Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
#Биласизми

📝 Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.

🚫 Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

❗️Донорлар қандай ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга?

📋 Қонунчиликка кўра:

📊 қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади;

📌 мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;

▶️ қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади;

🔹ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинади;

♻️ донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади. Донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;

❗️донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилмайди;

🔎 донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киради;

📌 соғлиғи сақланиши тиббиёт ходимлари томонидан кафолатланади ҳамда соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

☑️ Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ижтимоий дорихоналар томонидан уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси кўлланилган ҳолда чакана сотилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Абитуриентлар қайси ҳолларда тест синовларидан четлаштирилиши мумкин?

👆Юқоридаги инфографика орқали ушбу саволга жавоб топасиз.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Биласизми

🗓 Ҳукумат қарори билан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги товар позициялари божхона божларидан озод этилган:

344 номдаги дори воситалари (шу жумладан, дорихонада тайёрлаш), тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар;

153 номдаги технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари;

Фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;

👉 Имтиёз берилган позициялар батафсил рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми?

🩺 Президентимиз томонидан 2017 йил 1 апрелда имзоланган "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга кўра, қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилиши белгиланган.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Биласизми

❗️Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак

📌 Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

👉 Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.

📌 Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак:

💊 дори воситалари;

🩺 тиббий буюмлар;

🔬 тиббий техника;

🔎 Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;

💊 илгари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари.

📋 Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

♻️ Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.

❗️Таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

📋 Тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилиши белгиланган.

📌 Шунингдек, ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

🖥 diplom.edu.uz платформаси орқали бакалавр, магистр, лицей, техникум, касб-ҳунар мактаби ва коллежларни битирганлик тўғрисидаги диплом маълумотларининг ҳақиқийлигини текшириш ва қўшимча таълим маълумотларини киритиш мумкин.

🔎 Мазкур ахборот тизимида бугунги кунда 2 миллионга яқин битирувчиларнинг диплом маълумотлари жамланган.

🔽 Тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

битирувчиларнинг диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;

  диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – OneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. Олийгоҳ эса диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

♻️ Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Биласизми

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик бор

🔰 Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, бош миянинг хавфли ўсмалари, орқа мия, бош мия нервлари ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимлари хавфли ўсмалари билан касалланган 18 ёшга тўлмаганлар Болалар миллий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан оператив даволаниши белгиланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Биласизми

Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради?

💊 Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми?

Ушбу саволга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сожида Дўстмаматова батафсил жавоб берди.

👁 — Инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс, — дейди мутахассис. — Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

🍋 Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади.

🦵Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур.

🥚 Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади.

🦷 С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак.

🥝 У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд.

🩸К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради.

🍅 У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд.

😬 Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

🥩 У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор.

⛹️ В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади.

🏃🏻‍♀️В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд.

🫀 В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак.
У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади.

😴 В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур.

🧀 У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди.

🚶🏻 Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор.

🩸 Фолий кислотаси — янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади.

‼️Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми?

☎️ Қонунчиликка кўра, ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram