Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
6.21K photos
2.4K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган давлат фуқаролик хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Вазирлик марказий аппарати ходимлари иштирок этган семинарда янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга оширишда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
"Ўзбекистон — 2030" стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида қандай ислоҳотлар белгиланди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан "Ўзбекистон — 2030" стратегияси тасдиқланди.

Унда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ислоҳотлар белгиланган.

📊 Стратегияга асосан, 2023 йилгача аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.

💰 Шунингдек, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади.

🫀 Онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробарга камайтириш кўзда тутилган.

📉 Шунингдек, сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг нафар аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш режалаштирилган.

💻 Бундан ташқари, 7 йил ичида тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш кўзланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

❗️Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан Фаррух Рахимович Шарипов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ф. Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йил Самарқанд давлат тиббиёт институти, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2002-2009 йилларда Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, 2009-2012 йилларда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

2012-2014 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи бўлган. 2015-2016 йилларда Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ф. Шарипов 2021 йилдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Президентимизнинг тегишли қарори билан Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ф. Ташпулатов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2006-2007 йилларда “Парвина суғурта” суғурта компанияси Тошкент шаҳри дирекцияси директори, 2007-2010 йилларда “Ўзбекинвест Ҳаёт” суғурта компанияси менежери, бош менежери лавозимларида меҳнат қилган.

2011-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул вазифаларда ишлаган.

Ф. Ташпулатов 2021 йилдан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ТАЙИНЛОВ

Президентимизнинг тегишли қарори билан Олим Муродуллаевич Омонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

О. Омонов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент электротехника алоқа институти, 2006 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети магистратура босқичи, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

2005-2011 йилларда “Ўзбектелеком” АК “UzNet” филиали бўлим бошлиғи, 2011-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бир қанча масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2018-2021 йилларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори вазифасида ишлаган.

О. Омонов 2023 йилдан “Чорвоқ” туристик рекреацион зона дирекцияси ДУК директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

🏙 Бугун Сеул шаҳрида Ўзбекистон — Корея бизнес форуми бўлиб ўтди.

📌 Икки давлат ўртасида сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган мазкур тадбирда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.

📲 Форумда тиббий суғурта, тизимни рақамлаштириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб этиш каби қатор истиқболли лойиҳаларга бағишланган видеотақдимот ўтказилди. Бу эса кореялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Энди врач ва фармацевтларга малака тоифасини бериш аттестациялари онлайн шаклда ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 сентябрдаги тегишли буйруғи билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 39 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди.

🌐 Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн шаклда ўтказиш тартиблари ҳам ишлаб чиқилди.

📅 Мазкур янги тартиб шу йил сентябрь ойидан бошлаб синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич татбиқ этилади.

🔍 ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун Марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилади.

🧭 Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.

⌛️ Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.

📊 Имтиҳон якунида "Random" дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.

💽 Вазирлик томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Стратегия_2030

❗️Тиббий мурожаатларнинг 70 фоизи бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилинади

🩻 "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.

🏥 Бу даврда тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилишни йўлга қўйиш мақсад қилинган.

🛏 Шунингдек, 2030 йилгача мамлакат бўйлаб гемодиализ ўрин-жойлари билан беморлар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 В рамках рабочего визита в Республику Корея делегация из числа ответственных лиц Министерства здравоохранения Узбекистана провела встречу с директором по международному сотрудничеству Корейского института развития технологий (KIAT) Чхон Кё Паком.

На встрече был достигнут ряд важных договоренностей по широкому применению корейского опыта в цифровизации здравоохранения и внедрении медицинской страховки в нашей стране, в том числе по привлечению к данному процессу специалистов KIAT, по подготовке на базе Ташкентской медицинской академии специалистов в области цифровизации сферы здравоохранения.

📹 Подробнее об итогах встречи можно узнать из данного видеоролика, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Стратегия_2030

❗️2030 йилга қадар Ўзбекистонда туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади

👶🏻 "Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамровини камида 50 фоизга оширилади.

👦🏻 Болалар ўртасида ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартиради.

👩🏻‍🍼2030 йилга қадар ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб туғуруқдан сўнг 42 кун ичида аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни 2 баробарга камайтириш мақсад қилинган.

🛏 Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади.

💊 6-23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати, 15-35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади.

📉 Кўрилган чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏙 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларининг Жанубий Кореяга сафари давом этмоқда.

🏢 Вакилларимиз ташриф давомида Корея Халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) глобал ҳамкорлик маркази бош директори Брайн Нам билан учрашди.

💻 Мулоқот давомида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, Ўзбекистон тиббиёт тизими инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, рақамли тиббиёт бўйича мутахассислар тайёрлаш каби масалалар муҳокама этилди.

📹 Учрашув тафсилотлари билан ССВ Матбуот хизматининг Корея Республикасидан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳаси орқали танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Президент қарори: Она ва бола саломатлиги бўйича янги марказ ташкил этилади

📋 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.) қабул қилинди.

🗓 Унга кўра, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг самарали бошқарув тизимини яратиш мақсадида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

🏢 Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика “Она ва бола скрининг” маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази;

🏥 ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда “Она ва бола скрининг” марказлари негизида марказнинг 14 та ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

❇️ Қарорга мувофиқ, оналар саломатлигини муҳофаза қилишнинг такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж тизими жорий этилади.

🧑🏻‍⚕️Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тиббиёт бригадалари”:

🤰🏻ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳомиладор аёлларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш ва даврий тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этади;

📌 туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлими билан биргаликда ҳомиладор аёллар ҳолатини доимий мониторинг қилиб боради ҳамда хавф омиллари аниқланганда Марказнинг ҳудудий филиалларига юборади;

🟢 туғуруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиб боради ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чораларини кўради;

🩺 репродуктив ёшдаги аҳоли ва ҳомиладор аёллар ўртасида тиббий маданият, касалликлар профилактикаси ва соғлом оилани режалаштириш бўйича тарғибот ишларини олиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегациянинг Сеул шаҳридаги навбатдаги учрашуви Корея Эксимбанки раҳбарияти билан бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликдаги миллий онкология марказини барпо этиш, тиббиёт олий таълим масканини ташкил қилиш каби истиқболли лойиҳалари ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

ССВ Матбуот хизматининг Кореядан тайёрлаган ушбу видеолавҳаси шу ҳақда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Она ва бола саломатлиги бўйича янги марказнинг ҳудудий филиалларида қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?

🏢 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ янги ташкил этиладиган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари:

📌 хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтиради;

📌 никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлардан ўтказади;

📌 ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;

📌 соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Шунингдек, Республика перинатал маркази:

эрта туғуруқ хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддатига етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади;

алоҳида тиббий кўрсатмаларга асосан ҳомиладорлар ва чақалоқларга Марказнинг ҳудудий филиалларида консультатив ёрдам беради ҳамда зарур ҳолларда уларга тиббий стационар ёрдам кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Янги марказда туғма ҳамда ирсий касалликлар эрта пренатал ва неонатал даврда аниқланади

📋 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази:

🏢 республика, ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида ҳомиладор аёллар ва янги туғилган болалар скрининги, шунингдек, репродуктив ёшдаги аҳоли орасида экстрагенитал, туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси бўйича ихтисослаштирилган ҳамда юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этади;

👨‍👨‍👧‍👦 акушерлик-гинекология, тиббий-генетик маслаҳат, соғлом оилани режалаштириш, молекуляр-генетик текширув, пластик ва эстетик гинекология, ёрдамчи репродуктив технологиялар хизматларини ташкил этади ва ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштиради;

👨‍🍼репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар ва янги туғилган болаларга малакали тиббий хизмат кўрсата оладиган кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда иштирок этади;

🤰🏻репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар, янги туғилган болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

📌 ўсмирлар орасида репродуктив аъзолар патологиясининг олдини олиш бўйича тиббий-профилактика тадбирларини ташкил этади;

🏥 хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширади;

🩺 соғлом оилани шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда илғор усуллар ва технологияларни йўлга қўйиш, туғма ҳамда ирсий касалликларни эрта пренатал ва неонатал даврда аниқлаш, болалар ўлими ва туғма ногиронликнинг олдини олиш чораларини кўради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Бугун пойтахтимизда жойлашган “M-Clinic” кўп тармоқли тиббиёт марказида “Тиббиётнинг долзарб жиҳатлари: ташхислаш, даволаш, реабилитация ва самарали бошқарув” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, ҳудудий тиббиёт муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари вакиллари, юртимизнинг етакчи хирург, уролог, кардиолог, терапевтлари, шунингдек Германия, Швейцария, Корея, Россиядан ташриф буюрган олим ва экспертлар қатнашди.

Анжуманни соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов юртимиз тиббиёт тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган тақдимоти билан очиб берди.

Қолаверса, тадбирда “M-Clinic” бош директори З. Мухамедов ва қатор халқаро экспертларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланди.

Шундан сўнг замонавий хирургия, терапия, кардиожарроҳлик, реабилитация, урология, нурли диагностика масалаларига бағишланган шўъба йиғилишлари ўтказилди.

Анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Фенилкетонурияга чалинган болалар учун юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод қилинади

📋 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра:

🗓 2024 йил 1 сентябрга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган энг илғор диагностика ва даволаш стандартлари амалиётга жорий этилиб, ёрдамчи репродуктив технологиялар усуллари йўлга қўйилади.

📌Шунингдек:

Марказ ёрдамчи репродуктив технологиялар усулларини қўллаш бўйича замонавий клиник протоколлар ва стандартлар ишлаб чиқади ҳамда ушбу йўналишдаги барча тиббиёт ташкилотлари фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб ҳар йили 100 тагача имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ёрдамчи репродуктив технологиялар усуллари муваффақиятли қўлланганда ушбу амалиётни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали қоплаб берилади.

📌Бундан ташқари:

❇️ 2026 йил 1 январга қадар
қарор асосида тасдиқланган дастурлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган юқори технологик диагностика тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, реагентлар, зарур материаллар, дори воситалари ва болалар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари;

❇️ фенилкетонурияга чалинган болалар учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

📌Бугун пойтахтимизда нейрохирургия йўналишидаги янги жарроҳлик усулларини Ўзбекистон тиббиётига татбиқ этишга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

🌐 Унда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Германия, Англия, Италия, Туркия, Канада, Хитой, Исроил, Россия, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Вьетнам ва Қозоғистон каби давлатлардан келган етакчи олим ва экспертлар қатнашмоқда.

Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очиб берди.

🔬Анжуманда тутқаноқ, инсульт, бош мия ўсмалари, бош мия қон чигаллари, орқа мия ва умуртқа касалликларини илғор амалиётлар ҳамда янги жарроҳлик усуллари ёрдамида даволаш ва олдини олиш бўйича ўзаро фикр алмашилмоқда.

🩺 Шунингдек, нейрохирургик касалликлар туфайли келиб чиқаётган ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш, ўзбекистонлик мутахассислар билан бирга, юртимизда янги жарроҳлик амалиётларини бажариш каби масалалар муҳокама этилиши кўзда тутилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш: дастлабки қадамлар сарҳисоби" мавзусида сиёсий мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, маҳаллий мутахассислар ва халқаро экспертлар иштирок этаётган мазкур тадбирда “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ўзгартириш: икки йиллик ислоҳотларнинг шарҳи” номли ҳисоботнинг тақдимоти бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram