Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.91K photos
2.2K videos
41 files
9.42K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги кампуси билан танишди...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

❗️Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Шадманов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси бўлган. 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Шадманов 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: “Омикрон”нинг EG.5 субварианти 51 давлатда рўйхатга олинди

🦠 Яқинда Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси — EG.5 субварианти тарқалаётгани ҳақида хабар бергандик.

📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида Eris деб номланган мазкур версия бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилаётгани ҳақида маълумот берилди.

📊 Хусусан, EG.5 айни пайтгача 51 давлатда аниқланди. Улар қаторида АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония ҳам бор.

🔬 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус сўзларига кўра, мазкур янги мутация ҳозирча Ер юзи аҳолиси саломатлиги учун глобал даражада хавф туғдирмаётган бўлса-да, унинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши касалланишлар сони кескин ўсишига олиб келиши мумкин.

💉 Шу боис COVID-19га қарши эмлаш ишларини давом эттириш лозимлиги хусусида ҳукуматларга тавсия берилди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, “омикрон” штаммининг субварианти ҳисобланган EG.5 бурун оқиши, бош ва томоқ оғриғи, аксириш ҳамда ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Инфографика

💡2023 йилда нечта соғлиқни сақлаш муассасаси муқобил энергия манбалари билан таъминланади?

🔋Энергия тежамкор мосламаларнинг иқтисодий самарадорлиги юқори. Улардан фойдаланиш халқимиз учун ҳам, давлатимиз учун ҳам, корхона ва ташкилотлар учун ҳам манфаатли.

🏥 Шу боис юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Бу жараёнда ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, соғлиқни сақлаш муассасаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

📊 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада шу ҳақда маълумот берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади?

👶 Бола улғайгани сари нутқи ҳам параллел ривожланиб боради. Бироқ ҳамма “тили чиққан” кичкинтойлар ҳам барча сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди.

Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ?

👨🏻‍⚕️ Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори Абдуазим Юлдашев жавоб берди:

🗣 — Шахснинг ҳар томонлама тўғри ривожланишида нутқ бенуқсонлигининг аҳамияти катта, — дейди мутахассис. — Бироқ доим ҳам бундай бўлавермайди. Кўпинча кичик ёшдаги болалар орасида нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар учрайди. Бунга асосан ташқи омиллар ёки ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлиши мумкин.

👫 Дислалия – нутқ бузилишининг кенг тарқалган тури бўлиб, бунда кичик ёшли ўғил-қизлар айрим товушларни тўғри талаффуз қила олмайди. Ёки бир товушни иккинчисига алмаштириб, баъзида уни ўтказиб юборади.

🚗 Асосан 3-4 ёшли кичкинтойларда учрайдиган бу каби нутқ бузилишида бола ўз истакларини тўлиқ ва аниқ баён эта олса-да, баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилади. Масалан “машина” сўзини “матина”, “ширинлик” сўзини эса “тиринлик” деб айтиши мумкин.

Дислалиянинг 2 хил – функционал ва мехник турлари бор. Механик турига асосан бола оғзидаги нутқ аппаратида (тишлар жойлашуви, жағлар шакли) камчиликлар, танглайнинг тартибсиз тузилиши, қалин лаблар сабаб бўлади.

📌 Функционал дислалияни эса боланинг ўткир касалликларни бошдан кечирганлиги, оилада икки тилда сўзлашиш, фарзанд нутқини нотўғри тарбиялаш, у билан кам суҳбатлашиш, кичкинтой билан гаплашганда сўзларни “болаларча” талаффуз қилиш ва унда фонемик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги каби омиллар келтириб чиқаради.

👩‍🏫 Механик дислалия ташхиси қўйилган болани ортодонт ва логопед мутахассислар биргаликда даволаши лозим. Бунинг учун кичкинтойга оғиз орқали бажариладиган махсус машғулотлар тавсия этилади. Айрим вақтларда эса шифокор кўрсатмаси билан жарроҳлик амалиёти қўлланилади.

🖇 Функционал дислалия 5 ёшгача даволанмайди. Агар бола шу даврга қадар баъзи сўзларни нотўғри талаффуз қилаётган бўлса, у билан тўғри ва равон сўзлашиш орқали муаммони бартараф этиш мумкин. Бунда кичкинтойга шеър ёдлатиш, қўшиқлар эшиттириш яхши фойда беради. Бироқ бола 5 ёшга тўлгач ҳам “қуёш” сўзини “қуёс” деяётган бўлса, уни, албатта, шифокорга кўрсатиш зарур.

📍Мазкур ҳолатда логопед жажжи беморга оғиз машғулотларини ўргатиш ва талаффуз қила олмаётган товушларни тўғри айтишга кўмаклашади. Яъни махсус логопедик йўллар билан бу товушларни кичкинтой нутқида мустаҳкамлайди.

‼️Шунингдек, бола нутқини ривожлантиришда оғиз мушакларини кучайтириш яхши самара беради. Бунинг учун кичкинтойга сабзи, олма, қотган нон ёки туршак каби егуликлардан бериб турилса, фойдадан холи бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Биласизми

❗️Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак

📌 Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

👉 Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Юрак тез уриши, қўлларда титроқ, вазн йўқотиш... Бу — заҳарли буқоқ аломатими?

Аксарият эндокринологик касалликлар оғир асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Шулардан бири буқоқдир.

— Буқоқ қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечувчи хасталик, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Севара Фахрутдинова. — Касаллик ушбу аъзонинг гормонал фаолияти кучайиши, сусайиши ёки ўзгармаслиги билан намоён бўлади. Буқоқ ҳақида гапиришдан аввал, мазкур без ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсам.

Қалқонсимон без — бўйиннинг олд қисмида жойлашган. У тироксин ва трийодтиронин гормонларини ишлаб чиқариш орқали танадаги кўплаб жараёнлар, хусусан, асаб, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва суяк-таянч тизимлари фаолиятини бошқаради. Ҳатто миянинг нормал ишлаши ҳам қалқонсимон без фаолиятига боғлиқ.

Қалқонсимон без касалликларини келтириб чиқарувчи бир қатор омиллар мавжуд. Буларга турли аутоиммун ва инфекцион касалликлар, йод танқислиги, стресс, интоксикация, оқсил ва витаминлар етишмаслигини мисол қилиш мумкин.

Қалқонсимон бездаги ўзгаришларнинг хусусиятига кўра, диффуз буқоқ, тугунли буқоқ ва аралаш турлари таснифланади. Қалқонсимон без гормонал фаолиятига кўра, диффуз буқоқ, ўз навбатида, гипотиреоз, эутиреоз ва диффуз-токсик (гипертиреоз) шаклларга бўлинади.

Жумладан, унинг диффуз-токсик тури халқ орасида заҳарли буқоқ деб ҳам аталади. Мазкур хасталикка қалқонсимон безнинг катталашиши ва унда гормонларнинг меъёрдан ортиқ ишлаб чиқарилиши сабаб бўлади.

Бунда беморлар асабийлик, юрак тез уриши, безовталик, озиш, соч тўкилиши, теридаги турли тошмалар, қизиб кетиш, кўп терлаш, қўлларда титроқ, кўзларнинг катталашишидан шикоят қилади.

Қолаверса, бу дардга чалинганлар уйқусизликдан қийналади. Касалликка ташхис қўйиш лаборатор-қон таҳлиллари ва инструментал текширувлар натижасида амалга оширилади.

Бугунги замонавий тиббиёт заҳарли буқоқни 3 хил усулда даволашни таклиф этади. Булар медикаментоз даво, яъни дори-дармон билан, шунингдек радиоактив йод ҳамда жарроҳлик усулларидир.

Агар тегишли текширувлардан сўнг заҳарли буқоқ ташхиси қўйилса, бемор шифокор қатъий назорати остида даволаниши лозим. Акс ҳолда касаллик организмда турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган масъул ходимларга чора кўрилди

🏢 Тошкентда очилиши кутилаётган Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультети ташкил этилади

Жиғилдон қайнаши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

🧂Мутахассис: Йодланган ош тузи кўплаб хавфли касалликлардан ҳимоя қилади

🩺 Юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” давом этмоқда

🛬 Ўзбек травматологлари анъанавий хитой табобати госпитали тажрибасини ўрганиб қайтди

📊 Йил охиригача 1800 га яқин тиббиёт муассасаларини қуёш панеллари билан таъминлаш режалаштирилган

🏥 Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги кампуси билан танишди

Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

🦠 ЖССТ: “Омикрон”нинг EG.5 субварианти 51 давлатда рўйхатга олинди

💡2023 йилда нечта соғлиқни сақлаш муассасаси муқобил энергия манбалари билан таъминланади?

👧🏻 Дислалия: Бола нега айрим сўзларни нотўғри талаффуз қилади?

🔎 Юрак тез уриши, қўлларда титроқ, вазн йўқотиш... Бу — заҳарли буқоқ аломатими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникасига мурожаат қилаётган беморлар қандай тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрик ўтказилади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали маслаҳат поликлиникаси мудири Барнохон Комилжонованинг мазкур саволга жавоби билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ёши улуғ, кўпни кўрган нуроний отахону онахонларни эъзозлаш азалий қадриятларимиздан.

🩺 Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар саломатлиги ойлиги" доирасидаги тадбирларда ана шундай эзгу амаллар яна бир бор намоён бўлмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятида ўтказилаётган ушбу акция давомида ҳудудда истиқомат қилаётган 347 минг нафар нуронийларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиляпти.

📹 "O‘zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлари талабалари учун стипендия жорий этилди

🗓 2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади.

📌 Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.

🏢 Унга кўра, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, камида 7,5 инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга (IELTS Academic) ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

📋 Мазкур стипендия Президентимизнинг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига бериладиган тўловга қўшимча равишда берилади.

Бунинг учун тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари директорлари томонидан ҳар чоракда ушбу стипендияни олишга талабгор бўлган номзодлар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар вазирликнинг Илм-фан ва таълим бошқармасига киритиб бориши белгиланган.

‼️ Маълумот ўрнида, айни пайтда вазирлик тизимидаги тиббиёт олий таълим муассасаларининг 9 тасида хорижий тилларни билиш даражаси бўйича белгиланган мезонларга мос 56 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада буйрак трансплантацияси орқали соғлом ҳаётга қайтган юртдошларимиз сони кўпайди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида навбатдаги шундай юқори технологик операция ўтказилди.

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари бошчилик қилган жарроҳлик амалиётида Қўштепа туманида яшовчи 25 ёшли беморга буйрак кўчириб ўтказилди.

Юқоридаги видеолавҳа орқали айни кунларда вилоятда бажарилаётган шундай мураккаб операциялар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Нормуратова Гулуфар Абдуллаевна Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Г. Нормуратова 1993 йил Тошкент давлат тиббиёт институти санитария-гигиена факультетини тамомлаган. Дастлабки иш фаолиятини шу йил Республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш билим юрти ўқитувчиси сифатида бошлаган.

Кейинчалик Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология маркази врач-эпидемиологи, Республика санитария-эпидемиология маркази бўлим мудири, Республика ОИТСга қарши кураш маркази врачи, бўлим мудири каби лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар у Республика ОИТСга қарши кураш марказининг эпидемиология масалалари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Тирноқ кўчиши микоз аломатими?

🌐 Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ер юзининг 80 фоизга яқин катта ёшли аҳолиси оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекади. Улардан бири микоздир.

Хўш, ушбу хасталикка қандай омиллар сабаб бўлади?

Бу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов жавоб берди.

🦶— Оёқларнинг анатомик нуқсонлари (ясситовонлик ёки бармоқлар ораси бурмаларининг торлиги), жуда тор ва ҳаво ўтказмайдиган синтетик пойабзаллар кийиш, оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши замбуруғли касаллик ҳисобланган микозлар пайдо бўлиши учун қулай шароит яратади, — дейди мутахассис.

🖇 — Оёқ микози билан оғриган беморлар ва замбуруғлар билан зарарланган буюмлар касаллик манбаи ҳисобланади. Хасталик асосан шахсий гигиенага эътибор бермайдиган кишиларда учрайди.

📌 Замбуруғлар бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда бўлади.

🔴 Оёқ терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон-томир ва эндокрин тизимида учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ҳамда иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли хасталиклар ривожланишига қулай шароит туғдиради.

❇️ Микоз бошланишида тери қичишади, баъзан қизариши мумкин. Шунингдек, тери қуруқлашиб, қипиқчалар юзага келади ёки сувсирайди ҳамда аниқ чегараланган доғлар пайдо бўлади.

👐🏻 Вақт ўтиши билан касаллик даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқларига ўтиши мумкин. Бунда тирноқ пластинкалари қалинлашиб, уваланади. Ранги ўзгариб, нотекис ҳолга келади. Баъзида эса тирноқ пластинкаси кўчиши мумкин.

‼️Агар хасталик ўз вақтида даволанмаса, йиллаб давом этади ва бу даврда бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга ҳам юқтириши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шу боис ҳар бир киши оёқ-қўллари терисида муаммолар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиши лозим.

💉Айни пайтда замонавий текширувлар орқали тери хасталиклари тезкорлик билан аниқланади. Мутахассис назоратида керакли муолажалар олинса, бемор ҳеч бир асоратсиз дарддан фориғ бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Ўқишни кўчириш бўйича маълумотлар mandat.uzbmb.uz сайтига жойлаштирилди

⚡️
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича аризаси қабул қилинган ва тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар 43 567 нафарни ташкил этди.

📊 Мазкур 43 567 нафар талабгорнинг маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг mandat.uzbmb.uz сайтига жойлаштирилди.

🔎 Эндиликда мазкур сайт орқали қайси йўналишга қанча талабгор ўқишни кўчириш бўйича ариза билан мурожаат қилганини ва ҳар бир таълим йўналиши учун ўтиш балини кўриш мумкин.

📌 Шунингдек, талабгорлар тест синовлари ўтказилгандан сўнг ушбу сайт орқали ўз натижаларини ҳам билишлари мумкин бўлади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Янги қарор: Талабаларни турар-жой билан таъминлаш тизими рақамлаштирилмоқда

📋 Кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

📌 Унга мувофиқ, давлат ОТМлари талабаларини талабалар турар-жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🗓 Қарорга кўра 2023/2024 ўқув йилида:

📥 1-курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар-жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Бунда аризалар қабули 20 августдан бошланади.

📲 Бунда талабалар билан тузиладиган турар-жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади.

юқори курс талабаларини турар-жойга жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда талабалар турар-жойига жойлашиш учун ариза ОТМ ётоқхоналарига жойлаштириш комиссиясига топширилади.

⌨️ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар-жойига жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ёки my.gov.uz орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

❗️Талабалар турар-жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ижарада яшовчи талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби соддалаштирилмоқда

📋 Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ҳукуматнинг аввалги 605-сон қарорига (24.09.2021 й.) айрим ўзгартиришлар киритилди.

Бунда талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (165 минг сўм) миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.

Ижара тўловининг бир қисмини қоплаш учун талабаларга қўйиладиган бир қатор талаблар бекор қилиниб, талабгорни аниқлаш мезонларини белгилаш ваколати олий таълим муассасасидаги комиссияга берилди.

📈 Бу орқали ҳақиқатда ижарага эҳтиёжманд бўлган талабаларнинг имтиёздан фойдланиш имконияти янада оширилади.

Шунингдек, биринчи босқич талабаларига сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️ Янги қарор: Талабалар турар-жойларига кимлар устуворлик асосида қабул қилинади?

📌 Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган янги қарорига кўра, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар-жойларига қабул қилинади:

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

“Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Шу йил 16-17 август кунлари Туркий давлатлар ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда учрашади. Бу ерда Туркий дунё тиббиёт Конгресси ҳам ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми мазкур муҳим воқеликлар доирасидаги энг эътиборга молик тадбирлардан бири бўлиши кутилмоқда...
_________

On August 16-17 this year, the ministers of health of the member countries of the Organization of Turkic States will meet in Samarkand to attend the World Turkic Medical Congress. It is expected that Uzbekistan - Türkiye Medical Forum will become one of the most significant events within the framework of this event...

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Саноқли дақиқалардан сўнг Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган, “Туркий цивилизация пойтахти” дея таъриф берилаётган кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида нуфузли халқаро тадбир бошланади.

Бу ерда Туркий дунё тиббиёт Конгресси, Туркий давлатлар ташкилоти cоғлиқни сақлаш вазирларининг йиғилиши ва Ўзбекистон —Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Silk Road by Minyoun" меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо — Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда меҳмон давлат — Татаристон делегациялари жам бўлмоқда...

Тадбир тафсилотлари ҳақида онлайн хабар бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram