Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.36K photos
2.47K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар қилганимиздек, Тошкентда очилиши кутилаётган Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультетини ташкил этиш бўйича Туркия президенти томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ушбу факультетда олий малакали ҳамширалар тайёрланиб, талабалар бакалавриатдан кейин магистратура, аспирантура ва докторантура босқичларида ўқишлари мумкин.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишида ўқишни кўчириш учун неча балл тўплаш керак?

♻️ 2023/2024-ўқув йилида хорижий давлатлардаги ОТМлари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) ОТМларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабгорлар танлаган йўналиш бўйича ўтиш балларини тўплаган тақдирда, кўчиришга рухсат этилиши мумкин.

📌 Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

🎯 Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасурруфидаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун миниум 129 балл тўплаш зарур. Ижтимоий таъминот йўналишида эса бу кўрсаткич 94 балл этиб белгиланган.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Хавотирга ўрин йўқ: "Cold Out"дори воситаси юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Ижтимоий тармоқларда ЖССТ томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш хабарлари тарқалмоқда.

Ушбу йўталга қарши қўлланилувчи дори воситаси ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилади.

ЖССТ маълумотларига кўра, "Cold Out" сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида токсинлар борлиги қайд этилган.

Шунингдек, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистоннинг “Fourrts Laboratories” томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдиради.

Маълумот учун, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.

Таъкидлаш жоиз, 2023 йил февраль ойидан бошлаб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилганлигини эслатиб ўтамиз.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Как известно, по инициативе Министерства здравоохранения с 1 августа по 1 сентября этого года в нашей стране проходит «Месяц здоровья представителей старшего поколения».

Углубленные медицинские осмотры в рамках данной акции были организованы и в поликлинике №10 в городе Самарканде. Благодаря этой инициативе более 4 тысяч людей преклонного возраста, которых обслуживает эта поликлиника, получили возможность укрепить свое здоровье.

Подробнее об этом — в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊 ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган ва юртимизга четдан кириб келаётган дори-дармонлар сифатини назорат қилишга масъул.

🔬 Марказ лабораториялари фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий стандартлар асосида сифат назоратини амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда АҚШ Фармакопея конвенцияси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔎 Айни кунларда марказда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясининг сифат менежменти ва техник имкониятларини баҳолаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси тарқалаётганидан хавотирда

🦠 Шу кунларда дунёнинг баъзи минтақаларида COVID-19 инфекцияси яна фаоллаша бошлади. Бу ҳолат коронавируснинг янги EG.5.1 субварианти тарқала бошлагани билан изоҳланмоқда.

🔬 Хусусан, Eris деб номланган мазкур мутация илк бор шу йилнинг март ойида Ҳиндистонда аниқланган эди. Бир ой аввал эса у Буюк Британияда ҳам қайд этилди.

📊 Ҳозир ҳар икки мамлакатда EG.5.1ни юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, Ҳиндистонда бу мутация билан хасталанган беморлар сони 1574 нафарга етган.

📈 Буюк Британияда эса июль ойи биринчи ярмида COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг тахминан 11,8 фоизида Eris аниқланаётганди. Август ойидаги маълумотлар бу кўрсаткич 14,6 фоизга ошганини тасдиқлади.

❗️Ҳозир ЖССТ экспертлари вирусни юқтирганлар сони жадал ўсиши мумкинлигидан хавотирда. Бу дунёдаги эпидемиологик вазиятга жиддий таъсир кўрсатмай қолмайди.

📌 Эслатиб ўтамиз, “омикрон” штаммининг субварианти ҳисобланган EG.5.1 аксарият ҳолларда бурун оқиши, бош ва томоқ оғриғи, аксириш ҳамда ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлмоқда. Ҳозирча янги мутациянинг юқувчанлик даражаси ва асоратлари ҳақида якуний хулосалар йўқ.

‼️ Аммо Буюк Британияда Eris туфайли шифохонада ётиб даволанувчилар сони ортган. Шулардан келиб чиққан ҳолда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти EG.5.1 ни кузатув остидаги субвариантлар рўйхатига қўшди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Биласизми?

🩺 Президентимиз томонидан 2017 йил 1 апрелда имзоланган "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга кўра, қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилиши белгиланган.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Инфографика

Жиғилдон қайнаши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Унинг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

👆ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика орқали ушбу саволларга жавоб топасиз.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йил 16-17 август кунлари Туркий давлатлар ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда учрашади. Бу ерда Туркий дунё тиббиёт Конгресси ҳам ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми мазкур муҳим воқеликлар доирасидаги энг эътиборга молик тадбирлардан бири бўлиши кутилмоқда...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
On August 16-17 this year, the ministers of health of the member countries of the Organization of Turkic States will meet in Samarkand to attend the World Turkic Medical Congress. It is expected that Uzbekistan - Türkiye Medical Forum will become one of the most significant events within the framework of this event...

Press Service
of the Ministry of Health.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Йодланган ош тузи кўплаб хавфли касалликлардан ҳимоя қилади

🔎 Ош тузи йодланган бўлиши шарт! Бу талаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида амалда. Чунки инсониятнинг шундай чора-тадбирларга эҳтиёжи катта. ЖССТ маълумотларига кўра, Ер юзи аҳолисининг учдан бир қисми табиий йод танқис бўлган шароитда яшайди. Уларнинг 31 фоизи мактаб ёшидаги болалар.

Дилором Турсунова,
тиббиёт фанлари доктори:

♻️ — Бу глобал муаммонинг самарали ва арзон ечими сифатида ош тузини йодлаш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда. Негаки, танада ушбу модданинг камайиши эндемик буқоқ, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлимининг кўпайишига сабаб бўлади.

🩺 Бундан ташқари, йод танқислиги туғма касалликлар даражасини оширади, ҳомила ва чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланиши, интеллектуал салоҳиятнинг пасайишига ҳам олиб келади.

🥦 Организм учун зарур миқдордаги йодни турли денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш йўли билан олиш ҳам мумкин. Бироқ кўплаб минтақалар, хусусан, Марказий Осиёда ҳам бундай неъматлар сероб эмас.

📋 Шу сабабдан мамлакатимизда “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Унда давлат стандарти талабларига кўра, ош тузи таркибида йод миқдори тоннасига 40 грамм миқдорда бўлиши белгиланган.

🧂 Сифатли ош тузининг қадоғида қуйидагилар акс этган бўлиши керак:

ишлаб чиқарган ташкилот номи;
товар белгиси ва маҳсулот номи;
унинг нави ва янчилиш даражаси;
ишлаб чиқарилган санаси,
норматив ҳужжат номи,
яроқлилик муддати,
йодлаш қўшимчаси номи
ҳамда бошқа бир қатор маълумотлар.

🌡 Ош тузларининг сақланиш ҳарорати 28 даражадан ошмаслиги лозим.

🚫 Қотиб қолган, нам тортган, бегона ҳидларга эга, яроқлилик муддати ўтган, қадоқлари бузилган ош тузларининг фойдали хусусиятлари йўқолган бўлади. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тавсия қилинади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, ош тузи — инсон танасига натрий етказиб берувчи ягона озуқавий модда. У организмда қон айланиши ва қон босимини бошқариш, асаб тизими ҳамда мушаклар орасидаги узвий алоқани таъминлайди. Бироқ ЖССТ организмдаги моддалар алмашинувини меъёрлаштириш учун кунлик йодланган ош тузи истеъмолини бир чой қошиқ — 5 граммдан оширмасликни тавсия қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбоут хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🇺🇿 🇺🇸 Шу йил 8 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – АҚШ халқаро соғлиқни сақлаш форуми ўтказилади. Унда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича Қўшма Штатлар стандартлари асосида илғор ёндашув ва тажрибаларни мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
______________

🇺🇿 🇺🇸 On September 8 this year, Uzbekistan – USA International Health Forum will take place in Tashkent. It is expected that the event will discuss the implementation of advanced approaches and best practices into Uzbek medicine based on American standards, as well as attracting investments.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Юртимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Кексалар саломатлиги ойлиги” давом этмоқда.

Бу галги манзил — пойтахтимизнинг Олмазор тумани. Ҳудудда 55 ёшдан ошган 40 минг нафарга яқин фуқаро истиқомат қилади.

Текширувлар давомида улар орасида ўткир ва сурункали хасталиклар аниқланган беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда республика миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволаниши белгиланди.

"Sevimli" телеканалининг "Замон" информацион дастурида эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ Ўзбек травматологлари анъанавий хитой табобати госпитали тажрибасини ўрганиб қайтди

🗓 Шу йил октябрь ойида пойтахтимизда Ўзбекистон – Хитой тиббиёт форуми ўтказилиши режалаштирилган.

🏥 Бир ой аввал ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик доирасида Шинжон тиббиёт университети қошидаги анъанавий хитой табобати госпиталининг бир гуруҳ вакиллари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган эди.

🛬 Бу гал эса ўзбекистонлик шифокорлар Хитойда бўлди. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ходимларидан иборат делегация аъзолари сафарнинг дастлабки кунида Шинжон тиббиёт университети қошидаги анъанавий хитой табобати госпитали фаолияти билан яқиндан танишди.

🏢 Урумчи шаҳрида жойлашган мазкур маскан даволаш, ўқитиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, профилактика ва реабилитацияга ихтисослашган учинчи даражали шифохона ҳисобланади.

🩺 Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган бўлиб, 27 бўлимни ўз ичига олади. Шундан 300 та койка травматологик ва ортопедик хасталикларга чалинган беморлар учун мўлжалланган. Бу ерда асосан катталарда суяк хасталиклари, таянч-ҳаракат аъзолари жароҳатлари ҳамда уларнинг асоратлари муолажа қилинади.

♻️ Сафар давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди. Хусусан, бўғим касалликларининг консерватив ва оператив муолажалари устувор йўналиш сифатида танлаб олиниб, ноанъанавий Хитой тиббиёти усулларини жорий этиш мақсад қилинди.

🔬 Госпиталнинг 120 нафар тиббиёт ходими ишлайдиган ва кунига 3 минг нафарга яқин беморга хизмат кўрсатувчи реабилитация, қолаверса, игна санчиш, физиотерапия бўлимлари ҳамда гиёҳлардан дори тайёрлаш лабораторияси фаолияти шифокорларимизда катта таассурот қолдирди.

🤝 Шинжон тиббиёт университети ректори Аджай Акбар Исоқ билан мулоқот ҳам самарали ўтди. Тошкент тиббиёт академияси билан тузилган меморандумлар асосида магистр ва мутахассисларни алмашиш ишларини жадаллаштириш кераклиги айтилди. Қайд этилганидек, ҳозир университетда 60 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис малака оширмоқда.

📌 Учрашув давомида делегациямиз аъзолари университет фаолияти билан яқиндан танишди.

‼️ Якунда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Хитой табобати госпитали ўртасида травматология ва ортопедия соҳасида тажриба алмашиш, малака ошириш курслари ҳамда маҳорат дарслари орқали мутахассисларни тайёрлаш, ахборот алмашишни назарда тутувчи икки томонлама келишувга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Йил охиригача 1800 га яқин тиббиёт муассасаларини қуёш панеллари билан таъминлаш режалаштирилган

ЭКГ, УТТ, МРТ, рентген... Бугун шу каби қурилмаларсиз касалликларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш имконсиз. Қолаверса, замонавий муолажа усуллари, мураккаб операцияларни ҳам тиббий технологияларсиз бажариб бўлмайди.

Жонлантириш бўлимидаги беморлар умрига умр қўшиб турган, уларга энг муҳим ҳаётий неъмат — нафас улашаётган воситалар ҳам шулар — тиббиёт ускуналари...

Хўш, шундай шароитда шифохона бир кун, бир соат, қўйингки, 10 дақиқа электр таъминотидан бутунлай узилиб қолиши қандай оғир оқибатларга олиб келишини тасаввур қила оласизми?

Бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик, уларнинг олдини олиш учун давлатимиз, ҳукуматимиз доимий ҳаракатда.

Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги тегишли қарори ижроси доирасида жорий йилда жами 1 789 та соғлиқни сақлаш муассасасига 18 450 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

Бу борада белгиланган вазифалар изчил бажарилмоқда. Муқобил энергия манбаларини кечиктирмай ўз манзилларига етказиш ва ишга тушириш чоралари кўриляпти.

Жумладан, йил бошидан буён республика ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1145 та тиббиёт объектига 7946 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлар доирасида иқтисод қилинган 24,5 млрд. сўм ҳам шу мақсад учун йўналтирилди: 375 та маҳалла тиббиёт пункти, 50 та оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларга 2 352 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.

Жорий йил якунигача бундай муқобил энергия манбаи билан таъминланган тиббиёт муассасалари сони 1 789 тага етгач, ўрнатилган жами қуввати 18 450 кВтга тенг қуёш панеллари орқали йилига 45,7 млн. кВт электр энергияси ҳамда 46,2 млрд. сўмни иқтисод қилишга эришилади.

Қуёш энергияси орқали юқори қувват билан ишловчи технологияларни қандай ишлатиш мумкин? Бунинг ҳам ечими бор!

Жорий йил бошида тиббиёт муассасаларида 696 та дизель генераторидан фойдаланиб келинаётган эди. Президентимиз ташаббуси билан жойлардаги шифо масканларига 515 та қўшимча дизель генератори етказилиб, ишга туширилди.

‼️ Бу борада белгиланган вазифаларни келгусида ҳам босқичма-босқич давом эттириш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига қабул бошланди

Юртимизда коллеж ва техникумларга қабул бошланди. Абитуриентларни рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтида “Профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилади.

❗️ Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 72 та Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида ҳам 2 ва 3 йиллик ўқув дастурлари асосида қабул жараёнлари бошланди.

Жумладан, қабул:

📚 Тиббий профилактика иши;
📚 Тиббий-ижтимоий иш;
📚 Патронаж ҳамширалиги йўналишлари
2 йиллик ўқув дастури асосида;

📚 Ҳамширалик иши;
📚 Фельдшерлик иши;
📚Функционал диагностика ва лаборатория иши;
📚Стоматология;
📚Фармацевтика
йўналишлари
3 йиллик ўқув дастури асосида
амалга оширилади.

Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар (10 сентябрь куни ҳам) давом этади ҳамда ушбу муддатга қадар абитуриентлар ўз маълумотларини таҳрирлаш имкониятига эга бўлади.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Бухарского государственного медицинского института имени Абу Али ибн Сино.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram