Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Жисмимиз оғриқдан зир-зир титраб, нафас олишга ҳам мажолсиз қолганимизда-чи? Соғлиғимиз ёмонлашиб, тўшакда жон талашиб ётганимизда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар?

Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай тез ёрдам хизмати ходимлари!

Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га сим қоқишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди.

Табиийки, бундай ҳолатлар хизмат бригадасининг баъзан оғир беморлар манзилига кечикиб боришига сабаб бўлади. Оқибатда инсонлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Юқоридаги видеоролик баъзи юртдошларимиз учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Зеро, тез ёрдам хизматида ҳар дақиқа ҳисобли, ҳар сония ғанимат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Когда мы мучаемся от болезни, от кого в первую очередь ждем помощь? А когда наше тело дрожит от боли и нет сил даже дышать? Когда нам совсем плохо и мы лежим в постели в надежде на спасение – кто спешит к нам на подмогу?

Конечно, это наши врачи, а точнее, сотрудники службы «Скорой помощи» которые бдят, несмотря на время суток!

Но среди нас встречаются люди, которые звонят в «Скорую помощь» с мыслями вроде «А не поднялась ли у меня температура», «Стоило бы мне измерить давление», «А не попросить ли у них сделать мне укол?» К тому же, есть те, кто тревожит сотрудников системы ложными и безосновательными вызовами.

Естественно, что из-за таких случаев служебная бригада иногда опаздывает по адресату тяжелобольных граждан. В итоге жизнь людей может остаться в опасности.

В этом смысле, этот ролик может послужить уроком для некоторых наших соотечественников. Так как каждая минута и даже секунда имеет значение в службе «Скорой помощи».

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ СOVID-19: Беморлар сони Германия ва АҚШда кескин ошди

Кеча дунё бўйича 400 минг нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 1 ноябрь санасига нисбатан қарийб 30 мингта кўп кўрсаткичдир. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда рўйхатга олинди:

🇩🇪 Германия — 78 минг,

🇺🇸 АҚШ — 76 минг,

🇯🇵 Япония — 70 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 48 минг,

🇫🇷 Франция — 35 минг,

🇹🇼 Тайвань — 33 минг,

🇷🇺 Россия — 6 минг,

🇮🇩 Индонезия — 5 минг,

🇦🇹 Австрия — 4 минг,

🇸🇬 Сингапур — 4 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
❗️Коронавирус: кеча 23 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 3 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юрак ва буйрак!
Бу икки аъзо инсон организмининг муҳим функцияларини бажаради. Улардан бирининг фаолияти бузилиши ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Аммо иккаласида ҳам муаммо бўлса-чи?

Бу икки органда бир вақтнинг ўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилишини тасаввур қилиб кўринг!

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бир вақтнинг ўзида юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди.

Миллий хирургиямиз тарихида илк бор қилинган бу ноёб операция ўзбек кардиохирург ва трансплантологлари томонидан мустақил амалга оширилди.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг ушбу лавҳаси ана шу мураккаб амалиёт жараёни ҳақида ҳикоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалокат оёқ остида, дейдилар. Фавқулодда оғир жароҳат олиб, қон йўқота бошлаган инсон ҳаёти эса ҳар сония қил устида. Ёки хасталик хуруж қилиб, жон талвасасига тушган беморга ёрдам кўрсатиш учун соат милларидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиш зарур.

Аммо баъзан одамлар орасида “Тез ёрдам” имиллаб ишлайди” ёки “Тез ёрдам” кеч келди” қабилидаги эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

Юқоридаги видеолавҳада шундай омиллардан бири тасвирланган. Ваҳоланки, янглиш манзил берилиши, йўллардаги тирбандлик, хизмат машинасига йўл бўшатмаслик, айрим маҳаллаю кўп қаватли уйлар кўчаларига ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар қўйилиши ҳам “Тез ёрдам”нинг кечикишига сабаб бўлади.

Шундай экан, “Тез ёрдам”га ҳар доим йўл берайлик! Чунки у қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шошилмоқда! Ўша инсон бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, қариндошимиз ва яқинимиз бўлиши ҳам мумкин...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Не зря говорят, что беда приходит, откуда не ждешь. Жизнь человека, получившего тяжёлую травму на чрезвычайной ситуации и теряющего кровь, будто висит на волоске, и каждая секунда имеет решающую роль. Или при оказании помощи больному с приступом болезни нужно действовать быстрее чем стрелки часов.

Но иногда среди людей мы слышим такие недовольства как “Скорая помощь медленно работает” или “Скорая помощь опоздала”. А задумываются ли они, из-за чего так происходит?

В этом видеоролике показан один из таких факторов. Иногда говорят неправильный адрес, возникают пробки на дорогах, не уступают дорогу служебной машине, своевольно ставят искусственные преграды на улицах многоэтажных домов и это служит причиной опоздания “Скорой помощи”.

Так давайте всегда уступать “Скорой помощи”! Потому что она торопится, чтобы спасти жизнь, облегчить муки нашего соотечественника! Этот человек может быть нашим коллегой, другом, родственником и близким...

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ис газининг кам миқдори ҳам организмни заҳарлаш учун етарли

Маълумотларга кўра, дунёда ис гази туфайли содир бўладиган ўлим ҳолатлари алкоголдан заҳарланиш сабабли кузатиладиган ўлимлардан кейин иккинчи ўринда туради. Энг ёмони, бу кўрсаткичлар йил сайин ортиб бормоқда.

Юртимизда ҳам куз-қиш мавсумида аҳолининг ўз хонадонларидаги иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиши, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келади. Ачинарлиси, айрим фуқароларнинг эътиборсизлиги туфайли ўнлаб инсонлар бевақт ҳаётдан кўз юмади.

— Углерод оксиди, яъни ис гази ҳидсиз ва рангсиз бўлиб, инсон ўзида ҳолсизланиш аломатларини ҳис қилмагунича унинг борлигини сезмайди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Ушбу газдан заҳарланиш учун эса унинг энг кам миқдори етарли ҳисобланади. Шу боис ис гази “кўринмас қотил” деб ҳам аталади. Углерод оксиди асосан табиий газ, кўмир, ўтин чўғларининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.

Шунингдек:

🔥ёнғин;

🏭 ишлаб чиқаришда турли органик моддаларни синтезлашда ис газидан фойдаланиш;

🛠 етарли ҳаво айланмайдиган шароитда газга мослаштирилган қурилмаларнинг ҳавони тортиш механизми ишдан чиқиши ёки вентиляция каналларига ҳаво етарлича кириб туриши;

🏚 уй шароитида қувурлардан табиий газ сизиб чиқиши ва печлар қопқоғини ёпмаслик оқибатида ҳам ҳосил бўлади.

🧯У барча муҳитда юзага келиши мумкин, ҳатто, газ плита духовкасида ҳам. Бунинг асосий сабаби ёниш майдонида етарли кислород мавжуд эмаслигида.

🩺 Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этиб, аввало, қонга киради ва гемоглобин ҳужайраларини зарарлайди. Шундан сўнг гемоглобин кислород ташиш қобилиятини йўқотади. Одам бу газдан қанча кўп нафас олса, унинг қонида шунчалик гемоглобин камаяди ва танада кислород етишмовчилиги пайдо бўлади. Ис газидан заҳарланишдан сўнг гемоглобин ҳужайраларини тиклаш учун кўп вақт талаб этилади.

📌 Углерод оксидидан заҳарланиш қисқа муддатда ёки секинлик билан юзага чиқиши мумкин. Бу эса ўша муҳитда ҳаво таркибидаги газнинг концентрациясига боғлиқ. Агар унинг миқдори кам бўлса, инсонда мушаклар бўшашиши, бош айланиши, қулоқларда шовқин, кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик кузатилади.

🚑 Юқори концентрацияда заҳарланиш тезда юзага чиқади ва ҳушдан кетиш, тутқаноқлар ва нафас тўхташи билан намоён бўлади. Энг ёмони, нафас марказининг фалажланиши оқибатида ўлим ҳолати юз бериши мумкин. Баъзида заҳарланишдан 2-3 ҳафта ўтиб ҳам беморларнинг вафот этиш ҳолатлари қайд этилган.

‼️ Шу боис ис гази хавфидан доимо огоҳ бўлиш, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, энг муҳими, юқоридаги сабабларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик лозим.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
❗️ СOVID-19: Дунёда касалланишлар сони яна ортди

Кеча жаҳон бўйича 470 минг нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 2 ноябрь санасига нисбатан қарийб 70 мингта кўп кўрсаткичдир. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда рўйхатга олинди:

🇩🇪 Германия — 56 минг,

🇺🇸 АҚШ — 78 минг,

🇯🇵 Япония — 67 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 43 минг,

🇫🇷 Франция — 41 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 31 минг,

🇹🇼 Тайвань — 30 минг,

🇦🇺 Австралия — 19 минг,

🇧🇷 Бразилия — 9 минг,

🇷🇺 Россия — 6 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Ўзбек хирургияси тарихида илк бор бир пайтнинг ўзида юрак ва буйракда ноёб операция ўтказилди

Юрак ва буйрак инсон организмида ўта муҳим функцияларни бажаради. Улардан бирининг фаолияти бузилса, инсон ҳаёти жиддий хавф остида қолади. Бу икки аъзода бир вақтнинг ўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилишини тасаввур қилиб кўринг!

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бир вақтнинг ўзида юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Миллий хирургиямиз тарихида илк бор амалга оширилган бу ноёб операция ўзбек кардиожарроҳ ва трансплантологлари томонидан мустақил бажарилди.

Давронбек Ғойибов 47 ёшда. Юқори қон босими, бош оғриғи, кўз хиралашиши ва доимий чарчоқ каби асоратлардан азият чекиб келган бемор ўзида сурункали буйрак етишмовчилиги борлигидан хабар топади ва диализ муолажаларини ола бошлайди.

Қолаверса, Даврон ака кўп йиллардан бери қандли диабет, гипертония касаллиги билан кардиолог ва эндокринолог назоратида ҳам турарди. Буларнинг барчаси унинг аҳволини янада оғирлаштирди.

Натижада сентябрь ойида Хирургия марказига буйрак кўчириб ўтказиш бўйича мурожаат қилади. Беморга ўз қизи Зебинисо Ғойибова донорлик қиладиган бўлди.

— Буйрак трансплантацияси жуда узоқ вақт давом этиши сабабли буни хастанинг юраги кўтара олмаслиги мумкин эди, — дейди марказнинг бўлим мудири, профессор Фазлиддин Баҳриддинов. — Чунки текширувлар давомида бемор юрагининг учта жойида жиддий муаммо аниқланди. Операция давомида юрак танага қон етказиб бера олмасдан, инфаркт юзага келиши хавфи бор эди. Шунинг учун ҳам режалаштирилган амалиёт икки босқичда ўтиши белгиланди.

Биринчи босқичда юракда коронар-шунтлаш амалиёти бажарилиб, унга параллел равишда буйрак кўчириб ўтказишга қарор қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай мураккаб амалиёт дунё бўйича йилига атиги 5-10 марта амалга оширилади. Ўзбекистон ҳудудида эса ҳали бундай операция бажарилмаган. Хирургия марказида ташкил этилган комиссия аъзоларининг рухсати билан бошланган ушбу юқори технологик ноёб муолажа муваффақиятли яқунланди.

Ҳозир бемор ва донорнинг аҳволи яхши, уларни тиббий стандартлар бўйича даволаш жараёни давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш ташкилоти
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Ўзбекистонга Johnson& Johnson вакцинасининг янги партияси олиб келинди

💉Мамлакатиимизга коронавирусга қарши эмлаш учун 583 200 доза Johnson& Johnson вакцинаси келтирилди
.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда COVID-19га қарши эмлаш ишлари тизимли равишда бошланганига бир ярим йилдан ошди.

Бу даврда 71,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🩸Johnson& Johnson Ўзбекистонда СOVID-19га қарши қўлланилаётган саккизинчи турдаги вакцинадир.

Соғлиқни сақлаш ташкилоти
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Менингитга чалинган беморда эшитиш қобилияти йўқоладими?

(Давоми)

Шу ва шу каби саволларга Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова жавоб берди.

— Менингит турли йўллар билан юқади, — дейди шифокор. — Улар орасида энг кўп тарқалгани қуйидагилар:

📌йўталиш пайти ва акса урганда ҳаво-томчи ва сўлак орқали;

📌бемор билан битта идиш, сочиқ, тиш чўткаси кабилардан фойдаланиш;

📌озиқ-овқатни ювилмаган қўллар билан истеъмол қилиш;

📌қон ва лимфа тугунлари орқали;

📌бачадон ичида ривожланиш вақтида йўлдош орқали, шунингдек туғуруқ йўлларидан ўтишда ёки инфекциянинг ҳомилага амниотик суюқлик орқали юқиши
ва ҳоказо.

Касалликнинг яширин даври 2-4 сутгача бўлиб, агар вирус миқдори кўп ёки бемор иммунитети паст бўлса, бу муддат яна ҳам қисқариши мумкин. Хасталикни даволаш учун 4-6 ҳафта, баъзида 2-3 ой керак бўлади. Уни даволашда жарроҳлик усули қўлланилмайди. Шифокор тавсия қилган дори-дармон воситаларини истеъмол қилиш даволанишда энг самарали усул ҳисобланади.

Аксарият ҳолларда ҳеч қандай асорат қолмайди. Бироқ даволаш кеч бошланган ҳолатлар ёки менингитнинг оғир турларида турли асоратлар қолиши мумкин.

Бундай беморларда сурункали бош оғриғи, инжиқлик ва жиззакилик, мия ички босимининг ошиши, хотира бузилиши кузатилади. Жуда кам ҳолларда эшитиш пасайиши, тутқаноқ хуружлари ва ақлий ривожланишдан орқада қолиш кўзга ташланади. Шунингдек, юриш вақти координациянинг бузилиши, кам ҳолларда буйрак етишмовчилиги ҳам унинг асорати бўлиши мумкин.

Ушбу хасталикка чалинмаслик учун, энг аввало, совуқ қотмаслик лозим. Қолаверса, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиб юриш, бемор билан контактда бўлмаслик, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Маймун чечаги аниқланган мамлактлар сони 103 тага етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунёда маймун чечаги инфекциясининг тарқалиш кўлами ва беморлар сони ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, эпидемия бошлангандан буён мазкур касаллик рўйхатга олинган мамлакатлар сони 103 тага етди. Жами 77,2 минг нафардан зиёд беморларга хасталик ташхиси қўйилди. Энг ёмони, улардан 36 нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Маймун чечагини юқтирган энг кўп беморлар АҚШ, Бразилия, Испания, Франция, Буюк Британия, Германия, Колумбия, Перу, Мексика ва Канадада аниқланган.

❗️Шунга қарамай, ЖССТ мазкур эпидемияга қарши курашда маълум ютуқларга эришилганини баён этди. Жумладан, сўнгги ойда касалликнинг тарқалиш суръати бирмунча пасайгани ижобий ҳолат. Бироқ вазият тўлиқ изга тушмагунича хотиржамликка берилиб бўлмайди.

Соғлиқни сақлаш ташкилоти
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

Ушбу саволга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб берди.

— Ис газидан жабрланган инсонга тезда биринчи ёрдам кўратиш керак, — дейди шифокор. — Сабаби бу пайтда бемор ҳаёти қил устида бўлиб, ҳар бир сония қадрли. Салгина эътиборсизлик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бунинг учун биринчи навбатда "Тез ёрдам"га мурожаат қилиш, шифокор келгунига қадар жабрланувчини зудлик билан зарарланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур.

Шунингдек, қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

📌 беморнинг қўл ва оёқларини кўтарган ҳолатда ётқизиш;

📌 нафас олишига халақит берувчи тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш;

📌 жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш;

📌 тил орқага кетиб қолишининг олдини олиш учун уни ёнбош билан ётқизиш;

📌 нафасни стимуллаш, кўкрак қафасини артиш, оёқ ва қўлларни иситиш;

📌 новшадил спирти ҳидлатиш;

📌 ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;

📌 беморнинг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ичириш;

📌 оғир даражадаги заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига тиббиёт ходимлари келгунига қадар оғиздан оғизга нафас, юрак ёпиқ массажини бажариш.

❗️Унутманг, ис газидан заҳарланган одамни юргизиш мумкин эмас.

Бемор кўринишидан қониқарли аҳволда бўлса ҳам, уни шифокор кўриши шарт. Сабаби ҳар доим ҳам касаллик белгиларига асосланиб, ҳақиқий заҳарланиш даражасини аниқлаб бўлмаслиги мумкин.

Айни пайтда бу турдаги фавқулодда ҳолатларда жабрланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги филиаллари ва туманлардаги бўлимларида шифокорларимиз туну кун фаолият олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Глобал иқлим ўзгариши саломатлик инқирозига олиб келиши мумкин

Бугун инсон саломатлигига таҳдид солувчи ташқи омиллар янада кўпайган. Глобал иқлим ўзгариши — шулардан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг БМТ мутасаддилари билан навбатдаги қўшма баёноти айни шу ўткир муаммога бағишланди.

Унда қайд этилишича, сайёрамизда ҳаво ҳарорати кўтарилиши турли табиий офатлар билан бирга, хавфли инфекциялар ва касалликлардан ўлим кўрсаткичлари ортишига сабаб бўляпти. Қолаверса, очарчилик туфайли кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.

ЖССТ бош директори Т. Гебрейесус бу ҳолатга баҳо берар экан, иқлим инқирозини саломатлик таназзулига қиёслади. Масалан, Африка мамлакатларида глобал исиш оқибатида юзага келган қурғоқчилик ва сув тошқинлари 47 миллион кишини очарчиликка дучор этди. Ичимлик суви танқислиги эса айрим минтақаларда вабо эпидемиясининг авж олишига туртки бўлди.

Бундан ташқари, Ер юзида ҳарорат кўтарилиши океанлар суви таркибида ишқорлар ортиши ва исишига олиб келди. Бу эса уммонлардаги озиқ-овқат учун яроқли жонзотларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, дунёда тахминан 222 миллион киши озиқ-овқат хавсизлигининг юқори даражасидан азият чекмоқда. Улар кунига зўрға бир маҳал овқатланиш қурбига эга. Яна 45 миллион одам очарчилик ёқасида.

“Буларнинг барчаси Ер куррасида ҳаво ҳарорати 1,2 даража ортгани асоратидир, — дейди БМТ мутасаддиси. — Аммо вазият шундай давом этаверса, бу кўрсаткич яқин келажакда 2 баравар ошиши ҳеч гап эмас. Ўшанда инсоният глобал қурғоқчилик, тошқинлар ва янада хавфли эпидемиялар билан рўбарў келиши мумкин”.

❗️Қўшма баёнотда келтирилишича, келаси ҳафта Мисрда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференциясида ушбу мавзу кун тартибидаги асосий масала бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат.

Ҳушини йўқотган, автоҳалокатга учраган, хасталиги хуруж қилган ё жароҳати оғир беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ходимларидан нафақат юксак билим ва тажриба, балки тезкорлик ҳам талаб этилади.

Шу сабабли тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.

Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?

Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган "Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш" бўйича Республика танлови якунланди.

Мазкур танловда қатнашган Сирдарё вилоят перинатал маркази директори – Содиқова Ханифа Зокировна совринли ўринни қўлга киритди.

Х.Содиқовага мукофот сифатида "Президент совғаси" – "Кобальт" автомобили топширилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В работе экстренной медицинской помощи каждая минута и даже секунда на счету. Для спасения жизней больных, попавших в автокатастрофу, потерявших сознание, получивших приступ тяжелой болезни или тяжелую травму, от медицинских работников требуются не только глубокие знания и большой опыт, но и оперативность.

Поэтому мы часто называем работников экстренной медицинской помощи спасителями. Оставшись лицом к лицу с болезнью, ждем помощь в первую очередь от них.

Но всегда ли мы по заслугам оцениваем их труд? Проявляем ли мы должное уважение?

Надеемся, что некоторые лица, угрожающие и поднимающие руки на врачей и медсестер, не уступающие дорогу машинам «Скорой помощи» и крадущие их время своими ложными или безосновательными вызовами, после просмотра этого видеоролика сделают должные выводы.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 17 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 6 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Саратоннинг энг хавфли турини эрта аниқлаш усули топилди

Ошқозон ости бези саратони — ўсма касалликлари орасида энг хавфлиси. Чунки у сезиларли аломатларсиз пайдо бўлади. Шу боис бу хасталикка одатда анча кенг босқичда ташхис қўйилиши ачинарли.

Тўғри, вазн камайиши ва қон таркибида қанд миқдори ошиши бу дардга хос белгилардир. Аммо организмдаги ушбу ўзгаришлар қачон ва қандай содир бўлиши номаълум. Агар шифокорлар бу борада аниқ маълумотга эга бўлса, касалликни эрта ташхислаш имконияти ошиши, шубҳасиз.

Мазкур эҳтиёж Буюк Британия олимлари изланишлари учун сабаб бўлди. Улар юқоридаги аломатлар беморларда қачон ривожланишини ўрганди.

Бунинг учун ошқозон ости бези саратонига чалинган 9 минг нафарга яқин кишининг тиббий маълумотлари (турли даврлардаги тана вазни индекси, қондаги қанд миқдори) 35 минг нафар соғлом инсонлар кўрсаткичлари билан солиштирилди.

Якунда ушбу хавфли дардга йўлиққан одамларда кескин вазн йўқотиш ҳолати касаллик ташхиси қўйилишидан икки йил аввал бошлангани маълум бўлди. Яъни уларда тана вазн индекси соғлом кишиларга нисбатан деярли уч бирлик пастлиги қайд этилди.

Шунингдек, ошқозон ости бези саратонига чалинганлар қонида қанд миқдори ортиши хасталик аниқланишидан уч йил олдин бошлангани кузатилди.

‼️Олимларнинг якуний хулосасига кўра, қандли диабетдан азият чекаётган беморларда ушбу ўсма касаллиги ривожланиш хавфи юқори.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Кардиология маркази Германиянинг нуфузли Шарите клиникаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Даволаш ишлари самарадорлигини ошириш, мутахассислар билим, малака ва тажрибасини юксалтиришда халқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс.

Шу боис бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида кадрларнинг хорижлик ҳамкасблари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

— Муассасамиз дунёнинг энг нуфузли клиникалари билан яқин алоқаларни йўлга қўйган, — дейди марказ директори Хуршид Фозилов. — Хусусан, жорий йил ёш шифокорларимиз Россия, Жанубий Корея, Швейцария, Польша каби хорижий давлатларнинг етакчи кардиология шифохоналарида малака оширди.

Қолаверса, Алмазов номидаги Санкт-Петербург кардиология маркази билан тузилган шартномага асосан, бир гуруҳ мутахассислар юрак-қон томир касалликларини замонавий, юқори технологик усулда даволаш бўйича тажриба орттириб қайтди.

Бундан ташқари, шу йил Швейцариянинг Цюрих университети клиникаси профессорлари — Аҳмед Оуда ва перфузиолог Коен Вантилберг марказимизга ташриф буюриб, маҳаллий ёш кардиохирурглар билан бирга юқори технологияли жарроҳлик операцияларини амалга оширди.

Ташриф давомида муассасамизга “EuroAsia Heart” фонди томонидан қиймати 1 миллион евролик ускуналар беғараз ёрдам сифатида топширилди.

Биламизки, Германиянинг Шарите клиникаси дунёдаги нуфузли шифохоналардан бири бўлиб, ўз мамлакатининг энг яхши тиббиёт муассасалари рейтингида 1-ўринни банд этган. Шунингдек, у амалиётчи шифокорлар ва илмий ходимларни ўқитиш, замонавий диагностика ва ўта мураккаб клиник ҳолатларни даволашда бой тажрибага эга. Эътиборли жиҳати, Германиядаги тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофотини олган олимларнинг аксарияти айнан шу клиникада таҳсил олган ва фаолият юритган.

Қувонарлиси, жорий йил Республика кардиология маркази мазкур нуфузли клиника билан мутахассислар малакасини ошириш ва маҳорат дарсларини ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришди. Бу эса юртимизда кардиология соҳасини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, 2022 йил Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган Европа кардиологлар ассоциациясининг навбатдаги конгрессида муассасанинг 14 нафар мутахассиси Ўзбекистонда мазкур соҳада эришилган ютуқлари ҳақидаги илмий маърузалари билан иштирок этди.

Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида беморларга тўғри ташхис қўйиш, даволаш, бир сўз билан айтганда, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун 115 нафар етук ва малакали шифокор, хусусан, 1 нафар академик, 5 нафар нафар профессор, 18 нафар тиббиёт фанлари доктори, 30 нафар тиббиёт фанлари номзоди ва 39 нафар олий тоифали шифокор самарали меҳнат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram