Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
6.21K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️ЖССТ: Бир ойда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 13 фоизга ошди

📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан ойлик ҳисоботини эълон қилди. Унда 2022 йил 26 декабрдан жорий йил 22 январгача бўлган муддатда Ер юзи бўйича СOVID-19 ни юқтириш ҳолатлари ва инфекциядан ўлим кўрсаткичлари таҳлил этилган.

🦠
Маълум қилинишича, ўтган 4 ҳафта давомида 11 миллион нафардан ортиқ кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Улардан 55 мингдан зиёди вирус оқибатида вафот этган.

📊 ЖССТ таҳлилига кўра, 28 кун давомида хасталаниш статистикаси ундан аввалги ойга нисбатан 25 фоизга камайган бўлса-да, бу даврда ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга ошгани хавотирли ҳолат. Шу боис ташкилот Ер юзи аҳолисига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.

🌎 26 декабрдан 22 январгача энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

🇯🇵 Япония — 672 526,
🇺🇸 АҚШ — 323 721,
🇰🇷 Жанубий Корея — 192 638,
🇨🇳 Хитой —142 066,
🇧🇷 Бразилия —114 916.

‼️ Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланганидан буён дунё бўйича қарийб 665 миллион киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан 6,7 миллион нафардан зиёди касаллик оқибатида вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсоният яқин йилларда йирик глобал хатар билан рўбарў келиши мумкин. Бу — семизлик! Маълумотларга кўра, сўнгги 30 йил ичида дунёда бу касалликка чалинган одамлар сони уч баравар ошган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи ана шу дардга йўлиқиши мумкинлигидан жиддий хавотирда.

Мутахассиларнинг фикрича, семизлик тери ости ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши оқибатида келиб чиқади.

Кам ҳаракатланиш, генетик факторлар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар, стрессларга берилувчанлик унга сабаб бўлувчи асосий омиллардан.

Юқоридаги видеороликда семизликнинг саломатликка салбий таъсирлари ва уни келтириб чиқарувчи жиҳатлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️БМТ: Дунёда йилига 4 миллионгача киши вабони юқтирмоқда

🌍 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти баёнотига кўра, дунё бўйича йилига 1,3 миллиондан 4 миллионгача киши вабо касаллигини юқтириб, улардан 143 минг нафари ҳаётдан кўз юммоқда.

📊 Бу борадаги эпидемиологик вазият айниқса, Африкада ёмон. Хусусан, Малави давлатида ўтган йилдан бери вабо қурбонлари сони 1000 нафарга етди. 30621 кишига эса ушбу хавфли хасталик ташхиси қўйилган.

📈 ЖССТ экспертларининг тан олишича, республикада вабо эпидемияси 20 йилдан ортиқ давом этмоқда. Бироқ ҳалигача бундай антирекорд кўрсаткич қайд этилмаган эди.

😷 Айни пайтда энг кўп ўлим ҳолатлари мамлакатнинг икки йирик шаҳри — Лилонгве ва Блантирда кузатилмоқда. Шу туфайли таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилган, жамоат жойлари, тураржой мавзелари ва савдо-сотиқ мажмуаларида эркин ҳаракатланиш чекланган.

‼️ Қолаверса, ўтган йил ноябрь ойида Малави аҳолиси ўртасида оммавий эмлаш кампаниясини кучайтириш учун БМТ томонидан қарийб 3 миллион доза вабога қарши вакциналар етказиб берилган ва улар мақсадли ишлатилган. Шунга қарамай, ҳозир мамлакатда касалланишлар сони ўсишда давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон ва Туркиянинг тиббиёт бўйича истиқболдаги ҳамкорлик алоқалари "ТRT Avaz" телеканали орқали ёритилди.

♻️ Унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети ректори Жавдат Эрдол шу йил 13 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлган учрашув чоғида келишиб олинган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясини ривожлантириш бўйича режалар ҳақида сўз юритган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш панкреатитни келтириб чиқаради

Феруза Ҳамрабаева,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

📌 Панкреатит — ошқозон ости безининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган касаллик. У ўз вақтида даволанмаса, жараён бошқа тўқималарга ҳам тарқалиши хавфи катта.

🔬 Меъда ости бези — овқат ҳазм қилишда иштирок этадиган муҳим аъзо. У озуқа моддалари сўрилишига хизмат қиладиган, ичакдаги оқсил, ёғ ва мураккаб углеводларни парчалайдиган ферментлар ишлаб чиқаради. Қолаверса, эндокрин тизими фаолиятини тартибга солиш вазифасини ҳам бажаради.

🍻 Ошқозон ости безининг яллиғланишига кўпинча спиртли ичимликлар, нотўғри овқатланиш, ўт-тош касаллиги, дори воситаларини назоратсиз қабул қилиш, вирусли ва бактериал инфекциялар, чекиш сабаб бўлади.

🩸Шунингдек, қонда триглицеридлар ва калцийнинг юқори концентрацияси, иммун тизими фаолияти бузилиши, ичак ва ўт йўллари яллиғланиши, қорин бўшлиғи шикастланиши ҳамда ошқозон ости безининг хавфли ўсмаси ҳам панкреатитни келтириб чиқаради.

🩺 Касаллик кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин дам бўлиши, тери сарғайиши, юрак тез уриши, сабабсиз вазн йўқотиш каби аломатлар билан намоён бўлади. Баъзан чап қовурға остида тўсатдан пайдо бўлган кучли оғриқ тегишли муолажаларсиз босилмайди.

🧪 Ўткир панкреатит тўқималар ва без тузилмасида қайтариб бўлмайдиган жараёнлар, деструкция билан кечади ва ҳатто ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида панкреатик ширалар безнинг ўзида сақланиб қолади ва фаоллашиб, унинг ҳужайраларини парчалай бошлайди.

📌 Сурункали панкреатит енгил симптоматика билан ифодаланади ва бир неча йил давом этиши мумкин. Кейинги босқичда ошқозон ости бези вазифасининг бузилишлари анча сезиларли бўлади.

🍟 🥂Унинг кучайишига асосан аччиқ, ёғли ёки қовурилган овқатлар, газланган ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш сабаб бўлади, айниқса, улар оч қоринга қабул қилинса.

❗️Панкреатитга чалинган беморлар оилавий шифокор ва жарроҳлар назорати остида амбулатория шароитида муолажа олса бўлади. Баъзида стационар даволаниш ҳам мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ коронавирусга қарши вакциналар бўйича янги платформани ишга туширди

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида СOVID-19га қарши вакциналар бўйича янги платформа яратди.

⌨️ Мазкур веб-ресурсда мавзуга доир 135 та саволга батафсил жавоблар, видео ва аудио материаллар мавжуд.

💻 Сайт тиббиёт мутахассислари ва кенг аҳоли қатламига мўлжалланган ва ундан исталган киши бепул фойдалана олади. Ҳозирча маълумотлар билан инглиз, рус, румин, грузин ва украин тилларида танишиш мумкин.

❗️Бундан ташқари, мавзуга доир барча савол-жавоблар PDF форматида жамланган. Бу қулайлик уларни осон чоп этиш ёки офлайн режимда ўқиш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?

Кўпчилик инсонлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам қон таҳлили топширган ёки вена орқали инъекция қабул қилган. Шу пайтда баъзи беморлар ўзининг қони тўқ рангга кириб, қуюқлашганига гувоҳ бўлади.

🗒 Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатга эътиборсиз бўлиш керак эмас. Аксинча, қон таҳлиллари орқали унинг қуюқлашиб кетгани аниқ бўлгач, вақтида даволаниш зарур. Акс ҳолда, организмда турли касалликлар келиб чиқиши мумкин.

🩸 — Қон – инсон тана аъзо ва тўқималарини кислород ҳамда зарур озуқа моддалари билан таъминловчи муҳим суюқлик, — дейди олий тоифали шифокор Назокат Орипова. — У инфекцияларга қарши курашиб, ички аъзолар фаолиятида иштирок этади. Қон қуюқлашиши организмдаги ана шу жараёнларнинг бузилишига олиб келади. Оқибатда яширин касалликлар юзага келиши ёки янгилари пайдо бўлиши мумкин.

🍔 Қон қуюқлашишига кўпинча совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, шунингдек ширинликлар, картошка, банан, тухум, газли ичимликлар, фаст-фуд ва турли қовурма таомлар сабаб бўлади. Қолаверса, бу ҳолат кам суюқлик ичиш, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ёки кескин пасайиши ва организмдаги айрим ўзгаришлар туфайли ҳам юзага келади.

😬 Натижада инсонда бош оғриғи, жиззакилик, тушкунлик, хотира пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қўл ва оёқлар совқотиши, оғиз қуриши кузатилади.

🫀 Юрак тез уриши, нафас қисиши, тананинг турли қисмларида кўкаришлар пайдо бўлиши ва тирноқ шакли ўзгариши мумкин. Ҳатто мияга қон яхши етиб бормаса, бош айланиши, ҳушдан кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу салбий ҳолатлар эса томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлганидан дарак беради. Оқибатда инсульт ва инфаркт хавфи ортади.

🔬Қон ҳолатини текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Агар тиббий тееширувлардан сўнг унинг қуюқлиги меъёрдан ортиқ экани маълум бўлса, зарур муолажалар тайинланади.

💊 Бироқ қонни суюлтирувчи дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш мумкин эмас. Сабаби унинг ҳаддан ортиқ суюқлашиши жароҳатларда қоннинг тўхтамай қолишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўтган йили Дерматовенерология ва косметология марказига 1362 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилган

♻️ Иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши одам организмига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу каби ташқи омиллар ва турли ички касалликларнинг ривожланиши туфайли дерматовенерологик ва косметологик тиббий хизматларга бўлган талаб ортмоқда.

🧑🏻‍⚕️ Хусусан, ўтган йили Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникасига 59307 нафар бемор мурожаат қилган ва бу 2021 йилга нисбатан мингта кўп кўрсаткичдир.

🗺 Қолаверса, уларнинг 1362 нафари чет давлатлардан келган фуқаролардир.

🛌 Ўтган йил давомида марказ бўлимларида 7548 нафар бемор стационар шароитда даволанган.

🛏 2021 йилда эса марказ клиникасида жами 6890 бемор стационар шароитда муолажа олган ва бу кўрсаткич 2022 йилда 9,5 фоизга ортган.

🏢 Маълумот учун, марказ таркибида 70 қатновга мўлжалланган маслаҳат поликлиникаси, 160 ўрин-жойга эга 6 та стационар, 4 та клиник ва 2 та ёрдамчи бўлим ҳамда 6 та лаборатория фаолият юритмоқда.

👨🏻‍⚕️ Муассасада жами 71 нафар шифокор, 155 нафар ҳамшира ва 75 нафар кичик тиббиёт ходими ишлайди. Мутахассислардан 5 нафари профессор, 10 нафари фан доктори, 28 нафари фан номзоди илмий даражасига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
100 ёшдан кўпроқ яшовчилар ороли – Япониянинг Окинава оролида нега одамлар узоқ умр кўради?

Япония ўртача умр кўриш давомийлиги энг узун мамлакатлардан бири ҳисобланади. Японлар узоқ умр кўришса, мамлакатнинг Окинава оролида одамлар бутун мамлакатдагидан ҳам узоқроқ умр кўришади. Оролнинг ўзи ҳам, унда яшовчи одамларнинг кўп яшаши сабаблари ҳам ўзига хос.

👉 https://kun.uz/99653721

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш шарт эмас

🗓 Хабарингиз бор, 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилган.

📝 Эндиликда бола туғилиши билан тиббиёт муассасаси у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.

ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.

📋 Тиббиёт муассасалари маълумотномани боланинг ота-онасига тақдим этади.

🚫 Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.

‼️Оталик белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиниши лозим.

⚠️ Маълумот учун: мазкур тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Соғлом_турмуш

❗️Уйқусизликдан халос бўлиш йўли осон

Ёқутхон Мажидова,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

🤾🏻‍♂️ Жисмоний фаоллик, хусусан, спорт билан мунтазам шуғулланиш уйқусизликдан халос бўлишда катта ёрдам беради.

🚫 Бироқ бундай машғулотларни ухлаш олдидан бажармаслик мақсадга мувофиқ.

☕️ Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал эса қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мутлақо мумкин эмас.

🧘🏻‍♂️Бунинг ўрнига, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш ухлашга ёрдам беради.

‼️ Бироқ шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.

Энг муҳими, бир вақтда уйқуга ётиб, бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Гриппдан сўнг организмнинг тикланиши учун камида 7-10 кун керак

Муҳайё Асилова,
Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори
:

— Гриппга хос белгилар барчамизга яхши маълум. Бироқ иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, кўпчилик касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлайди. Бу — янглиш хулоса.

🩺 Ваҳоланки, хасталикнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади.

🗓 Ўрганишларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Касалликнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак.

🔬Бу ҳаммада ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин.

🫀Қолаверса, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши эҳтимоли мавжуд.

🧠 Бу вирусларга қарши курашдан сўнг иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади.

🙇🏻‍♀️Шу боис, бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади.

🫁 Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши мумкин.

Шу боис гриппдан тузалган беморлардан қуйидагилар талаб этилади:

🏊🏻‍♀️ жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш;
📈 иммунитетни мустаҳкамлаш;
🥗 тўғри овқатланиш;
💊 витамин терапияси;
💉 ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаcи;
📌 массаж ва физиотерапия машқлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Узоқ давом этган совуқ ҳарорат мамлакатимизни тарк этмоқда

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, антициклон преферияси бугун тўлиқ Ўзбекистонни тарк этади.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

💉
ЖССТ: Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди

🖥 Никоҳланувчиларни ОИВ бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни электронлаштирилади

🚑 “Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди

🔬 Марказий поликлиникалар таркибида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади

🚫 Тиббиёт тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

🏥 Тошкентда ўрнатиладиган тиббий контейнерлар аҳолига стационар эмас, балки тезкор бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган

📑 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 17 банддан иборат Қўшма баёноти имзоланди

🩺 Ўтган йили Дерматовенерология ва косметология марказига 1362 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилган

‼️ Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш шарт эмас

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Дерматовенерология ва косметология марказида тери ҳужайраларини кўчириб ўтказиш бўйича 177 та амалиёт ўтказилди

Бобур Тоиров,
тиббиёт фанлари доктори,
марказ бўлим мудири:

— Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида илғор амалиётлар жорий этилган.

Айни пайтда шифохонамизда қуйидаги инновацион технологик даволаш усулларидан фойдаланилмоқда:

🪡 лазер технологиялари ёрдамида бартараф этиладиган терининг ҳуснбузар, чандиқли, туғма қон-томир касалликлари;

🫥пигментациялар;

🧩 татуажларни йўқотиш;

💆🏻‍♀️ витилигони даволашда меланоцитар аутотрансплантация;

💇🏻‍♂️ трихологияда соч кўчириб ўтказиш
операциялари шулар жумласидан.

Хусусан, ўтган йили 61 нафар беморда соч толаларини кўчириб ўтказиш муолажаси олиб борилди (2021 йилда 14 нафар эди).

🫥 Тери пигментацияси бузилиши билан хасталанган 177 нафар кишида меланоцит ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди ва бу борадаги кўрсаткичлар ундан аввалги йилга нисбатан 140 тага кўпайди.

Марказнинг пластик жарроҳлик бўлимида эса юздаги қуйидаги эстетик операциялар:

📌 отопластика;
📌 ринопластика;
📌 блефаропластика;
📌 юз-жағ соҳасидаги туғма ва орттирилган нуқсонларни бартараф этиш;
📌 танадаги эстетик етишмовчиликларни тузатиш;
📌 юз ажинларини кетказиш;
📌 қулоқ супрасининг туғма ва орттирилган нуқсонларини аутотрансплантат ва тери кўчириб ўтказиш билан тиклаш;
📌 шалпангқулоқлик ва қулоқ деформацияларини тўғрилаш;
📌 юқори лабдаги туғма нуқсонларни бартараф қилиш;
📌 уранопластика;
📌 юқори қовоқлар туғма птози;
📌 ринофима касаллиги;
📌 макро ва микрогнатияда юқори жағ ва пастки жағ остеотомияси;
📌 абдоминопластика каби қатор ноёб амалиётлар
ўтказиб келинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: "Тез ёрдам"га бир кеча-кундузда 33 535 та чақириқ келиб тушди

📑 Жорий йил 29 январь эрталабки соат 08:00 дан 30 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

🚑 “103” хизмати:

📊 2 738 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 33 535 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 4 022 та,
📌 Тошкент шаҳри — 3 470 та,
📌 Андижон вилояти — 3 417 та,
📌 Тошкент вилояти — 3 378 та,
📌 Сурхондарё вилояти — 3 118 та.

🏥 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 2 844 та мурожаат
келиб тушди.

🛏 Беморлардан 634 нафари госпитализация қилинди.

📌 Сутка давомида жами 2 028 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

👩‍👦1082 нафари — ўғил;
👩‍👧946 нафари — қиз.
👩‍👧‍👧 Ушбу гўдаклардан 22 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻 Қашқадарё вилояти — 253 нафар,
👶🏻 Самарқанд вилояти — 226 нафар,
👶🏻 Сурхондарё вилояти — 197 нафар,
👶🏻 Фарғона вилояти — 195 нафар,
👶🏻 Тошкент вилояти — 195 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Пандемия тугашини эълон қилишга айрим мамлакатлардаги мураккаб эпидемиологик вазият тўсқинлик қилмоқда

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги йиғилишида COVID-19 пандемиясини тугатиш масаласи муҳокама қилинди.

🗓 Қайд этилганидек, аввалроқ ЖССТ томонидан коронавирус бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат 2023 йилда якунланишига умид билдирилганди. Аммо прогнозлар ўзини оқламади.

📊 Хитойда кескин карантин чекловлари олиб ташлангач, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари сони кутилмаганда кескин ўса бошлади. Хусусан, 2022 йил декабрь ойи бошидан жорий йил январь ойи ўрталаригача бу ерда COVID-19 ташхиси қўйилган 60 минг нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

📈 Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, бу дунёдаги эпидемиологик вазиятга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Жумладан, сўнгги саккиз ҳафтада жаҳон бўйича коронавирус туфайли 170 минг киши вафот этган ва ушбу рақамлар хавотирланиш учун асосли.

‼️ “Ҳозир пандемия эълон қилинган дастлабки даврларга нисбатан яхшироқ вазиятдамиз. Аммо ҳали глобал хатар чекингани йўқ, — дейди ЖССТ раҳбари. — Чунки дунё аҳолиси етарли даражада эмланмаган”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

❗️Вобкентда мингга яқин эҳтиёжманд аҳоли вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали вакиллари ва Россиядан келган етакчи мутахасислар иштирокида Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

🩺 Акция доирасида шифокорлар томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турувчи ва эҳтиёжманд беморлардан 910 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 143 нафарида турли касалликлар аниқланди.

📊 Ушбу беморлардан 36 нафари Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига госпитализация қилиниб, 32 нафарига вилоят даволаш муассасаларига йўлланма берилди. 8 нафарида эса юқори технологик амалиётлар бажарилди. Қолган беморларга ҳам тор соҳа мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар берилди.

❗️Энди бундай акциялар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📋 Дори воситаларини харид қилишда унинг мувофиқлик сертификати қай даражада муҳим?

📱 Сертификатдаги QR-код истеъмолчиларга қандай қулайлик тақдим этади?

🔬 Хориждан кириб келган ва юртимизда ишлаб чиқарилган дори воситалари қай тартибда текширувдан ўтказилади?

Яроқсиз деб топилган фармацевтика маҳсулотларидан аҳоли қандай хабардор бўлади?

📲 Харидорда бирор дори воситасининг яроқлилигига шубҳа уйғонса, буни қандай текшириши мумкин?

❗️Юқоридаги видеолавҳада Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази масъул ходими Шерали Эшимов ушбу саволларга жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Биласизми

🗓 Президентимизнинг 2020 йил 30 майдаги ПҚ-4737-сон қарорига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2025 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинган.

🚑 Бунда, автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди

🗓 Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида коронавирус пандемиясини яна уч ойга узайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

📊 Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка қарши вакциналар захираси етарли эмас.

💉 Экспертлар хулосасига кўра, дунё бўйлаб оммавий иммунитетни шакллантириш инфекцияни жиловлашга ёрдам беради. Бироқ коронавирус келгусида одамлар ва ҳайвонларда доимий патоген бўлиб қолиши мумкин.

‼️Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир марта йиғилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram