Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
38K subscribers
5.76K photos
2.04K videos
41 files
9.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ССВ: “Тез ёрдам” бригадалари ва операторлари фаолияти "Call back" тизими орқали баҳолаб борилмоқда

Тез тиббий ёрдам тизимини замонавий технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Шундан келиб чиқиб, юртимизда ҳозир бу соҳани инновацион усулларда ривожлантиришга киришилган. Муҳими, янгиланишлар дастлабки натижаларини бера бошлади.

— Аҳолига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш “103” хизмати ходимларидан катта масъулият талаб этади, — дейди Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев. — Ҳозирги кунда борди-ю юртдошларимиздан тизим шифокор ва ҳамширалари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашаётгани ҳақида эътирозлар келиб тушганда янги — “Тиббий йўналиш назорати” гуруҳи орқали муаммони бартараф этиш чоралари кўрилади.

Хусусан, эндиликда ушбу замонавий тизим томонидан тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларининг хизмат вазифаларини ўз вақтида ва тўлақонли бажариши назорат қилиб борилади.

Шунингдек, янги — "Call back" дастури орқали тиббий бригадалар ва Call-марказ операторлари фаолиятини баҳолаб бориш механизми ҳам йўлга қўйилди. Эътиборлиси, жорий йил август ойининг сўнгги ўн кунлигида Тошкент шаҳар “103” хизматига келиб тушган 39 минг 492 та мурожаатдан 30 минг 595 таси таҳлил қилиниб, фуқаролар томонидан 24 минг 729 та чақириқ сифати аъло, 4 минг 325 таси яхши, 14 таси эса қониқарсиз, дея баҳоланди. 1527 та ҳолатда эса фуқаролар томонидан қўнғироққа жавоб берилмаган.

Қолаверса, "Free PBX" дастури ёрдамида барча тез тиббий ёрдам хизматига кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар аудиоёзуви назорат қилиняпти. Бу орқали қайси оператор фаол, қайси бири суст ишлаётгани ҳамда ўз вақтида жавоб берилмаган барча қўнғироқлар мониторинг қилиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази шу йил халқаро сертификатга сазовор бўлди

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази 10 та клиник бўлимдан иборат. 178 ўринга мўлжалланган клиника, илмий маслаҳат поликлиникаси, илмий кенгаш ва 14 та ҳудудий бўлинма мавжуд.

Жорий йилнинг ўтган даврида муассаса фаолиятига оид муҳим янгиликлар ҳақида муассаса
диретори Наталья Надирхановадан маълумот олдик:

— Бу йил марказимиз фаолиятига оид энг муҳим янгилик халқаро аккредитация сертификатига сазовор бўлганимиз бўлди, — дейди Н.Надирханова. — Бундан ташқари, жорий йилда Корея, Россия, Беларусь давлатлари билан биргаликда 3 халқаро меморандум имзоланди.

“Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” I ёшлар илмий-амалий анжумани ўтказилгани ҳам муҳим натижа бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, марказ қошидаги илмий кенгашда 1 та DSc илмий даражаси олиш учун докторлик диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинди.

Муассасада замонавий тиббиётнинг инновацион технологияларга асосланган нисбатан янги соҳаси ҳисобланган фетал тиббиёт буйича илмий-амалий жамоа шакллантирилган бўлиб, улар томонидан бир неча турдаги мураккаб фетал жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинмоқда.

Бу операциялар орасида муассасада илк бор амалга оширилаётганлари ҳам бўлиб, улар мутахассисларнинг тиббий "репертуари"ни бойишига хизмат қилди, дея оламиз.

Резус зиддиятли ҳомиладорликда ҳомилага бачадон ичидан қон қуйиш;

Фето-фетал трансфузион синдроми (ФФТС) ҳолатида амниодренал манипуляциялар ўтказиш;

Гидронефрозда ҳомила буйрагини бачадон ичида стентлаш;

Лапароскопик тотал гистерэктомия пайтида McCall бўйича ўтказиладиган кульдопластика
каби мураккаб операцияларни мисол қилиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт, сув таъминоти бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилиш бошланди

Агар сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса, уларни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 19 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 23 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида;
📌5 нафари Тошкент вилоятида;
📌12 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Юртимиздаги қўшма тиббиёт факультетларида қанча талаба таҳсил олмоқда?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов жавоб берди:

— Олий таълим етук мутахассислар тайёрлашнинг энг муҳим бўғини ҳисобланади, — дейди Ў.Исмаилов. — Сабаби ушбу босқичда талаба нафақат билим олади, балки бевосита амалиётга киришади.

Албатта, бу жараёнда халқаро ҳамкорлик ва чет эл тажрибаси жуда муҳим. Шу боис, бугун юртимизда хорижнинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари билан яқин ҳамкорлик қилиш, ўқув жараёнига илғор тажрибаларни жорий этиш, хусусан, қўшма таълим дастурлари орқали малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Жумладан, айни пайтда мамлакатимиздаги мавжуд тиббиёт олий таълим муассасаларининг баклавриат босқичида Россиянинг 15 та, Польша, Қозоғистон ва Украина олий таълим муассасалари билан 46 та қўшма таълим дастури асосида тиббиёт факультетлари ташкил этилиб, уларда жами 2 минг 266 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Қолаверса, магистратура босқичида Россия, Польша ва Беларусь олий таълим муассасалари билан 11 та қўшма таълим дастури асосида тиббиёт факультетлари очилиб, уларда бугунги кунда 65 нафар талаба соҳа сир-асрорларини ўзлаштиряпти.

Шунингдек, олий таълим муассасаларининг клиник ординатура босқичида Россия ва Беларусь институт ва университетлари билан 28 та қўшма таълим дастури асосида ташкил этилган тиббиёт факультетларида жами 84 нафар талаба билим олмоқда.

Яна бир муҳим янгилик. Жорий ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасаларида “Трансплантология” ва “Кардиохирургия” мутахассисликлари бўйича клиник ординатура (резидентура)да кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Эътиборлиси, мазкур йўналишлар бўйича йилига 20 нафар транплантолог ва 24 нафар кардиохирург етишиб чиқади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онкогематологик касалликлар — суяк кўмиги ҳужайраларида мутациялар туфайли юзага келадиган хавфли ўсмалар гуруҳи. Ҳозир бундай хасталикларни юқори дозали кимётерапия ва таргет препаратлар ҳамда гематопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантацияси ёрдамида даволаш мумкин.

Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда таъкидланди.

“Гематология, онкогематология, трансфузиология ва трансплантация соҳасидаги долзарб муаммолар” мавзусидаги ушбу тадбирда Россия, Ҳиндистон, Туркия, Украина ва Қозоғистон давлатларидан ташриф буюрган профессор-шифокорлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Қон томирлари бўйлаб ҳаракатланувчи митти робот яратилди

Аксарият хасталикларни дори-дармонсиз даволаш мушкул. Айниқса, оғриқлар зўрайганда кучли препаратларни қабул қилишга мажбурмиз. Аммо кимёвий таркибга эга бундай малҳамлар бир томондан дардимизни енгиллатса, бошқа тарафдан танамизнинг соғлом аъзосига зиён етказиши табиий.

Бу ҳолат тайванлик олимларнинг янги тадқиқоти учун асос бўлди. Улар фармацевтик маҳсулотларнинг ножўя таъсирларини бартараф этиш мақсадида изланишлар олиб борди. Якунда дори воситаларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб бера оладиган митти робот яратилди.

Инновацион қурилманинг узунлиги бир сантиметрдан ҳам кичикроқ. У ножўя таъсирга эга дори воситаларини тўғридан-тўғри касаллик ўчоғига етказишга мослаштирилган.

Янги ихтиро магнит нанозаррачаларидан иборат. У қон томирлари орқали ҳаракатланиб, шаклини ўзгартириши, қолаверса, зарур паллада бўлиниб, яна бир бутунга бирлашиши мумкин.

‼️Олимлар хулосасига кўра, митти роботнинг хоссалари даволаш ва тиббий диагностикада қўл келади. Хусусан, дори-дармонларни организмга мақсадли етказиб беришда катта натижа беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Саратонни даволашга қаратилган янги усул клиник синовдан ўтказилмоқда

Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар йили 20 миллион нафарга яқин киши онкологик хасталикларга чалиниб, улардан тенг ярми саратон асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Шу боис тиббиёт олимлари ушбу хавфли касалликнинг самарали давосини топиш ва бу орқали беморлар ўлимини кескин камайтириш мақсадида доимий изланишда.

Швейцариянинг Базель университети етакчи профессорлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ айни шу мақсадда тадқиқот ўтказди.

Маълумки, саратон ўсимталари кутилмаганда пайдо бўлиб, организм бўйлаб тарқала бошлайди. Энг ёмони, бу босқичда улар турли дори-дармонларга юқори мослашувчанлик қобилиятига эга бўлади.

Янги тадқиқот кўкрак бези саратони ҳужайраларининг зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунга мос ингибитор(антитана)ни топиш учун 9500 дан ортиқ бирикма синаб кўрилди.

Улар орасидан PLK1 ингибитори энг мос намуна деб топилди. Ушбу бирикманинг саратон ҳужайраларига таъсири хасталикни самарали даволаш имконини бериши мумкин.

Ҳозир мазкур усул қон, ўпка ва ошқозон ости бези саратони муолажасида қандай натижа бериши юзасидан клиник синовлар давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Наслий ангиоэдема: Беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун хирург, гинеколог, терапевт ва оилавий шифокорлар малакаси оширилмоқда

(Давоми)

Маълумотларга кўра, дунёда наслий ангиоэдемага чалинган беморларнинг 20-30 фоизи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Мутахассислар буни касалликка ўз вақтида тўғри ташхис қўйилмаслиги билан ҳам изоҳлайди.

Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова наслий ангиоэдема диагностикаси ва даволаш усуллари ҳақида ўз хулосаларини баён этди.

— Ушбу касаллик аломатлари кузатилган беморлар дарҳол аллерголог-иммунолог шифокорга мурожаат қилишлари лозим, — дейди профессор. — Чунки наслий ангиоэдема ташхисини тасдиқлаш учун биокимёвий маркерлар ҳамда генетик тестларни ўз ичига олган лаборатория текширувлари талаб этилади.

Хусусан, қон таҳлили орқали C-1 ингибитори миқдори ва фаоллиги, қолаверса, C-4 компонентининг даражаси аниқланади. Шунингдек, қўшимча генетик тестлар ўтказилади.

‼️Хасталикни даволаш жараёни, албатта, аллерголог-иммунолог шифокор назорати остида амалга оширилиши шарт. Муолажа самарадорлигини баҳолаш ва кузатиш учун уч ойда камида бир марта мутахассис кўригига келиш зарур. Шифокор беморнинг ҳолати ҳамда уй шароитидаги дори-дармонлар терапияси натижаларига кўра, унга стационар даволанишни тавсия этиши мумкин.

Наслий ангиоэдемани даволаш жараёни уч босқични ўз ичига олади. Дастлабки босқич касаллик хуружини бартараф этишга қаратилса, қолган икки босқич қисқа ва узоқ муддатли профилактикадан иборат бўлади.

Жумладан, касалликнинг оғир босқичида беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилиши мумкин. Чунки томоқ ва ҳалқумдаги шишлар катталашгач, нафас йўлларини беркитиб қўяди. Бундай чоғда тез ёрдам ходимлари томонидан беморга плазмадан ажратиб олинган натив С-1 ингибитори (сетог), брадикинин рецепторлари антагонистлари (икатибант) берилиши, янги музлатилган плазма қуйилиши зарур.

❗️Ҳозир давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида юртимизда орфан касалликлар реестрини шакллантиш ва хасталиклар балансини яратиш қизғин давом эттирилмоқда. Фикримча, бу жараён наслий ангиоэдемани ҳам тўлиқ қамраб олиши зарур. Қолаверса, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган юқоридаги препаратларни давлат рўйхатидан ўтказиш кутилган самарани бериши, шубҳасиз.

Ўз навбатида, бу йўналишда тиббиёт ходимларининг билим ва маҳоратини юксалтириш мақсадида Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази қошида 72 соатлик малака ошириш курсларини ташкил этганмиз. Унда хирург, гинеколог, терапевт ва оилавий шифокорлар наслий ангиоэдема хасталигига чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда.

Чунки мазкур хавфли касаллик аломатлари кузатилган беморлар, аввало, бирламчи тиббиёт муассасаларига мурожаат қилади. Қолаверса, хасталик хуруж қилганида, "Тез ёрдам" ва шошилинч тиббий ёрдам мутахассисларининг кўмаги зарур. Шу маънода, ўқув курсларимиз тиббиёт ходимлари учун фойдали бўлишига ишончим комил.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 12 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 24 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида;
📌2 нафари Тошкент вилоятида;
📌9 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов жавоб берди:

— Жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаатлар келиб тушди, — дейди Ў. Исмаилов. — Улар орасида чет элда таҳсил олаётган ва ўқишини мамлакатимизда давом эттириш истагида бўлганлар ҳамда юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги олий ўқув юртига кўчириш истагидаги йигит-қизлар бор.

Албатта, мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни шаффоф тарзда кечиб, белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган ва тегишли мезонларга тўғри келган талабаларнинг аризалари қаноатлантирилди.

Хусусан, 2022 йил юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш бўйича жами 168 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қoнун доирасида ҳал этилди.

Шунингдек, хорижда тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган 6 минг 545 нафар талаба ўқишини мамлакатимизда давом эттириши учун Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди. Якунда уларнинг 89 нафари белгиланган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ўқишини юртимиздаги олий тиббиёт муассасаларига кўчиришига рухсат этилди. Синовларда етарли балл тўплай олмаган 6 минг 456 нафар талабанинг аризаси эса рад этилди.

Қолаверса, тиббиёт коллежи ва жамоат саломатлиги техникумлари ўқувчиларидан ўқишни кўчириш бўйича 1 минг 530 та ариза келиб тушиб, улардан 666 таси қаноатлантирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 9 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 25 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌7 нафари Тошкент вилоятида;
📌2 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: 100 дицибеллдан юқори шовқин инсон умрини қисқартиради

Бугунги глобаллушув даврида шовқин-сурондан холи яшаш жуда қийин. Транспортлар ҳаракати, машиналар сигналлари, телефонлар жаранги, мусиқа садолари… Қолаверса, ёшлар орасида юқори частоталарда мусиқа тинглаш урфга айланган.

Бунинг оқибати эса аён: ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозир дунё бўйича 12-35 ёш оралиғидаги 1 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакиллари эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида. Бунга айнан тўю томошалар, кўнгилочар тадбирларда давомли равишда баланд овозда мусиқа эшитиш сабаб бўлмоқда.

— Узоқ муддат юқори даражадаги товуш таъсири остида бўлиш эшитиш қобилияти пасайишига олиб келади, — дейди олий тоифали шифокор Шоира Абдусатторова. — Масалан, ҳозирги замонавий мусиқа ишқибози бўлган ёшларнинг йигирма фоизида эшитиш қобилияти саксон беш ёшли кексалар даражасига тенглашиб қолган.

Баланд товуш кўз равшанлиги ва унинг рефлектив фаолиятини пасайтириши ҳам аниқланган. Қолаверса, юқори частотали шовқин асаб тизимининг зўриқишига олиб келади. Оқибатда ички толиқиш ва нохуш кайфият юзага келади. Бора-бора юрак фаолиятида бузилишлар кузатилади. Бу юрак-қон томир касалликлари, гипертензия ва ҳатто миокард инфарктини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли шовқин инсон умрини қисқартирувчи омил сифатида баҳоланади.

Маълумки, шовқин “децибелл” (дБ) бирлиги ёрдамида ўлчанади. Одатда, 20-30 дБ шовқин инсон саломатлиги учун зарарсиз. Бироқ 80 дБ ва ундан юқори ўлчов баланд товуш ҳисобланади.

30 децибеллдан ортиқ шовқин эса соғлигимизни издан чиқаришга қодир. 150 децибелл чидаб бўлмайдиган даражада оғриқ пайдо қилса, 180 дБ даражадаги шовқин ҳатто металл буюмларни ҳам мўртлаштира олади.

‼️Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртача шовқиннинг максимал даражаси 100 децибелдан ошмаслиги керак, дея тавсия беради.

Бундан ташқари, ёшлар шахсий аудиоқурилмалардан фойдаланганда ҳам овоз баландлигини имкон қадар чеклашлари зарур. Тўю тантаналар, мусиқа кечалари, концертларда эса қулоқнинг қоматга келишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СOVID-19: Ортиқча вазнли беморлар ўртасида ўлим кўрсаткичи юқори эканлигининг сабаби аниқланди

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари СOVID-19 вируси ортиқча вазнли инсонларда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлади.

Бунинг учун 22 нафар бемордан олинган ёғ тўқималари намуналарига SARS-CoV-2 вируси мавжуд эритмалар лаборатория шароитида юборилди. Якунда инфекция ёғ ҳужайраларига самарали таъсир кўрсатиб, уларда кўпайиши ва кейин бошқа тўқималарга тарқалиши маълум бўлди.

Шунингдек, ёғ тўқимасида иммунитет ҳужайралари ҳам кўп учрайди. Улар инфекция юққан пайтда фаоллашиши туфайли ўша жойда кучли яллиғланиш ҳосил бўлади.

Навбатдаги босқичда вирус қўшни ҳужайраларга узатилиб, аста-секин бутун организм фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Бу — нега семиз кишилар ўртасида коронавирусдан ўлим хавфи 10 баравар юқори эканлигининг илмий тасдиғи. Чунки танада ёғ миқдори қанча кўп бўлса, яллиғланиш эҳтимоли шунча баланд бўлади.

Бундан ташқари, олимлар, СOVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмган беморлар юрак соҳаси, ичак, буйрак ва ошқозон ости бези атрофидаги ёғ тўқималарида коронавирус мавжуд бўлганини аниқлади.

Тадқиқотчилар фикрича, ёғ тўқимаси вирус учун резервуар вазифасини ўтайди ва бундай муҳитда бемор тузалгандан сўнг ҳам вирус сақланиб қолиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Тиббиёт академияси талабалари қасамёд қабул қилди

Шифокорлик — шарафли ва айни дамда ўта масъулиятли касб. Бу заҳматли фаолиятга умрини бахшида этмоқчи бўлган ёшлар келгусида нафақат эгнидаги оқ либоси, балки қалбига ҳам гард юқтирмасликлари лозим.

Беморларга ўз жон-жигарлари, яқинларидек муносабатда бўлиш учун эса, аввало, покиза ният, олижаноб мақсад ва қатъий аҳд зарур! Тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг қасамёди шуниси билан аҳамиятли.

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқичига қабул қилинган йигит-қизлар иштирокида "Талабаликка бағишлов" тадбири бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, ҳар ўқув йилида бўладиган ушбу анъанавий маросимда таълим муассасасининг 1-босқичига қадам қўйган талабалар тантанали равишда қасамёд қилади.

Бу йил ҳам академия талабалари сафига қўшилган 2300 нафар ўғил-қиз ўз қасамёди орқали теран билим олиб, шифокорлик касбини мукаммал эгаллаш ва келгусида халқимизга виждонан хизмат қилишни дилларига туккан бўлса, ажаб эмас.

Таъкидлаш лозим, академия мамлакатимиздаги энг етакчи тиббиёт олий таълим муассасалари ҳисобланади.
Ҳозир ўқув юртининг даволаш, тиббий-педагогика, тиббий-профилактика, тиббий-биология, ҳарбий-тиббий ва олий ҳамширалик иши каби факультетларида 9000 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси магистратура босқичида 49 та йўналиш бўйича таълим берилаётган бўлса, тор доирадаги мутахассис шифокорларни тайёрлаш клиник ординатуранинг 38 та йўналишида амалга ошириляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 13 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 26 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида;
📌12 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ “омикрон”нинг 6 та вариантини кузатув остига олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг кузатув остида бўлган мутациялари рўйхатига ўзгартириш киритди. Унга кўра, энди “омикрон” штаммининг 2021 йил охири ва 2022 биринчи ярмида аниқланган 6 та варианти — BА.5.1, BА.5.2, BА.2.75, BQ.1, BJ.1 ва BA.4.6 алоҳида назорат қилиб борилади.

Ҳозир ушбу субверсиялар асосан АҚШ (BА.4.6, BА.5.1 ва BА.5.2), Ҳиндистон (BJ.1ва BА.2.75), Буюк Британия (BА.5.1 ва BА.5.2) ва Нигерияда (BQ.1) кенг тарқалмоқда.

Эсингизда бўлса, жорий йилнинг май ойида ЖССТ томонидан СOVID-19нинг мониторинг остидаги қатор вариантлари кузатуви тўхтатилган эди. Июль ойида эса бу сафдан “дельта” штамми чиқариб ташланди.

Айни пайтга келиб эса фақат “омикрон”нинг юқоридаги 6 мутацияси назорат остида. Чунки дунёда ушбу штамм доминантга айланган. У жами аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг 98 фоизини ташкил этяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 465 мингга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда рўйхатга олинди:

🇩🇪 Германия — 89 минг,

🇫🇷 Франция — 77 минг,

🇺🇸 АҚШ — 58 минг,

🇯🇵 Япония — 43 минг,

🇷🇺 Россия — 40 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 39 минг,

🇹🇼 Тайвань — 28 минг,

🇧🇷 Бразилия — 14 минг,

🇮🇹 Италия — 10 минг,

🇧🇪 Бельгия — 7 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Товондаги суяк ўсимтаси қандай пайдо бўлади?

Кўпинча бу хасталик аломати тўсатдан бошланади. Кечқурун уйқуга ётасиз-у, тунда товонингизда симиллаган оғриқ сезилади. Эрталаб уйғонгач, вазият янада жиддийлашгани аён бўлади. Кучли оғриқдан ҳатто оёқ босишга қийналасиз. Товонингиз ичида нимадир қадалиб, оромингиз йўқолади. Кундузи дард белгилари сусайиб, оқшом маҳали яна безовталик кучаяди.

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича шундай муаммога дуч келган 1 миллион нафардан зиёд кишига товон шпораси, яъни плантар фасциит ташхиси қўйилади.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов билан ушбу хасталик сабаблари, диагностика ва даволаш усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

— Плантар фасциит — товон юмшоқ тўқимасининг яллиғланиши оқибатида ҳосил бўладиган суяк ўсимтасидир, — дейди мутахассис. — Касаллик сабаблари турлича. Масалан, сакраш, кучли зарба, кун бўйи тик оёқда юриш, югуриш ва семизлик оқибатида товон зўриқиб, ички жароҳатлар юзага келиши мумкин.

Яссиоёқлик ҳам хасталикнинг кенг тарқалган омили. Бундай вазиятда гавда вазни оёқларга нотўғри тақсимланиши туфайли товонлар ортиқча зўриқишдан яллиғланади. Натижада ана шу жароҳатлар ўрнида суяк ўсимталари шаклланиб, ҳаракатланганда юмшоқ тўқималарга қадалади ва бемор оғриқдан азият чекади.

Шунингдек, ревматоид ва артрит каби бўғим хасталикларидан сўнг товон шпораси шаклланиши тиббий амалиётда кузатилган. Қаттиқ, баланд ёки аксинча юпқа пошнали пойабзаллар ҳам хасталик ривожланишига сабаб бўлиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, подагра касаллиги оқибатида организмдаги тузларнинг товонга ҳаддан зиёд кўп чўкиши баъзи ҳолларда бўғимлар ва суякларга салбий таъсир ўтказади.

Хасталик жараёнида оғриқлар аста-секин ва ташқи жароҳатларсиз бошланади. Юрганда аломатлар йўқолиб, ҳордиқ олганда яна пайдо бўлади. Ундан кўпроқ қирқ ёшдан ошган беморлар азият чекиши аниқланган.

Товон шпораси ташхиси пальпация усулида ҳамда рентгенография ёрдамида қўйилиши мумкин. Тегишли муолажалар буюришда касаллик босқичи ва бемор ҳолати ҳисобга олинади.

Улар орасида яллиғланиш ва оғриқларга қарши дори-дармон муолажаси, шишларни бартараф этиш ҳамда хасталик ўчоғидаги қон томирлари фаолиятини яхшилашга қаратилган магнит-резонанс терапия кенг оммалашган.

Шунингдек, лазер, фонофорез, рентген, зарбли-тўлқинли муолажа усуллари ҳам касалликни даволашда катта самара беради.

Агар юқоридаги даволаш чоралари кутилган натижани бермаса, хасталик жарроҳлик йўли билан бартараф этилади. Ҳозир бунинг учун марказимизда каминвазив усулдаги юқори технологик операциялар йўлга қўйилган. Бу, беморларнинг тез ва осон оёққа туришига хизмат қиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча 13 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди

🔴 2022 йил 27 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида;
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌10 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Номаълум вирусга қарши курашишни ҳозирдан бошлаш зарур

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, инсоният яқин келажакда яна бир пандемия билан юзлашиши эҳтимоли жуда юқори. Янги вирус қандай пайдо бўлиши ва унинг олдини олиш чоралари Женевада бўлиб ўтган конференцияда муҳокама этилди.

Аслида, CОVID-19 эпидемияси барчамиз учун сабоқ бўлиши керак. Тўғри, ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳозир ҳам касаллик минглаб беморлар ўлимига сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар фикрича, ҳадемай бошқа патогенлар ҳам майдонга чиқиши мумкин. Атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, экологик муаммолар ҳамда биологик қуролланиш авж олиши муаммо омили сифатида баҳоланяпти.

Шу боис ЖССТ экспертлари “Х” хасталигига ҳозирданоқ тайёргарлик бошланиши керак, деган фикрда. Чунки номаълум вируснинг исталган пайтда пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

Биринчи тахминга кўра, янги инфекция худди маймун чечаги ёки парранда гриппи сингари ҳайвонларда учровчи вирусларнинг мутацияга учраши оқибатида юзага келади.

Яна бир эҳтимол ҳам бор: “Х” касаллиги аллақачон мавжуд бактериал инфекция бўлиши ҳам мумкин. Негаки, олимлар сўнгги вақтларда бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиб бораётганидан жиддий хавотирда. Ҳар йили дунё бўйича 5 миллион нафарга яқин киши айни шу омил туфайли ҳаётдан кўз юмаётгани бунинг тасдиғи ва кўрсаткичлар йил сайин ўсмоқда.

Хўш, қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

‼️ЖССТ барча потенциал хавфли патогенлар учун вирусга қарши препаратларни ҳозирдан ярата бошлашни таклиф қилмоқда. Клиник синовларга имкон қадар тезроқ киришилса, эпидемия пайтида синовларнинг иккинчи босқичи учун ихтиёримизда дорилар мавжуд бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram