Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
6.03K photos
2.34K videos
46 files
9.82K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
2022 йил: Илмий муҳокамалар, халқаро ҳамкорлик, тиббиётнинг долзарб масалаларида тажриба алмашувлар…

🚑 Хива шаҳрида “Профилактикадан юқори технологияларгача: мамлакатнинг барча ҳудудларида амал қилувчи кардиология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

🚑 Болалар аллергологларининг II халқаро илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

🚑 Юртимизда “Антимикроб резистентлик: муаммонинг ҳолати ва клиник амалиётдаги аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

🚑 Қизамиқ ва қизилчага қарши миллий эмлаш кунлари доирасида журналистлар билан мулоқот ўтказилди.

🚑 “Дунёда ва Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг Б ва C турларини бартараф этиш дастурлари, муваффақият ва муаммолар, турли мамлакатлар тажрибаси” мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтди.

🚑 Аллерголог-клиник иммунологларнинг II халқаро конгресси иш бошлади. “Молекуляр аллергологиянинг ривожланиш даври” мавзусида ўтказилган анжуманда юртимиз ҳамда Россия, Австрия, Грузия, Аргентина, Қозоғистон каби қатор хорижий мамлакатлар олимлари иштирок этди.

🚑 Тошкент фармацевтика институтининг 85 йиллигига бағишланган “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

🚑 “Генетик касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

🚑 Республика патологик анатомия маркази томонидан “Патологик анатомиянинг долзарб муаммолари” мавзусида 4-халқаро форум ўтказилди.

🚑 Бухорода “Кардиохирургия ва ангиографиянинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Хирургия марказида кардиожарроҳлик йўналишида қандай мураккаб операциялар ўтказилмоқда?

🏥 Кардиожарроҳлик – академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири.

🔬Муассасада турли мураккаб ва кўп компонентли юрак ва аорта касалликларига чалинган беморларда икки ва уч табақали юрак протезлари, аортанинг юқорига кўтарилган қисми ва унинг ёйи аневризмалари ҳамда юрак патологиялари бўйича йилига 400 дан зиёд операциялар амалга оширилмоқда.

📈 2021 йил мазкур йўналишда 416 та операция ўтказилган бўлса, уларнинг 23 таси юртимизда илк бор бажарилди. 2022 йилда бу рақам 532 тани ташкил этди. Улардан 17 таси кўтарилган қисм протезлари, аорта ёйи юрак-ўпка айланиши ва қон айланиши циркуляр арестга олиниши шароитидаги ноёб операциялардир.

🩺 Шунингдек, 2021 йил марказда 260 та, 2022 йилнинг декабрь ойигача эса 444 та аорта-коронар шунтлаш амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

‼️Ҳудудларда юқори технологияли кардиожарроҳлик операцияларини жорий этиш бўйича ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Хусусан, 2021 йил марказ кардиожарроҳлари томонидан жойларда 32 та, 2022 йил декабрь ойигача 76 та амалиёт сифатли йўлга қўйилди.

Соғлиқни сақлаш ташкилоти
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Р/500” ёзувли парацетамол таркибида вирус мавжудлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар қадоғида “Р/500” ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, чунки ушбу дори таркибида вирус мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур маълумотлар ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлаш баробарида, юртдошларимиздан ҳар бир дори воситаси, хусусан, парацетамол таблеткасини ҳам шифокор тавсияси асосида, тегишли кўрсатма бўлгандагина қабул қилиш лозимлигини эслатиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Танқидий-таҳлилий руҳда давом этаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалар ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда соҳага тааллуқли олий ўқув юртлари масъуллари иштирок этмоқда.

Ҳайъат йиғилишини Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Раҳбар кабинетда ўтириши, ишга келиб кетиши ёки қайсидир масала билан югуриб юриши мумкин, лекин тизимли муаммони ҳал қила олмаса ёки натижа кўрсатмаса, бундай раҳбарнинг кимга кераги бор?!

Бу гап, аввало, вазирликнинг ўзига ҳам тегишли.

Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар, вилоят муассасалари раҳбарлари ишни тўғри ташкил қилмаганликлари учун бугун пастда иш кетмаяпти.

Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак. Ўзини тўғриламаса, ишга янгича ёндашмаса, ташаббус ва фаолликни ўзидан бошламаса, бугун талаб этилаётган натижани кўрсата олмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

"Республика ихтисослаштирилган марказларининг 1140 нафар мутахассисларини сафарбар қилиш орқали ҳудудларда жигар, қон-томир, қорин, кўкрак қафаси, трансплантология, микрохирургия, реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.

Буйрак трансплантацияси амалиёти жорий йилдаги 300 тадан 500 тага, жигар трансплантацияси 20 тадан 50 тага оширилади.

Ҳудудларда жорий йилда камида 15 минг нафар беморларга юқори технологияли амалиётларни қўллаш билан ёрдам беришни режалаштирдик.

Бунда, юрак туғма нуқсонли беморларга 2500 та окклюдер имплантацияси, 1700 та лапароскопия, 1600 та эндоваскуляр ҳамда шунтлаш, стентлаш, ангиография ва коронарография каби амалиётлар ўтказилади..."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

"Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Бунда, туғуруқ комплексларини таъмирлаш, зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғуруқ ўринлари сонини мавжуд 11 мингтадан 15 мингтага ёки 35 фоизга кўпайтириш кўзда тутилади.

46 та туманлараро перинатал марказини жиҳозлашга 5,2 миллион доллар йўналтирилади.

Келгуси йилда болаларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болаларни ҳамда ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлашга 145 миллиард сўм йўналтирилади.

Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болаларга кохлеар имплант ўрнатилади.

Спинал мушак атрофияси бор 112 нафар болаларни даволаш учун 120 миллиард сўмлик дори воситалари етказиб берилади..."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

"Малака тоифасини беришда, инсон омили аралашмайдиган, шаффоф, 3 босқичли янги тизим жорий этилади.

Таълим йўналишидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилади.

Жумладан:

📌
Методик қўлланмалар, монографиялар, услубий қўлланмалар, илмий ишларга хулосалар беришни вазирлик томонидан тасдиқлаш тизими бекор қилиниб, барча ваколатлар эндиликда ОТМлар ва ихтисослаштирилган марказлар томонидан амалга оширилади.

📌Бундан ташқари, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб, малака тоифаси олиш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлари Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади.

📌Малака тоифа сертификатлари QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.

📌Кейинги йилдан бошлаб фармацевтика ва тиббиёт ходимлари фаолиятини босқичма-босқич лицензиялашга ўтамиз.
.."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

"Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ва қорақолпоқ тилларида янги авлод адабиётлари яратилади.

Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади..."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

"2022 йилда 1000 дан ортиқ маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилган бўлса, 2023 йилда яна 500 тасини ташкил этиш топшириғини олдик.

Бундан ташқари, республика бўйича жами 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилиб, жами бирламчи тизим муассасалари сони 4200 тага етказилади.

Бунинг натижасида қўшимча 2 млн. нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилади..."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам беришимиз керак.

Хусусан, ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади.

Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда.

‼️ Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилади.

☎️ Шу билан бирга ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилишидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram