"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.
Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.
Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.
Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.
Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.
Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

"Халқимизни қатъий ишонтириб айтмоқчиман: давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз.
Ишончим комилки, биз бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтамиз.
Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.
Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.
Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт", деди Президент сўзининг якунида.
Facebook|Instagram|Twitter

Кеча жаҳон бўйича 1,22 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 4 июль санасига нисбатан қарийб 400 мингта кўп кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇫🇷 Франция — 197 минг,
🇺🇸 АҚШ — 181 минг,
🇩🇪 Германия — 131 минг,
🇮🇹 Италия — 133 минг,
🇧🇷 Бразилия — 74 минг,
🇪🇸 Испания — 72 минг,
🇨🇭 Швейцария — 46 минг,
🇵🇹 Португалия — 43 минг,
🇯🇵 Япония — 36 минг,
🇹🇼 Тайван — 36 минг.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
🇫🇷 Франция — 197 минг,
🇺🇸 АҚШ — 181 минг,
🇩🇪 Германия — 131 минг,
🇮🇹 Италия — 133 минг,
🇧🇷 Бразилия — 74 минг,
🇪🇸 Испания — 72 минг,
🇨🇭 Швейцария — 46 минг,
🇵🇹 Португалия — 43 минг,
🇯🇵 Япония — 36 минг,
🇹🇼 Тайван — 36 минг.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилинганига доир ҳолат тез орада ўрганилиб, натижалари маълум қилинади
Хабарингиз бор, куни кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилганига доир видеолавҳа тарқалган эди.
Кўп ўтмай, бундай ҳолат Бухоро вилоятида ҳам содир бўлганига доир видеотасвирлар эълон қилинди.
Вазирлик айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи бу каби ҳолатларга ўз муносабатини билдириб, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 94 нафар кишида касалланиш қайд этилди
🔺2022 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241377 (+94) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 13 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238442 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

❗️ССВ: Вазирлик Қўрғонтепада овқатдан заҳарланган беморлар саломатлиги ва cанитария ҳолатини назоратга олган
Ижтимоий тармоқларда Андижонда беморлар овқатдан заҳарлангани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида овқатдан заҳарланиш ташхиси билан жами 37 нафар бемор назоратга олинган ва юқумли касалликлар бўлимига даволаниш учун ётқизилган.
Улардан 17 нафарида қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши каби касалликнинг клиник белгилари намоён бўлган. Қолган 20 нафарида эса бироз ҳолсизлик ва кўнгил айниши кузатилган ва амбулатор равишда даво муолажаларини олиш учун ҳудудий поликлиника назоратига юборилган.
Айни пайтда шифохонада даволанаётган 17 нафар беморнинг ҳолати стабил. Уларда белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари давом эттириляпти.
Таомдан заҳарланганларнинг барчаси Қўрғонтепа тумани марказида жойлашган “FRESH FOOD” номли овқатланиш шохобчасида фаст-фуд истеъмол қилгани аниқланди.
Зудлик билан бу корхонага қарашли 3 та овқатланиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таом тайёрлаш хонаси ва омборхонадаги маҳсулотлардан намуна олиниб, Қўрғонтепа тумани санитария-эпидемиология хизмати лабораториясига текшириш учун юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморлар саломатлиги ва санитария ҳолатини ўз назоратига олган.

❗️ЖССТ: Икки ҳафта ичида дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 30 фоизга кўпайди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, сайёрамизда эпидемиологик вазият яна мураккаблашмоқда.
Хусусан, пандемиянинг қайта авж олиши туфайли кейинги икки ҳафтада COVID-19ни юқтириш кўрсаткичлари қарийб 30 фоиз ошган. Бу “омикрон” штаммининг янги мутациялари кенг тарқалаётгани билан боғлиқ.
Ассосий ўсиш динамикаси Европа ва Америка минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу қитъаларда “омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 субвариантлари кўп учрайди.
Бундан ташқари, Ҳиндистонда ушбу штаммнинг янги — ВА.2.75 версияси аниқланган ва у айни пайтда мутахассисларнинг кузатуви остида.
ЖССТ раҳбари ўз баёнотида эмлаш касалликка қарши энг самарали восита бўлиб қолаётганини таъкидлаб, ҳукуматларни бу борадаги чора-тадбирларни кучайтиришга чақирди.
“Бу нафақат беморлар, балки соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодиёт ва бутун жамият учун фойдалидир” — деб қайд этди Гебрейесус.
У, шунингдек, маймун чечаги инфекциясининг тарқалиш шиддати ва кўлами ҳақидаги хавотирларини ҳам баён қилди.
Маълум бўлишича, ҳозиргача дунёнинг 58 мамлакатида, олти минг нафар кишида ушбу хасталик тасдиқланган. Эпидемия маркази Европада. Жами беморларнинг 80 фоизи ушбу минтақада яшайди.
Қолаверса, Африканинг илгари мазкур инфекция кириб бормаган ҳудудларида ҳам маймун чечаги рўйхатга олиняпти. Мутахассислар келгусида эпидемиологик вазият янада ёмонлашиши мумкин, деган хулосада.

❗️Ўткир диарея: Болани ўзбошимчалик билан даволаш оғир асоратларга сабаб бўлади
Бу дарднинг чекинишида ҳам, зўрайишида ҳам организмдаги сув миқдори ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бемор керакли миқдорда суюқлик қабул қилмаса, дақиқалар ичида аҳволи оғирлашиши мумкин. Хўш, бу қандай касаллик?
Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова билан болалар ўртасида кўп учрайдиган ёз мавсумига хос шундай хасталиклар ҳақида суҳбатлашдик.
— Ҳозир пишиқчилик мавсуми, — дейди шифокор. — Ёз фаслининг айни чилласи. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида ўткир диарея авж олади. Халқона ибора билан буни ичбуруғ ҳам деб атаймиз.
Дизентерия, сальмонеллёз ҳам ана шундай ўткир юқумли ичак касалликлари сирасидан. Уларни қўзғатувчи манба бактериялар ҳисобланади. Яъни микроблар оғиз орқали организмга тушиб, ичак йўлида кўпаяди ва деворини яллиғлайди.
Бунинг энг асосий сабаби — гигиена қоидаларига риоя қилмаслик. Масалан, болалар кўчадан кирганида ва овқатланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишлари зарур. Аммо баъзи ота-оналар бунга эътиборсиз бўладилар.
Ёки кўпчилик ўғил-қизлар ҳўл мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал яхшилаб ювишни унутадилар. Қолаверса, ёз кунларида очиқда қолган таомлар ва егуликларнинг сифати жуда тез бузилиши ҳам маълум. Айниқса, сут, творог, қаймоқ каби сут маҳсулотлари қисқа муддатда айниб қолиши мумкин.
Ана шундай омиллар туфайли организмга тушган баъзи бактериялардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.
Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ичнинг суюқ ёки қон аралаш кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар шулар жумласидан.
Умуман, ўткир диарея беморнинг ҳолати ва унга тушган микробнинг хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтади.
Лекин бир қарашда одатий ва оддий касаллик бўлиб туюлган ичбуруғни муолажа қилишда ҳар бир дақиқа жуда катта аҳамиятга эга. Яъни ўткир диарея қанча эрта аниқланиб, даво чоралари тезроқ бошланса, натижа шу қадар ижобий бўлади.
Мисол учун, эрталаб қувноқ кайфиятда ўйнаб юрган бола кун давомида бир-икки марта қусган бўлса, баъзи ота-оналар “ҳеч нарса қилмайди”, “ўтиб кетади” қабилида жажжи беморнинг ҳолатига беэътибор қарайди.
Ёки айримлар бундай вазиятларда ўзбошимчалик билан фарзандини муолажа қилишга киришиб кетади. Оқибатда кечга бориб 20 мартагача ич кетиши кузатилиб, кичкинтойнинг аҳволи оғирлашади. Бундай вазиятда йўқотилган ҳар дақиқа боланинг саломатлиги, ҳатто ҳаётини жиддий хавф остига қўйиши мумкин...
(Давоми бор!)

Сўнгги 6 ойда “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушди?
Кутилмаганда содир бўладиган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириши турган гап. Табиийки, бундай ҳолатда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” ходимлари бемор учун кўмакка ошиқади.
Қайд этиш лозим, бугун юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати юртдошларимиз ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, бу жиҳат коронавирус пандемияси даврида янада яққол намоён бўлди.
Буни эса 2022 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.
Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимиз бўйича “Тез ёрдам”га жами 6 миллион 245 минг 280 та чақириқ келиб тушди. Шундан 570 минг 817 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.
Энг кўп мурожаат Фарғона (719 341 та), Андижон (666 206 та), Тошкент вилояти (623 095 та) ва Тошкент шаҳри (622 578 та) ҳиссасига тўғри келди.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь-июнь ойларида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдам хизматига жами 5 миллион 811 минг 380 та чақириқ келиб тушган эди.
Маълумки, бугун юртимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, хусусан, чақириқларни тезкор қабул қилиш ва беморларга сифатли тез ёрдам кўрсатиш мақсадида “103” хизмати бригадалари аҳолига туну кун хизмат қилмоқда.
— Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида “Тез ёрдам”га коронавирусга чалинган ва касалликка гумон қилинган беморлар бўйича 11 минг 157 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев.
— Сўнгги ҳафталарда юртимизда касалланиш ҳолатлари ва "103" хизматига мурожаатлар сони ортиши кузатилмоқда. Шу боис айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиляпти. Бу эса чақирув манзилларига ўз вақтида етиб бориш ва кечикишларнинг олдини олишга хизмат қилади.

❗️Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони яна 90 дан ошди
🔺2022 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241468 (+91) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238514 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

❗️ССВ: Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди
Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9-12 июль саналарида кетма-кет дам олиш кунлари белгиланди.
Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.
Шундан келиб чиққан ҳолда байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди.
📌 Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
✅ 1010 та оилавий поликлиника,
✅ 923 та оилавий шифокор пункти,
✅ туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
✅ ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Шунингдек:
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 182 та аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.
🚑 Мамлакатимиз бўйлаб 2724 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.
🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради.
☎️ Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан туну кун жавоб олишингиз мумкин.
🦠 Коронавирусга ихтисослашган тиббиёт муассасалари, хусусан, юқумли касалликлар шифохоналари ҳамда ПЗР-тест топширишга мўлжалланган пунктлар фаолият кўрсатади.
🔬Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

❗️ЖССТ: Дунё мамлакатларининг тўртдан уч қисмида эмлаш жараёни суст кетмоқда
Сўнгги икки ҳафта ичида дунё бўйича коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 30 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу ҳолатга баҳо берар экан, COVID-19га қарши эмлаш жараёнлари қатор мамлакатларда анча суст давом этаётганини танқид остига олди.
Ваҳоланки, ЖССТ томонидан жорий йил иккинчи ярмига қадар ҳар бир давлат аҳолисининг камида 70 фоизи коронавирусга қарши вакциналар олишига эришиш мақсад қилинганди.
Бу борада белгиланган маррага шу кунгача фақат 58 давлат эришган, холос. Қолаверса, дунё бўйича тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган одамларнинг 75 фоизи эмлангани ҳам ижобий кўрсаткич.
Аммо ҳали юз миллионлаб кишилар, жумладан, кам даромадли мамлакатлар аҳолисининг жуда катта қисми вакциналр билан қамраб олинмаган. Таҳлилларга кўра, бу каби давлатларда ўртача эмлаш даражаси атиги 13 фоизни ташкил қиляпти.
Бу эса пандемиянинг янги тўлқинлари, аввало, ана шу қатлам саломатлигига зарба бериши ва худди шу мамлакатлар иқтисодиётига путур етказиши мумкинлигини англатади.

Йод танқислиги инсон интеллекти ва IQ даражаси сусайишига сабаб бўлади
Океан ва денгизлардан узоқлик, кескин континентал иқлим шароити халқимиз саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим касалликлар борки, улар юртимизда сурункали тус олган. Шулардан баъзилари йод етишмовчилиги сабаб келиб чиқади.
Шу боис Ўзбекистон йод танқислиги касалликлари кенг тарқалган эндемик минтақалар сирасига киради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўткир глобал тиббий-ижтимоий ва демографик муаммо сифатида баҳолаётган ушбу хасталик 130 дан ортиқ мамлакатда учрайди.
Дунё аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғида унинг ривожланиш хавфи юқори. Шундай ҳудудларда яшовчи 740 миллион нафар кишида йод танқислиги касалликларининг турли кўринишлари мавжуд ва уларнинг 50 миллион нафарида мия дисфункцияси ва ақлий заифлик кузатилиши кишини яна ҳам хавотирга солади.
Бу каби ҳолатларнинг асосий “айбдор”и — йод микроэлементидир!
Хўш, бу модда ҳаётимизда нега бунчалик муҳим аҳамият касб этади?
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар илмий бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимовадан бу борадаги саволларимизга жавоб олдик.
— Йод микроэлементи инсон организмида қалқонсимон без гормонларининг нормал синтезланиши учун зарур, — дейди Н.Алимова. — Етарли даражада йод истеъмол қилмаслик қалқонсимон без функциясининг бузилишига олиб келади.
Минг афсуски, ҳозир юртимизда йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуднинг ўзи йўқ. Деярли барча аҳоли вакиллари рационида бу микроэлимент танқислиги кузатилади.
Кимга қанча йод зарур?
— Йод шундай моддаки, уни инсон организми ишлаб чиқара олмайди, фақат ташқи муҳит орқали қабул қилиши мумкин.
Йодга бўлган эҳтиёж чақалоқларда кунига 50 микрограмм, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларда 90 микрограмм, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлганлар учун 120 микрограмм, ўсмирлар ва катталарда эса 150 микрограммни ташкил қилади.
Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиклилик даврида йодга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 микрограммгача ортиб кетади. Чунки онанинг танаси йодни ҳомила ёки эмизикли бола билан бўлишади.
Йод етишмаса, ёдлаш қобилияти сусаяди(ми?)
— Танадаги йод миқдорининг доимий камайиб бориши ва қонда қалқонсимон гормонлар концентрациясининг пасайиши натижасида бола миясининг ривожланиши бузилади.
Йод танқислиги сабаб болада оғир клиник касалликлар, яъни эндемик буқоқ, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ривожланишдан орқада қолиш, ақлий заифлик пайдо бўлиши кузатилади. Йод етишмовчигидан келиб чиқадиган асоратлар перинатал ва чақалоқлар ўлимига олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.
Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, йоднинг нисбатан кичик танқислиги бўлган ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларининг 10 фоизга яқинида эндемик буқоқнинг тарқалиш хавфи мавжуд. Бундай жойлардаги аҳолининг IQ даражаси ва бошқа интеллектуал кўрсаткичлари ўртача 10 фоизга камайиши кузатилган.
Йод етишмовчилиги болаларнинг:
🧍🏻♂️90 фоизида нутқ ривожланишининг орқада қолиши,
🏃🏻♂️80 фоизида эмоционал таъсирчанлик ва агрессия,
🚶🏻♂️30 фоизида эътибор сустлиги,
🧍🏻♀️20 фоизида ўз тенгдошлари ва катталар билан мулоқотнинг қийинлашуви,
🧍🏼10 фоизида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши каби салбий ҳолатлар билан намоён бўлади.
Бу таҳлиллар йод етишмовчилигининг нақадар жиддий асоратларга олиб келишини кўрсатиб турибди.
(Давоми бор).

❗️ССВ: Шу йилнинг 6 ойи давомида “Тез ёрдам”га 2700 дан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди
Бугун юртимиз “Тез ёрдам” хизматида бутунлай янгича тизим яратилмоқда. Тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган мазкур соҳа малакали кадрлар, замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда зарур автотранспорт воситалари билан таъминланяпти.
Бироқ ҳар бир сония қадри олтинга тенг бўлган ушбу тизимда чақирув манзилига ўз вақтида етиб бора олмаслик ҳолатлари ҳануз учрамоқда. Бунга асосий сабаб сифатида эса фуқаролар томонидан бўладиган ёлғон чақириқларни келтириш мумкин.
📌 Рақамларга мурожаат қилсак, 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 2727 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган.
✅ Тўғри, аҳолимизнинг тиббий саводхонлиги, шахсий масъулияти ортиб бориши натижасида бу рақамлар йилдан йилга камайиб бормоқда. Хусусан, юқоридаги кўрсаткични ўтган йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 525 тага кам эканини кўриш мумкин.
— Сир эмас, бугунги кунда тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар саломатлигини тиклаш ва уларни ушбу хавфли касалликдан ҳимоя қилишда катта жонбозлик кўрсатмоқда, — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-маркази бўлим бошлиғи Насиба Маҳмудова. — Айниқса, бу жараёнда тез тиббий ёрдам хизмат бригадаларининг ўрни беқиёс.
❗️Аммо “Тез ёрдам”га ҳар қачонгидан-да талаб юқори бўлган бугунги пандемия даврида асоссиз ва ёлғон чақириқлар унинг фаолиятига соя солади.
📌 Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 616 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 394 та чақириқ билан Қашқадарё вилояти жойлашган. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 391 та, Навоий вилоятидан 372 та ҳамда Тошкент шаҳридан 320 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 100 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241566 (+98) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238582 (+68) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

❗️ССВ: Бемор йўлланма асосида даволаниш учун давлат ёки нодавлат тиббиёт муассасасини ўзи ихтиёрий танлайди
Яқин-яқингача эҳтиёжманд беморларнинг республика тиббиёт марказларида даволаниши учун қоғоз шаклидаги “ордер” тизимидан фойдаланилганидан хабарингиз бор.
Оқибатда бундай имтиёзлар кўп ҳолларда таниш-билишчилик асосида берилгани, қолаверса, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, ҳар йили ўтказиб келингани сир эмас.
Оқибатда ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.
Энди бундай амалиётдан тўлиқ воз кечилди. Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, очиқ ва шаффоф тизимга ўтилди.
Натижада ўтган йил 1 октябрдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тармоғи орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига 14 та тиббиёт муассасаси ўтказилди.
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази, академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Болалар миллий тиббиёт маркази шулар жумласидан.
❗️Мазкур тиббиёт муассасаларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинди.
✅ Унинг ўрнига молиялаштиришнинг янги механизмига мувофиқ беморларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилди.
— Бу жараёнда касалликнинг оғирлик даражасига кўра, ахборот тизими орқали навбатда туришнинг шаффоф механизмлари амалиётга татбиқ қилинди, — дейди Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори Фаррух Шарипов. — Шу тариқа беморларга ўзининг сўрови, мурожаати ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни олиш имкони яратилди.
Айни вақтда эса беморларга уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишни таъминлайдиган йўлланмалар берилмоқда.
Ушбу йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади. Бемор давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида тиббий хизматлардан фойдаланишни ўзи ихтиёрий танлай олади.
Жамғарма билан шартнома тузган тиббиёт муассасасида муолажалар амалга оширилгач, кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга кўра, ушбу шифо масканига базавий нархлар доирасида сарфланган маблағ бюджет ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилади...

Юртимизда йод танқислигига қарши курашда мутахассислар олдида қандай вазифалар турибди?
Насиба Алимова,
академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази болалар илмий бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди:
— Шу йилнинг 26 январидаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, доимий мониторинг орқали республика аҳолиси ўртасида йод танқислиги касалликларига чалинишни камайтириш борасидаги қуйидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга:
✅ Биологик муҳит ва туз таркибидаги йодни аниқлаш бўйича илмий-эпидемиология лабораториясини молиялаштириш;
✅ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли грантлар ажратиш;
✅ барча ёш ва хавф гуруҳига кирувчи тоифаларни чуқурроқ таҳлил қилиш;
✅ йод танқислигини муваффақиятли бартараф этиш учун республикада ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва истеъмол қилинадиган ош тузини истисносиз 100 фоиз йодлаштиришни таъминлаш;
✅ ҳудудларда истеъмол қилинадиган йодланган туз ишлаб чиқариш ва сотишни қатъий тартибга солиш ва назорат қилиш;
✅ “Ўзбекистон Республикасида йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш бўйича ҳудудий дастурларни яратиш ва амалга ошириш;
✅ йодланмаган туз ишлаб чиқариш учун жарималарни белгилаш;
✅ контрабанда ёки техник туз савдо расталарига кириб боришининг олдини олиш;
✅ Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
Албатта, бу вазифаларни бажариш учун халқимиз саломатлиги ва тараққиётига масъул мутахассислар бир ёқадан бош чиқариб ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши керак.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 90 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди
🔺2022 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241655 (+89) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238631 (+49) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари байрам ва дам олиш кунларида ҳам узлуксиз фаолият олиб бормоқда
Коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришга мўлжалланган ушбу тиббиёт муассасалари байрам ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.
Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:
📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.
📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.
📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.
📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.
📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.
📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.
📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.
📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.
📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.
📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.
📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.
📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.
❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР-тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram