Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
6.21K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Бугун Сергели туман ҳокимияти боғида Тошкент шаҳрининг барча ҳудудлари аҳолиси учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти иштирокида кенгайтирилган сайёр тиббий қабул ва соғломлаштириш акцияси бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Аутизм касаллигини эрта босқичда аниқлаш йўли топилди

АҚШнинг Вашингтон университети олимлари томонидан болаларда учрайдиган аутизм касаллигига эрта ташхис қўйиш имконини берувчи махсус кўз тести ишлаб чиқилди.

Хўш, бунга қандай зарурат бор эди?

Маълумки, аутизм — руҳиятнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат. Ушбу ташхис қўйилган жажжи беморлар ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. Ёлғизликни хуш кўради. Бир хил хатти-ҳаракат ва сўзларни такрорлайди.

Аутизмга чалинган бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади.

Ушбу касаллик кўп ҳолларда 3 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Аммо унинг илк белгиларини аксарият ота-оналар ўз вақтида пайқай олмайди. Яққолроқ аломатлар эса 2-3 ёшли беморларда кўзга ташланиши эҳтимоли юқори.

Аутизмнинг илк босқичларида бола ота-онанинг айрим ҳаракатларига жавоб қайтармайди. Атрофдаги одамлар, қариндош-уруғлар, уларнинг фарзандлари билан дўстона ва илиқ муносабатлар ўрната олмайди. Жонсиз буюмлар ва одамларга ҳам бир хил муносабатда бўлади.

Касалликка хос асосий симптомлардан яна бири бемор болаларнинг ўзгалар кўзларига тик қарай олмаслигидир. Бундай ҳолатда улар нигоҳларини олиб қочишга ҳаракат қилишади.

Нутқдаги нуқсонлар, интеллектуал ўйинларни ўйнай олмаслик, уйқу бузилишлари, тажовузкорликка мойиллик ва қўрқув ҳам аутизм белгилари бўлиши мумкин.

Ушбу хасталикка чалинган болаларга тиббий амалиётда тахминан 4 ёшлигида аниқ ташхис қўйилади, — дейди АҚШда ўтказилган юқоридаги тадқиқот раҳбари Жоржина Линч. — Лекин бу анча кеч муддат. Ваҳоланки, бундай беморларда 18-24 ойлигидаёқ тегишли муолажалар бошланса, уларнинг соғлом ҳаётга қайтиши осон кечади”.

Тадқиқот муаллифлари томонидан ишлаб чиқилган синов тестлари жуда содда. Уни ҳатто уй шароитида ҳам бажариш мумкин. Бунинг учун боланинг ёруғликка бўлган муносабати кузатиб борилса, кифоя.

Масалан, қорачиқлар одатда ёруғ муҳитда кенгаяди. Нур камроқ тушадиган шароитда эса яна ўз ҳолига қайтади. Юқоридаги тестни бажаришда ушбу жараённинг содир бўлиш тезлигини баҳолаш муҳим.

❗️Олимларнинг изоҳлашича, бу рефлекс аутизм ташхиси қўйилган болаларда секинроқ кечади ва қорачиқларнинг асл ҳажмига қайтиши учун кўпроқ вақт талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Сергели туманидаги кенгайтирилган сайёр тиббий қабулга пойтахтнинг барча туманлари аҳолиси жалб этилди

Сергели туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида кенгайтирилган сайёр тиббий қабул ўтказилиб, Тошкентнинг барча туманлари аҳолиси тадбирга жалб этилди.

Аввалги акцияларда бўлганидек, мамлакатнинг 150 нафардан ортиқ энг малакали мутахассислари томонидан аҳолига зарур маслаҳатлар берилди, тиббий кўрикдан ўтказилди, чуқурлаштирилган ёрдамга эҳтиёжи борларга даволаниш учун имтиёзли бепул йўлланмалар расмийлаштирилди.

Мазкур акцияда ҳудуддаги поликлиника шифокорлари ўзлари масъул бўлган аҳоли вакилларининг мурожаатларини масъулларга етказишга бош-қош бўлаётгани қувонарли ҳол. Чунки ушбу мутахассислар ўз ҳудудидаги беморларнинг ҳолатидан хабардор: уларнинг қай бирига туман, қайси бирига шаҳар, қайсинисига эса республика даражасида тиббий ёрдам зарурлигини яхши билади...

👉Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда 14 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔴 2022 йил 26 август куни рўйхатга олинган беморларнинг:

📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Эмланиш — коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули. Шундай экан, юртдошларимизни ўз вақтида ва тўлиқ дозаларда вакцина олишларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сергели туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган кенгайтирилган сайёр тиббий қабулдан фотолавҳалар!

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram