ССВ: Метаболик синдром ва коморбид касалликларни даволаш масалалари муҳокама қилинди
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Метаболик синдром ва коморбид касалликлар" мавзусида XI республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Халқаро кузатувчилар иштирокида гибрид форматда (онлайн/офлайн) ўтган конференцияда ушбу хасталикларга замонавий баҳо бериш, салбий ҳолатларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда етакчи олим ва мутахассислар, академик ва профессорлар томонидан қуйидаги мавзуларда маъруза ва тақдимотлар ўтказилди:
✅ метаболик синдромнинг коморбид касалликлар патогенезидаги ўрни;
✅ хасталикларнинг дифференциал мезонлари, клиник кўринишлари ва даволаш усулларини такомиллаштириш;
✅ касалликларни олдини олишда имконият ва истиқболлар.
Шунингдек, тадбир доирасида ёш олимлар ўртасида танлов ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️ССВ: Будапештда Венгрия – Ўзбекистон халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этяпти.
Ушбу ташриф доирасида вазир Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациямиз бир қатор муҳим учрашувлар ўтказиб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун аҳамиятли бўлган масалаларни муҳокама қилмоқда.
Шундай учрашувлардан бири бугун Венгрия Республикаси делегацияси билан бўлиб ўтди.
Ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан ўтган музокаралар чоғида қатор муҳим аҳдлашувлар, биргаликда икки мамлакат тиббиёти учун манфаатли бўлган таклифлар ўртага ташланди.
Учрашувда таъкидланганидек, венгриялик мутахассисларнинг мураккаб касалликларни даволашдаги ютуқлари ҳамда ушбу мамлакат шифохоналарининг замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозлангани мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини Европа Иттифоқида илғор даражага кўтарди.
Самарали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳар ким сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўлиши учун зарур шароитларни яратиш икки мамлакат тиббиётининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Давлатларимиз тиббиёт ходимларини ўқитиш, тажриба ва технологиялар алмашинуви, янги дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналарни биргаликда яратиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболларига эга.
Шундан келиб чиқиб, учрашув давомида тиббиёт ва фармацевтика йўналишларида Ўзбекистонда Дебрецен университетининг филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди.
❗️Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида Ўзбекистонда венгриялик фармкомпаниялар иштирокида дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам қатор масалалар кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида вазирлар Будапештда Венгрия — Ўзбекистон тиббиёт форумини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

ССВ: Силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ЖССТда яна бир бор юксак эътироф этилди
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Вакилларимиз бу ерда 194 мамлакат делегатлари иштирокида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида фаол иштирок этмоқда...
👉🏻Батафсил

Telegraph
ССВ: Силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ЖССТда яна бир бор юксак эътироф этилди
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Вакилларимиз бу ерда 194 мамлакат делегатлари иштирокида ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг…
Минздрав: опыт Узбекистана в борьбе с туберкулезом вновь получил высокое признание ВОЗ
В эти дни делегация Узбекистана во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым находится с рабочим визитом в Женеве.
Здесь представители нашей страны принимают активное участие в работе 76-й сессии Всемирной ассамблеи здравоохранения, на которой собрались делегаты из 194 государств...
👉🏻Подробно
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
В эти дни делегация Узбекистана во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым находится с рабочим визитом в Женеве.
Здесь представители нашей страны принимают активное участие в работе 76-й сессии Всемирной ассамблеи здравоохранения, на которой собрались делегаты из 194 государств...
👉🏻Подробно
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Telegraph
Минздрав: опыт Узбекистана в борьбе с туберкулезом вновь получил высокое признание ВОЗ
В эти дни делегация Узбекистана во главе с министром здравоохранения Амрилло Иноятовым находится с рабочим визитом в Женеве. Здесь представители нашей страны принимают активное участие в работе 76-й сессии Всемирной ассамблеи здравоохранения, на которой…
❗️Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларининг 77 фоизи хотин-қизлар экани маълум қилинди
Бу ҳақда 23 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган гендер тенглик ва муносиб меҳнат мавзусидаги анжуманда айтилган.
👩🏻⚕️ Сенат хабарига кўра, анжуманда мамлакатда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратилгани, аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.
👩🏻💻“Бугунги кунда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида банд бўлган аҳоли ўртасида хотин-қизлар улуши 77 фоизни, иқтисодиёт ва саноат соҳасида 46 фоизни ташкил этмоқда. Икки минг нафарга яқин хотин-қизлар давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда”, — дейилади хабарда.
👩🏻🎓Маълум қилинишича, ҳозирда олий таълим муассасаларида бакалавр йўналишида ўқиётган хотин-қизлар улуши 38 фоиздан 49 фоизга, магистратура босқичида ўқиётганлари 37 фоиздан 50 фоизга ортган.

Ўсмирларда овоз дағаллашиши жиддий касаллик аломатими?
❓Балоғат пайти ҳеч қандай шамоллаш ёки томоқ оғриғи бўлмаса-да кўпчилик ўғил-қизларда овоз дағаллашиши кузатилади. Хўш, бундай ўзгаришнинг сабаби нима?
🔴 Ушбу саволга Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.
🧪 — Ўсмирлик – инсоннинг жисмоний ва ижтимоий ривожланишида муҳим палла ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Бу даврда организмда турли гормонал ўзгаришлар содир бўлади.
‼️Гормонлар ўғил-қизларнинг нормал ўсиши ва тананинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб, бу – эндокрин тизимнинг меъёрда ишлашини талаб этади.
🩺 Бироқ ўсмирликда гормонларнинг секретор мароми бузилиб, улар кўпайиши мумкин. Ушбу ҳолат баъзида овоз дағаллашишига сабаб бўлади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат.
🔬 Борди-ю овоз йўғонлашиши қалқонсимон без касалликлари овоз пайчаларининг зарарланиши билан боғлиқ бўлса, тиббий текширувдан ўтиш талаб этилади.
👩⚕️ Бунинг учун эндокринолог-шифокор маслаҳати зарур. Ушбу мутахассис қалқонсимон безнинг УТТ текшируви билан бирга, гормонлар таҳлили (ТТГ эркин Т4)дан сўнг беморга керакли даво муолажаларини тайинлайди.

ССВ: Тиббиётда хусусий сектор имкониятларидан унумли фойдаланилади
Тиббиётда хусусий секторнинг ривожланиши бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли камайишига олиб келади.
🏢 Юртимизда тиббиётнинг қатор йўналишларида тадбиркорлар билан биргаликда кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
❗️Жумладан:
———————
✅ Тошкент шаҳрининг барча туманлари ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Шеробод, Ангор, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида тиббий лаборатория хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилди.
🩸 Ушбу тажрибани 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ҳам оммалаштириш бўйича 10 дан ортиқ хорижий тадбиркорлар билан мулоқот олиб борилмоқда.
———————
✅ Тадбиркорларга вилоят ва туман шифохоналарида эҳтиёж юқори бўлган МРТ ва МСКТ каби замонавий тиббий ускуналарни муассасанинг ўзига ўрнатиб, шу ерда хизмат кўрсатиш таклиф этилади.
———————
✅ Онкология маркази ва унинг ҳудудий филиалларида беморларга тезкор ҳамда аниқ ташхис қўйиш ва даволаш учун замонавий асбоб-ускуналарга доим эҳтиёж юқори. Ушбу йўналишда ҳам хусусий секторга ижара шартномаси асосида “рентген-радиология марказлари”ни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланган.
♻️ Бундай марказлар ташкил этилса, уларнинг хизматлари кафолатланган хизматлар доирасида давлат томонидан сотиб олинади.
———————
✅ Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида 1000-1500 ўринли кўп тармоқли шифохоналарни барпо этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Фитотерапия қайси касалликларда самарали таъсир қилади?
Гули Шайхова,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи:
— Шифобахш ўсимликлар қадимдан тиббий муолажаларнинг асосий қуроли бўлиб келган. Замонавий тиббиётда ҳам дори препаратларининг 45 фоизи ўсимликлардан ажратиб олинади.
Фитотерапияда ҳар бир ўсимлик ўзига хос тарзда оғриқни қолдирувчи, тетиклаштирувчи, тинчлантирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи, гипотензия ва гипертензия, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи ва терлатувчи каби қатор таъсирларга эга.
Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятида иштаҳа очиш, овқат ҳазм қилиш ва ич суришда самарали қўлланиб келинмоқда.
Бундан ташқари, қон кетишини ва ивишини камайтирувчи, бактерияларни ўлдирувчи фитотерапия маҳсулотлари ҳам кенг фойдаланилади.
Бугунги кунда фитотерациянинг шифобахш хуусиятлари қатор касалликларни даволашда қўл келмоқда:
📌гастрит;
📌ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси;
📌холецистит;
📌колит ва энтероколит;
📌пиелонефрит;
📌нейроциркуляр дистония;
📌невроз ва астения шулар жумласидандир.
Шифобахш ўсимликлар натижасида моддалар алмашинуви ва қон таркибидаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради.
Ўз навбатида, артериал қон босими бир меъёрда бўлиши, юракда ва бош мияда қон айланиши яхшиланиши, асабларни бўшаштириб уйқусизликни бартараф этиш ҳам фитотерапиянинг ижобий самараларидандир.
Истеъмол қилинадиган кўкатлар ва зираворлар организмга қўшимча қувват беради. Агар фитотерапия ўз ўрнида қўлланилса, қўшимча муолажа сифатида ривожланиш хавфи бўлган касалликларни бошланмасдан бартараф этиш мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Шу йил 26-27 май кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади. Бу нуфузли анжуман соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босиқчга кўтариш учун кенг имкониятлар майдони бўлиши кутилмоқда.
—————
Am 26. und 27. Mai dieses Jahres wird in der alten und ewig jungen Stadt Samarkand das usbekisch-deutsche Internationale Medizinforum stattfinden.
Es wird erwartet, dass diese prestigeträchtige Veranstaltung eine Plattform für breite Möglichkeiten wird, die Zusammenarbeit in diesem Bereich auf eine neue Ebene zu bringen.
—————
26-27 мая этого года в древнем и вечно молодом городе Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум. Ожидается, что данное престижное мероприятие станет площадкой широких возможностей для выведения сотрудничества в этой сфере на новый уровень.
—————
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
—————
Am 26. und 27. Mai dieses Jahres wird in der alten und ewig jungen Stadt Samarkand das usbekisch-deutsche Internationale Medizinforum stattfinden.
Es wird erwartet, dass diese prestigeträchtige Veranstaltung eine Plattform für breite Möglichkeiten wird, die Zusammenarbeit in diesem Bereich auf eine neue Ebene zu bringen.
—————
26-27 мая этого года в древнем и вечно молодом городе Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум. Ожидается, что данное престижное мероприятие станет площадкой широких возможностей для выведения сотрудничества в этой сфере на новый уровень.
—————
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
ССВ: Тедрос Гебрейесус "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси" бўлди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси доирасида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус билан учрашди.
Мулоқотда асосий эътибор мамлакатимизда ушбу ташкилот кўмагида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва истиқболлари муҳокамасига қаратилди.
А.Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда кўрсатилаётган беғараз ёрдам учун Т.Гебрейесусга миннатдорлик билдирди.
ЖССТ раҳбари ҳам юртимиз тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Айниқса, мамлакатимизнинг силга қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари бошқа давлатларга ўрнак бўлишини таъкидлади.
Мулоқот якунида ЖССТ билан Ўзбекистоннинг самарали ҳамкорлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси учун Тедрос Гебрейесусга "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Минздрав: Тедрос Гебрейесус стал «Отличником здравоохранения Узбекистана»
В рамках проходящей в Женеве 76-й сессии Всемирной ассамблеи здравоохранения министр здравоохранения Узбекистана встретился с Генеральным директором ВОЗ Тедросом Гебрейесусом.
Основное внимание на встрече было уделено эффективности и перспективам работы, осуществляемой в нашей стране при поддержке этой организации.
А.Иноятов выразил благодарность Т.Гебрейесусу за оказываемую безвозмездную помощь в развитии сферы здравоохранения Узбекистана.
В свою очередь, глава ВОЗ высоко оценил реформы, реализуемые в сфере медицины нашей страны. Отмечалось, что проводимая в Узбекистане работа по борьбе с туберкулезом является примером для других государств.
В завершение встречи за вклад в обеспечение плодотворного сотрудничества между ВОЗ и Узбекистаном Тедросу Гебрейесу вручен нагрудный знак «Отличник здравоохранения Республики Узбекистан».
Пресс-служба
Министерства здравоохранения

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси давом этмоқда.
Дунёнинг 194 мамлакатидан келган 3 минг нафардан ортиқ делегат қатнашаётган ушбу йирик тадбирнинг бугунги йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов нутқ сўзлади.
❓Хўш, унинг маърузасида нималарга урғу берилган?
❓Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТ билан ҳамкорликнинг истиқболларини нималарда кўряпти?
❓Ўзбекистон вакилининг мазкур чиқиши халқаро жамоатчилик томонидан қандай қабул қилинди?
Мазкур саволларга ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳа орқали жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дунёнинг 194 мамлакатидан келган 3 минг нафардан ортиқ делегат қатнашаётган ушбу йирик тадбирнинг бугунги йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов нутқ сўзлади.
❓Хўш, унинг маърузасида нималарга урғу берилган?
❓Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТ билан ҳамкорликнинг истиқболларини нималарда кўряпти?
❓Ўзбекистон вакилининг мазкур чиқиши халқаро жамоатчилик томонидан қандай қабул қилинди?
Мазкур саволларга ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳа орқали жавоб топишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат 25 май куни эълон қилинган. Унда ёзилишича, қонун талаблари ҳужжат эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради. Қонунга кўра:
➖таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, вейплар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;
➖Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки, ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖Таркибида жозибадорликни оширишга қаратилган моддалар (ароматизаторлар, бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари) бўлган электрон сигареталар, улар учун никотин ва никотинсиз суюқликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади;
➖Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда;
➖савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма (қўл, товоқ, сават, қўл араваларидан) савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 (ҳозир 20) ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш тақиқланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анжуман_олдидан
Эртага Самарқанд шаҳри Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форумига мезбонлик қилади.
Айни пайтда “Буюк ипак йўли” халқаро туризм мажмуаси Конгресс марказида анжуманга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу нуфузли форум Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилмоқда.