.

📌 Элатиб ўтамиз, эпилепсия – турли хил хуружлар ва ҳушдан кетишлар билан намоён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги. У халқ орасида тутқаноқ, қуёнчиқ, деб ҳам аталади. Хасталик 70 фоиз ҳолатда 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Электрон сигаретадаги хушбўйлик ундаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада оширади

📌 Электрон сигареталар – кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар электр токи (аккумулятор) ёрдамида никотинли суюқликларни қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган тутунни ҳосил қилади.

— Электрон сигареталар вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Улар таркибида никотин миқдори 0 мг/мл дан 66 мг/млгача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Бу – никотин миқдори одатий сигаретадан камида икки марта кўпроқ дегани.

🚬 Чекувчининг организмига салбий таъсир қиладиган никотин миқдори, унинг концентрациясидан ташқари, бир неча омилга боғлиқ. Мослама ишлаб чиқарадиган электр қуввати, тортиш усули, чекувчи томонидан суюқликка турли қўшимчаларни қўшиш никотин миқдорини ошириши мумкин.

⚠️ Никотин – одамларда жисмоний ва руҳий қарамликни чақиради. Қолаверса, юракка ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади.

🧬 Никотин тамаки таркибидаги асосий наркотик модда бўлиб, замонавий сигареталар тузилмаларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қарамлик хавфини орттиради. Бу – гиёҳванд моддалар келтириб чиқарадиган хавфдан ҳам юқори.

🔺 Электрон сигаретадаги суюқликларда никотин миқдори турлича бўлишидан ташқари, улар таркибида сув, пропиленгликоль, глицерин, ароматизаторлар ва бошқа бирикмалар мавжуд.

🧪 Ушбу моддалар буғланиш жараёнида турли бирикмаларни ҳосил қилади ва уларнинг баъзилари ўта заҳарли ҳисобланади.

‼️ Айниқса, ароматизаторлар электрон сигареталардаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада кучайтиради.

♨️ Шунингдек, улар никотинли аэрозолнинг аччиқ, ёқимсиз таъми ва ҳидини яширади. Бу эса атрофдагиларда электрон сигареталарни синаб кўришга мойилликни
оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Барча замонавий тиббий хизматларнинг бир улкан комплексда жамланиши...
📌 1000 дан зиёд энг сўнгги турдаги технологиялар...
📌 Улардан ўз ўрнида фойдалана оладиган профессионаллар жамоаси...

❗️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тақдим этаётган “Тиббий ракурс” рукнидаги кўрсатувларнинг навбатдаги манзили Ўзбекистон тиббиётининг энг сўнгги муваффақиятли лойиҳаларидан бўлган Миллий тиббиёт маркази.

📹 Марҳамат, яқиндагина ишга тушган ушбу тиббий муассасанинг имкониятлари билан батафсил танишинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг жорий йилдаги тўртинчи партияси келтирилди

🛬 Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди.

💊 Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланиши белгиланган.

📌 Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларилик жами 800 минг дона "Даклатасвир", Софосбувир" ҳамда "Энтекавир" дори воситаларини юртимизга беғараз кўмак сифатида тақдим этишни режалаштирган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram