Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.26K photos
2.42K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
СOVID-19: Нега вакцина олиш ҳамон муҳим?

🦠 Сўнгги ойларда дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини авж олган. Юртимизда ҳам куз ойларига нисбатан касалланишлар сони ҳозир бирмунча юқори. Шу боис мутахассислар COVID-19га қарши эмланиш ҳамон долзарб эканлигини таъкидлайди.

Ҳилола Жамилова, олий тоифали шифокор:

— Вакциналар организмнинг табиий иммунитети билан бирлашиб, ҳимоя тизимини ҳосил қилади. Бу мустаҳкам “қалқон” касалланиш хавфини кескин камайтиради.

💉 Вакцина инсон танасига юборилгач, организмнинг бунга жавоб реакцияси бошланади. Яъни иммунитет тизими танага кирган “агент”, яъни вирус ёки бактерияни аниқлайди ва сўнг антитаналар ишлаб чиқаришга киришади.

🔬 Антитаналар — касаллик билан курашувчи табиий оқсиллар. Улар хасталикни қандай жиловлаш кераклигини эслаб қолади. Агар инсон келгусида микроб таъсирига қайта учраса ва ўзида касаллик аломатларини ҳис қилса, иммунитет тизими уни тезда йўқ қилишга киришади.

❗️Бир сўз билан айтганда, вакцина танада инфекцияга қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали воситадир.

‼️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, жамоавий иммунитет тўлиқ шаклланмай туриб, ушбу хавфли касалликка барҳам бериш имконсиз. Бунинг учун эса бутун дунё аҳолисининг камида 70 фоизи тўлиқ босқичда эмланиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
👩‍⚕️2023 йил 1 январдан болалар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходими (педиатрия ҳамшираси ва доя) штати ажратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Магистратурада қишки қабул бошланди

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.

МАЪЛУМОТ УЧУН: Магистратурага ҳужжат топшириш учун албатта тил билиш сертификати талаб этилади. Фақат истисно тариқасида мазкур қишки қабулда сертификат даражаси муҳим эмас. А1 даража ҳам бўлаверади.

Муҳим жиҳати — ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилган С1 ёки B2 даража сертификатни олиши шарт. Акс ҳолда ўша магистр якуний давлат аттестациясига киритилмайди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Қишки “перевод” мамлакат ичидаги ОТМларида қўлланилади

Узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

🗓 Аризалар 20 декабридан 20 январга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

🚫 Қишки “перевод”га барча ҳам ҳужжат топширолмайди. Фақат 2 та узрли сабаби борларга рухсат.

📌 Қуйидагилар узрли сабаблар ҳисобланади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

📑 Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

📝 ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);

📋 талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);

🪪 паспорт нусхаси;

🗂 юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

🏢 Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъи назар бевосита ўзи таҳсил олган ОТМга тақдим этилади.

Хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги давлат ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар ҳозир қабул қилинмайди. Хориждагилар фақат ёзда онлайн ариза топширади ҳамда тестга киришади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда шифохонада бемор бола тиббиёт ходимлари томонидан калтакланганига доир тарқалган хабарлар юзасидан журналистик текширувни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Milliy" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган мазкур видеолавҳада Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг вазиятга расмий изоҳи ҳақида ҳам сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Қандай болалар тез тез шамоллайдиган гуруҳга киради?

Динара Дўстмуҳаммедова,
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи:

— Гўдакларда касалликларга қарши курашиш қобилияти (иммунитет) она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган кичкинтойларда эса иммунитет она сути орқали ўтади.

🤱Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар бола танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади.

💉Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади.

😷3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради.

🩺Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва керакли муолажаларни олиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёнинг 30 фоиз аҳолиси ҳали ҳам коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланмаган

🦠 Сайёрамизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани йўқ. Коронавирус ҳануз оғир асоратларга сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Мария ван Керховенинг таъкидлашича, ҳафтасига 8-10 минг киши CОVID-19 қурбонига айланяпти.

💉 Мутахассис хулосасига кўра, бу ҳолат одамларнинг эмланишга етарлича эътибор қаратмаётгани билан боғлиқ. Масалан, Ер юзи аҳолисининг 30 фоизи ҳали ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олмаган.

📊 Ваҳоланки, жаҳонда яшовчиларнинг камида 70 фоизи тўлиқ босқичда эмланмагунича глобал мақсадларга эришиш имконсиз.

‼️ Ҳозир дунёда “омикрон” штаммининг 500 дан ортиқ субвариантлари мавжуд ва коронавирус мутацияси яна давом этмоқда. Демак, хотиржамликка берилишга ҳали эрта ва эмланиш учун кеч эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Магистратурага қайси тиллардан сертификат керак?

2022 йил 20 декабрдан
республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Қайси хорижий сертификатлар қабул қилинади? Ва қайси даража бўлиши керак?

👇Қуйидаги суратларда ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.

‼️Мазкур қишки қабулда истисно тариқасида тил билиш даражасига қаралмаяпти. Яъни юқоридаги рўйхатда номлари келтирилган имтиҳон тизимлари орқали исталган даражадаги сертификат бўлса ҳам, магистратурага қабул қилинаверади.

📋 Фақат ягона шарти, кейинчалик ўқиш давомида талаб этиладиган даражадаги сертификатни олишлари шарт.

🚫 Рўйхатда номи келтирилмаган тизимдан олинган сертификатлар магистратурага ҳужжат топшириш учун асос бўлолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “103” хизматига бир кеча-кундузда 42 506 та чақириқ келиб тушди

🚑 Жорий йил 20 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 21 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

📌 Сутка давомида туғуруқлар сони:

🍼жами 2 632 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩‍👦1 374 нафари ўғил;
👩‍👧1 258 нафари қиз;
👩‍👧‍👧27 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻Самарқанд вилояти — 279 нафар
👶🏻Қашқадарё вилояти — 274 нафар
👶🏻Фарғона вилояти — 266 нафар
👶🏻Сурхондарё вилояти — 246 нафар
👶🏻Наманган вилояти — 234 нафар.

📌 “103” хизмати:

📊 2 738 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 42 506 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 4 993 та
📌 Андижон вилояти — 4 793 та
📌 Наманган вилояти — 4 493 та
📌 Тошкент шаҳри — 4 423 та

🏥 Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

👱🏻 катталар — 2 495 нафар
👫 болалар — 945 нафар

📌 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 783 та мурожат
келиб тушди.

🛏Госпитализация қилинган беморлар — 1 028 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Соғлом_турмуш

❗️Пиёда юриш инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиради

Мутахассислар фикрича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим хавфини 28 фоиз, юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини эса 20 фоизга камайтиради.

Нодира Алиханова,
вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

🚶🏻‍♂️Пиёда юриш орқали организм сезиларли даражада калория йўқотади. Масалан, 70 кг. вазнли киши югуриш вақтида соатига тахминан 500-600 ккал., пиёда юриш давомида 250 ккал. сарфлайди.

🩺 Натижада ортиқча энергия сарфланиб, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминоти яхшиланади. Умуртқа поғоналари тўқималари кислород билан тўйинади. Асаб толалари мустаҳкамланиб, инфаркт ва инсульт каби оғир касалликлар хавфи икки баравар камаяди.

📊 Юрганда ҳар дақиқада 5 ккал. йўқотилади. Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 1,5 километр юрганда:

📌 72 кг. вазнли инсон — 105 ккал.,
📌 100 кг. вазнли киши — 135 ккал. йўқотади.

‼️Пиёда юриш орқали организмдаги барча ортиқча тузлар ва токсинлар чиқиб кетади. Натижада тана тозаланиб, инсон енгил ҳаракатланади, соғлиги яхшиланади ва умри узаяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️2022 йил Хирургия марказида қанча буйрак трансплантацияси бажарилди?

🏥 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази трансплантация амалиётларини ўтказувчи юртимиздаги етакчи тиббиёт муассасаси саналади.

— Буйрак трансплантацияси – мураккаб амалиёт, — дейди марказ директори Саидмурод Исмаилов. — Шу сабабли ҳам оғир хасталикдан азият чеккан кўплаб юртдошларимиз яқин-яқингача бундай ноёб операция учун илғор хорижий мамлакатларга даво истаб боришга мажбур эди. Бугун эса вазият буткул бошқача.

♻️ Кейинги йилларда юртимиз тиббиётидаги ижобий ўзгаришлар натижасида деярли барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, хусусан, яқин қариндошлар орасида буйрак кўчириб ўтказиш Ўзбекистоннинг ўзида, маҳаллий шифокорларимиз томонидан сифатли амалга ошириляпти.

Жумладан, марказнинг ўзида:
📌 2017 йил — 12 та;
📌 2018 йил — 96 та;
📌 2019 йил — 86 та;
📌 2020 йил — 104 та;
📌 2021 йил — 227 та
буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

📈 Ушбу инновацион муолажа турларига бўлган юқори эҳтиёж туфайли муассаса маъмурияти жорий йилдан бошлаб уларни икки сменада бажара бошлади. Яъни бугунги кунда муассаса мутахассислари томонидан ҳафтада 7-8 та ана шундай операция ўтказилмоқда.

🗓 Натижада 2022 йил марказнинг ўзида амалга оширилган буйрак трансплантациялари сони 270 тани ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Шифокор огоҳлантиради: Бир лаҳзалик қувонч бир умрлик кулфатга айланмасин

Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда дилхираликка сабаб бўлувчи бир ҳолат бор. Бу — “пақилдоқ”лар муаммоси.

🔥 Ушбу хавфли “ўйинчоқ”ларни яширинча пуллаётганлар қонун олдида жавоб бермоқда. Аммо бундай “матоҳ”лар харидори бўлган болалар саломатлигига нега ота-оналар, кенг жамоатчилик бефарқ?

Дониёр Алимов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:

🏥
Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли биргина марказимизга ўнга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.

🚑 Қолаверса, марказнинг ҳудудий филиалларига умумий ҳисобда 20-30 нафар бемор шошилинч равишда олиб келинади. Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келади.

🧑🏻‍🦼 Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай беморлар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекиши мумкин. Ҳатто бир қисми ногиронликка маҳкум бўлади.

📌Қолаверса, юз, қўл ва бадандаги дағал чандиқлар “пақилдоқ”дан бир умрлик доғ бўлиб қолиши эҳтимоли катта.

🩺 Бундан ташқари, пиротехника воситалари шовқинидан чўчиб, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабетга чалинган, умрбод карликка йўлиққанлар ва ҳали ёруғ дунё юзини кўрмаган зурриёдидан жудо бўлганлар ҳам учрайди.

‼️Шу сабабли ота-оналар ва жондан азиз фарзандларимизни яна бир бор огоҳликка чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бир кунда қанча туз истеъмол қилиш керак?

Нодира Алиханова,
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори:

— Ош тузи – инсон танасига натрий етказиб берувчи ягона озуқавий модда. У организмда қон айланиши ва қон босимини бошқариш, асаб тизими ҳамда мушаклар орасидаги узвий алоқани таъминлайди.

🫙Ушбу маҳсулот таркибидаги хлор овқат ҳазмига ёрдам беради. Танада сув-туз балансини тартибга солишда иштирок этиб, жигарнинг тўғри ишлашига кўмаклашади.

🍚ЖССТ тавсиясига кўра, организмдаги моддалар алмашинувини меъёрлаштириш учун кунига бир чой қошиқ – 5 грамм йодланган ош тузи истеъмол қилиш етарли. Агар кунлик миқдор ортиб кетса, турли хасталиклар келиб чиқади.

🫀Энг аввало, ортиқча туз суяк тўқималарига ёмон таъсир қилади. Танада моддалар алмашинуви бузилиб, юрак, буйрак ва қон айланиш тизимида салбий ўзгаришлар кузатилади.

➡️ Шиш: меъёрдан ошиқ туз организмда суюқликни ушлаб туриши оқибатида шишлар пайдо қилади.

➡️ Ортиқча вазн: туз ёғлар парчаланишига тўсқинлик қилиб, ортиқча вазнни юзага келтиради.

➡️ Кальций етишмаслиги: у кўп истеъмол қилинса, буйраклар фаолияти бузилади. Танадаги ортиқча туз пешоб билан чиқарилади ва у билан кальций ҳам ювилади. Оқибатда организмда кальций етишмовчилиги кузатилади.

➡️ Кўз хасталиги: йодланган тузнинг кўп миқдори кўз босимини ошириб, катарактага олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
❗️ССВ: Юртимизда бир кеча-кундузда 25 нафар эгизак дунёга келди

🚑 Жорий йил 21 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 22 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

📌 Сутка давомида туғуруқлар сони:

🍼жами 2 508 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
👩‍👦1 289 нафари ўғил;
👩‍👧1 219 нафари қиз;
👩‍👧‍👧25 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻Наманган вилояти — 271 нафар
👶🏻Самарқанд вилояти — 259 нафар
👶🏻Фарғона вилояти — 256 нафар
👶🏻Қашқадарё вилояти — 235 нафар
👶🏻Тошкент вилояти — 218 нафар.

📌 “103” хизмати:

📊 2 755 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 41 784 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 5 084 та
📌 Андижон вилояти — 4 788 та
📌 Наманган вилояти — 4 490 та
📌 Тошкент шаҳри — 4 143 та

🏥 Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

👱🏻 катталар — 2 486 нафар
👫 болалар — 879 нафар

📌 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 627 та мурожат
келиб тушди.

🛏Госпитализация қилинган беморлар — 927 нафар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунёда сўнгги тўрт ҳафтада коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди

🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,7 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 10,5 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📊 Таҳлилларга кўра, 12-18 декабрь саналарида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошди. Ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди.

🌐 Беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Жанубий ва Шимолий Америка (+18 фоиз) ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси (+8 фоиз) мамлакатларида қайд этилди. COVID-19 қурбонлари эса Америка минтақасида кўпайди (+3 фоиз).

📊 Шунингдек, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ сўнгги 4 ҳафталик таҳлилларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, ушбу муддатда сайёрамиз бўйича COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Соғлом_турмуш

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хасталиклари ва қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сони йилдан йилга ортиб боряпти.

Қуйида соғлом турмуш тарзининг 6 та энг оддий ва самарали қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Жисмоний фаол бўлиш.
🏃🏻Жисмоний машқлар соғлом турмуш тарзининг асоси. Шу сабабли инсон ўзининг ёши, жисмоний ҳолатига кўра, пиёда юриш, югуриш, велосипед ҳайдаш ва ҳоказолардан бири билан доимий шуғулланиши лозим. Уларга ҳар куни камида 30 дақиқа сарфлаш тавсия этилади.

2. Рационал овқатланиш.
🍱 Саломатлик кўп жиҳатдан тўғри овқатланишга боғлиқ. Шу боис витаминларга бой таомлар истеъмол қилиш лозим. Мева-сабзавотлар кунлик рационнинг 60 фоизгача қисмини ташкил этиши керак. Тўйинган ёғ ва шакар семизликка сабаб бўлади.

3. Дам олиш ва ухлаш.
🛏 Самарали меҳнат билан бирга, оқилона дам олиш саломатлик учун жуда муҳим. Инсон ўзини жисмоний ва руҳий жиҳатдан ортиқча зўриқтирмаслиги зарур. Соат 23:00 дан кечикмай ухлаш, бир суткада камида 7-8 соат дам олиш керак. Доимий уйқусизлик соғлик учун хавф туғдиради.

4. Тоза сув ичиш.
🫙 Маълумки, танамизнинг тахминан 2/3 қисми суюқликдан иборат. Барча ҳужайра ва тўқималар, қон, лимфа ва бошқаларнинг асосини сув ташкил этади. Тана эса кунига тахминан 2,4 литр сув йўқотади. Шунинг боис унинг нормал ишлаши учун кун давомида камида 1,5-2 литр сув ичиш лозим.

5. Стрессни бошқариш.
🤦🏻‍♂️ Бу — соғлом турмуш тарзининг муҳим қисми. Стрессни бошқара олмаслик жиддий касалликларга олиб келади. Энг ёмони, бу ҳолат эътиборсиз қолдирилса, кашандалик ва спиртли ичимликларга қарамликка сабаб бўлиши мумкин.

6. Ёмон одатлардан воз кечиш (чекиш, алкоголизм).
🚬 Ёмон одатлардан халос бўлиш саломатликнинг яна бир олтин қоидаси. Ҳар бир чекилмаган сигарета соғлом ҳаёт сари ташлаган муҳим қадам.

‼️Энг асосийси, юқоридаги қоидаларни алоҳида-алоҳида эмас, балки комплекс тарзда амалга ошириш касалликларнинг олдини олиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️“Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.

Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.

Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.

Ушбу дори воситаларининг юртимиздаги савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда “Quramax Medical” МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Самарқанд шаҳрида “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.

Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сифатсиз консерва маҳсулотлари нега хавфли?

Қиш фаслида кўпчилик уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишни маъқул кўради. Бироқ бундай озиқ-овқатлардан заҳарланиш эҳтимоли юқори.

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Анвар Шукуровнинг шу мавзудаги тавсияларини ёзиб олди.

— Қайд этилган ҳолатларнинг 40-45 фоизи уй шароитида тайёрланган консерва ва маринадларга тўғри келиб, бунда ҳатто ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги ривожланади.

🔬Чунки хонадон шаротида консерва маҳсулотларини тайёрлаш учун зарур бўлган технологик жараёнларга риоя қилиш имконсиз. Ваҳоланки, ботулизм қўзғатувчиси ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100 С даражада 6 соат, 120 С ҳароратда эса 10 дақиқагача тирик қолади.

Бу ҳолатда:

🩺 нафас олиш қийинлашиши, қорин соҳасида оғриқ, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ва гапириш қобилияти пасайиши;

🫢 кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади);

😴 умумий ҳолсизлик ва заифлик каби белгилар намоён бўлади.

‼️Бундай вазиятларда шифокорга дарҳол мурожаат қилиш лозим. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги беморнинг нафақат соғлиғи, балки ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.

‼️ Бунинг олдини олишда энг оддий, аммо самарали қоидаларга амал қилиш етарли. Яъни:

🚿 озиқ-овқат маҳсулотларини фақат белгиланган жойлардан, уларнинг яроқлилик муддатларига эътибор қилган ҳолда харид қилиш;

🚫 сифати кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқатларни сотиб олмаслик;

озиқ-овқатларни ортиқча харид қилмаслик, уларнинг сақлаш шароитларига эътибор бериш;

📌 таом тайёрлашдан аввал ёки овқат пишириш чоғида шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш;

🍝 таомларни меъёр даражасида тайёрлаш ва уларни истеъмол қилиш қоидалари ҳамда маданиятига амал қилиш лозим.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ одам папиллома вирусига қарши эмланиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

🔬Одам папиллома вирусининг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Хусусан, вирусга қарши ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.

📉 Бироқ мутахассислар дунё бўйича мазкур хавфли касалликка қарши эмлаш қамрови пасайиб кетганидан хавотирда. Хусусан, 2019-2021 йилларда вакцина олганлар сони 15-25 фоизга камайган. Яъни 3,5 миллион нафар қиз эмлаш жараёнидан четда қолган.

📑 Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади. Ундан қуйидаги кўрсатмалар ўрин олган:

💉 9-14 ёшли қизлар вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасини қабул қилиши лозим;

💉 15-20 ёшли хотин-қизлар бир ёки икки босқичда эмланиши керак;

💉 21 ёшдан ошган аёллар 6 ойлик оралиқ билан икки дозада вакцина олиши зарур.

‼️Шунингдек, ЖССТ экспертлари иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган опа-сингилларимиз биринчи навбатда эмланиши шарт, деган хулосада. Улар хасталикка қарши вакцинанинг камида икки, имкони бўлса, уч дозасини қабул қилишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш ташкилоти
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram