Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Сирдарёда қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” давом этмоқда. Акция доирасида соҳа вакиллари ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, эҳтиёжманд беморлар саломатлигини тиклаш чоралари кўриляпти.

Хусусан, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод, Сардоба туманларида бошланган скрининг текширувлари ҳозир воҳанинг бошқа ҳудудларини ҳам қамраб олмоқда.

Тиббий кўрикларни самарали ташкил этиш учун туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш-профилактика муассасаларидан невропатолог, травматолог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, онколог, гинеколог сингари тор соҳа мутахассислари жалб этилган.

Шунингдек, акцияда замонавий МРТ, сайёр маммография, ЭКГ, УТТ ускуналари билан жиҳозланган мобил тиббиёт хоналари имкониятидан ҳам унумли фойдаланиляпти.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт ва педагог ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Сенат ялпи мажлиси олдидан қўмиталар мажлислари бўлиб ўтмоқда. Сенаторлар, мутахассислар иштирокида ўтказилаётган тадбирларда ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар, қонунлар дастлабки тарзда муҳокама этилмоқда.

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

🗓 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бўлиб ўтмоқда.

🩺 Уларда мамлакатимиздаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввало, бепул профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказиляпти.

🏥 Хусусан, Хоразм вилояти туманларида ташкил этилаётган акцияда текширув натижаларига мувофиқ, касалликлар аниқланган қатлам давлат кўмагида саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқда.

❗️Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Япон олимлари кўриш қобилиятини тиклашнинг ноёб усулини кашф қилди

🔎 Илдиз ҳужайраларининг ажойиб хусусияти бор. Улар ўз-ўзини янгилай олади. Қолаверса, қон, суяк, нерв ва бошқа ҳужайраларга айланиш қобилиятига эга. Шу боис бу «митти организм»лар замонавий тиббиётда бемор танасидаги зарарланган ҳужайраларни алмаштиришда қўлланилади.

🔬 Япон олимлари эса дунёда илк бор индукцияланган плюрипотент ўзак ҳужайраларидан кўз шох пардасини ўстириб, уни жарроҳлик йўли билан донорга кўчириб ўтказишди.

Хўш, бу янгиликнинг нимаси оламшумул?

👁 Гап шундаки, шу пайтгача қўлланилаётган усулга мувофиқ, инсондан кўчириб ўтказилган кўз шох пардаси анъанавий тарзда илдиз отади. Аммо бемор танаси донор шох пардасини рад эта бошлайди. Чунки унда бегона иммунитет ҳужайралари мавжуд бўлади.

Японлар ўтказган тадқиқот эса — ноёб тажриба. Чунки илдиз ҳужайраларидан ўстирилган шох парда иммунитет тизимидан холи. Шу сабабли уни организм ижобий қабул қилади.

📊 Қолаверса, донорлик йўли билан кўчириб ўтказилган кўз шох пардаси вақт ўтиши билан қатор қийинчиликларни юзага келтиради. Масалан, кунчиқар мамлакатда 1500 нафарга яқин киши шундай муаммодан азият чекмоқда. Янги изланишлар ана шу мураккабликларга барҳам бериши мумкин.

‼️ Шох парда эпителийси касаллигига чалинган 40 ёшли япон аёли клиник синовга розилик билдирди. Операциядан сўнг унинг кўриш қобилияти тикланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Акция: Самарқанднинг сара шифокорлари Каттақўрғонга келди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси Самарқанд вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.

Ушбу хайрли ташаббус доирасида ҳудуд бўйича жами 11313 нафар соҳа вакили ва уларнинг 27877 нафар оила аъзоси чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳамда скрининг текширувларидан ўтказилиши белгиланган.

Хусусан, Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган шундай тадбирда мингга яқин фермерлар, деҳқон ва боғбонлар ҳамда кластер ходимлари иштирок этди.

Бу ерга қарийб 100 нафар сара шифокор билан бирга, вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг мобил офтальмологик клиникаси, сайёр маммография ва кўчма УТТ текширув аппарати олиб келингани аҳоли учун қўшимча қулайлик яратди.

Якунда 306 кишида турли касалликлар аниқланди, беморлардан 145 нафарига амбулатор, 92 нафарига туман, 66 нафарига вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️2022 йилда 280 минг нафардан ортиқ аёл биринчи фарзандини дунёга келтирди

2022 йилда Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

👶🏻 2022 йилда 40 ва ундан катта ёшдаги 647 нафар аёл илк бор фарзандли бўлган.

⌛️ Ёш гуруҳлари бўйича илк маротаба фарзандли бўлган оналар сони:

👩🏻‍🍼20 ёшгача – 44 259 киши (15,8 %),
👩🏻‍🍼20-29 ёш – 216 792 киши (77,3 %),
👩🏻‍🍼30-39 ёш – 18 734 киши (6,7 %),
👩🏻‍🍼40-45 ёш – 647 киши (0,2 %).

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жаҳон банкининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, ушбу молия муассасасининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича катта мутахассиси Элвира Анадолу ва бошқа масъуллар билан ўтказилган мулоқотда ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳалар ижросини таъминлаш, келгусида алоқаларни янги босқичга кўтариш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: 6,3 млн. нафар аҳоли юрак-қон томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скринингдан ўтказилади

Мамлакатимизда тиббиётнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида салмоқли натижаларга эришилмоқда. Жорий йил эса мазкур соҳадаги ишлар қамрови янада кенгаяди.

🗓 Бунинг учун оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

🛏 Бунда, туғуруқ комплексларини таъмирлаш, уларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғуруқ ўринлари сонини мавжуд 11 мингтадан 15 мингтага ёки 35 фоизга ошириш кўзда тутилган.

💰46 та туманлараро перинатал марказларини
жиҳозлашга 5,2 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

💊 Шунингдек, 2023 йилда болаларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болаларни ҳамда ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлашга 145 млрд. сўм йўналтирилади.

🔬 18-40 ёшли 12,6 млн. нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади.

🚑 40 ёш ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 млн. нафар аҳоли
юрак-қон томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувлари билан қамраб олинади.

🩺 9 млн. нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда илк бор “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” пахта-тўқимачилик кластерида
ташкил этилган акция доирасида ҳудуддаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон ва боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилди.

Соғломлаштириш тадбирида беморларга вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари раҳбарлари томонидан зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, аҳоли замонавий МРТ, сайёр маммография, ЭКГ, УТТ ускуналари ёрдамида тиббий текширувдан ўтказилиб, ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган беморларга туман ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволаниш имконияти яратилди.

Акция вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Тадқиқот: Озиқ-овқат калориясини чеклаш қариш жараёнини секинлаштиради

Соғлом овқатланиш инсонларни турли касалликлардан ҳимоялаши ҳақида биламиз. Қолаверса, бу эрта ўлим хавфининг олдини олиши маълум.

📉 АҚШнинг Колумбия университети тадқиқотчилари эса қариш жараёнини секинлаштириш ҳам айни шу омилга боғлиқлигини исботлади. Яна ҳам аниқроғи, одамлар бунга озиқ-овқат маҳсулотлари орқали қабул қилинадиган калорияни чеклаш йўли билан эришишлари мумкин.

🔎 Дастлаб тадқиқот жониворларда синовдан ўтказилди ва натижа кутилганидек муваффақиятли бўлди.

🍱 Навбатдаги босқичда клиник тажрибага 220 нафар соғлом эркак ва аёл жалб этилди. Биринчи гуруҳга мўлжалланган овқатланиш рационига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Иккинчи гуруҳ таомномасидан жой олган худди шу маҳсулотлар эса 25 фоиз камроқ калория билан тақдим этилди.

🔬 Синов икки йил давом этди. Кузатув бошида, ўртасида ва охирида иштирокчилардан қон намуналари олинди. Шу тариқа олимлар ёшга қараб ўзгарадиган ва қариш жараёнига таъсир кўрсатувчи лейкоцитларнинг ДНК таҳлилини ўрганишди.

‼️ Якунда иккинчи гуруҳга жалб қилинган кишиларда қариш даражаси биринчи гуруҳга нисбатан 2-3 фоизга пасайгани маълум бўлди. Ўз навбатида, бу секинлашув ўлим хавфининг 10-15 фоизга камайтириши аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram