Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.4K subscribers
5.86K photos
2.14K videos
41 files
9.31K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2023 йил 1 августдан айрим тиббиёт муассасаларида тиббий психолог, суицидолог лавозимлари жорий этилади

🔰 Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидагилар лавозимлар жорий этилади:

🔹туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;

🔹стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;

🔹стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Вилоят болалар шифохоналари Хитой гранти асосида МРТ ускуналари билан жиҳозланмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда қайд этилганидек, давлатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасидаги алоқалар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

Бунда Президентимизнинг жорий йил май ойида ушбу мамлакатга ташрифи доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокараларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари белгилаб олингани муҳим аҳамият касб этяпти.

Учрашувда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида сўз юритилди. Вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт мрказларини магнит-резонанс томография ускуналари билан жиҳозлашга доир белгиланган ишлар шулар жумласидан.

Унинг доирасида Тошкент, Андижон, Самарқанд вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва бошқа муассасаларни ана шундай замонавий аппаратлар билан таъминлаш режалаштирилган.

Шунингдек, мулоқотда шу йил охиригача Ўзбекистон — Хитой халқаро тиббиёт форумини ўтказиш, тиббий таълим, кадрлар алмашинуви, фармацевтика, халқ табобати ва юқумли касалликларга қарши курашишга доир масалалар ҳам муҳокама этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Истанбул Медипол университетида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди

Жорий йил 11-16 июль кунлари Тошкент тиббиёт академияси ректори А. Шодмонов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул Медипол университетида бўлди.

Сафар давомида олий ўқув юрти ректори профессор Омер Жеран билан тиббий таълим йўналишидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати атрофлича муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида, Тошкент тиббиёт академияси ва Истанбул Медипол университети ўртасида 2022 йил ҳамкорлик ўрнатилиб, 2023 йил меморандум имзоланган эди.

Бунинг давоми сифатида шу йил “Катталарда ва болаларда бўғим касалликларига замонавий ёндашув” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди ва унда ушбу олий ўқув юрти клиникасидан бир гуруҳ ортопед-шифокорлар иштирок этди. Тадбир сўнгида ТТА қошида мазкур университет ваколатхонаси очилди.

Ўтказилган бу галги учрашувда эса тиббий таълим йўналишидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Йўл харитаси имзоланди.

Унга кўра, жорий йил юртимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Туркия халқаро соғлиқни сақлаш форумида иштирок этиш, педагог ходимлар малакасини ошириш ва талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Мулоқот якунида Истанбул Медипол университети қошида ТТА ваколатхонаси очилиб, ректор А. Шодмоновга университетнинг “Фахрий профессор”и унвони топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида навбатдаги трансплантация амалиёти ўтказилди.

Сурункали буйрак хасталигининг 5-босқичидан азият чекиб келган 34 ёшли бемор аёлга ўз опаси донорлик қилди.

Қарийб беш соат давом этган юқори технологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Ҳозир беморнинг ҳам, донорнинг ҳам саломатлиги тикланмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мураккаб операция тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ҳурматли юртдошлар!

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби "Instagram" ижтимоий тармоғида ҳам шахсий саҳифасига эга.

Соҳага оид муҳим янгилик ва хабарлар, вазирлик расмий баёнотлари, юртимизда йўлга қўйилган инновацион диагностика ва даволаш усуллари ҳамда мутахассислар тавсиялари билан instagram.com/furkat_sanayev саҳифаси орқали мунтазам танишиб боришингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
С 1 августа 2023 года в некоторых медицинских учреждениях вводятся должности медицинского психолога, суицидолога

🔰 В некоторых медицинских учреждениях вводятся следующие должности:

🔹медицинского психолога — в районных (городских) многопрофильных центральных поликлиниках:

🔹суицидолога — в психоневрологических диспансерах, не имеющих стационарных койко-мест, и в психиатрических больницах, имеющих в своем составе диспансеры;

🔹врача приемного отделения, дежурного психиатра, медицинского психолога или психотерапевта в рамках действующих штатов — в психоневрологических диспансерах, имеющих стационарные койко-места, и в психиатрических больницах.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Хирургия маркази мутахассислари томонидан шу йил бошидан қанча беморга буйрак кўчириб ўтказилди?

♻️ Буйрак трансплантацияси — ноёб амалиётлар сирасига киради. Бироқ бунинг учун замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг ўзи етарли эмас. Аксинча, бундай мураккаб операциялар муваффақиятини биринчи навбатда етук ва малакали мутахассислар таъминлайди.

🔬Очиғини айтиш керак, яқин-яқингача ўзбек шифокорлари томонидан буйрак кўчириб ўтказилади, дейилса ҳеч ким ишонмасди. Тиббиётдаги ижобий ўзгаришлар натижасида бугун деярли барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари Ўзбекистоннинг ўзида, маҳаллий мутахассислар томонидан мустақил бажариляпти.

🏥 Хусусан, буйрак трансплантацияси – академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

🛏 Таъкидлаш лозимки, айни пайтда юртимизда 4500 нафардан зиёд бемор дастурли диализ муолажасини қабул қилади. Уларнинг 2000 нафардан ортиғи трансплантация операциясига муҳтож.

📌 — Шу кунгача марказимиз мутахассислари томонидан юртимизда яқин қариндошлар орасида 1000 дан ортиқ ана шундай мураккаб амалиётлар ўтказилди, — дейди муассаса директори Саидмурод Исмаилов. — Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шифокорларимиз томонидан 200 нафарга яқин беморда буйрак трансплантацияси бажарилди.

🔴Қувонарлиси, уларнинг 35 таси ҳудудларда ўтказилди. Бу эса беморлар ва уларнинг яқинлари учун айни муддао бўлмоқда. Қолаверса, мазкур операциялар орқали маҳаллий шифокорларнинг малака ошириш имкони ҳам юзага келяпти.

‼️ Маълумот ўрнида, буйрак трансплантацияси амалиёти туман даражасигача туширилиб, бугунгача марказ шифокорлари томонидан бундай операциялар Денов, Беруний, Оқолтин, Тўрткўл, Вобкент, Қўшкўпир туманлари ҳамда Гулистон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида муваффақиятли ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандай ҳолларда беморга тайинланган дори воситасининг асослилиги тегишли мутахассислар билан келишилади?

🧾 "Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.

💊 Беморга тайинланган дори воситалари (ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

📌 Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари (дори воситаларининг туридан қатъи назар) тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда.

❗️Бунда, тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда тиббиёт ташкилотларининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи томонидан ҳам имзоланиши талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор кичик ёшли беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

🔬 11 ёшли фарзандига онаси иккинчи бор ҳаёт бахш этиб, донорлик қилишга қарор қилди. Аммо шунинг ўзиёқ масаланинг осон ечими эмаслиги маълум бўлди.

📌 Жажжи вужудга катта инсон буйрагини кўчириб жойлаштириш ва бу аъзонинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш навбатдаги муаммо эди.

🔎 Буни марказнинг етук жарроҳлари муваффақиятли уддалади. Оғир дарддан азият чекаётган болакай соғлом ҳаётга қайтди. Онасининг ҳам саломатлиги тикланмоқда.

❗️Юқоридаги видеолавҳада ушбу юқори технологик мураккаб амалиёт тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Дунёда илк бор робот технологияси ёрдамида жигар трансплантацияси ўтказилди

🔬 Қўшма Штатлардаги илғор клиникалардан бирида жаҳон тиббиёт амалиётида биринчи марта робот технологияси ёрдамида жигар трансплантацияси ўтказилди.

🩺 Олтмиш ёшли бемор гепатит C туфайли келиб чиққан жигар циррози ва саратон касаллигидан азият чекаётганди.

🤖 Операцияни деярли тўлиқ робот-жарроҳнинг ўзи уддалади. Бош хирург эса “темир шифокор” нинг ҳаракатларини яқин атрофдаги консолдан назорат қилиб турди.

▶️ “Транплантация муваффақиятли ўтди, — дейди жараёнга бошчилик қилган мутахассис доктор Одил Хон. — Муҳими, кўчириб ўтказилган жигар дарҳол ишлай бошлади ва бемор ҳеч қандай асоратларсиз дардидан халос бўлди”.

📊 Мазкур клиникада ўтган қисқа даврда робот технологияси ёрдамида 30 дан ортиқ буйрак трансплантацияси ва ўт йўллари, ошқозон ости бези ҳамда ошқозон билан боғлиқ бошқа юқори технологик муолажалар муваффақиятли амалга оширилди.

📌 Аммо экспертлар “ақлли қурилма” томонидан бажарилган жигар кўчириб ўтказиш амалиётини муҳим воқелик деб эътироф этмоқда. Чунки анъанавий усулда бу ўта мураккаб операцияни бажариш учун қорин бўшлиғида 10 ва 40 сантиметрлик иккита кесма ҳосил қилинади.

‼️ Робот технологияси учун эса 1,5 ва 15 сантиметрдан иборат кичик кесма етарли. Бу эса жароҳатларнинг тез битишини таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қулоқда шовқин пайдо бўлишининг сабаби нима?

📊 Бу ҳолат тиббиётда тиннитус деб аталади. Маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 5-8 фоизи мазкур хасталик билан яшайди. Касаллик, одатда, кексаларга хос. 55-65 ёшдаги кишиларнинг ҳар беш нафардан бири ўзида қулоқ шанғиллаши ҳолатлари кузатилиб туришини айтади.

👂 Бироқ ушбу муаммо ёшларда ҳам учраб турибди. Бу шовқинли жойларга ташриф буюриш, шунингдек, қулоқчинларда баланд овозда мусиқа тинглаш билан боғлиқ.

👫 Қулоқларда шовқин бўлиши болаларда камдан-кам учрайди. Туғма карлиги бўлган одамларни эса бу масала умуман қийнамайди.

📈 Ушбу хасталикка чалинган беморларнинг 85 фоизи 250 – 8000 Hz тебраниш оралиғидаги товушларни эшитиш имкониятидан маҳрум бўлиши тасдиқланган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қулоқлардаги шовқин кўпроқ эркакларда, ортиқча вазни бор кишилар, шунингдек, юқори қон босими, қандли диабет, дислипидемия хасталиклари бўлган беморларда кўпроқ учрайди.

🩺 Тиннитуснинг — артериал гипертензия, бўйин остеохондрози, отит, сенсоневрал эшитиш заифлиги, қон томирлари атеросклерози, стресс, эндокрин касалликлар, эшитиш нервларининг невриномаси, тарқоқ склероз сингари бир неча омиллар таъсирида фаоллашиши исботланган.

🧨 Бундан ташқари, баъзи дориларни қабул қилиш, яқин масофада кучли пиротехниканинг портлаши, концертлардаги ўта баланд товуш таъсиридаги баротравма ва акустик жароҳатлар ҳам қулоқ шанғиллашига сабаб бўлади.

📌 Тиннитусдан азият чекувчи беморлар қулоқдаги шовқин уйқуга кетишдан олдин, атрофда жимжитлик пайдо бўлганда ниҳоятда аниқ эшитилишини таъкидлашади. Диққатни шовқинга қаратиш уйқусизликка олиб келиши мумкин.

☀️ Агар хасталик ривожланишда давом этса, қулоқ шанғиллаши кундузи, шовқинли муҳитда ҳам безовта қила бошлайди.

🤨 Бемор бу товушга тобора кўпроқ диққат қаратиши натижасида унинг психоэмоционал таъсирчанлиги ортади. Кайфияти ёмонлашиб, депрессив реакциялар ривожланиши мумкин. Тиннитус касаллиги кузатилганда, аввало, унинг сабабини аниқлашга ёрдам берадиган текширувлар ўтказилиши зарур.

👇 Қуйидаги оддий тавсияларга риоя қилиб, ўзингизни тиннитусдан ҳимоя қилишингиз мумкин:

🔺Қулоқчинларда мусиқа тингласангиз, овознинг жуда баланд эмаслигига эътибор беринг. Метрода мусиқа эшитмасликка ҳаракат қилинг. Чунки поезд товуши ва қулоқчиндан чиқаётган овоз эшитиш анализаторининг ортиқча зўриқишига олиб келади.

🔺Иш фаолиятингиз баланд шовқинлар билан боғлиқ бўлса, қулоқ тиқинларидан фойдаланишни унутманг.

🔺Кофеин ва спиртли ичимликлардан сақланинг. Улар қулоқда шовқин кучайишига олиб келади.

🔺Стрессли вазиятлардан қочинг. Кунига меъёр даражасида — етти-саккиз соат ухлаётганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Жорий йил сўнгига қадар пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида Германиянинг “DKMS” ва Италиянинг “Cure2Children” ташкилотлари билан ҳамкорликда илк бор суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш йўлга қўйилади.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали шу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ жазирамадан сақланиш бўйича тавсияларини эълон қилди

☀️ Таҳлилларга кўра, ўтган йили кузатилган аномал иссиқ ҳарорат Европада 60 000 нафардан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Бу — аввал прогноз қилинганидан уч баробар кўп кўрсаткич.

📊 Хавотирли жиҳати, сайёрамизда глобал исиш жараёни давом этар экан, мазкур рақамлар йилдан йилга ортиши мумкин.

▶️ Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси жазирамадан сақланиш бўйича қуйидаги тавсияларини эълон қилди.

🌤 Аномал ҳарорат кузатилаётган даврда иссиқ ўлкаларга саёҳат қилишдан аввал об-ҳаво прогнозидан хабардор бўлиб, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда йўлга чиқиш зарур.

🥤Жазирамада доим ёнингизда салқин сув олиб юришни унутманг. Зарурат бўлмаса, ҳарорат юқори соатларда кўчага чиқмаслик ва оғир жисмоний ишлар билан шуғулланмаслик керак.

🚫 Бундай вазиятда транспорт воситаларида болалар ва ҳайвонларни қолдириш тўғри эмас. Иложи бўлса, кундузи камида икки-уч соат давомида салқин жойда вақт ўтказган маъқул.

Тунда хона деразаларини очиш, кундузи офтоб нурини қайтариш учун хоналарга пардалар тутиш ва жарима кунларда имкон қадар ўзидан иссиқ чиқарувчи электр мосламаларидан камроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

🫖 Организмнинг сувсизланишига йўл қўймаслик учун кунига етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш жуда муҳим.

☕️🍺 Мутахассислар, шунингдек, енгил, табиий матодан тикилган ва кенг либослар кийишни, имкон қадар тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилишни, шакарли, алкоголли ёки кофеинли ичимликлардан воз кечишни тавсия қилади.

👨🏻‍🦽Кўп вақтини ёлғиз ўтказадиган яқинлар, дўстлар ва қўшнилар соғлиғидан мунтазам хабардор бўлишни ёддан чиқармайлик. Чунки иссиқ кунларда заиф одамлар ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин.

👨🏻‍⚕️ Аномал ҳарорат таъсирида ўзингиз ёки яқинларингизда бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, бош оғриғи каби аломатлар кузатилса, шифокорга учрашинг.

🚑 Агар атрофингиздаги инсонларда офтоб тиғи туфайли ноодатий белгилар, масалан, хушни йўқотиш, талваса, ақлдан озиш каби симптомлар юзага келса, дарҳол тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 До конца этого года в Национальном детском медицинском центре в столице при поддержке немецкой организации DKMS и итальянского фонда Cure2Children впервые будет проведена трансплантация стволовых клеток костного мозга.

👆 Подробнее об этом можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Ўтган йили дунё бўйича 14,3 миллион нафар бола юқумли касалликларга қарши эмланмаган

🦠 Коронавирус пандемияси даврида дунё бўйича болалар ўртасида турли юқумли касалликларга қарши эмлаш кўрсаткичлари пасайиб кетиши мутахассисларда жиддий хавотир уйғотаётганди.

Вақт ўтиши билан вазият бирмунча ўнгланди. Кейинги пайтларда ўғил-қизлар ўртасида иммунизация тадбирлари жонлангандай бўлди.

💉 Хусусан, ўтган йили жаҳон бўйича 2021 йилга нисбатан 4 миллион кўпроқ бола эмланди. Ўз навбатида, биринчи ва кейинги дозаларда вакцина олмаганлар сони шу қисқа давр ичида 24,4 миллиондан 20,5 миллион нафарга камайди.

📈 Шунга қарамай, вазиятни қувонарли, деб бўлмайди. Яъни эмланмаган қатлам пандемиядан олдинги — 2019 йилги даражадан ҳамон юқори: бир йил аввал 18,4 миллион нафар бола эмлашни ўтказиб юборган.

📊 Ўтган йили 20,5 миллион ўғил-қиз дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши биринчи ва тўлиқ босқичда вакцина олмаган. Жумладан, улардан 14,3 миллион нафари умуман эмланмаган.

📉 Пандемия даврида вакциналар билан қамров кўрсаткичи сезиларли пасайиб кетган 73 та давлатдан 15 таси 2019 йилги даражага қайтишга муваффақ бўлди, 24 таси тикланиш босқичида. Аммо 34 та мамлакатда эмлаш қамрови ошмагани ёки пасайишда давом этаётгани ачинарлидир.

🔎 Қолаверса, сайёрамиз бўйича айни пайтда 35,2 миллион бола қизамиқ билан касалланиш хавфи остида қолмоқда. Ўтган йили 21,9 миллион нафар ўғил-қиз бу касалликка қарши эмланмаган. Улардан 13,3 миллион нафари вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилмаган.

‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш тузилмаларига бу масалага жиддий эътибор қаратиш юзасидан тавсияларини берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.

📉 Бу — 2022 йилга нисбатан қарийб 200 минг нафар кам кўрсаткич.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Танадаги тошмалар кўп шаклли эритема аломати бўлиши мумкин!

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

🩺 — Теридаги қизариш ва тошмалар тез-тез кузатиладиган ҳолат ва бунинг ўзига хос сабаблари бор. Масалан, айрим юқумли касалликлар, дерматологик муаммолар, интоксикация, қон айланишининг бузилиши шундай белиглар билан намоён бўлиши мумкин.

🔬Танадаги тошмалар — кўп шаклли эритема хасталигига ҳам хос ташқи аломат. Бу дард аллергик хусусиятга эга бўлиб, кўпроқ баҳор ва куз мавсумида кучайишга мойил. Ундан азият чекувчи қатлам — асосан ўрта ёшли беморлар.

📈 Касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича. Статистик таҳлиллар кўп шаклли эритемага чалинганларнинг тахминан 70 фоизи сурункали юқумли касалликлар, хусусан, синусит, сурункали тонзиллит, ўрта отит, пульпит ёки пиелонефритга мойиллигини тасдиқлайди.

❗️Бундай беморларда хасталик кучайиши даврида Т-ҳужайра иммунитетининг пасайиши аниқланади.

📌 Хасталикнинг иккита асосий тури мавжуд. Энг кўп тарқалгани — юқумли-аллергик кўп шаклли эритема. У организмдаги инфекциянинг сурункали ўчоғига нисбатан аллергик реакция натижасида юзага келади.

‼️ Мазкур хасталикнинг ривожланиши ёки авж олишида биргина сурункали инфекция ўчоғининг ўзи етарли эмас. Бунинг учун қўзғатувчи омилларнинг маълум комбинацияси зарур. Масалан:

📉 иммунитет танқислиги;
❄️ гипотермия, яъни совқотиш;
☀️ ультрабинафша нурланиш;
🥫 баъзи озиқ-овқат консервантлари (бензоатлар, формальдегид ва бошқалар);
🤦🏻‍♀️ психо-эмоционал стресс;
♻️ овқат ҳазм қилиш тизими патологияси (сурункали гастрит, дисбактериоз);
🩺 аутоиммун касалликлар ва онкопатология;
🤧 ЎРВИ, тонзиллит ва бошқа касалликлар.

💊 Кўп шаклли эритеманинг токсик-аллергик тури эса одатда амидопирин, барбитуратлар, сульфаниламидлар ва тетрациклинлар гуруҳига мансуб баъзи дорилар таъсирида ривожланади.

😓 Умумий ҳолсизлик, иситма, мушаклар оғриғи ва артралгия кўп шаклли эритеманинг илк аломатлари ҳисобланади. Сўнг икки кун ичида тери ва шиллиқ қаватда қизил-пушти рангдаги тошмалар пайдо бўлади.

Ушбу папулалар тезда катталашиб, диаметри 2-3 сантиметрга етади. Тошмалар ўртасида ва баъзи ҳолларда терининг соғлом қисмларида ҳам пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин.

👉 Эритема доғлари асосан қўл ва оёқларнинг орқа қисми, тиззалар, тирсак соҳасида юзага келади. Айрим вазиятларда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ва лабларнинг шикастланишига ҳам олиб келади.

❗️Касалликнинг токсик-аллергик шакли эса дастлабки умумий ҳолсизлик ва оғриқлар билан бошланиб, тошмалар дарҳол пайдо бўлади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Siemens Healthineers” компанияси юртимиздаги даволаш-профилактика муассасаларига энг илғор тиббиёт ускуналарини етказиб беради

🇺🇿 🇩🇪 Шу йил май ойида Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар эшигини очди.

Анжуманда кўплаб немис корхона, клиника ва тиббиёт олий ўқув юртлари қаторида дунёга машҳур “Siemens Healthineers” компанияси билан ҳам мамлакатимиз шифохоналарига зарур тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришилган эди.

Орадан қисқа вақт ўтиб, ана шу келишув ижроси юзасидан мулоқот бошланди: Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ушбу компаниянинг вице-президенти Бернт Бибер бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, 125 йилдан зиёд тажрибага эга “Siemens Healthineers” компанияси тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш ва тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича дунёда етакчилардан ҳисобланади.

Вазир мулоқотда қайд этганидек, бугун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ трансформация қилинмоқда. Бу жараёнда юртимиздаги давлат даволаш-профилактика муассасалари қатори, 8 мингдан зиёд хусусий шифохоналарни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва бу орқали аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги тиббиёт ва тиббий таълим хабига айлантириш учун етарлича имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, германиялик меҳмонлар ўзбек тиббиёти жадал суръатларда тараққий этаётганини эътироф этиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Мулоқот давомида мамлакатимиздаги давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларига зарур тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш, уларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган сервис-марказлар ташкил этиш ва мутахассислар тайёрлаш, соҳага энг сўнгги русумдаги инновацион технологияларни жорий этишга келишиб олинди.

❗️Якунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Siemens Healthineers” компанияси ўртасида меморандум имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш тиббиёт олимларига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилди

🔬 Илм-фан ютуқлари ҳар бир соҳа учун муҳим. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида бунга эҳтиёж жуда катта. Негаки, тиббиёт бўйича ихтиро ва кашфиётлар инсонлар ҳаётини асраб қолиш, умрини узайтириш ва саломатлигини тиклашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳа олимларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимда 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган халқаро талабларга мос, рақобатдош ёш тиббиёт олимларини тақдирлашга қарор қилди.

📌 Улар қуйидагилар:

▶️ Муминов Даврон Кадирович — 1990 йилда туғилган. 2014 йили Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриат, 2017 йили Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг магистратура йўналишини тамомлаган. 2020 йилда тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ва 2021 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Айни пайтда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.

▶️ Рашидов Рустам Абдурасул ўғли — 1992 йилда туғилган. 2014 йили Тошкент тиббиёт академиясини бакалавриат, 2017 йили магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. 2018-2021 йиллар давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти сифатида дунёдаги ТОП 100 талик рўйхатга кирган Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида профессор Lee Jae Hoon раҳбарлигида PhD дастури бўйича таълим олиб қайтган.

Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, ТОП 100 талик рўйхатдан жой олган нуфузли халқаро таълим муассасасини битирганлиги инобатга олиниб, PhD дипломи Фан доктори дипломига нострификация қилинган. Р.Рашидов ҳозирги кунда Тошкент давлат стоматология институти доценти лавозимида фаолият юритмоқда.

▶️ Хабилов Беҳзод Нигмон ўғли — 1993 йилда туғилган. 2016 йили стоматология йўналиши бўйича бакалавриат, 2018 йилда Тошкент давлат стоматология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. 2020 йили тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ва 2022 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Айни кунда Тошкент давлат стоматология институти Стоматология ва юз жарроҳлиги илмий-амалий маркази директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

▶️ Тожиев Феруз Ибодуллаевич — 1992 йили туғилган. 2015 йилда стоматология йўналишида бакалавриат, 2017 йилда болалар стоматологияси йўналишида клиник ординатурани тамомлаган. 2021 йил тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ҳамда 2023 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозир Тошкент давлат стоматология институтида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.

‼️ Вазир тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда ушбу олимлар илмий фаолиятини эътироф этиб, уларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилишини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Минздрав: Siemens Healthineers поставит передовое медицинское оборудование для лечебно-профилактических учреждений нашей страны

🇺🇿 🇩🇪 Прошедший в мае этого года в Самарканде Узбекско-германский международный медицинский форум открыл новые перспективы для дальнейшего развития двустороннего сотрудничества в сфере здравоохранения.

На форуме наряду со многими немецкими предприятиями, клиниками и высшими медицинскими учебными заведениями была достигнута предварительная договоренность и со всемирно известной компанией Siemens Healthineers о поставке необходимого медицинского оборудования для клиник нашей страны.

Спустя короткое время начался диалог по реализации данной договоренности. Так, министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с представителями делегации во главе с вице-президентом этой компании Бернтом Бибером.

Следует отметить, что компания Siemens Healthineers, имеющая более чем 125-летний опыт, является одним из лидеров в мире по поставке медицинского оборудования и внедрению цифровых технологий.

Как отметил министр, сегодня система здравоохранения Узбекистана полностью трансформируется. При этом одним из ключевых направлений в данном процессе является повышение качества медицинского обслуживания населения путем оснащения современным медицинским оборудованием не только государственных лечебно-профилактических учреждений, но и действующих в нашей стране свыше 8 тысяч частных клиник, подготовки квалифицированных специалистов сферы.

На встрече также было подчеркнуто, что Узбекистан обладает достаточным потенциалом и возможностями для того, чтобы стать крупным медицинским хабом в Центральной Азии.

В свою очередь, немецкие гости отметили ускоренное развитие узбекской медицины и выразили готовность к долгосрочному сотрудничеству с Министерством здравоохранения.

В ходе диалога достигнута договоренность о поставке необходимого медицинского оборудования в государственные и частные медицинские учреждения нашей страны, создании сервисных центров по его обслуживанию, совместной подготовке специалистов, внедрении инновационных технологий в сферу медицины.

❗️По итогам встречи между Министерством здравоохранения и компанией Siemens Healthineers подписан меморандум о взаимопонимании.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун кутилмаганда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига борди.

Вазир ушбу муассасада бир неча йилдан буён ҳалол меҳнати орқали халқимиз эътирофига сазовор бўлиб келаётган шифокор Жамшид Саидов қабулига бориб, бемор болажонларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбатлашди.

Шунингдек, ушбу шифокорга “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали шу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram