❗️“Омикрон”нинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди
🦠 Аввал Ҳиндистонда аниқланиб, сўнг АҚШ, Австралия, Сингапур, Германия каби бир қатор мамлакатларга кириб келган “омикрон” штаммининг янги XBB.1.16 — “Арктур” субварианти Россияда ҳам рўйхатга олинди.
👁 Мутахассислар ҳозир бу мутацияга хос аломатларни чуқур ўрганмоқда. Хусусан, ҳинд шифокорлари фикрига кўра, вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.
🔬 Россиялик педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеуснинг таъкидлашича, ўта юқумли деб баҳоланаётган XBB.1.16 версияси “кракен”нинг яқин қариндоши.
🤧 Хасталик асосан поллиноз (мавсумий аллергик касаллик) симптомлари билан жуда ўхшаш. Шу билан бирга, юқори иситма ва йўтал ҳам “Арктур”га хос аломат.
🚫 Шифокорлар хулосасига кўра, эндиликда коронавируснинг янги вариантлари пневмонияни деярли келтириб чиқараётгани йўқ.
‼️ Шунга қарамай, экспертлар аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда. Чунки яқин келажакда “омикрон”нинг ХBB.1.16 ва ХBB.1.9 турлари катта эҳтимол билан Ер юзида доминант версияга айланиши мумкин.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган эҳтиёжманд оилаларнинг 2000 нафардан зиёд фарзандларини бу дарддан халос қилиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли хирургик акция бўлиб ўтмоқда.
Натижада уларда навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар бажарилмоқда.
"Zo'r TV" телеканалининг "Бу кун" дастури ижодкорларининг ушбу репортажи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалик тиббиёт марказида давом этаётган амалиётлар ҳақида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Натижада уларда навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар бажарилмоқда.
"Zo'r TV" телеканалининг "Бу кун" дастури ижодкорларининг ушбу репортажи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалик тиббиёт марказида давом этаётган амалиётлар ҳақида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
🧺 Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!
Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобиль илова ишлаб чиқилди.
🤳 Энди "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.
Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:
📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун
Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Ўзбекистонда озуқавий микронутриентлар танқислиги 6 ойдан 23 ойгача бўлган болалар ўртасида энг кўп қайд қилинган.
Уларни зарур витамин ва минераллар билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 17,3 мингта тиббий бригадалар ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Уларни зарур витамин ва минераллар билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 17,3 мингта тиббий бригадалар ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЮНИСЕФ: Уч йилда 48 миллион бола юқумли касалликларга қарши эмланмаган
📊 Тадқиқотларга кўра, вакциналар йилига ўртача 4,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Агар эмлаш воситалари танқислиги муаммоси бартараф этилса, 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич яна 30 фоизга ошиши мумкин.
📑 Бироқ охирги йиллар, хусусан, пандемия даврида дунё бўйича аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи пасайиб бораётгани хавотирли ҳолат. ЮНИCЕФ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисобот ушбу муаммо таҳлилига бағишланди.
📉 Қайд этилишича, ижтимоий сўровда иштирок этган 55 давлатдан 52 тасида уч йил ичида болаларни эмлашга нисбатан жамоатчилик иштиёқи пасайган.
💉 Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой давлатларида иммунизациянинг аҳамиятини юқори, Япония, Жанубий Корея ва Папуа-Янги Гвинеяда эса аксинча паст баҳолашган.
📌 Европа давлатлари ўртасида Португалия, Швеция ва Ирландия аҳолисининг вакциналарга ишончи баланд. Хорватия, Латвия ва Россияда эса бунинг акси кузатилган.
✅ Шунга қарамай, болажонларимиз соғлиги учун вакциналар зарур, деб ҳисобловчилар қатлами 80 фоиздан юқори бўлиб чиқди.
🗓 Ҳисоботда келтирилишича, 2019-2021 йиллар давомида 48 миллион нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган. 19 миллион бола эса тўлиқ босқичда эмланмаган.
📈 Бу, турли эпидемиялар, масалан, 2021-2022 йилларда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичлари икки баравар кўпайишига сабаб бўлди.
‼️ Қолаверса, экспертлар беморлар сони ортиши Африка ва Жанубий Осиёда вакциналар тақчиллиги муаммоси билан ҳам боғлиқ, деган хулосада.

❗️ССВ: Стоматологик тиббий хизматларнинг 90 фоизи хусусий клиникалар томонидан бажарилмоқда
🏥 Яқин йилларгача хусусий клиникаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишониб бўлмас воқеа эди. Бугун эса кўплаб ноёб технологияли муолажа усуллари ушбу тиббиёт муассасаларида муваффақиятли бажариляпти.
Хусусан:
📌 катталар ва болалар урологияси;
📌 интервенцион кардиология;
📌 эндопротез амалиётлари;
📌 эндоскопик гинекология;
📌 офтальмология;
📌 тиббий радиология ва рақамли рентген;
📌 клиник-биокимё лаборатор текширувлари каби йўналишларда ўтказилаётган амалиётларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан хусусий тиббиёт ҳиссасига тўғри келмоқда.
🔬Шунингдек, қатор тиббий ихтисосликлар бўйича юқори технологияли муолажа усуллари ва умуман хусусий тиббиётнинг ушбу хизматлардаги улуши аллақачон давлат тиббиёт муассасалариникидан ортиб кетган.
Булар:
🔹 офтальмология ва оператив офтальмология — 60 фоиз;
🔹 ЛОР ва эндоскопик ЛОР — 70 фоиз;
🔹 стоматология — 90 фоиз.
‼️ Бунинг натижасида бугун хусусий тиббиёт секторининг умумий соғлиқни сақлашдаги улуши 30 фоизни ташкил қилмоқда.

Коронавирус ўпкада қандай асоратлар қолдирмоқда?
Наргиза Парпиева,
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
🦠 — Пандемия бошлангандан буён COVID-19 жуда кўп бор мутацияга учради. Аввалига коронавируснинг ўзи инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирган бўлса, кейинроқ унинг оғир асоратлар келтириб чиқариши маълум бўлди.
🫁 Шундан энг кенг тарқалгани — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу, вақт ўтиши билан нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келди.
📊 Пандемиянинг илк йилларида СOVID-19га чалинган беморларнинг тахминан 20-25 фоизида пневмония ривожланган бўлса, “дельта” штамми доминант версияга айлангач, бу кўрсаткич янада ортди. Энг ёмони, ўша йилларда ўлим кўрсаткичлари кескин кўпайди. Муолажа олиб, тўлиқ соғайганларда ҳам асоратлар қолди. Ўпкадаги яллиғланиш ўрнида чандиқлар пайдо бўлди.
Фиброз туфайли соғлом ўпка тўқималари ўз хусусиятини йўқотоди. Оқибатда альвеолалар (ўпкадаги газ алмашинуви учун масъул пуфакчалар) кислородни ўзлаштира олмайди ва нафас олиш функцияси бузилади. Агар тегишли муолажалар амалга оширилмаса, ўпка фибрози аста-секин қатор асоратларни юзага келтиради.
Жумладан, бемор ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги, сурункали йўталдан азият чекади. Ўпка, юрак етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин. Миянинг кислородга тўйинмаслиги эса руҳий ҳолат ва онг ўзгаришига олиб келади.
🔬 Кузатувларга кўра, “омикрон”нинг ВА.2 турида ҳам “дельта” штаммига хос хусусиятлар қисман намоён бўлди. Яъни, мазкур субвариант юқори нафас йўлларигагина эмас, балки инсоннинг нозик аъзоси — ўпкасига “зарба” берди.
‼️ ЖССТ томонидан бу йил COVID-19 пандемияси бекор қилиниши кутилмоқда. Аммо бу одамлар энди коронавирусга чалинмаслигини англатмайди. Фақат инфекцияни юқтириш кўрсаткичлари кескин камайиб, ўсиш динамикаси қайд этилмаcлиги мумкин. Шу боис, касалликнинг олдини олиш учун вирусга қарши тўлиқ босқичда ҳамда бустер дозада эмланиш лозим. Бу эса энг тўғри ва самарали йўлдир.

❗️ССВ: Болаларга бир ёшгача чой бериш мумкин эмас
🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида бир ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатланиши бўйича тавсияларни ишлаб чиқди.
👨👩👧👦 Ундан ота-оналар учун бир қатор муҳим ва керакли маслаҳатлар ўрин олган.
Хусусан:
👶 Чақалоқ олти ойга тўлгач, шифокор тавсияси асосида унга она сутидан ташқари бўтқа, шарбат ва пюре кўринишида қўшимча озуқалар бериш мумкин. Сабаби тез ривожланаётган мурғак организмнинг эҳтиёжлари она сути билан тўла қопланмайди.
🫕 Гўдакни қўшимча таом билан она сутидан олдин озиқлантириш керак. Болага бундай егулик икки ҳафта давомида берилгач, учинчи ҳафтадан бир марталик қўкрак билан овқатлантириш ўрнига алмаштирилади. Улар таркиби сабзавот бўтқаларидан ташкил топган бўлиши лозим.
🍲 Даставвал, бўтқа оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик керакли миқдорга аста-секин етказилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, бу ёшдаги гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин.
🥚 Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.
🥛 Бола 8 ойга тўлганда таомномага учинчи қўшимча егулик сифатида қатиқ ва творог киритилади. Дастлаб, қатиқ оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик эса керакли миқдорга аста-секин етказилади.
✅ 9-ойдан бошлаб нон (печеньелар), олмани бўлакча шаклида бериш мумкин.
✅ 10-ойликдан бошлаб гўшт қиймаси фрикаделькалар;
✅ 12-ойликдан – буғда пишган котлетлар берилади.
‼️ Болага чой бериш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ўрнига мева шарбати, қайнатилган сув ичирилади.

#2023_йил_1_майдан
✅ Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:
🔹боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;
🔹мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

#С_1_мая_2023_года
✅ Лицам, ухаживающим за ребенком с инвалидностью, находящимся на лечении в медицинском учреждении:
▫️создаются условия для нахождения вместе с ребенком-инвалидом;
▫️выдается листок нетрудоспособности и предоставляется бесплатное питание на данный период.

ТАЪЗИЯ
Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Зафар Расулов 44 ёшида вафот этди.
З. Расулов 1979 йил 23 октябрда Навоий вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли тиббий санитария қисми терапевти сифатида бошлаган.
2012-2020 йилларда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор ўринбосари, бирлашма бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
2020 — 2023 йилларда эса Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида самарали меҳнат қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Зафар Расуловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

❗️ССВ: Юртимизда ҳар йили хусусий тиббиёт муассасалари сони ўртача 600-700 тага ортмоқда
Жалолиддин Асамутдинов,
Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи:
🏥 — Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, бугун юртимизда нодавлат тиббиёт сектори давлат соғлиқни сақлаш тизими билан тенг рақобатга киришган. Натижада ҳозирга келиб, хусусий клиникалар давлат муассасалари сонидан ортиб кетди.
🛏 Жумладан, мамлакатимизда ҳар йили хусусий тиббиёт ташкилотлари сони ўртача 600-700 тага кўпаймоқда.
📋 Қолаверса, нодавлат соғлиқни сақлаш секторига давлат суғурта тизимида қатнашиш имкониятининг берилиши соҳада юқори технологик тиббий хизматлар жорий қилинишини рағбатлантира бошлади.
🔬Бу эса ўзининг ижобий самарасини бериб, бугун 33 та хусусий шифохона давлат буюртмаси асосида ижтимоий ҳимояга мутож беморларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.
‼️ Ваҳоланки, 2022 йилга қадар давлат бирор марта хусусий сектордан тиббий хизматларни сотиб олмаган.

❗️ССВ: Самарқандда Ўзбекистон — Жанубий Корея халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
🇺🇿 🇰🇷 Соғлиқни сақлаш вазирлигида Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг билан учрашув бўлиб ўтди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов таъкидлаганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 16-18 декабрь кунлари Корея Республикасига ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим имзолангани соҳа ривожида муҳим босқич бўлмоқда.
Эндиликда ушбу ҳужжатга мувофиқ тиббиёт йўналишдаги ўзаро муносабатлар янада юқори босқичга кўтарилаётгани эътирофга лойиқ жиҳат.
Юртимизда Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилган Болалар миллий тиббиёт маркази, Бухорода фаолият олиб бораётган Ҳимчан клиникаси икки томонлама ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.
Қувонарлиси, эндиликда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш учун ҳар икки томонда имконият ва салоҳият етарли.
Мулоқотда Жанубий Кореянинг Эксинбанки билан биргаликда пойтахтимизда катталар учун мўлжалланган лойиҳа қиймати қарийб 150 миллион АҚШ долларилик кўп тармоқли клиника, 150 миллион долларлик замонавий онкология шифохонаси ва Корея университетлари иштирокида тиббиёт олий ўқув юрти бунёд этиш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.
Элчи жаноблари ҳар уч муассасанинг яхлит комплекс ўлароқ бир манзилда, яъни Болалар миллий тиббиёт маркази ёнида бунёд этилишини қўллаб-қувватлаб, бу, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини айтиб ўтди.
Бинобарин, мамлакатимиз ҳудудларида жойлашган соғлиқни сақлаш муассасаларини Жанубий Корея маблағлари ҳисобидан 88,8 миллион АҚШ долларилик сўнгги русумдаги тиббий жиҳоз ва технологиялар билан таъминлаш лойиҳаси кўриб чиқилди.
Маълумки, Жанубий Корея — тиббиёт соҳасида дунёнинг пешқадам давлатларидан бири. Бу, аввало, мамлакатда соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида йўлга қўйилган инновацион ўқув методикалари ва илғор таълим дастурлари билан боғлиқ.
Шундан келиб чиқиб, томонлар юртимизда қўшма тиббий таълим дастурлари асосида мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, биотехнология лабораторияларини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга қаратилган таклифларни муҳокама қилди.
‼️ Якунда жорий йилнинг август ойида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Жанубий Корея тиббиёт форумини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

❗️24-30 апрель кунлари жаҳон иммунизация ҳафталиги ўтказилмоқда
🌎 Дунё бўйлаб ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафтасида жаҳон иммунизация ҳафталиги ўтказиб келинади. Ўзбекистонда ҳам бу тадбир кенг нишонланмоқда.
💉Бугун юртимизда олдини олиш мумкин бўлган 13 турдаги касалликка қарши иммунизация тадбирлари миллий эмлаш календарига асосан амалга оширилмоқда.
🦠 Бундан ташқари, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистоннинг вакцинация борасида эришган ютуқлари диққатга сазовор.
📹 Ушбу видеолавҳада болаларни иммунизация тадбирларига жалб қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Миллий эмлаш календари асосида одам папиллома вирусига қарши эмлаш ўтказилмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича 528 000 нафар аёл бачадон бўйи саратони касаллиги билан касалланиб, улардан 266 000 нафари нобуд бўлмоқда.
Мамлакатимизда бу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди. Ўлим кўрсаткичи бўйича эса барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар орасида эса иккинчи поғонада қайд этилади.
Касалликнинг профилактикаси 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш ҳисобланади.
Жорий йилнинг апрель ва май ойларида жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш бригадалари томонидан папиллома вируси касалликларининг олдини олиш мақсадида миллий эмлаш календари асосида эмлаш тадбирлари олиб борилади.
Жаҳон иммунизация ҳафталиги доирасида давом этаётган ушбу тадбирларда 3138 та эмлаш пунктида тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги оширилиб, режага асосан 307 064 нафар 9 ёшдаги қизларни қамраб олиш режалаштирилган.

❗️ЖССТ юртимизда тиббиёт трансформацияси учун яқиндан кўмак беришга тайёр
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Европа мамлакатларида сиёсат ва соғлиқни сақлаш бўлими директори Наташа Аззопарди Мускат бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот аввалида вазир Амрилло Иноятов коронавирус пандемияси даврида ЖССТнинг Ўзбекистонга кўрсатган беқиёс ёрдами учун миннатдорлик билдириб, айниқса, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар юртимизда минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имкони берганини мамнуният билан қайд этди.
Шунингдек, ташкилот кўмагида мамлакатимизга келтирилган СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар пандемияни жиловлашда катта самара бермоқда.
Мулоқот давомида Наташа Аззопарди Мускат Ўзбекистонга илк сафари таассуротларга бой кечаётгани, мамлакатимизда соҳани трансформация қилиш учун ЖССТ яқиндан ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Учрашувда аҳоли саломатлигини таъминлашга доир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Яқинда Боку шаҳрида Германия-Озарбайжон-Туркия олтинчи тиббиёт Конгресси бўлиб ўтди. Унда 60 га яқин хорижий меҳмонлар қаторида юртимиз делегацияси ҳам фаол иштирок этди.
Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Конгресс қатнашчиларига йўллаган видеотабриги мезбонлар ва ташкилотчилар томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди.
Шунингдек, анжуман давомида тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун М.Топчубашов номидаги жарроҳлик илмий маркази бўлим мудири, Озарбайжон каминвазив жарроҳлик жамияти президенти Гурбанхан Муслимов “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Конгресс қатнашчиларига йўллаган видеотабриги мезбонлар ва ташкилотчилар томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди.
Шунингдек, анжуман давомида тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун М.Топчубашов номидаги жарроҳлик илмий маркази бўлим мудири, Озарбайжон каминвазив жарроҳлик жамияти президенти Гурбанхан Муслимов “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Roche” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Швейцариянинг машҳур фармкомпанияси — “Roche” вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Унда умуртқа мушаклари атрофиясига чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш ва онкология соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
✅ Учрашувда компаниянинг Марказий ва Шарқий Европа, Туркия, Россия, Ҳиндистон субконтиненти бўйича раҳбари Адриано Треве, Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Тойлэн Сенел, Албаниядаги вакили Анна Савинкина, шунингдек, “Roche”нинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари Ольга Черных ва Шохида Сорбатти иштирок этди.
🌐 Қайд этилганидек, “Roche” дунёдаги энг йирик биотехнологик компаниялардан бири бўлиб, АҚШ, Германия, Швейцария ва Сингапурда ишлаб чиқарувчи корхоналарига эга. У онкология, иммунология, юқумли касалликлар, офтальмология ва марказий асаб тизими касалликлари учун табақалаштирилган дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва “in vitro” диагностика, тўқималарга асосланган саратон диагностикасининг етакчи провайдери ҳисобланади.
❗️Мулоқот чоғида вазир Амрилло Иноятов ташкилот вакилларига кенг кўламли ва узоқ муддатли ҳамкорлик, жумладан, ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилаётган препаратларнинг минтақавий локализациясини мамлакатимизда ташкил этиш таклифини берди.
📌 Юртимизга биотехнология асосида ишлаб чиқаришнинг кириб келиши фармацевтика саноатида инқилобий ҳодисага айланиши, шубҳасиз. Компания мутахассисларининг таъкидлашича, бунинг учун бир неча йиллик тайёргарлик ва мустаҳкам моддий-техник база шаклланиши лозим. Бу бўйича келгусида мулоқотлар давом этиши келишиб олинди.
♻️ Учрашув сўнгида спинал мушак артофиясига чалинган бемор болалар учун генетик препаратларни харид қилиш бўйича меморандум имзоланди.

❗️ЖССТ: Дунёда йилига 247 миллион киши безгакка чалинмоқда
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйилмоқда. Жами касалланиш кўрсаткичларининг 95 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 96 фоизи Африка қитъасида қайд этиляпти. Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.
🩺 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус қайд этганидек, ҳозир безгакка қарши курашиш воситалари мавжуд. Бу борадаги профиликтика, диагностика ва даволаш усуллари самарадорлиги тасдиқланган.
💉 Хусусан, касалликка қарши эмланиш орқали ҳар йили ўн минглаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Қолаверса, инфекция ўчоқлари аниқланган мамлакатларга кўмак бериш йўли билан эпидемияни жиловлаш имкони бор.
🔬 Масалан, 2019 йилда синовдан муваффақиятли ўтган безгакка қарши биринчи вакцина қарийб 30 йиллик изланишлар натижасида яратилди. У касалликнинг олдини олишда хавфсиз ва самарали экани исботланди. Шундан сўнг мазкур эмлаш воситаси ЖССТ томонидан 2021 йилда оммавий қўллаш учун тавсия этилди.
📈 Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача Гана, Кения ва Малавида 1,5 миллион бола ташкилот томонидан мувофиқлаштирилган пилот-лойиҳа асосида биринчи дозада эманган. Иккинчи дозадаги вакцинация дастури маъқулланиши билан эмланувчи қатлам қамрови янада ошади.
‼️Қолаверса, ҳозир безкак тарқатувчи чивинларга қарши курашда инновацион усуллардан фойдаланишга киришилган. Бу яқин келажакда ўз самарасини бериши кутляпти.

❗️ССВ: 26-27 май кунлари Самарқандда Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда тиббиёт соҳаси бўйича кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, айни пайтда Германиянинг Фрайбург, Шарите, Ганновер халқаро нейроилмий ҳамда Роберт Кох олийгоҳлари билан онкология, нейрохирургия, кардиохирургия, телемедицина йўналишларида ҳамкорлик давом эттирилмоқда.
Германиянинг KfW банки билан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, муқобил энергия манбаларини ишга тушириш ва тиббий таълим бўйича умумий қиймати 175 млн. еврога тенг 7 та инвестициявий ҳамда грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” лойиҳаси мамлакатимизда ихтисослашган педиатрия хизматини яхшилашга қаратилган.
“Сил касаллигига қарши кураш” грант лойиҳасининг 5 ва 6-босқичи Республика ихтисослашган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудий силга қарши диспансерларни замонавий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминлашни кўзда тутади.
Қолаверса, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида телерадиологияни жорий этиш, соғлиқни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги шифо масканларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, Термизда тиббий таълим ҳамда малака ошириш дастурини модернизация қилишга доир лойиҳалар ҳам мавжуд.
Бундан ташқари, Германиянинг Шарите ва Роберт Кох университетлари клиникалари билан ҳамкорликда “Роберт Кох – Ибн Сино” тиббиёт фонди ташкил этилиб, унинг доирасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, телемедицина ёрдамида маҳорат дарслари қамровини ошириш, хорижий инвестицияни жалб қилиш белгиланган.
Мулоқот давомида шу йилнинг 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди.
‼️ Таъкидланганидек, ушбу нуфузли тадбир орқали икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим, фармацевтика, IT, халқ табобати каби қатор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва соҳага дахлдор қўшма корхоналар яратиш имкониятларини ўрганиш мақсад қилинган.

❗️Минздрав: 26-27 мая в Самарканде пройдет Узбекско-германский международный медицинский форум
Сегодня министр здравоохранения Амрилло Иноятов провел встречу с Чрезвычайным и Полномочным послом Федеративной Республики Германия в нашей стране Тило Клиннером.
На встрече обсуждены вопросы расширения многопланового сотрудничества в сфере медицины, совместной реализации новых проектов.
В частности, в настоящее время продолжается сотрудничество с Фрайбургским, Ганноверским международными вузами нейронаук, университетом Шарите, а также институтом имени Роберта Коха в области онкологии, нейрохирургии, кардиохирургии и телемедицины.
Кроме того, совместно с Германским банком развития (KfW) реализуется 7 инвестиционных и грантовых проектов на общую сумму 175 млн евро по модернизации медицинских учреждений Узбекистана, оснащению их современным оборудованием, запуску альтернативных источников энергии и медицинскому образованию.
Так, проект «Репродуктивное здоровье, охрана материнства и детства» направлен на улучшение службы специализированной педиатрической помощи в нашей стране.
Пятый и шестой этапы грантового проекта «Борьба с туберкулезом» предусматривает оснащение современным оборудованием и приборами Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра фтизиатрии и пульмонологии и региональных противотуберкулезных диспансеров.
Также реализуются проекты по внедрению телерадиологии в региональных многопрофильных медицинских центрах, цифровых технологий в сферу здравоохранения, оснащению оздоровительных учреждений в Республике Каракалпакстан и Хорезмской области современным медицинским оборудованием, модернизации медицинского образования и программы повышения квалификации в Термезе.
Вместе с тем в сотрудничестве с клиниками медицинского университета Шарите и института имени Роберта Коха Германии создан медицинский фонд «Роберт Кох - Ибн Сино», в рамках которого предусмотрены повышение квалификации специалистов в сфере медицины, увеличение охвата мастер-классов с помощью телемедицины, привлечение иностранных инвестиций.
В ходе диалога достигнута договоренность о проведении 26-27 мая текущего года в Самарканде Узбекско-германского международного медицинского форума.
‼️Как отмечалось, данное престижное мероприятие направлено на дальнейшее расширение сотрудничества между двумя государствами в таких направлениях, как здравоохранение, медицинское образование, фармацевтика, IT, народная медицина, а также обмен опытом и изучение возможностей создания совместных предприятий в сфере здравоохранения.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.