Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.36K photos
2.47K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади

♻️ Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади:

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;

📌 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.

‼️ Мазкур муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда улар фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади.

💊 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.

🩺 Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради.

🗓 Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Президент фармони: Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади

🗓 Янги фармон асосида:
2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.


📌 Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган бирлаштирилаётган жамғармаларнинг барча мажбуриятлари ва даромадлар манбалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

♻️ Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу Фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади.

❗️Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида юртимизда бўлиб турган америкалик мутахассислар билан учрашув ўтказилди.

📌 Мулоқотда Case Western Reserve университетининг юрак-торакал жарроҳлик бўлими бошлиғи Яков Элгудин ҳамда психиатр Лариса Элгудин бундай тадбирлар ҳамда халқаро ўқитувчилар ва талабалар алмашинувлари тиббиёт соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу учрашув тафсилотлари ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон-АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида нафақат юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ва ўзаро малака алмашинувлари, балки ҳамширалар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш йўналиши бўйича ҳам тадбирлар олиб борилаётгани аҳамиятли.

Хусусан, бугун Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган навбатдаги тадбир ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятига бағишланди.

CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳа шу ҳақда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

Бугун пойтахтимиздаги “Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида йирик анжуман бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тадбир тафсилотлари ҳақида онлайн хабар бериб боради.
—————————
Сегодня в рамках Узбекско-Американской недели здравоохранения в столичной гостинице Trilliant Tashkent пройдет крупный форум.

Пресс-служба Минздрава будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн.
———————
Today, within the framework of the Uzbekistan-USA Healthcare Week, a prestigious forum will be held at the Trilliant Tashkent Hotel.

The Press Service of the Ministry of Health will cover this event online
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Яна саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги “Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида йирик анжуман бошланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу тадбирда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, олимлар ва экспертлар, АҚШнинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

*****

Через считанные минуты в рамках Узбекско-американской недели здравоохранения в столичной гостинице Trilliant Tashkent стартует крупный форум.

В мероприятии, проводимом по инициативе Министерства здравоохранения, ожидается участие ответственных лиц сферы здравоохранения двух стран, представителей дипломатического корпуса, ученых и экспертов, руководителей ведущих американских частных медицинских центров и крупных фармацевтических предприятий.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Нуфузли анжуман ўз ишини бошлади. Муҳташам залда Ўзбекистон ва АҚШ соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, соҳа компаниялари вакиллари жам бўлган.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.

*******
Престижный форум начал свою работу. В величественном зале собрались ответственные лица системы здравоохранения, руководители отраслевых предприятий Узбекистана и США.

Мероприятие вступительной речью открыл министр здравоохранения Республики Узбекистан Амрилло Иноятов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Анжуманда АҚШ соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари департаменти раҳбари ўринбосари Андреа Палм онлайн видеомурожаат йўллаб, икки мамлакат ўртасидаги тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#онлайн

Александр Миллман,
АҚШ юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC)нинг Марказий Осиё бўйича раҳбари:

— Ўзбекистонлик ҳамкор идоралар билан биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқдамиз. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга йўлга қўйилган қатор лойиҳа ва дастурларимиз самарали кечмоқда.

Айниқса, бугунги кунда сил касаллигига қарши кураш борасида муҳим ишларни амалга оширяпмиз. Бу борада лаборатория текширувларини самарали ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Джонатан Хеник,
АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз узоқ тарихга эга. Биз соғлиқни сақлаш соҳасида нафақат бугунги кундаги муаммолар, балки келажакда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларга қарши курашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиляпмиз. Ўзаро алоқаларимиз фармацевтика, лаборатория тадқиқотлари, кадрлар тайёрлаш каби кўплаб йўналишларни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, бу ҳамкорлигимиз ҳам давлат ташкилотлари даражасида, ҳам хусусий секторда жадал ривожланяпти. АҚШнинг хусусий компаниялари мамлакатингизга инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бундан ташқари, ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида давлатларимиз тиббий олий таълим муассасалари ўртасида академик алмашинувлар, таълим дастурлари йўлга қўйилган.

Мен Ўзбекистон Президенти ёшларни инглиз тилига ўқитиш масаласига алоҳида аҳамият қараётганини олқишлайман. Бу тиббиёт соҳасида ҳам катта имкониятлар эшигини очади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Онлайн

“Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида ўтаётган Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасидаги анжумандан
ФОТОЛАВҲАЛАР

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Онлайн

Девид Хофман,
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги раҳбари:

— Силга қарши курашиш ва фармацевтика — Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларидан. Мамлакатингизда “Дори воситалари сифатини рағбатлантириш+” дастурини амалга оширяпмиз. USAIDнинг техник кўмагида Ўзбекистон дори воситаларини ЖССТ рўйхатидан муваффақиятли ўтказди.

Умуман олганда, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати фармацевтика маҳсулотлари учун халқаро сифат стандартларини жорий этиш, ушбу соҳани ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал тартибга солиш бўйича улкан ишларни амалга оширди.

Келгусида пандемияга қарши янги тайёргарлик вa глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз. Илк бор ўтказилаётган Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган ушбу анжуман тиббиёт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлигимиз тарихида янги саҳифа очишга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган йирик анжуман давомида бир гуруҳ америкалик ҳамкорлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган анжуман давомида бир қатор америкалик ҳамкорлар вазирликнинг махсус ташаккурномалари билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram