Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Мамлакатимизда 2022 йил давомида 9902 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бунинг оқибатида 2356 киши ҳаётдан кўз юмган, 9606 киши эса турли даражада тан жароҳатлари олган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Кунига 23 грамм қўшимча ёғ истеъмоли йилига 8 килограмм ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади

📊 ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар кўпайган. Энг ёмони, 2030 йилга бориб Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Хўш, бу ҳолатнинг олдини олиш учун мутахассислар қандай тавсиялар беради?

Азизбек Низамов,
Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:

— Семизлик тана вазни белгиланган меъёрга нисбатан 20 фоиз ва ундан кўпроқ ортиши билан намоён бўлади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, яъни юқори калорияли озиқ-овқатлар, шакарли ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, уйқу бузилиши ва кам ҳаракатлилик оқибатида юзага келади.

⚖️ Овқат қанча ёғли бўлса, унда шунча кўп калория мавжудлигини ёдда тутиш лозим. Одатда 1 грамм ёғ 9 ккалга, 1 грамм оқсил ёки углеводлар эса 4 ккалга тенг.

📌 Кунига атиги 23 грамм қўшимча ёғ истеъмол қилган одам, йилига 8 килограмм ортиқча вазн тўплаши мумкин. Агар таомда 10-15 фоиз оқсил ва 30-35 фоиз ёғ бўлса, рацион мувозанатли ҳисобланади. Углеводлар эса 50-75 фоизни ташкил этиши керак.

🎂 Шакар, нон ва ширинликлардан 10 фоиздан кўп энергия олмаслик керак. Қолган қувватни мева, сабзавот ва дон маҳсулотлари ёрдамида тўлдириш мумкин.

⛹🏻‍♂️ Семизликдан халос бўлиш учун кўпроқ жисмоний ҳаракат ва парҳез зарур. Ҳар иккиси уйғунликда олиб борилса, натижа янада яхшироқ бўлади. Бироқ йўқотилган вазн нотўғри овқатланиш туфайли қисқа муддатда икки баробар кўпроқ қайта йиғилишига олиб келади.

❗️Шу сабабли озиш аста-секинлик билан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

🚫 Ҳозир семизликни дори-дармонлар билан даволаш оммалашмоқда. Аммо ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу нохуш асоратларни келтириб чиқариши билан бирга, самарасиз амалиёт ҳисобланади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, семизлик бевақт ўлим хавфини уч марта оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Антибиотиклар вирусни, жумладан шамоллаш ва гриппни даволамайди!

Антибиотикларни қачонки шифокор сизга рецепт билан тайинласа, шундагина унинг назорати остида қўллашингиз мумкин.

Қўллаётган антибиотикларингизни бошқа инсонларга (хусусан оила аъзоларингизга ҳам) берманг!

Инфекция юқишининг олдини олиш мақсадида қўлларингизни доимо ювиб юринг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Вазир турк қардошларимизга ҳамдардлик билдирди

Туркияда юз берган кенг кўламли табиий офат ва унинг оқибатлари бутун дунёни ларзага солди. Вайроналар остида қолган инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва зилзила талафотларини бартараф этишга ўзбек қутқарувчилари, хусусан, бир гуруҳ тиббиёт ходимларимиз ҳам алоҳида ҳисса қўшмоқда.

Қардошларимиз бошига тушган оғир синов ва йўқотишлардан халқимиз чуқур қайғуда. Давлатимиз томонидан жўнатилаётган гуманитар ёрдам юкларига қўшимча равишда жамоатчилик вакиллари ҳам ўз ташаббуси билан инсонпарварлик кўмагини кўрсатиш ҳаракатида.

Шундай дамларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги бир гуруҳ тизим масъуллари Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимиздан кўнгил сўради ва бу ерда очилган ҳамдардлик китобига ўз тасалли сўзларини ёзиб қолдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Маймун чечаги пандемияси бекор қилиниши мумкин

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, Ер юзида mpox (маймун чечаги) эпидемияси бошлангандан буён ушбу касалликни юқтирганлар сони 85 минг нафардан ошди. Улардан 92 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📊 Хусусан, сўнгги тўрт ҳафта ичида маймун чечаги қайд этилгани юзасидан 30 та мамлакат ҳисобот тақдим этган.

🔎 Умуман, эпидемия давридаги жами беморларнинг 90 фоизи Жанубий ва Шимолий Америка қитъаларида яшовчи аҳоли вакилларидир. Қолган ҳолатларнинг аксарияти Европа давлатларида рўйхатга олинган.

📉 Дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, ЖССТ ўтган йил 23 июлда mpox вирусини пандемия деб эълон қилганди. Аммо кейинги пайтларда касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада пасаймоқда.

🚫 Шу боис ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус маймун чечаги пандемиясини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифини ўртага ташлади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, mpox вируси аломатлари асосан иситма, умумий интоксикация ва танада тошмалар билан намоён бўляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Россиядан ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати

Украина билан чегарадош бўлган Россиянинг 8 та (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим, Севастопол) ҳудудидаги ОТМлардан ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчирилиши рухсат этилган навбатдаги бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди (иловада).

💾 Рўйхатни юклаб олиш

Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган ОТМнинг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.

❗️Бу охирги рўйхат эмас. Яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида радиотерапия марказлари ташкил этилади

Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу эса соҳада соғлом рақобатни таъминлаш орқали тиббий хизмат сифатини янада ошириш имконини бераётир.

📋 Айтиш керак, кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларига божхона имтиёзлари узайтирилди, улардан ундириладиган мажбурий туристик йиғим бекор қилинди, чет элдан мутахассисларни жалб этиш соддалаштирилди.

📈 Натижада хусусий тиббиёт муассасалари сони 8300 тага етди.

🏥 Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан 29 та хусусий тиббиёт муассасаси шартнома асосида иш бошлади ва 3 млрд. сўмлик тиббий хизмат кўрсатди.

📌 Айтиш керак, 2023 йилдан бошлаб, ушбу йўналишда бир қатор янгиликлар кутилмоқда.

Унга кўра:

📝 хусусий клиникаларни лицензиялашда тўланадиган бож ва йиғим миқдори ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлардан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилади.

🖥 лицензия шартларига рақамлаштириш ва дори воситалари таъминотига доир талаблар киритилади.

🔬Хабарингиз бор, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Нукус шаҳрида 150 нафар, Хоразм вилоятининг Урганч ва Боғот туманларида 250 нафар, Тошкент шаҳрида эса 700 нафар беморга хизмат кўрсатувчи 4 та янги гемодиализ маркази фаолияти йўлга қўйилган эди.

👨‍⚕️ Эндиликда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартлар бўйича Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида нурли (радио) терапия марказларини ташкил қилиш ишлари бошланади.

🌡🩺 Қолаверса, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида замонавий кўп тармоқли тиббиёт шаҳарчасини барпо этишга киришилади.

Шунингдек:

🤱 Сингапур билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида репродуктив марказлари ташкил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Гулистонда уч эгизак дунёга келди

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Янги авлод маҳалласида истиқомат қилувчи Иродахон ва Аббосжон Маматқуловлар оиласида уч эгизак туғилди.

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида дунёга келган гўдакларнинг уччаласи ҳам ўғил. Каттасининг вазни 2,630, ўртанчасиники 2,870 ва кичигининг оғирлиги 2,700 килограммга тенг.

Айни пайтда чақалоқларнинг ҳам, онанинг ҳам саломатлиги яхши. Улар туғуруқ бўлими акушер-гинекологлари назоратида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил филиал Казанского федерального университета в городе Джизаке.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Саломатлик акцияси: Тахиатош аҳолиси бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман кўп тармоқли поликлиникасига қарашли амбулатор-диагностика марказида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бўлиб ўтди.

👨‍⚕Тадбир доирасида тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди.

⚡️Бунда замонавий МРТ, сайёр маммография, ЭКГ, УТТ ускуналари учун хосланган махсус мобил тиббиёт хоналари имкониятларидан унумли фойдаланилди.

— Ушбу амбулатор-диагностика маркази аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, Осиё тараққиёт банки кўмагида қурилган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Табассум Рўзметова. — Акция давомидаги текширувларда касалликлар аниқланган эҳтиёжманд фуқаролар стационар шароитда даволанади.

❗️Таъкидлаш лозимки, жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида шундай тиббий кўриклар орқали 18-40 ёшдаги 753 минг нафар аҳолини профилактик кўрикдан, 40 ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 548 минг нафар фуқарони юрак-қон томир хасталиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг огоҳ этишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур.

🔬 Чунки сўнгги ҳафталарда норка, тулки, денгиз мушуги каби бир қатор сут эмизувчилар туркумига мансуб ёввойи ҳайвонларда парранда гриппи (H5N1) вируси аниқланди.

🐓 Ваҳоланки, 1996 йилдан буён бу хасталик ёввойи қуш ва маҳаллий паррандалар орасида авж олаётган эди. Энди эса у сут эмизувчилар туркумига мансуб жониворларга юқаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.

📌 Тўғри, ушбу хасталик камдан кам ҳолатларда одамлар ўртасида тарқалиши қайд этилган.

🦠 “Аммо бу ҳолат келажакда ҳам фақат шундай давом этишини тахмин қилолмаймиз, — дейди Т. Гебрейесус. — Шундай экан, ҳар қандай ўзгаришларга тайёр бўлишимиз керак. Одамлар эса инфекциядан зарарланган ва касалликдан ўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.”

‼️ ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, CОVID-19 пандемияси барчамиз учун сабоқ бўлиши керак. Тўғри, ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳозир ҳам касаллик минглаб беморлар ўлимига олиб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётнинг бирламчи бўғини аҳоли саломатлигини сақлашда беқиёс ўринга эга. Шу боис ўтган 2022 йил мазкур йўналишда тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилди.

Энг муҳими, ўтган йилдан бошланган янги ҳаракат — тиббиётни аҳолига яқинлаштириш ишлари 2023 йилда ҳам изчил давом эттирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram