Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, воҳа аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги кўпайган.

Президентимиз бу ҳолатдан ташвиш билдириб, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва вилоятда соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, қўшимча равишда россиялик ҳамкорлар билан Китобда замонавий кардиология марказини барпо этиш топширилди.

Вилоятда мобиль поликлиникалар хизмати йўлга қўйилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 600 ўринли замонавий клиника ташкил қилинади.

Йиғилиш давомида Қашқадарёда инвестиция, саноат, туризм, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳада белгилаб олинган асосий вазифалар юзасидан вилоят ҳокими ва бошқа мутасаддиларнинг режалари тингланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессиясида иштирок этмоқда

📌 Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 73-сессияси бўлиб ўтмоқда. Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу нуфузли тадбирда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари жам бўлган.

Сессияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

♻️ Хусусан, Ф.Шарипов тадбир доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами масалалари бўйича ўтказилган шўъба йиғилишида сўзга чиқиб, юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

🔰 Тадбир давомида аъзо мамлакатларда санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий муаммолар, соҳани рақамлаштириш, ушбу жараёнда сунъий интеллект ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиш, тиббиёт ходимлари меҳнат шароитларини яхшилаш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

🗂 Шунингдек, йиғилиш доирасида 2023-2030 йилларга мўлжалланган қочоқ ва мигрантларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича Ҳаракатлар режаси ҳамда бошқа қатор стратегия ва “Йўл хариталари” қабул қилиниши кутилмоқда.

🗓 Сессия 26 октябрь куни ўз ишини якунлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор суяк кўмигини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

🔬 Ушбу ноёб ва мураккаб жарроҳлик операцияси натижасида 61 ёшли бемор онахон оғир хасталикдан халос бўлди. Унга илғор хорижий давлатларда билим ва тажриба орттириб қайтган малакали мутахассислар томонидан ўзак ҳужайралари муваффақиятли трансплантация қилинди.

📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Юртимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари сони 4095 тага етди

♻️ Мамлакатимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилишга киришилган.

🏥 Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 22 та оилавий поликлиника, 93 та оилавий шифокор пункти ва 394 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиб, бирламчи бўғин муассасалари умумий сони 3586 тадан 4095 тага етказилди.

👩🏻‍⚕️🧑🏻‍⚕️ Шунингдек, ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” тамойили асосида фаолият кўрсатувчи 17 400 та тиббий бригада ташкил этилди.

🩺 Универсал-прогрессив патронаж модели жорий қилиниб, 500 минг нафардан зиёд ҳомиладор, 3,9 млн. нафар 5 ёшгача болалар, 146 минг нафар уйда ётиб қолган, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бор шахслар ушбу тиббий хизмат тури билан қамраб олинди.

🖥 Шу кунгача юртимиз бўйлаб 32 млн. нафар аҳоли “Электрон поликлиника” платформасига бириктирилди ва электрон тиббий картани юритиш тизими жорий этилди.

🕰 Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилди ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун қўшимча устама ҳақ тўлаш йўлга қўйилди.

📊 Натижада 134 минг нафар беморга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг кундузги шифохоналарида уйидан ажралмаган ҳолда даволаниш имконияти яратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Зардоб касаллигидан асосан аллергияга мойил кишилар азият чекади

💉 Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Масалан, юқумли инфекцияларга қарши вакциналар нафақат турли эпидемиялар тарқалиши, балки соғлиқни сақлаш муассасаларига юкламалар кескин ортиб кетишининг ҳам олдини олади.

🔬 Шу боис зардоблар билан даволаш ва касалликларни профилактика қилиш усули замонавий тиббиётда кенг оммалашган. Бу муолажа тури инсон организмида пассив иммунитетни шакллантириши билан аҳамиятли
.

🧪 Бироқ зардоблар баъзи аллергияга мойил кишиларда, зарур эҳтиёт чоралари кўрилмаса, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова шу хусусда маълуот берди.

▶️ — Зардоб касаллиги инсон организмига муолажа ва профилактика мақсадида бегона оқсил, масалан, ҳайвонларнинг иммун зардоблари юборилганда рўй берадиган аллергик реакция ҳисобланади, — дейди мутахассис.

💊 — Бундан ташқари, инсон иммуноглобулинлари, бета-лактам антибиотиклари, цефалоспоринлар, моноклонал антитаналар, сульфаниламидлар, цитостатиклар ва баъзи стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни қўллаш туфайли зардоб хасталиги ривожланиши мумкин.

🥩 🐟 Баъзан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, қази, от гўшти ва балиқдан тайёрланган таомлар ҳам бу хасталикни келтириб чиқарувчи омиллар сирасидан.

🔎 Аллергик реакция эҳтимоли генетик мойиллик ва иккиламчи иммунитет танқислиги туфайли ортади.

⌛️ Касаллик аломатлари одатда зардоб қабул қилингач, 7 кундан 1 ойгача бўлган муддатда юзага келади. Аввал “укол” қилинган жой ва унинг атрофи, кейин бутун бадан бўйлаб эшакемига ўхшаш тошмалар тошади ва уларнинг ўрни қичишади.

🌡 Бемор иситмалайди, лимфа тугунлари катталашиб, бўғимлар, бош ва юрак соҳасида оғриқлар кучаяди. Баъзан бош мия шикастланишига хос ўзгаришлар, буйрак ва бошқа аъзолар функциялари бузилиши кузатилади.

🩺 Айрим ҳолларда бўғимлар полиартралгияси, барча бўғимларнинг баравар оғриши, бронхит ва бронхоспазм, неврит, радикулит белгилари намоён бўлади.

📈 Кўпинча симптомлар 3-5 кун ичида йўқолади. Агар таъсир кучи кўпроқ препаратлар қабул қилинса, аломатлар бир неча ҳафта ёки ойлаб давом этиши мумкин.

🩸 Зардоб хасталигини аниқлаш учун махсус диагностик тестлардан фойдаланилади. Шундан сўнг беморнинг ҳолати, ёши ва касаллик даражасига кўра муолажалар буюрилади.

♻️ Биринчи навбатда, аллергенни бартараф этиш мақсадида инфузион ва организмни тозаловчи даво чоралари қўлланилади. Беморга кўп суюқлик ичиш, парҳезга амал қилиш тавсия этилади. Антигистамин ва глюкокортикоидлар буюрилади.

🏥 Анафилактик шок ҳолатидаги беморларга эса шошилинч тиббий ёрдам ва стационар шароитда муолажалар кўрсатиш зарур.

‼️ Ҳозир Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ва унинг ҳудудий филалларида ушбу хасталик энг илғор усулларда аниқланиб, самарали даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
📍Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди.

🏥 Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган анжуманда туберкулёз барча шаклларининг касалланиш кўрсаткичларини камайтириш, замонавий ташхислаш ҳамда даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

♻️Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда USAID лойиҳаси ходимларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ҳам фаол қатнашди.

📌 Унда вакилларимиз томонидан юртимизда фтизиатрия соҳасида эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар хусусида батафсил маълумот берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбек эндокринологлари халқаро ўқув курсларида тажриба оширмоқда

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари маъсуллари SKOLKOVO халқаро ўқув курсларида иштирок этяпти.

Соғлиқни сақлаш тизимида ташкилий ишлар ҳамда менежмент бўйича бўлиб ўтган курслар мобайнида улар Россиянинг Эндокринология миллий тадқиқот тиббиёт маркази тажрибаси ва фаолияти билан танишди.

Тиббиёт индустрияси етакчиларидан олинган билим, тажриба ва инновациялар нафақат мамлакатимиз эндокринология хизмати, балки бутун соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади

📌 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов юртимизда меҳмон бўлиб турган “FUJIFILM Healthcare Turkey” компанияси президенти Кеитаро Со бошчилигидаги делегация билан учрашди.

🔬 Мулоқот аввалида дунёга машҳур ушбу компаниянинг энг сўнгги русумдаги маммография, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси каби тиббий технологиялари имкониятларини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди.

🔎 Қайд этилганидек, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда бундай инновацион диагностика воситаларига эҳтиёж катта.

📊 Масалан, кўкрак бези саратони Ер юзида бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатларининг энг кенг тарқалган иккинчи омилидир. Бу касаллик аёллар ўлими сабаблари орасида биринчи ўринни эгаллайди.

‼️ Шу боис БМТ 2040 йилга келиб, кўкрак бези саратонидан 2,5 миллион нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга доир глобал мақсадни илгари сурган. Бу борада касалликка эрта ва аниқ ташхис қўйиш имконини берадиган маммография технологияларининг аҳамияти катта.

🤝 Мулоқот якунида “FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан юртимиздаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: все районные и городские больницы будут обеспечены стационарными маммографами

📌 Министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с пребывающей в нашей стране с визитом делегацией во главе с президентом компании FUJIFILM Healthcare Turkey Кеитаро Со.

🔬 В начале встречи состоялась презентация возможностей современного медицинского оборудования этой всемирно известной компании, в том числе маммографов, магнитно-резонансных томографов и компьютерных томографов последнего поколения.

🔎 Как отмечалось, в процессе трансформации системы здравоохранения нашей страны имеется высокая потребность в таком инновационном диагностическом оборудовании.

📊 К примеру, маммографы играют важную роль в ранней и точной диагностике рака молочной железы, который является ведущей причиной смертности от рака у женщин. Именно поэтому ООН запустила глобальную инициативу, предусматривающую снижение смертности от этого онкологического заболевания на 2,5 процента ежегодно вплоть до 2040 года. Это поможет спасти жизни 2,5 миллионов женщин.

🤝 В завершение встречи достигнута договоренность об обеспечении всех районных и городских больниц нашей страны стационарными маммографами производства данной компании.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

🩺 Текширувлар давомида марказ ва унинг вилоят филиалидан эндокринолог, травматолог, невропатолог, кардиолог, уролог, дерматолог каби 20 турдан ортиқ тор соҳа мутахассислари билан бирга, махсус кўчма тиббий контейнер ҳам аҳоли хизматида бўлди.

❗️ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Азизов Абдулла Абдисаламович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига
тайинланди.

А. Азизов 2003 йилда Япониянинг Нагоя университети, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Шунингдек, Даниянинг Орхус университетида магистратура, Орхус техника коллежида IT-дастурчи мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

2006–2019 йилларда Даниядаги қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда, 2019–2020 йилларда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда 2020–2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.

А. Азизов тайинловга қадар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
‼️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ходимлари ўртасида “Заковат” турнирининг республика босқичи бошланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

📌 Самарқанд шаҳрида "Мамлакат жарроҳлик хизматини трансформация қилишда минимал инвазив, юқори технологияли ва гибрид оператив аралашувларнинг аҳамияти" мавзусидаги “Воҳидов ўқишлари – 2023” ХХVII республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

🌏 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари, шунингдек Россия, Беларусь, Қозоғистон, Германия, Канада, Ҳиндистон каби қатор хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган етакчи хирурглар, нуфузли олим ва экспертлар иштирок этмоқда.

📹 Анжуман аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг иштирокчиларга йўллаган видеотабриги намойиш этилди.
—————-
📌 В эти минуты в городе Самарканде проходит ХХVII республиканская научно-практическая конференция «Вахидовские чтения» на тему «Роль малоинвазивных, высокотехнологичных и гибридных оперативных вмешательств в трансформации хирургической службы страны».

🌏 В мероприятии принимают участие ответственные лица Министерства здравоохранения, Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии имени академика В.Вахидова и его региональных филиалов, областных управлений здравоохранения, а также ведущие хирургии, известные ученые и эксперты из России, Беларуси, Казахстана, Германии, Канады, Индии и других зарубежных стран.

📹 В начале конференции было представлено видеоприветствие министра здравоохранения Амрилло Иноятова.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram