Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
106K subscribers
8.66K photos
3.6K videos
51 files
12.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Электрон почта: info@ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Европа ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Европа ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик дастурини шакллантириш, фармацевтика ва тиббиёт саноатини ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий экотизимни ривожлантириш, фармбозорда контрафакт ва қалбакилаштиришга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🔥10👍6
❗️ЖССТ спиртли ва газланган ичимликлардан ўлим ҳолатларини камайтиришга доир тавсия берди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳар йили дунё бўйича 2,6 миллион киши спиртли ичимликлар асоратлари, 8 миллиондан ортиқ инсон эса нотўғри овқатланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

📈 Ҳозир камида 148 мамлакатда алкоголь маҳсулотларига миллий акциз солиғи жорий қилинган. 22 давлатда эса вино ичимлиги бундай солиқданозод. Уларнинг аксарияти Европа минтақасида жойлашган.

🔎 Ўз навбатида, 108 та давлат газланган ширин ичимликларнинг айрим турларига солиқ жорий қилган. Аммо бу кўрсаткич етарли эмас.

📌 Ваҳоланки, 2017 йили ўтказилган тадқиқот натижасида ЖССТ алкоголь нархини 50 фоизга ошириш 50 йил ичида 21 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олиб, мамлакатлар бюджетига қарийб 17 триллион доллар қўшимча даромад келтиришини ҳисоб-китоб қилганди.

📉 Қолаверса, спиртли маҳсулотларнинг солиқлар ҳисобига қимматлашиши йўл-транспорт ҳодисалари, зўравонлик ва оилавий ажримлар сони камайишида ҳам муҳим ўрин тутади.

‼️ Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзо давлатларга алкоголь ва газланган ширин ичимликлар учун акциз солиқлар қийматини оширишни тавсия қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍21
❗️Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь бизнес форуми бўлиб ўтди.

🇺🇿🇧🇾Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиқди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов, вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.

💻Бизнес-форумда маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, кинематография, спорт соҳаларидаги алоқалар мустаҳкамланаётганига эътибор қаратилди.

🔻Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Минск шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон соғлиқни сақлаш анжумани бўлиб ўтган эди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍12
❗️CCВ: Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро тажрибага эга малакали жарроҳ тиббий кўрик ўтказмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда ҳар 1000-1500 нафар боладан биттаси туғма танглай ва лаб кемтиги билан туғилади. Бу хасталиклар келиб чиқишининг сабаблари кўп, лекин асосий омил – ирсий мойилликдир.

Юртимизда ҳам танглай ва лаб кемтиги болаларда энг кўп учрайдиган туғма аномалиялардан ҳисобланади. Шунинг учун давлатимиз томонидан ушбу хасталикларга чалинган жажжи беморларни даволаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Муҳими, деярли барча муолажалар бепул амалга ошириляпти.

Мана бугун яна бир шундай хайрли ташаббусга старт берилди.

Аниқроғи, "Операция Улыбка" хайрия акцияси доирасида машҳур пластик жарроҳ, доктор Ҳасан Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўрик ўтказиш учун юртимизга ташриф буюрди.

Ҳасан Баиев — 40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ. Турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарди.

Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида ўтказилаётган мазкур акция аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, доктор Ҳасан Баиев ва марказ раҳбарияти иштирокида беморларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ҳар бир беморга тегишли тавсиялар берилиб, операцияга муҳтож болаларда юқори технологияга асосланган амалиётлар бажарилади.

Шундан сўнг, Ҳасан Баиев беморларни тиббий кўрикдан ўтказишга киришди. Акцияга республикамизнинг барча ҳудудларидан турли ёшдаги беморлар ташриф буюрди.

Масалан, Наманган вилоятидан келган Гулноза Турғунпўлатова – 13 ёшда. Шифокор беморни кўздан кечириб, унда суяк пластик операциясини ўтказиш учун ортодонтик тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.


Яна бир бемор – 10 ёшли Ойбек Ғанишеровда лаб кемтиги туфайли фистула пайдо бўлган. Уни бартараф этиш учун болакайда жарроҳлик амалиёти бажариладиган бўлди.


Операция ўтказиладиган беморларнинг рўйхатига сирдарёлик Фаризода Ғайбуллаева ҳам киритилди. Яқиндагина 1 ёшни қарши олган бу қизалоққа лаб кемтиги ва чап томонлама танглай кенгайиши ташхиси қўйилиб, у ҳам жарроҳлик амалиётига тавсия этилди.


Умуман олганда, операциялар учун беморлар қатъий мезонлар асосида саралаб олинмоқда.

Биринчидан, амалиёт учун, энг аввало, ижтимоий муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари тавсия этилади.

Иккинчидан, операциядан кейин асоратлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қарши кўрсатмалар бўлган беморларда жарроҳлик амалиётлари бажарилмайди. Чунки бундай кўрсатмалар беморнинг реабилитация жараёнига таъсир қилиши мумкин.

Бу – беморларни танлаб олишнинг дастлабки босқичи. Шифокорнинг кейинги ташрифида операция ўтказиладиган беморларнинг якуний рўйхати тузилиб, уларда тегишли амалиётлар бажарилади.

Эътиборлиси, кам инвазив усулдаги операцияларда маҳаллий мутахассислар ҳам иштирок этиб, бу уларнинг малакасини ошириш ва янги даво усулларини ўзлаштириш имконини беради.

❗️Тиббий кўрик эртага ҳам давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍17🤩3
❗️Минздрав: всемирно известный хирург проводит медицинские осмотры в Национальном детском медицинском центре

По данным Всемирной организации здравоохранения, каждый из 1000-1500 детей в мире рождается с расщелинами губы и неба. Причин возникновения этих заболеваний много, но главным фактором является генетическая предрасположенность.

Расщелины губы и неба являются одними из наиболее распространенных врожденных аномалий у детей и в нашей стране. Поэтому государством принимаются все необходимые меры по лечению маленьких пациентов, страдающих этими заболеваниями. А самое главное, почти процедуры выполняются бесплатно.
Вчера стартовала очередная добрая инициатива в этом направлении.

Так, в рамках благотворительной акции «Операция улыбка» всемирно известный хирург, доктор Хасан Баиев приехал в нашу страну для проведения осмотра и отбора на бесплатные операции детей с врожденными расщелинами губы и неба.

Хасан Баиев — это российский и американский пластический хирург, обладающий 40-летним опытом работы. Известный доктор, который в разные годы признавался человеком года в США, Японии и Англии, на протяжении 20 лет занимается благотворительной деятельностью. За это время он бесплатно прооперировал около 2000 детей.

В начале данной акции, проходящей в Национальном детском медицинском центре в столице, состоялась встреча с родителями пациентов, в котором приняли участие министр здравоохранения Амрилло Иноятов, доктор Хасан Баиев и руководство центра.

Было отмечено, что никто не будет обделен вниманием, каждый пациент будет проконсультирован, а детям, нуждающимся в операциях, будут выполнены высокотехнологичные хирургические вмешательства.

После этого Хасан Баиев приступил к осмотру, на который пришли пациенты разного возраста со всех регионов нашей страны.

К примеру, 13-летняя Гульноза Тургунпулатова приехала из Наманганской области. До настоящего времени ей было выполнено две операции. Доктор осмотрел пациентку и назначил ей ортодонтическую подготовку для костной пластики.

Еще один пациент – Ойбек Ганишеров. Ему – 10 лет. Из-за расщелины губы у него появилась фистула. Было решено закрыть ее с помощью хирургического вмешательства.

В список пациентов, которым будут проведены операции, включена и Фаризода Гайбуллаева из Сырдарьи. У девочки, которой только недавно исполнился год, диагностировали расщелину губы и левостороннее расширение неба, и ей назначена операция.

В целом, отбор пациентов на хирургические вмешательства осуществляется по строгим критериям.

Во-первых, операции назначаются прежде всего детям из малообеспеченных и нуждающихся в социальной помощи семей.

Во-вторых, в целях предупреждения возникновения послеоперационных осложнений пациентам, у которых есть хоть малейшие противопоказания, не будут выполнены хирургические вмешательства, поскольку это может негативно повлиять на процесс реабилитации.

Это – первый этап отбора пациентов. Во время следующего визита доктора будет составлен окончательный список пациентов, которым будут выполнены хирургические вмешательства.

Примечательно, что эти малоинвазивные операции будут проводиться с участием местных специалистов, что позволит им повысить квалификацию и освоить новые методы лечения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍12🤩3🔥1
O'zbekiston_Respublikasi_Prezidenti_va_nomli_davlat_stipendiyalari.pdf
3.9 MB
❗️2023/2024-ўқув йили учун Президент стипендияси, шунингдек, Навоий, Беруний, Улуғбек, Ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд, Тўлепберген Қаипбергенов, Ибройим Юсупов ва Ислом Каримов номли давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍12🔥3🤩3
❗️ЖССТ: Безгак касаллиги ўтган йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони қарийб 250 миллион нафарга етган. Бошқача айтганда, ҳар 1000 аҳолидан 58 нафари ушбу хасталикни юқтирган.

📉 Ваҳоланки, ЖССТ 2025 йилга бориб, бу кўрсаткични 26,2 тага туширишни глобал мақсад сифатида белгилаганди. Аммо ана шу режа бажарилиши кўзда тутилганидан 55 фоиз ортда қолмоқда.

🔎 Албатта, бу бир қатор ташқи омиллар билан боғлиқ. Масалан, коронавирус пандемияси, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экстремал об-ҳаво ҳодисалари, касалликнинг дори воситаларига чидамлилиги ортиши безгакка қарши кураш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатяпти.

♻️ Экспертлар фикрича, агар ҳозир зарур чоралар кўрилмаса, безгак эпидемияси инсоният саломатлиги учун янада глобал хатарга айланиб, сўнгги йигирма йил давомида эришилган ютуқлар чиппакка чиқиши мумкин.

📈 Чунки 2000 йилдан 2019 йилгача ушбу касалликдан йиллик ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада, яъни 864 мингдан 576 мингтагача камайганди. Бироқ пандемия даврида ўсиш динамикаси қайд этилиб, ўтган йилининг ўзида 608 минг киши безгак оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Энг ёмони, уларнинг катта қисми болалардир.

‼️ Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган безгакка қарши янги — R21 вакцинасини тасдиқлади. У икки йил олдин фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍12
⚡️Талабалар учун шартнома тўловларини “ПайМе” тўлов тизими орқали комиссиясиз (0%) онлайн тўлаш имконияти яратилди

Бунинг учун “PayMe” тўлов тизимида “Тўловлар” саҳифасига киринг.

1. “Таълим” бўлимидан “Оплата за ВУЗы”ни танланг.

2. ЖШШИР рақами ҳамда тўлов суммасини киритинг ва тўловни амалга оширинг.

Бунда “Тафсилотлар” тугмасини босиш орқали шартнома бўйича охирги тўлов суммасини ва қарздорликни ҳам кўришингиз мумкин.


PayME мобил иловасида тўлов амалга оширилганда комиссия (0%) олинмайди.

📌Шунингдек шартнома тўловини:
🔸my.gov.uz портали орқали ҳамда
🔸“Зоомрад” мобил иловаси орқали ҳам комиссиясиз (0%) онлайн тўлаш
мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизга машҳур пластик жарроҳ, доктор Ҳасан Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўрик ўтказиш учун ташриф буюрди.

40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарди.

Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида ўтказилаётган мазкур акция аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, доктор Ҳасан Баиев ва марказ раҳбарияти иштирокида беморларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳаси орқали учрашув ва тиббий кўрик жараёнлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍28🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Всемирно известный хирург, доктор Хасан Баиев приехал в нашу страну для проведения осмотра и отбора на бесплатные операции детей с врожденными расщелинами губы и неба.

🔬Российский и американский пластический хирург, обладающий 40-летним опытом работы, в разные годы признавался человеком года в США, Японии и Англии. Он на протяжении 20 лет занимается благотворительной деятельностью. За это время доктор бесплатно прооперировал около 2000 детей.

🏥 В начале данной акции, проходящей в Национальном медицинском центре в столице, состоялась встреча с родителями пациентов, в которой приняли участие министр здравоохранения Амрилло Иноятов, доктор Хасан Баиев и руководство центра.

📹 О подробностях данной акции можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍9🔥5
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

—————

Праздничное
поздравление Президента Шавката Мирзиёева в связи с Днем Конституции

Дорогие соотечественники!

Искренне, от всего сердца поздравляю вас, весь наш многонациональный народ с Днем Конституции Республики Узбекистан – 8 декабря.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍27🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бугун — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.

💐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон тиббиётининг фидойи ва жонкуяр ходимларини, барча юртдошларимизни ушбу умумхалқ байрами муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ватанимиз равнақи ва эл-юрт фаровонлиги йўлидаги меҳнатларингизга муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍11🔥2
❗️Эҳтиёт бўлинг, "пақилдоқ"! Шифокор пиротехника воситалари зараридан огоҳлантирди

⚠️ Янги йил байрамигача ҳали тўрт ҳафтага яқин вақт бор. Аммо аллақачон кўча-кўй, тураржойлар атрофи ва бошқа жамоат жойларида “пақилдоқ”лар қулоқни қоматга келтира бошлади. Қонуний тақиқларни четлаб ўтиб, бундай матоҳларни яширинча пуллаётганларни жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ташвишга солмаслиги табиий.

Бироқ пиротехника воситаларининг асосий харидори бўлган ўйинқароқ болалару ўсмирларни нега ота-оналари, яқинлари, устоз-мураббийлари, кенг жамоатчилик вакиллари етарлича назорат қилмаяпти?

Даврон Тўлаганов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори:


▶️ — Бу мавзуга такрор-такрор тўхталамиз, "пақилдоқ"ларнинг саломатлик ва ҳаёт учун хавфли жиҳатлари хусусида чиқишлар қиламиз. Лекин, афсуски, бу муаммо ҳар қиш фаслида қаршимиздан чиқаверади.

🏥 Мана, ўтган мавсумда Янги йил арафаси ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли марказимиз ҳамда унинг ҳудудий филиалларига ўнлаб оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилди. Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келди. Ҳатто баъзилари ҳануз асоратлардан азият чекмоқда.

🫀 Чунки бундай воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши мумкин.

🔥 Юз, кўз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари;

☄️ кўзларнинг шикастланиши ва кўриш фаолиятининг қисман ёки бутунлай бузилиши;

🥵 жароҳат асорати билан боғлиқ пластик операцияларга муҳтожлик, куйган соҳаларда дағал чандиқлар;

🙌 қўл бармоқлари соҳаларида контрактуралар ҳосил бўлиши “пақилдоқ” ва салютларнинг салбий оқибатларидир.

🩺 Қолаверса, пиротехника воситалари шовқинидан қаттиқ қўрқиш туфайли руҳий бузилиш, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабет, ҳомилага зиён етиши эҳтимоли юқори.

💥 Яқин масофада пиротехника пақиллашидан инсон баротравма ва акустик жароҳатлар олиб, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига йўлиқиши мумкин.

‼️ Эслатиб ўтамиз, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн. 700 минг сўмдан 6 млн. 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍29
#Биласизми

📋 Тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилиши белгиланган.

📌 Шунингдек, ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍13🤩2
❗️Ботулизм: Қўлбола тайёрланган консервалар соғлик учун хавфли

🥫Қиш фаслида кўпчилик уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишни маъқул кўради. Бироқ бундай озиқ-овқатлардан заҳарланиш эҳтимоли юқори.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Анвар Шукуров бу борадаги хулоса ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

▶️ — Аксарият хонадон бекалари ёз ва куз фаслларида мева-сабзавотлардан консервалар тайёрлаб, қишга ғамлаб қўяди, — дейди мутахассис. — Бироқ уй шароитида етарли босимда термик ишлов бериш имконияти мавжуд эмаслиги натижасида ботулизм қўзғатувчи споралар сақланиб қолади ва улар анаэроб, яъни кислородсиз муҳитда ривожланиб, ўта кучли — ботулинотоксин заҳрини ҳосил қилади.

🧫 Ботулизм қўзғатувчилари ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100°С даражада 6 соат, 120°С да эса 10 дақиқагача тирик бўлади.

🔬 Ўзида бундай зарарли моддани сақловчи консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида турли салбий оқибатлар, ҳатто ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганда ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги келиб чиқади.

🧪 Хасталикнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм микробининг токсини асосан марказий асаб тизимига таъсир этади ва организмда турли ўзгаришларга олиб келади.

📌 Бу ҳолатда:

🩺 нафас олиш қийинлашиши, оғиз-томоқнинг қуриши қорин соҳасида оғриқ, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ва гапириш қобилияти пасайиши; 

🫢 кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади);

😴 умумий ҳолсизлик ва заифлик каби белгилар намоён бўлади.

🚶‍♂Беморнинг сўзлари тушунарсиз бўлиб қолади, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши натижасида юришга қийналади.

‼️ Агар бу ҳолатда хаста инсонга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса ва зарур даво муолажалари ўтказилмаса, унинг нафақат соғлиғи, балки ҳаёти ҳам хавф остида қолиши мумкин.

👇 Шу сабабли ботулизмнинг олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

🚫 уй шароитида консерваларни тайёрламаслик;

бозор ва аҳоли гавжум жойларда фуқаролар томонидан сотилаётган, номаълум шароитда тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерваларни харид қилмаслик;

📛 банка қопқоғи кўтарилган (бомбаж), шунингдек рангида ўзгариш бўлган консерваларни истеъмол қилмаслик;

озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитларига эътибор бериш, савдо дўконларидан консерваларни харид қилишда унинг муддати, идишларнинг бутунлиги, қопқоқлари шишмаганлиги ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатларига эътибор бериш;

🧴 таом тайёрлашда тозаликка ва шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍34🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларда ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг илк белгилари қандай намоён бўлади?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Барно Агзамхўжаева жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
👍14
Қандай дори ва озиқ-овқатлар анафилактик шокни келтириб чиқариши мумкин?

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:


▶️ — Тадқиқотларга кўра, анафилактик реакциялар 46,5 фоиз ҳолатда дори-дармонларни қабул қилиш оқибатида юзага келади. Бунга сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, силга қарши дорилар, зардоблар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлиши мумкин.

💊 Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.

🥙 Анафилактик шокнинг иккинчи энг кенг тарқалган сабаби (31 фоиз ҳолатда) озиқ-овқат аллергиясидир. У егуликлар таркибидаги оқсиллар, баъзан оқсилсимон моддалар таъсирида вужудга келади. Уни маълум бир таом ёки ноз-неъмат истеъмолидан сўнг дарҳол пайдо бўладиган иммунитет тизими реакцияси сифатида баҳолаш мумкин.

🍼 Болаларда касаллик кўпинча онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабабли ривожланади.

🥛 Қолаверса, кичкинтойлар севиб истеъмол қиладиган сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот. Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади.

🐟 Балиқ — кучли антиген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.

🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ антиген хусусиятга эга. Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди.

🥜 Катталарда бундай патология ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. У кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради. Шунингдек, бошқа турдаги ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчилар рўйхатидан жой олган.

🐝 Анафилактик шок 20 фоиз ҳолатда ҳашаротлар чақиши туфайли ҳам пайдо бўлиши аниқланган.

🧪 Бу хасталикка аниқ ташхис қўйиш учун кенгайтирилган аллергоанамнез ва аллергологик синамалар, қон ҳамда аллергенлар таҳлили, тери биопсияси ва гистологик кўриклар талаб этилади.
Хасталик аниқланган беморларни зудлик билан интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарур.

🚫 Аммо кўпчилик беморлар анафилактик шок ҳолати бартараф этилиб, саломатлиги ўнгланиши билан муолажаларни тўхтатиб қўядилар. Бу жуда катта хато.

🔬 Ваҳоланки, кучли аллергик реакцияни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланиб, унга қарши зарур тиббий чоралар кўрилмагунича анафилактик шокнинг такрорланиш хавфи сақланиб қолаверади.

‼️ Бугунги кунда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликка аниқ ташхис қўйиш баробарида, уни самарали даволаш усуллари йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👍27🔥3🤩2